Документы



Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари icon

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари

НазваниеЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари
страница1/4
Дата20.02.2014
Размер0.64 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ


ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ-

ТИРИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ




“Фармация менежменти ва иқтисодиёти” магистратура

мутахассислигидаги “Фармация ва қонунчилик” фани

амалий машғулотлари учун ўқув-услубий қўлланма


ТОШКЕНТ-2007




^ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ


ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


«ТАСДИҚЛАЙМАН»

ЎзР ССВ фан ва ўқув юртлар

Бош бошқармаси бошлиғи

проф. Ш.Э.Атаханов

___________________________

«___»_________________2007 й.


^ ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ-

ТИРИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ


“Фармация менежменти ва иқтисодиёти” магистратура

мутахассислигидаги “Фармация ва қонунчилик” фани

амалий машғулотлари учун ўқув-услубий қўлланма


^ ТОШКЕНТ - 2007










Тузувчи:


ф.ф.н. А.А. Ашуров

доцент Д.Т. Саипова

Д.Х. Алимова


проф. Х.С. Зайнутдинов тахрири остида

Тақризчилар:


Э.Н. Назаров – Дори воситалари стандартизация илмий маркази директори, ф.ф.н.

А.М. Комилов – “Фармация” кафедраси мудири, доцент.



Ўқув-услубий кўрсатма Фармацевтика институти магистратура талабалари ва малака ошириш курслари учун тасдиқланган намунавий дастур асосида тузилган.


Тошкент фармацевтика институти Марказий услубий Кенгаши томонидан муҳокама қилинди (9.01.2007 й. 6 – сонли баённома)


Тошкент фармацевтика институти Илмий Кенгашининг

9.01. 2007 йил 6– сонли баёни асосида тасдиқланди


^ ФАРМАЦЕВТИКАДА МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ

  1. Мавзунинг мақсади. Ўзбекистон Республикасида Миллий сертификатлаштириш тизими ва унинг шаклланиши, ҳамда фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштиришнинг қонуний асосларини, уларни амалга ошириш тартиблари, сифат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги маълумотларни талабалар, магистрантлар ҳамда малака ошириш курси тингловчиларига таништиришдан иборат.

  2. ^ Мавзунинг аҳамияти. Ҳозирги шароитда Фармацевтика бозорининг жадал ривожланиши, маҳсулотларнинг халкаро бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш учун маҳсулотлар сифатли бўлиши ва уларнинг сертификатлаштирилганлиги асосий кўрсаткичлардан биридир.

  3. Вазиятли масалалар.

1.Мувофиқлик сертификатини бериш ҳуқуқига эга;

а) Синов лабораториялари

б) Давлат бошқарув идоралари

в) Аккредитацияланган сертификатлаштириш идоралари


2.Қандай лабораториялар сертификатлаштириш синовларни ўтказиш учун ваколатланган ҳисобланади ва синов натижалари сертификатлаштириш жараёнида инобатга олинади ? ;

а) Факат мустакил лабораториялар

б) Техник омилкорлик бўйича аттэстатциядан ўтган лабораториялар

в) Сертификатлаштириш синовлари ўтказиш ваколатига эга бўлган техник омилкорликга эга ва мустақил бўлган лабораториялар


3.Ҳозирги кунда амалдаги «Мажбурий сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар» рўйхати кўрсатилган ҳужжатни кўрсатиб беринг.

