Документы



Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 icon

Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24

НазваниеУқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24
страница1/5
Дата20.02.2014
Размер0.86 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5


ЎЗБЕКИСТОН АЛОКА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

МАЛАКА ОШИРИШ ФАКУЛЬТЕТИ


Ахборот ресурс марказларида


Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик

(Уқув услубий қулланма)


ТОШКЕНТ 2006


78.157

А24


Е.Н. Бугибаев

Ахборот ресурс марказларида Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик.

Такризчилар: физика математика фанлари доктори Ш.А. Назиров

физика математика фанлари номзоди А.Б. Ахмедов


Мазкур ўкув қулланма “Ахборотлаштириш ва ктубхонашунослик” таьлим йуналиши бўйича тахсил олиётган тингловчилар учун мўлжалланган. Кўлланмада ахборот ресурс марказларини автоматлаштириш билан боғлиқ асосий тушуншалар баён қилинган.


ББК 78.157


КИРИШ











1

Кутубхоналарни автоматлаштириш……………….……………………...

4


1.1

Мазкур фандан кўзда тутилган мақсад………………………………

5


1.2

Автоматлаштирилган кутубхона таркиби …………………..….

9


1.3

Тил таъминоти……………..…………………………………………..

10

1.4

Ахборот таъминоти …………………………………………………………

11


1.5

Техник таъминот ………………………………………………………….

11

1.6

Ташкилий таъминот ……………………………………………………..

11


1.7

Кадрлар таъминоти ……………………………………………………….

11


1.8

Услубий ва ҳуқуқий таъминот ……………………………………………

11


1.9

Дастурий таъминот …………………………………………………………

12


1.10

Иқтисодий таъминот………………………………………………………..

12


1.11

Автоматлаштирилган кутубхоналарнинг таркиби……………………

12


1.12

Локал тармок ……………………………………………………………….

15


1.13

Плата ………………………………………………………………………

15


1.14

Ахборот тил таъминоти ……………………………………………………

16


1.15

Ахборот таъминоти таркиби ……………………………………………..

16


2

Электрон китоблар…………………………………………………………

18


2.1

SoftBook Reader……………………………………………………………….

19


2.2

Rocket eBook…………………………………………………………………

19


2.3

Электрон каталог. Йиғма каталог………………………………………

20


2.4

Электрон каталог нима учун зарур ва унинг самарадорлиги нимада кўринади?.........................................................................................................

20


3

Игма каталог нима?..............................................................................................

21


3.1

Йиғма каталог нима учун керак?............................................................

22


3.2

Йиғма каталог яратиш учун нима қилмоқ керак?...................................

23


3.3

Йиғма каталогни шакллантнриш ва ундан фойдаланишда қандай вазифалар ҳал этилиши зарур?.......................................................................

23

3.4

Кутубхона МАRС-форматлари……………………………………………

25


4

Автоматлаштирилганкутубхоналарнинг дастурий таъминоти.......………………………………………………………………


27


4.1

Автоматлаштирилган иш жойларнни яратиш тамойиллари:…………….

29

4.2

Китобхоннинг автоматлаштирилган иш жойи………………………..

29


4.3

Kаталоглаштирувчининг автоматлаштирилган иш жойи……………..

30

4.4

Kитоб берувчининг автоматлаштирилган иш жойи……………………

31

4.5

Кутубхона фондини бутловчининг автоматлаштирилган иш жойи

32

4.6

Маъмурнинг автоматлаштирилган иш жойи……………………………

32

5

Тизимда бажариладиган жараёнлар мажмуаси (АИЖлари). …………....

33


5.1

Тизимларнинг таннархи…………………………………………………...

33

5.2

Библиографик ахборотларни халқаро талабларга мос ҳолда тасвирлаш ва қайта ишлаш………………………………………………....

33


5.3

Техникавий имкониятга мослиги………………………………………….

33


5.4

Тизимнинг техникавий характеристикалари………………………………

33


6

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН КУТУБХОНАНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА КАДРЛАР ТАЪМИНОТИ……………………………………………….....

34


6.1

Кутубхоналарнинг электрон хизматлари...........................……………..

36


6.2

Электрон каталогга кириш……………………………………………...

36


6.3

Электрон маълумотлар базаси ва мақолаларни мавзу бўйича танлаш

37

6.4

Электрон ҳужжатларни шакллантириш……………………………….....

37


6.5

Электрон почта орқали ҳужжатларни тарқатиш………………………..

37


6.6

Интернет ва СД-компакт дискларда кутубхоналар ахборот маҳсулотларини тақдим қилиш.............................................................................

37


6.7

Кутубхоналар ҳуқуқий ахборот маркази сифатида.................................

38


7

АХБОРОТ ҚИДИРУВ ТИЗИМИ (АҚТ)...................................................

38


7.1


Кутубхона консорциуми .................................................................................

46


7.2

Ҳамкорликни кенгайтириш ва ресурслардан
биргаликда фойдаланиш..............................................................................


47


7.3

Консорциум ўз аъзоларининг харид имкониятларини кескин ошириши мумкин...........................................................................................

48


7.4

Таълим хизмати самарадорлигини ошириш..............................................

48


7.5

Ахборот муҳитига таъсири.................................................................................

48


7.6

Технологик ечимларни такомиллаштириш............................................

49


7.7

Кутубхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш.........................

49


8

ИЛОВАЛАР..........................................................................................

50


8.1

Кутубхоналарни автоматлаштириш соҳасида ишлатиладиган тушунчалар ва атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати...................................................................................................

50


8.2

Протокол Z39.50 билан ишлаш ва унинг кўлланиш сохаси….....................

56


8.3.

Терминологиялар кутубхона ва Интернет тизимида……………………….

67

8.4.

Словарь Ахборот технологияларида ва кутубхонашуносликда...................................................................................……….


87











КИРИШ

Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий юксалиши, хусусан, фан, таълим ва маданият ривожи учун асосий шартлардан бири турли соҳаларга оид зарур ахборотларни тезкорлик билан олиш имкониятига боғлиқдир.

Бу мақсадга эришишда кутубхоналар фаолиятини янги ахборот технологиялари билан қуроллантириш катта аҳамият касб этади. Айниқса кутубхона фаолиятининг асосий жараёнлари: ахборотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш, қидириш ва истеъмолчиларга етказиб беришга замонавий телекоммуникация каналлари воситасида электрон технологияларни қўллаш самарали натижалар беради.

XX аср охирларидан юз бера бошлаган «ахборот инқилоби» кутубхоналар фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу таъсир натижасида кутубхоналар борган сари кўпроқ замонавий ахборот технологиялари билан таъминланиб, ахборот ресурслари марказларига айланиб бормоқда.

Кутубхоналарда хизмат кўрсатиш турлари ҳам кескин кенгайди: Интернет тармоғидан фойдаланиш, ахборот-таҳлилий материалларни жамлаб бериш, кутубхона каталогларининг электрон кўриниши ва тўлиқ матнли маълумотлар базаларини китобхонларга тақдим этиш шулар жумласидандир.

Керакли ахборотни олиш учун янги ахборот технологияларидан фойдаланилганда манбаларни қидириб топиш имконияти юз марталаб ошади. Телекоммуникация воситаларини қўллаш эса ахборот манбаларини қандай масофада турганидан қатьий назар унга тезкорлик билан эга бўлиш имкониятини яратади. Бу ерда гап кутуб-хоналарда автоматлаштириш ва ташкилий-техника воситаларини қўллаш орқали уларни ахборот ресурслари марказларига айлантириш ҳақида бормоқда. Бундай янги турдаги кутубхоналар «электрон кутубхона», «виртуал кутубхона», «автоматлаштирилган кутубхона» сингари номлар билан аталмоқда. Муаллифлар эса бундай кутубхоналарни «Автомат-лаштирилган кутубхона» деб аташга мойил.

^ Автоматлаштирилган кутубхона (АК) - бу шундай кутубхонаки, унинг функцияси, айниқса кутубхона ахборот хизмати асосан автоматлаштириш (компъютерлар, серверлар, ташкилий-техника воситалари, дастурий комплекслар) ва телекоммуникация воситалари ёрдамида амалга оширилади. Замонавий АК яратиш мураккаб ва серхаражат тадбирдир. У юқори малакали касб эгалари: дастур тузувчилар, системачи техникларни жалб қилишни, кутубхоначиларни қайта тайёрлашни тақозо этади.

АКни лойиҳалаштиришда хатога йўл қўйилса нафақат фойдаланишга мўлжалланган қимматбаҳо ахборот технологиялари самарасини камайтириб юборади, балки, умуман, кутубхона иши самарасини пасайтириб юбориши мумкин.

Мазкур ўқув қўлланмада кутубхоналарни авто-матлаштиришнинг ихчам тарихи, автоматлаштирилган кутубхона таркиби ва уни ташкил этувчи омшшари, замонавий халқаро форматлар, лойиҳалар тузиш учун йўл-йўриқлар баён қилинган. Шунингдек, автоматлаштирилган кутубхонанинг турли йўналишдаги таъминоти ҳардаги асосий тушунчалар берилган. Кутубхоналарни автоматлапггаришга мўлжалланган лойиҳаларнинг қисқача тавсифи илова қилинган.

Ўқув қўлланмада автоматлаштирилган кутубхонада фойдаланиладиган техник ва дастурий воситалар (комльютерлар типлари ва моделлари, кутубхона ахборот тизимлари) мавзуларига батафсил тўхталмадик. Бунга сабаб техника ва технологиянинг шиддатли равишда ривожланиши натижасида бундай мавзудаги маълумотларнинг тез эскириб қолаётганидир.

Қўлланма АК ва кутубхона лойиҳалари учун ҳисоблаш техникаси, дастурий ва ахборот таъминотини танлашдек мураккаб масалаларни ҳал этишда йўлбош-ловчи бўлиб хизмат қилади. Кутубхона форматлари, махсус дастурлар ва техника воситаларига бағишланган махсус адабиётлар қўлланмада келтирилгани учун уларга батафсил тўхталмадик. Китобда келтирилган маълумотлар халқаро ва маҳаллий фондлардан грант олиш учун лойиҳалар тайёрлаётган кутубхоначилар, кутубхоналар ассоциациялари ходимлари, Маданият институти бакалаврлари, магистрлари, ахборот технологиялари сохасида хизмат килувчи мутахассисларга фойдали бўладй, деб умид билдирамиз.


^ 1. КУТУБХОНАЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ

Автоматлаштирилган кутубхона (АК) тизимларининг ривожи ахборот технологияларининг умумий ривожини ўзида тўлиқ акс эттиради. Компьютер бажарадиган иши ва таркибига кўра одатдаги кутубхонага жуда ўхшаб кетади. Компьютер технологиясида ишлатиладиган баъзи бир атамалар, масалан: «бошланғич модуллар кутубхонаси», «кахалог», «юкланадиган модуллар кутубхонаси» кабилар шулар жумласидандир. Шахсий компьютер орқали истеъмолчига хизмат кўрсатиш жараёни ҳам китобхонларга кутубхонада кўрсатилаётган хизматга ўхшаб кетади. Каталогдан маълумотлар қидириш, маълумотларни сақлаш жараёни, каталоглаштириш параметрларини таснифлаш ва бошқалар бир бирига ўхшаш. Буларнинг ҳаммаси кутубхона жараёнларини автоматлаштириш мумкинлигини кўрсатади. Яъни кутубхонадаги асосий жараёнлар: маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, қидириш ва узатишни тўлиқ автоматлаштириш мумкин.

Кутубхоналарни автоматлаштириш усуллари жорий қилинмасдан аввал улар фақат ўзларининг китобхонларига хизмат қилганлар. Аниқ бир кутубхонага аъзо бўлган китобхон фақат шу кутубхона ахборот ресурсидан фойдалана олган, мазкур кутубхонада бўлмаган ахборот ресурсидан фақат «кутубхоналараро абонемент» орқали фойдаланиш мумкин бўлган. Аммо ҳар қандай нашрни ҳам «кутубхоналараро абонемент» орқали жўнатиш осон иш эмас. Нашрни бундай жўнаташ вақт ва маблағ талаб килади. Китобхонларга хизмат кўрсатишда яна бир чеклаш бор эди: кутубхоналар китобхонларга нашрларни фақат одатдаги ҳолатда (масалан: китоб шаклида) беришлари мумкин эди.

Кутубхоналарда компьютерлардан ва Интернетдан фойдаланиш янги имкониятларни яратди. Бу эса ўз навбатида турли физик ташувчилардан (магнитли тасмалар дисклар, СD-RОМлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда электрон ҳужжатларнинг кенг тарқалишига олиб келди. Бунда масофадан туриб ахборот олиш ва ахборот узатишнинг роли беқиёсдир.

Китобхонларга хизмат кўрсатишнинг замонавий шаклларини ўзлаштира борган кутубхоналар ўз кучларини электрон ҳужжатлар ва Интернет ресурсларидан фойдаланишга йўналтирдилар. Бундай мақсадга эришиш учун бир қатор ҳуқуқий ва технологик масалаларни ечиш ва қутубхона иши концепциясини қайта кўриб чиқиш зарур эди. Натижада «электрон кутубхона» атамаси пайдо бўлди. Электрон кутубхона яратувчиларга шу нарса аниқ бўлиб қолдики, мақсадга эришиш учун манфаатдор томонлар кучларини бирлаштириш зарур экан. Натижада электрон кутубхоналар яратиш ишига дастлаб алоҳида ташкилотлар киришган бўлса, сўнгра бу иш миллий ва халқаро даражадаги ишга айланди.

Кутубхоналарни автоматлаштаришга дастлаб 60-йилларнинг ўрталаридан киришилди. Компьютерларни кутубхоналар ишига татбиқ қилиш библиографик маълумотлар базаси ва кутубхона каталогларини яратишдан бошланди. Бу ишлар махсус ЭҲМ лар асосида бажарилди. Машина ўқий оладиган (МАRС) каталогларни ва ягона каталоглар тармоғини яратиш бўйича дастлабки натижалар олинди. 70-йилларда компьютерларни алоқа каналлари орқали ягона тармоққа боғлаш имкони яратилди. Бу эса ўз навбатида бир компьютердаги библиографик маълумотлар базасидан иккинчи компьютер орқали фойдаланишга шароит туғдирди.

80-йилларда шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши билан кутубхона тизимларини яратиш ва уларни кенг татбиқ қилиш реал бўлиб қолди. 1967 йилда АҚШдаги Огайо штати коллежлари ва университетлари раҳбарларининг ташаббуси билан Огайо коллежлари кутубхона маркази – Ohio College Library Center (OCLC) ташкил килинди.

Бундан мақсад - академик университетларнинг компьютер тизимларини ривожлантириб, библиографик ресурсларни ўзаро алмаштиришга имкон яратиш эди. ОСLC нинг биринчи идораси Огайо Давлат университетининг Бош кутубхонасида, биринчи компьютерлаш- тирилган зал эса мазкур университет тадқиқотлар марказида ташкил қилинди. OCLC ва унинг бошқа университетлар билан ҳамкорлиги тезда ривожланди. 1981 йилда корпорациянинг расмий номи OCLC - тўгри мурожаат қилувчи кутубхона маркази (Online Comper Library Center, Inc) деб ўзгартирилди.

Бугунги кунда OCLC 63 мамлакатдаги 23000 кутубхонага хизмат қилади. Элекрон кутубхона ғояси жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги университетлар ва йирик кутубхоналарда у ёки бу йўсинда татбик қилинмокда. Масалан, Японияда янги технологияларни татбиқ қилиш агентлиги, Парламент миллий кутубхонаси бир қатор вазирликлар, 20 дан ортиқ кутубхона маданий марказлар ўз кучларини бирлаштириб, «XXI аср кутубхонаси»ни яратишга киришганлар.

Бир неча йил аввал АҚШ конгресси кутубхонаси электрон кутубхона яратиш миллий дастурини амалга ошира бошлади. 1994 йилдан бошлаб АҚШда ^ NSF, DARPA ва NASA ташаббуси билан Digital Libraries Initiative (DLI) электрон кутубхоналар бўйича тадкикот дастури иш бошлади. Мазкур дастур ривожининг 2-босқичида, яъни 1998 йилдан бошлаб у ягона тармоқлараро дастурга бирлаштирилди. Бу дастурга миллий тиббиёт кутубхонаси, АҚШ статистика агентлиги, Миллий гуманитар фонд, АҚШ миллий архиви ва бошқа федерал агентликлар қўшилди.

1995 йилдан бошлаб Буюк Британия миллий
дастури-ЕLIВ амалга оширилди. Бир қатор мамлакатлар
(Канада, Германия ва бошқалар)да яратилган электрон
кутубхоналар ташкил этишга оид тарқоқ лойиҳалар
миллий ва халқаро лойиҳаларга айлана бошлади. Электрон
кутубхоналар яратиш ва улардан фойдаланишни мақсад
қилган бир қатор лойиҳалар КEС (Европа ҳамжами-
ятининг 4-дастури) дастури доирасида амалга оширилди.
Бугунги кунда электрон кутубхоналар яратиш ва улардан
фойдаланиш «Информацион жамият технологиялари»
дастури доирасида КEС дастурига киритилган.

АҚШда 80- йилларда электрон кутубхоналар (ЭК) яратиш бўйича иш бошланган бўлса, бу ишга Буюк Британияда 90-йил бошларида киришилди.

Одатда бундай ишлар лойиҳаларни амалга оширувчи кичик гуруҳлар томонидан бажарилиб, кейинчалик миллий дастурлар ва халқаро лойиҳалар даражасига кўтарилади. Бунга мисол сифатида "Катта еттилик" мамлакатлари томонидан яратиш мўлжалланаёттан ЭК ни келтириш мумкин. Бу лойиҳада қатнашиш учун Россия ҳам таклиф этилган. АҚШдаги "DLI", Буюк Британиядаги "ЕLIВ" лойиҳалари ҳам бунга мисол бўла олади. Германияда эса "CLOBAL-INFO" электрон кутубхона яратишга киришилган. Юқорида келтирилган лойиҳалар давлат томонидан етарлича молиявий таъминотга эгадир.

Бу мамлакатларда ЭК яратиш муаммоларини ечиш учун турли инвестициялар фаол жалб қилинмоқда, жумладан, турли фондлар, манфаатдор хусусий компаниялар, хайрия ташкилотлари, алоҳида ҳомий шахслар маблағлари бу ишга йўналтирилмоқда.

Россияда ҳам ЭК яратиш бўиича тажрибалар етарли. 1995 йилдан бошлаб электрон ресурслар ва уларнинг дастурий-техник таъминотини яратиш билан боғлиқ лойиҳалар (жумладан, Интернет орқали) амалга оширила бошланди. Бу лойиҳалар бир қатор давлат илмий-техник дастурлари томонидан қўллаб-қувватланди. Масалан, "Фан ва техника бўйича федерал информацион фонд", "Россияни ахборотлаштириш" дастури. Россия Фан вазирлигининг мақсадли илмий-техника дастури "Фан ва олий мактаб учун миллий компьютер тармоқлари телекоммуникацияси" лойиҳаси қўллаб қувватланмоқда.

1998 йили Россия фундаментал тадқиқотлар фонди (РФТФ) ва Россия тсхнологик ривожланиш фонди (РТРФ) танлов эълон қилди. Унинг натижасига кўра ЭК муаммоларини ечиш бўйича лойиҳалар молиялаштирила бошланди. "Россия электрон кутубхоналари" тармоқлар-аро дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳам бир қатор ечимлар бор. Мазкур дастур бу соҳадаги бошқа лойиҳалар ва дастурлар билан биргаликда электрон информацион ресурсларни йиғиш, сақлаш ва улардан самарали фойдаланишга мўлжалланган.

ЭК яратишга йўналтирилган халқаро лойиҳалардаи бири-"BIBLIOTHECA UNIVERSALIS" ҳисобланади, бу лойиҳа бўйича ЭКларнинг глобал тармоғини яратиш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа "Катта еттилик" мамлакатлари томонидан амалга оширилаётган икки лойиҳанинг биридир. 1995 йидда бошланган бу лойиҳа ишида қуйидаги мамлакатлар иштирок этмоқда:

Франциядан - Франция маданият вазирлиги ва Франция миллий кутубхонаси,

Япониядан -Япония миллий кутубхонаси,

АҚШ дан - Конгресс кутубхонаси,

Буюк Британиядан - Британия кутубхонаси,

Германиядан - Германия кутубхонаси,

Канададан - Канада миллий кутубхонаси,

Италиядан - Давлат кутубхонаси.

Электрон Кутубхоналар яратишда АҚШдаги кутуб-
хоналар ва ахборот марказлари айниқса фаоллик
кўрсатмоқда..

Лойиҳалар ичида салмоқлиси АҚШ Конгресси кутубхонаси томонидан амалга оширилган, 1995 йилда 15та йирик университет кутубхонасини бирлаштирган, Миллий электрон кутубхоналар федерацияси (NDLF) лойиҳаси, Миллий электрон кутубхона ва Америка хотираси лойиҳалари ҳисобланади.

АҚШда бу соҳада олиб борилаётган ишлар бошқа мамлакатларда ҳам шу йўналишдаги ташаббуслар ривожига туртки бўлди. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг лойиҳаларида америкалик касбдошлари тажрибасига кўпроқ таянишлари тасодифий эмас.

1993 йили Австралия архивлари, Австралия кутубхоналар кенгаши, Ахборот хизматларини сақлаш бўйича миллий агентлик ва Товушликино бўйича миллий архив ҳамкорликда электрон материаллар ишланмалари яратишга тавсиялар берувчи ишчи орган туздилар. Бу соҳадаги ишлар Австралия федерациясининг 100 йиллик юбилейига мўлжалланган «2001 йилдаги Федерацияга юзма юз» дастурига киритилди. 1995 йилдан бошлаб бу ишчи орган АҚШнинг «Ҳужжатларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш бўйича компания» ишчи гуруҳи (СРА) ва Илмий кутубхоналар гурухи (RLG) ишларидан самарали фойдалана бошлади. Ҳозирги пайтда бу ишчи орган «Электрон ахборотларни архивлаштирувчи ишчи гуруҳи» деб ном олди.

Европада Европа кенгаши томонидан жуда кўп миллий ва халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда олиб борилаётган ишлар диққатга сазовордир. Бунда, эҳтимол Буюк Британиянинг анча олдинга кетганлиги боис бўлса керак, унинг ЕLIB дастури доирасига 60 дан ортиқ лойиҳа қамраб олинган.

Ўзбекистонда кутубхоналарни автоматлаштириш ишлари 90-йилларнинг ўрталарида "Ахборотлаштириш ҳақида» қонун ва Миллий илмий-техник ахборотлар тармоғи яратиш бўйича дастур қабул қилиниши билан бошланди. Кутубхоналарни автоматлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги томонидан қўллаб қувватланди. Шундан сўнг электрон кутубхоналар ва кутубхона консорциумлари яратиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилди. Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида биринчи электрон кутубхона ишга туширилди. Намунавий автоматлаштирилган кутубхона лойиҳаси Очиқ жамият институти кўмак жамғармасининг гранти асосида амалга оширилди. Бу ҳақдаги маьлумотлар иловада келтирилган.

^ 1.1 Мазкур курсдан кўзда тутилган мақсад

-кутубхона фаолияти билан боғлиқ ахборотларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлашнинг барча функцияларини намойиш этиш ва ўргатиш;

-кутубхоначиларни автоматлаштирилган кутубхонада ишлашга ўргатиш учун шароит яратиш.

Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси еIFL Direct Project халқаро лойиҳаси бўйича Очиқ Жамият институти кўмак жамғармаси орқали АҚШдаги ЕВSСО Рublishing компаниясининг электрон маълумотлар базасини олди. Бу маълумотлар базасида 3500 дан ортиқ номдаги етакчи даврий нашрларнинг аннотацияли библиографияси ва тўла матнли материаллари мавжуд. ЕВSСО, маълумотлар базасидан ташқари ахборотларни Интернет ва СД дисклардан қидириш имконини берувчи замонавий ахборот қидирув тизими еIFL – Direct ни ҳам тақдим қилади. Бу эса мутахассисларга фан, маданият, тиббиёт ва тижорат соҳасида Жаҳонда эришилаётган ютуқлар ҳақидаги маълумотларни тезкорлик билан олишларига имконият яратади. 2001 йилда Ўзбекистондаги 84 кутубхона ЕВSСО Рublishing компаниясининг электрон маълумотлар базасига обуна бўлди.

Ўзбекистонда республика ахборот инфраструктурасини ривожлантиришнинг истиқболдаги бошқа режалари ҳам мавжуддир. Мамлакатда Интернет тизимини яратиш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Етакчи вазирликлар ва халқаро фондлар кучларини бирлаштирувчи UzREN лойиҳаси Интернет ресурсларидан фойдаланишни арзонлаштиради ва айни пайтда кутубхоналар ўз электрон ресурсларини фаоллик билан халқаро тармоқлар орқали жаҳон ахборот ресурсларига тақдим қилиш имкониятига эга бўлади.

  1   2   3   4   5



Похожие:

Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconТошкент педиатрия медицина институти ҳомила ичи ривожланишидан орқада қолган чақалоқлар
Услубий қўлланма Тошпми марказий услубий кенгашида № баённома 2008 й тасдиқланган
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти Ротовирусли инфекция мавзусидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма
Услубий қўлланмани Тошкент Педиатрия тиббиёт институти болалар юқумликасалликлари кафедраси томонидан тузилган
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconФарғона политехника институти
Микропроцессор техникаси фанидан мавжуд ўқув дастурига киритилган янгиликларни, замонавий рақобатбардош техника ва технологияларни...
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconЎзбекистон республикаси соҒлиҚни саҚлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент педиатрия тиббиёт институти
Тиббиёт олий ўқувюртлари VI-VII курс талабалари учун амалий машғулотлардан услубий қўлланма
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconЎзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – услубий кенгашининг 13 инюь 2007 йилда бўлиб ўтган 8 – сонли мажлисида кўриб чиқилди ва чоп...
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconКимёдан тест масалалари ва уларни ечиш усуллари. Олий ўқув юртларига кирувчи абитуриентлар, мактаб, коллеж ҳамда
Мазкур услубий қўлланма Фарғона Давлат Университети қошидаги 3-сонли академик лицей Илмий Кенгашининг 2008 йил – 1 сонли йиғилиш...
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconМоддий активларни марказлашган ҳолда таъминлаш бўйича операцияларни бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттиришга доир услубий қўлланма
Ушбу Услубий қўлланма бюджет ташкилотларида моддий активларни марказлашган ҳолда таъминлаш бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисоби...
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconУрганч- 2006 Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб (баённома № ) ва Тошкент тибиёт Академияси Урганч филиали илмий Кенгаши томонидан тасдикланди (баённома № ) мух раиси,
Маруза матни факультет терапия фанидан Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали марказий услубий хайъати томонидан мухокама килиниб...
Уқув услубий қулланма тошкент 2006 78. 157 А24 iconУслубий қўлланма
Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации