Документы



Ахборот ресурс марказининг низоми icon

Ахборот ресурс марказининг низоми

НазваниеАхборот ресурс марказининг низоми
Дата20.02.2014
Размер100.29 Kb.
ТипДокументы
скачать

powerpluswatermarkobject12154470


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ


ЖИЗЗАХ ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИ


“Тасдиқлайман”

коллеж директори

________ О. Муротов

“___” _______ 2008 йил


Жиззах тиббиёт коллежи

АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИНИНГ

НИЗОМИ


Жиззах-2006

ЖИЗЗАХ ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИНИНГ

АХБОРОТ – РЕСУРС МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМИ

(наъмуна)

1. Умумий қоидалар


1.1. Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда АРМ деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-АРМ билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги қарори асосида ташкил этилади.

1.2. АРМ таълим муссасаси раҳбариятига буйсунади.

1.3. АРМ таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлинмаси сифатида маблағ билан таъминланади.

1.4 АРМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Концитутсиясига, қонунларига, таълим муассасалари бошқарув органларининг қарорлари буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларига, таълим муассасаси уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

1.5. АРМ ўз фаолияти билан аҳолининг барча қатламларини ахборот ресурслари ва АРМ фондидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайди.

1.6. Ахборот -ресурслари ва АРМ фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш шартлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги АРМдан фойдаланиш қоидаларига белгиланади.

1.7. АРМга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

1.8. Барча идоралар АРМ ишларига умумий ташкилот методик раҳбарликни, уларнинг ишларини мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Республика ахборот-АРМ тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралар кенгаш идоравий ва худудий методик марказлар тизими орқали;

Ўзбекистон Республикаси АРМ барча идоралар учун Республикаси Методик маркази, идоралар кенгашининг ишчи орган орқали;

Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетнинг илмий-АРМ Олий ўқув юртлари АРМларининг методик маркази орқали;

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш инситути ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи муассасалари АРМларининг методик маркази орқали.

Республика илмий-педагогика АРМ умумтаълим ўқув юртлари АРМларининг методик маркази орқали.

Қорақалпоғицон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар ахборот АРМ марказлари-минтақавий методик марказлар орқали амалгам оширилади.


^ 2. Асосий вазифалари


2.1 Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг мунтазам таълим олишга ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш.

2.2. Миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан бахраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.

2.3. Ахборотларга бўлган талабларга мувофик ва АРМ маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали хар қандай фондлардан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари маълумотларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.

2.4. АРМ -ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчиларни ахборотлар қидиришнинг замонавий методларига ўқитиш.

2.5. АРМ ахборот жараёнларининг замонавий техналогияларини ва компьютерлаштиришни жорий этиш асосида ишларни такомиллаштириш.

2.6. Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эхтиёжларинига мувофик ахборот – АРМ фондини шакиллаштириш. Маълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар базаларани каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.

2.7. Маъданий, таълим, ахборот ва бошқа дастурлар, лойиҳалар, актсияларни биргаликда амалга ошириш .

2.8.АРМ хизматлари рўйҳатини кенгайтириш, АРМ техник жихозлаш, АРМ -ахборот жараёнларини компьютерлаштириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.


^ 3. Асосий функциялари.


3.1. Ўқув залларида, абонементларда ҳамда ягона китобхон билети бўйича китоблар беришнннг бошқа пунктларида, якка тартибда ва гурухлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкил этади.

3.2.Ўқув юрти кафедраларида, ўқув марказларида лабораторияда шакллантирилган электрон ахборот тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга оширади. Электрон каталоглаштириш библиографик ахборотни тақдим этиш, ва узатишнинг халқаро форматлари (МАРС форматлари) талабларига қатъий мувофиқ ҳолда олиб борилади.

АРМ фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эхтиёжларини қондириш мақсадида маълумотларнинг оригинал тематик яратиш йўли билан умумтаълим муассасаларининг ахборот ресурсларини шакиллантириш мумкин.

3.3. Фойдаланувчиларни асосий АРМ-ахборот хизматлари билан бепул таъминлайди: каталоглар, картотекалар тизими ва АРМ ахборотлари беришнинг бошқа шакиллари орқали АРМ фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот беради.

Манбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатади;

АРМни фондларидан ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун беради.

Бошқа АРМлараро абонент бўйича ҳужжатлар олади.

Таълим муассасасининг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсаткичлар адабиётлар рўйҳатлари тузади; адресли ва бошқа библиографик маълумотларни беради. Библиографик образлар ўтказади; китоб кўргазмалари ташкил қилади.

Фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва асперантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, органади ва мунтазам равишда аниқлаштириб боради.

3.4. Фойдаланувчиларга бошқа хизматлар, шу жумладан рўйхати АРМдан фойдаланиш қоидаларида белгиланадиган пулли хизматлар кўрсатади. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, уюшмалар ва бошқа ташкилотларга шартномалар бўйича АРМ-ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилади. Китобхонларга АРМлараро абонемент бўйича, шу жумладан электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиш.

3.5. Ахборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўлланиш, АРМнинг маълумотнома библиографик аппаратига, ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакиллантиради.

3.6. Фойдаланувчилар учун информатика, АРМшунослик ва библиография асослари бўйича машғулотлар ташкил қилади.

3.7. Минтақанинг бошқа АРМ билан мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг китобларга бўлган талаблари, шунингдек таълим-касб ҳунар дастурлари, ўқув режалари ҳамда илмий тадқиқотлар тематикаларига мувофиқ фондни комплектлашни таъминлайди. Ўқув илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларни сотиб олади.

3.8. Фондларни комптлаш манбаларини мустақил равишда белгилайди. АРМлар ҳамда республикадаги бошқа муассаса ва ташкилотлар билан китоблар айирабошлашни, шунингдек заруриятга кўра хорижий мамлакатларнинг АРМлари ва ташкилотлар билан халқаро китоблар айирабошлашни амалга оширади.

3.9. Фондларни комплектлаш режаларига тузатишлар киритиш, таълим муассасалари учун адабиётлар чиқаришни режалаштирш ҳамда фойдаланувчиларнинг ва фондлер таркибининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқлаштириш мақсадида китобхонлар талабини қондиришнинг даражаси ўрганади. Барча тоифадаги фойдаланувчиларнинф ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминланганлигини тахлил қилади. Илғор ахборот-АРМ таехнологиясини, тадқиқот ишлари натижаларини жорий этади. Китобхонлар қизиқишларини ўрганиш мақсадида социиологик тадқиқотлар ўтказади.

3.10. Фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг сақланишини, сақлаш режимини, ҳужжатлар нушасини олишни ва микрофилмларга кўчиришни таъминлайди.

3.11. Хужжатларни чиқариб ташлашнинг таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган тартибда, амалдаги норматив ва ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ хужжатларни АРМ фондидан чиқаради ва сотади. Соҳага оид бўлмаган ва ортиқча, ўхшаш адабиётларни қайта тақсимлашни амалга оширади. Китобларни белгиланган тартибда аҳолига сотишни ташкил қилади

3.12. Фондларни кўп соҳали библиографик акс эттириш ёрдамида анъанавий ва электрон манъбаларда каталоглар ва картотекалар тизимини юритади.

3.13. Китобхонларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган Республика йиғма каталогларини, шу жумладан электрон каталогларини тўзишда қатнашади.

3.14. Бошқа АРМлар, кафедралар, илмий жамиятлар, таълим муассасаларининг жамоат ташкилотлари, республика АРМлари билан ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантиради.

3.15. АРМлар, архивлар, маълумотларнинг ахборот базаларига эга бўлган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан амалдаги қонун хужжатларига, давлат дастурларига, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади.


^ 4. АРМнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


4.1. АРМ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мундарижасини ва аниқ шаклларини мустақил равишда белгилаш;

АРМ тузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқлаш;

Марказга берилган маблагларни тасарруф этиш;

Ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга хақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошларини; лавозим маошларига уцамалар ва қўшимча тўловларни, ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдорларини белгилаш;

Фойдаланувчиларга ноёб ва қимматли нашрларни беришда, шунингдек АРМдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда гаров суммасини белгилаш;

АРМ дан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар томонидан АРМга етказилган зарарни ундириш турлари ва миқдорларини белгилаш;

Юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида АРМ нинг АРМ фондидан фойдаланиш шартларини белгилаш.

Таълим муассасасининг таълим касб-ҳунар дастурлари, ўқув режалари, илмий-тадқиқот ишлари тематикаси билан танишиш. Унинг таркибий бўлинмаларидан АРМ олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни олиш;

Турли муассасаларда, ташкилотларда таълим муассаси номидан вакиллик қилиш, АРМ ва ахборот-библиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференсиялар, йиғилишлар ва семинарлар ишида бевосита қатнашиш;

Бошқа АРМлар, ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб боориш;

Амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-АРМ бирлашмаларига кириш;

Ахборот-АРМ ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини амалга оширишда танлов ёки бошқа асосда қатнашиш;

Хорижий давлатларнинг АРМлари, АРМлари қамда бошқа муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан заруриятга кўра халқаро китоблар айирбошлашни юритиш, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш, халқаро АРМ ва бошқа дастурларни амалга оширишда қатнашиш.

4.2.АРМ фондларини сақланиши учун жавоб беради.

4.3.Таълим муассасаси АРМ ўзининг ваколатига тааллуқли функсияларнинг бажарилмагани учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

4.4. АРМ – ахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган АРМ ходимлари амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

4.5.АРМ ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибда солинади.


5. Бошқариш.


5.1.АРМга раҳбарлик директор (мудир) томонидан амалгам оширилади, у таълим муассасаси томонидан, олий касбий маълумотга эга бўлган ва ихтисоси бўйича камида 5 йил иш цажига эга бўлган мутахассислардан меҳнат шартномаси (контракти) бўйича таъйинлайди.

5.2. Директор (мудир) ўз ваколати доирасида ишларнинг натижалари учун тўлиқ жавоб беради, барча ходимлар учун мажбурий бўлган фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.

5.3.АРМ ходимлари шартнома (контракти) тузишйўли билан ишга қабул қилинади.

5.4.АРМ ҳузурида маслаҳатлашув органи сифатида, ишларни бошқа АРМлар, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлинмалари билан келишиш учун АРМ-ахборот кенгаши ташкил этилади.кенгаш таркиби АРМ директори (мудири) тақдимига кўра таълим муассасаси раҳбарияти билан келишган ҳолда ташкил этиладиган ҳомийлар кенгашлари ёки китобхонларнинг бошқа бирлашмалари фаолиятида қатнашадилар.

5.5.АРМ ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳужжатларни юритади ҳамда ҳисоботларни, иш режаларини ва бошқа ахборотларни, тақдим этади. Тузилмаси ва штатлари.

5.6.АРМ тузилмаси муайян таълим муассасаси учун якка тартибда ишлаб чиқилади ва анъанавий бўлинмалар (абонементлар, ўқув заллари ва бошқалар)дан ташқари инноватсия бўлимлари, секторлар (автоматлаштириш, маркетинг бўлимлари ва бошқалар)ни ўз ичига олиши мумкин.

5.7.АРМнинг бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони таълим муассасаларининг АРМ намунавий штатлари асосида, АРМ олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиладиган аҳолини ва таълим муассасаси ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда шакллантиради.

^ Молия-хўжалик фаолиятлари.

5.8