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 12-августидаги 409-сонли қарори «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 6-июлидаги 318-сонли қарори «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

в) «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонуни


IV. Мустақил тайёрланиш учун саволлар:

1. Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштиришнинг қонуний асослари

2. Сертификатлаштириш тизими субъектларининг функциялари

3. Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тизимининг асосий низоми

4. Сертификатлаштириш объектлари ва субъектлари

5. Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш

6. Тиббий маҳсулотларни сэртификатлаштириш тартиби

7.Сертификатлаштиришда қўлланиладиган сертификатлаштириш схемалари

^ V.Ахборот қисми :

«Менежмент» тушунчаси замонавий ва маҳаллий фармацияга деярли тез ва мустахкам кириб келди, у фармацевтика бозоридаги турли ҳил ижтимоий-иқтисодий жараёнларда назариёт ва амалиёт мутахассислари томонидан кенг миқёсда фойдаланилмоқда. Бу - менежмент ўзида тез суръатли ўзгарувчан жараённи ифода қилиши билан боғлиқ. Унга ҳозирги дақиқанинг шароитларига қараб доимий равишда ўзгартиришлар киритилади ва шунинг учун ҳам у бир қанча вариантлар ҳамда ўзига хосликларга (нюансларга) эга. «Менежмент» атамасини бир қанча таърифлар билан изоҳлаш мумкин.

Менежмент — бу кўзланган мақсадга эришиш учун капитал, бино, ашёлар ва меҳнат сингари ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни мувофиқлаштириш демакдир.

Менежмент — бу кўзланган мақсадга эришиш учун бошқарувга илмий ёндошишлар, бошқарув тамойиллари ва услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётда қўллаш демакдир.

«Менежмент» атамаси инглизча «management» сўзидан олинган бўлиб, сўзма-сўзига «бошқариш», «тасарруф этиш», «ташкил этиш» деб таржима қилиниши мумкин.

Узоқ давом этган тортишувлардан сўнг бошқарув бўйича махсус адабиётларда инглизча «менежмент» ва русча «бошқарув» атамаларига айнан ўхшаш, ўзаро ўриндош тушунчалар деб қаралади. Ушбу тушунчаларнинг бир-бирига мослигини мазкур атамалар билан ифодаланган тушунчаларнинг моҳияти бир ҳил эканлиги билан изоҳлаш мумкин (Чизма1.1).

Бошқарув ва менежмент:

1) жараён сифатида одамларни, ташкилий тизимларнинг самарали ишлашига қаратилган бир қатор бошқарув вазифаларини бажариш йўли билан амалга ошириладиган касбий фаолиятини ўзида мужассамлаштиради;

2) фан сифатида одамларнинг бошқарув фаолиятининг қонунлари ва қонуниятлари, тамойиллари, функциялари, шакллари ва усуллари мажмуасини ташкил этади;

3) санъат сифатида раҳбарни, шахсий тавсифларидан, ўзининг билимлари ва тажрибасини амалиётда самарали қўллай олишидан келиб чиққан ҳолда унинг қобилиятларини намоён қилади;

4) ақлий заковат сифатида раҳбарнинг одоби, қатъияти, фикрлаши, таваккалчилиги ва тажрибасига асосланган ҳолда, унинг ташқи ва ички шароитларга қараб бошқарувнинг тамойиллари, усуллари ва услубларини амалга ошириш кўлами чегараларини ҳис эта олишини белгилаб беради.


Чизма1.1. Бошқарув ва менежмент тоифалари





Бошқарув — бу бошқарув субъектини мўлжалланган натижаларга эришиш учун бошқариладиган объектга нисбатан бир мақсадга қарата таъсир этиш жараёни.

Бошқарув субъекти — ҳукмронлик таъсирини ўтказувчи жисмоний ёки юридик шахс (шахслар). Бу бошқарувни амалга оширувчи раҳбар, шахслар гуруҳи, ташкилот, бўлинма бўлиши мумкин.

^ Бошқарув объекти деганда, бошқарув субъектининг ҳукмронлик таъсири қаратилган ҳамма нарса: жисмоний ёки юридик шахслар, ижтимоий-иқтисодий тизимлар, жараёнлар, атроф-муҳитнинг бир қисми, ташкилотнинг ходимлари, корхонанинг меҳнат жамоаси, технологиялар, маҳсулот сифати, хўжалик фаолияти ва бошқалар тушунилади.

Бошқарув воситасида мазкур объектларни кўзланган мақсадларга жавоб берадиган ҳолатга келтириш амалга оширилади. Боршқарув таъсири турли объектларга қаратилган бўлишига қарамай, ушбу жараённинг умумий хусусиятларини белгилаб олиш мумкин:

  • бошқарувнинг мақсадларини шакллантириш учун унинг вазифалари ва бошқарув натижаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги ахборотни бўлиши;

  • объектнинг ҳолати ва уни талаб қилинаётган натижага яқинлашиш даражаси ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш;

  • зарур бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш;

  • қабул қилинган қарорларни амалга ошириш;

  • бошқарув таъсирига тузатишлар киритиш (қайтар алоқа сигналлари бўйича).

Амалда бошқарув - объектнинг ишлаши учун мақбул шароитларни яратишга қаратилган фаолиятни ўзида акс эттиради. Ушбу жараённинг умумий қонуниятлари бошқарув назарияси моҳиятини ташкил этади.


^ 1.2. Бошқарувнинг назарий асосларини ривожлантириш


Менежментнинг назарияси ва амалиёти узоқ давом этган тараққиёт натижасида шаклланган. Бугунги кундаги менежментнинг элементлари жахон тарихининг минг йилликлари давомида жамланиб келган. Умумий мақсадга эришиш йўлида ҳеч бўлмаса икки киши бирлашган жойда, уларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш вазифаси юзага келар эди. Ушбу вазифанинг ҳал этилишини улардан бири ўз зиммасига олар эди, у бошқарувчи (раҳбар), иккинчиси эса унинг қўл остидаги (бошқариладиган) одам бўлиб қолар эди.


Менежмент ривожининг бутун тарихи давомида бошқарув таъсирининг энг аҳамиятли асбоблари сифатида атиги учтаси ажратиб кўрсатилди:

  • иерархия — бу «ҳокимият – бўйсуниш» муносабатлари таъсир этишнинг асосий воситаси бўлган тизим;

  • маданият — бу жамият томонидан ишлаб чиқиладиган қадриятлар, ижтимоий меъёрлар, кўрсатмалар, одоб андозалари, анъаналар инсонни маълум аҳлоқда ўзини тутишини тақозо этувчи таъсир;

  • бозор, яъни маҳсулотлар ва хизматларнинг сотилиши-сотиб олинишига, мулкчилик муносабатларига, сотувчи ва харидор манфаатларининг тенг кучлилигига асосланган горизонтал бўйича тенг ҳуқуқли муносабатлар тармоғи.

Мавжуд тизимларда (масалан, фармацевтика ташкилотларида) уларнинг ҳаммаси деярли ҳар доим мавжуд бўлиб, бироқ улардан қайсидир биттасига устуворлик берилади. Жамиятдаги туб ўзаришлар аниқ ташкилотлардаги ўзгаришларга айнан ўхшашдир.


^ 1.3. Фармацевтика ташкилотларининг бошқарувига ҳозирги замон ёндошиш усуллари


Фармацевтика ташкилотларининг менежменти умумий бошқарув назарияси ҳамда фармацевтика товарлари ва хизматлари муомаласи соҳасидаги амалий фаолият негизида шаклланди.

^ Фармацевтика менежменти бу фаолиятнинг ижтимоий ва иқтисодий мақсадларига эришиш учун умуман фармацевтика тармоғи ёки фармацевтика ташкилотининг ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни мувофиқлаштириш демакдир.

Бошқарув фанининг асосий низомларидан, фармациянинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, фойдаланиш - энг умумий тушунчалар ва тоифаларни изчил аниқлаштириш асосида амалга оширилади (Чизма1.2).

Бошқарув қонунларини табиат, жамият ва тафаккур қонунлари билан ўзаро таъсири шунда ифодаланадики, табиат қонунларини менсимаслик экологик офатларга, жамият қонунларини менсимаслик ижтимоий низолар, низолар, аҳоли саломатлигининг даражаси пасайиши ва умуман олганда фуқароларнинг турмуш даражасининг ёмонлашишига, тафаккур қонунларини менсимаслик эса – шахс тараққиётининг шакллан ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.

Фармацевтика менежменти услубиётининг ўзлаштирилишини енгиллаштириш учун бошқарув фанида асосий бўлиб ҳисобланган бир қатор бошланғич тушунчаларни кўриб чиқамиз.

Бошқарув қонунларидан қуйидаги — фармацевтика ташкилотларида бошқарув фаолиятининг бошланғич, асосий, фундаментал ғояларидан иборат бўлган бошқарув тамойиллари келиб чиқади.

^ Бошқарув тамойиллари — бу аҳлоқ-одобнинг расмий (қонунлар, стандартлар, қарорлар ва бошқалар) ҳамда норасмий (анъаналар, маданият, этика) институтлари билан мустаҳкамланган қоидалари ва меъёрлари.

Фармацевтика менежменти маълум ижтимоий-иқтисодий шароитларга қараб доимий равишда тузатишлар киритиладиган ўзгарувчан жараён бўлишига қарамасдан, унинг назарияси ва амалиётида бошқарувнинг 1.3. жадвалда келтирилган асосий тамойилларидан анчагина кенг миқёсда фойдаланилади.


^ 1.3. жадвал. Бошқарувнинг асосий тамойиллари


Бошқарув тамойилларининг рўйхати

Асосий мазмуни

Яккахокимилик

Ходим битта бевосита бошлиқдан фармойиш олади

^ Меҳнатнинг тақсимоти

Аниқ иш турларини бажаришда ихтисослашишга асосланган

Мотивация

Рағбатлантириш ва жазолашнинг ишлаб чиқилган тузулмаси

Етакчилик

Одамлар, уларнинг шахсий эҳтиёжлари қондиришига кўмак берувчилар кетидан эргашадилар

Илмийлик

Бошқарув тизими илм-фанинг энг янги ютуқлари асосида ташкил этилади

Маъсулият

Тақдим этиладиган ваколатлар доирасида жавобгарлик

^ Марказлаштиришнинг мақбул даражаси

Марказлаштириш ва марказлаштирмасликнинг мақбул нисбати

Иерархия

Бўйсунишнинг ягона иерархик занжири

^ Ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш

Касбий танлаш қоидалари асосида ишбилармонлик қобилияти бўйича

Тежамкорлик

Фойда бу фақат даромад эмас, балки оқилона ҳаражатлар ҳамдир

Қайтар алоқа”ни таъминлаш

Тегишли ўзгартиришлар киритилиши учун ишнинг бориши ва унинг натижалари ҳақида ахборот олиш

Давлатмандлик

Фаолиятнинг ижобий натижаларига эришиш

^ Мақсадга мувофиқлик

Энг керакли муолажалар, ҳаракатлар ва опрецияларни бажариш

Бошқарув ҳаракатларининг изчиллиги

Бошқарувнинг (режелаштириш, ташкил этиш, асослаш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш) функцияларини кетма-кет амалга ошириш


Бошқарувнинг тамойиллари асосида ҳар бир ташкилот фаолиятининг якуний натижаларига эришиш мақсадлари шаклланади.

Мақсадларга эришиш - бошқарув фаолиятини функциялар бўйича ихтисослашиши шароитларида субъектларни бошқарув объектларига турли усуллар билан таъсир кўрсатиш орқали амалга ошириладиган бошқарув услубларидани фойдаланишга асосланган саволлар ва уларни ечиш шартлари мажмуи сифатида кўпгина масалаларни ҳал этиш йўли билан амалга оширилади.

Бошқарувнинг қонунлари, тамойиллари, услублари, функциялари ва бошқа тоифалари бошқарув механизми тушунчасига кирган бўлиб, у субъект-объект муносабатлари узвийлигининг турли-туманлигини тавсифлайди. Фармацевтика ташкилотларида конкрет бошқарув механизми бошқарув технологиялари ёрдамида амалга оширилади.

^ Бошқарув технологиялари бу қўйилган мақсадларга эришиш учун бошқарув таъсирини ўтказиш санъати, маҳорати, ва билимдонлигидир.

Бошқарув технологиялари - ахборотни йиғиш услублари ва воситалари; фармацевтика ташкилотининг ходимларига самарали таъсир кўрсатиш усуллари; ташкилотчилик ва бошқарувнинг тамойиллари, қонунлари ва қонуниятлари; назорат тизимларини ҳамжиҳатликда ўз ичига олади.

Фармацевтика ташкилотининг тури ва хусусиятларига ҳамда вазиятга қараб қуйидаги технологиялардан фойдаланилади:

  • мақсадлар бўйича бошқарув, у уч турга бўлинади:

а) оддий мақсадли (раҳбар томонидан фақат якуний мақсад ва унга эриши муддатлари ишлаб чиқилишини ўз ичига олади, унда амалга ошириш механизмлари кўрсатилмайди);

б) дастурий-мақсадли (муддатлар ва механизмаларни кўрсатган ҳолда ҳаракатлар дастури кўринишида мақсадлар тизими шакллантилишини кўзда тутади);

в) регламентли (якуний мақсад белгиланади ёки мақсадлар ва ресурсларнинг чекланиши белгилади);

  • натижалар бўйича бошқарув тизим фаолияти маҳсулотларининг, унинг “чиқиши”, натижалар параметрларини, масалан маҳсулот сифатининг кўрсаткичлари, нархлар диапазони, ҳаражатлар даражаси, рентабеллик ва ҳ. аввал бошдан шаклланишига ҳамда “кириш” параметрларига ва тизим фаолиятининг алгоритмига “қайтар алоқа” сигналлари бўйича тузатишлар киритилишига асосланган;

  • мунтазам текширишлар ва кўрсатмалар бериш йўли билан бошқарув ўзгармас мақсадга нисбатан амалга ошириладиган фаолиятга таклиф этилаётган йўриқномалар, чора-тадбирлар ва бошқаларни бажариш йўли билан аста-секин тузатишлар киритилишини кўзда тутади;

  • маркетингли бошқарув истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларига устуворлик берилишига асосланган;

  • реактив бошқарув — бу кўпрок ёки камроқ даражада барқарор бўлиб қолган якуний мақсаддан четга чиқишларни бартараф этиш ҳаракатларидан иборатдир;

  • стратегик бошқарув стратегик вазифаларни таҳлил қилиш ва хавф -ҳатарларни ва ривожлантириш имкониятларини олдиндан кўра билиш, ҳамда аҳамиятига қараб фарқлаш асосида ташкил этилади.

Менежментнинг самарадорлиги, одатда, иқтисодий ва ижтимоий тадбирларнинг йиғиндиси билан ўлчанадиган самарадорлик (асосий фаолиятнинг натижа бериши) орқали намоён бўлади.

Таъсирчанлик (ташкилот мақсадларига эришиш даражаси); тежамкорлик (ресурсларни керакли ва амалдаги сарф-харажатларининг нисбати); сифат (маҳсулотлар хизматларнинг стандартларга ва истеъмолчиларнинг талабларига мувофиқлиги); фойда келтириши (даромадлар ва жаъми харажатлар ўртасидаги нисбат); унумдорлик (маълум давр давомидаги натурал, қиймат ёки бошқа кўрсаткичлардаги маҳсулотлар ёки хизматлар ҳажмини барча турдаги харажатларга нисбати); меҳнат ҳаётининг сифати (ходимларнинг ишлаш шароитлари); инновацион фаоллик (ташкилот фаолиятининг турли функционал соҳаларида янгиликларнинг жорий этилиши).


^ 1.4. Фармацевтика менежментининг услубий асослари

Фармацевтика менежментининг илмий асосини умумий менежментнинг концепциялари ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам, жаҳон илм-фани ва амалиёти сингари, фармацевтика товарлари ва хизматлари муомаласида умумий менежмент билан бир қаторда унинг ҳар ҳил турлари кенг ривожланмоқда.

Менежментнинг турлари ҳар-ҳил аломатлар бўйича аниқланади. Ташкилотнинг фаолият соҳасига қараб инновацион, ишлаб чиқариш, молиявий, иқтисодий, халқаро, ижтимоий, кадрлар бўйича, маркетинг менежменти, сифат ва бошқа менежмент турлари ажратилади. Мазмун тамойили бўйича норматив, стратегик, тезкор (оператив) менежмент кўриб чиқилади.

^ Норматив менежмент фармацевтика ташкилотининг фалсафасини, унинг тадбиркорлик сиёсатини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, рақобатчиликдаги тутган ўрни белгиланишини кўзда тутади.

^ Стратегик менежмент фармацевтика ташкилотининг стратегиялари тўплами ишлаб чиқилишини, уларнинг вақт бўйича тақсимланишини, ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назоратни назарда тутади.

^ Тезкорператив) менежмент фармацевтика ташкилотини ривожлантириш юзасидан қабул қилинган стратегиларни амалга ошириш бўйича тактик ва тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Менежментнинг турли ҳил шаклларини ягона услубий асосини, унинг тоифалар ва тушунчалар, тамойиллар ва мақсадлар, функциялар, вазифалар ва усуллардан таркиб топган умумий назарияси ташкил этади.


1.4.1. Бошқарувнинг тоифалари, тушунчалари ва тамойиллари

Фармацевтика менежментининг тоифалари — фармацевтика товарлари ва хизматлари муомаласи соҳасида ташкилотларни бошқариш жараёнларида муҳим хусусиятларни ва барқарор муносабатларни акс эттирувчи энг умумий ва асосий (фундаментал) тушунчалардир.

Ассий тоифалар таркибига менежментнинг объектлари ва субъекглари, турлари, тамойиллари, услублари киритилган.

^ Бошқарув объекти сифатида фармацевтика ташкилоти тизим бўлиб; субъектлар сифатида фармацевтика товарлари ва хизматлари муомаласи соҳасидаги иерархиянинг турли поғоналаридаги қарорларни қабул қилиш ваколатларига эга бўлган менежерлар чиқадилар. «Менежер» тоифаси фармацевтика ташкилотини, унинг тузулмавий бўғинларини (бўлимларини) раҳбарлари ва маълум турдаги ишларнинг ташкилотчиларига (маъмурий шахслар) нисбатан тадбиқ этилади.

Фармацевтика менежментини ўрганиш, асосан тўртта: анъанавий, жараёнли, тизимий ва вазиятга қараб услубий ёндошишлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Анъанавий ёндошиш бошқарувнинг асосий тамойилларини (қоидаларини) ишлаб чиқиш ва амалиётда улардан фойдаланишга таянади.

Фармацевтика менежментининг тамойиллари бошқарувнинг асосий тамойилларига асосланади ва умумий қонуниятларни, риоя этилганда ташкилотларнинг самарали ривожланишини таъминловчи барқарор талабларни акс эттиради. Иқтисодиётнинг фармацевтика соҳасидаги бозор муносабатлари бошқарувнинг мумтоз тамойилларини қайта кўриб чиқиш заруриятини тақозо этди.

Қуйидагилар: тизимларнинг яхлит бўлиши; иерархик батартиблик; бир мақсадга қаратилганлик; илмий жиҳатдан асосланганлик; марказлаштириш ва марказлаштирилмаганликнинг мақбул равишда бирлаштирилиши; менежментнинг фундаментал асослари: сифат, инновация, меҳнатнинг асосланганлиги, ташкилий маданият (ижтимоий маданият), раҳбарлик услубига таяниш; менеджементнинг мажбурий шарти сифатида жавобгарлик; горизонтал ва вертикал бўйича самарали коммуникациялар; ҳар бир ходимнинг имкониятларини амалга ошириш ва қобилиятларнинг намоён бўлиши учун шароитлар яратиш, ҳамда қилган меҳнатидан ўзи қаноатланишини таъминлаш; умумий натижаларда ҳар бир ходим ўзининг улуши билан қатнашишини ўрнатиш; мунтазам равишда аттестация ўтказиш, ходимлар малакасини ошириш ва лавозими кўталарилишини таъминлаш - ҳозирги замон фармацевтика ташкилоти бошқарувининг асосий тамойиллари бўлиб ҳисобланади.

Жараёнли ёндошиш бошқарувга ўзаро боғланган қуйидаги: режалаштириш, ташкилотчилик, асосланганлик, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бошқарув функцияларининг узлуксиз серияси деб қарайди.

Бошқарув жараёни ташкилот фаолиятининг маълум вақт даври учун мақсадлари ва вазфалари тизимини шакллантиришдан бошланади. Сўнгра белгиланган ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган чора-тадбирлар режалаштирилади. Режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши маълум ташкилий тузулмаларнинг яратилиши, ижрочиларнинг жалб қилиниши, уларнинг ишини замон ва макон бўйича мувофиқлаштирилишини тақозо этади. Ишлаётган ташкилий тузулмалар доирасида кўзда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилиши ташкилот фаолиятининг ҳисоби олиб борилиши, унинг доимий назорат, таҳлил қилиниши ва тартибга солинишини (мувофиқлаштирилишини) талаб этади.

Тизимли ёндошиш раҳбарларнинг ташкилотга ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларида турли мақсадларга эришишга йўналтирилган ўзаро боғлиқ бўлган элементларни ўз ичига олган тизим деб қарашларига асосланган.

Тизимли ёндошиш — бу бошқарув фалсафаси бўлиб, бозор шароитида омон қолиш услуби, мавҳумдан аниққа ўтиш услубидир.

Ҳар қандай фармацевтика ташкилоти ички ва ташқи муҳитнинг омиллари бирлигида ишловчи, фармацевтика ёрдамини ўз вақтида, тўлиқ, тўхтамасдан ва малакали кўрсатилишига йўналтирилган очиқ тизим сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Тизимий ёндошиш қўлланилганда аввал натижавий параметрлар шакллантирилади. Масалан, дорихона муассасаси учун натижалар аҳолининг дорихона товарлари турига бўлган эҳтиёжларини қондириш даражаси, сарф-ҳаражатлар, рентабеллик даражаси ва бошқалар билан ифодаланиши мумкин.

Сўнгра ташкилот фаолиятини амалга ошириш учун керакли: молиявий, моддий, ахборот, меҳнат, технологик ресурслар аниқланади. Ресурслардан фойдаланишдаги асосий вазифа — сарф-ҳаражатларнинг энг кам ҳажмида ва унга катта самарадорликда асосий ва оралиқ мақсадларга эришишдан иборат. Ресурсларга бўлган эҳтиёж фармацевтика ташкилотининг ташкилий-техникавий ва иқтисодий ҳолати ҳамда ташқи муҳитнинг параметлари (иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-демографик, маданий муҳит ва мазкур минтақанинг инфратузулмаси) ўрганиб чиқилганидан сўнг мўлжаллаб белгиланади.

«Қайтар алоқа» ташкилот фаолияти параметрларига тузатишлар киритувчи ва ташкилотнинг “ички муҳити”гача бўлган коммуникацион каналдир.

Тизимий ёндошиш анъанавий ёндошишдан фарқли ўлароқ тизимнинг ҳар бир: тизимга “кириш” (келиб тушадиган ресурслар), келиб тушган ресурсларни маҳсулотга айланиш жараёни, тизимдан “чиқиш” (маҳсулот), “қайтар алоқа» қисмини ўзаро боғланишда синчиклаб ўрганиб чиқиш концентрациясини тақозо этади. Тизимий ёндошишдан фойдаланган ҳолда, менеджер қизиқишларидан ташқарида бўлган тизимларни чуқур таҳлил қилишга вақт кетказмасдан, аниқ тизимни таҳлил қилиб чиқиш имкониятига эга бўлади.

Аниқ фармацевтика ташкилотларидаги бошқарув жараёни, оқибат натижада, одамларнинг ўзини тутиши, уларнинг фаолиятини асосланиши ва рағбатлантирилишини бошқариш бўлиб чиқади.

^ Анъанавий ёндошиш бошқарув жараёнини янада тўлароқ амалга ошириш имконини беради. У менежерни фақатгина бошқарув қоидаларидан фойдаланишга эмас, балки қўйилган мақсадга мувофиқ ҳар бир аниқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда бошқарув таъсирини ўтказиш усулларини танлашга йўналтиради. Бунда айрим одамларнинг ҳулқи, одамларнинг гуруҳларда ўзини тутиши, раҳбарнинг ўзини тутиш хусусиятлари ва уни алоҳида одамларга ва гуруҳларга кўрсатадиган таъсири каби асосий ижтимоий-психологик жиҳатларни ҳисобга олиш жуда муҳимдир.

Ўзбекистон бозор ислоҳотларининг ўтказилиши фармацевтика соҳасининг бошқарувига янгича ёндошишлар шаклланишини тақозо этди:

  • бошқарув тизмини бозор ва давлат томонидан тартибга солинишнинг уйғунлашиши асосида марказлаштирилмаслиги;

  • бошқарувнинг минтақавий даражада ҳал қилинадиган масалалар сонининг кўпайиши ва мураккаблиги ошиши билан бирга давом этадиган полицентрик тизимига ўтиш;

  • хўжалик юритувчи бозор субъектларини ижтимоий йўналтирилган очиқ тизимлар сифатида шакллантириш ва фаолиятини амалга ошириш;

фармацевтика ташкилотларининг ижтимоий йўналишини истеъмолчига ва меҳнат жамоасининг ичидаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилинишига қаратиш.

  1. ^ Мустақил бажариш учун вазифалар

1-вазифа.

2-вазифа.

3-вазифа.

  1   2   3   4



Похожие:

Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси «тасдиқлайман»
Аюпова Ф. М. – Тта даволаш ва тиббий-профилактика факультетларнинг акушерлик ва гинекология кафедраси мудири профессор, т ф д
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти курс ишини бажаришда қЎлланиладиган методик кўрсатмалар
Тошкент фармацевтика институти талабалари “Фармацевтик кимё” фанидан курс ишларини бажаришда қўлланиладиган методик кўрсатма
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Тошкент фарма­цевтика институти ҳузуридаги д 087. 12. 01 рақамли кенгашнинг 2009 йил соат да ўтадиган мажлисида бўлади. Манзил: 100015,...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Ажратма олишнинг назарий асослари, настойкалар, расмий ва норасмий ажратма олиш усуллари, ажратмаларни ёт моддалардан тозалаш ва...
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Маҳкамов С. М., Усуббоев М. У.,Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси (дарслик). Тошкент, 1994
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти
Корхона шароитида ишлаб чиқариладиган шамчаларни таснифи ва тавсифи. Ишлатиладиган асослар. Технологик босқичлар.”
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси саноатфармацияси йўналиши учун
Новогален препаратлари уларнинг тавсифи ва таснифи уларни ёт моддалардан тозалаш.”
Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент фармацевтика институти фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш- тиришнинг қонуний асослари iconЎзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Махкамов С. М., Усуббаев М. У., Нуритдинова А. И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации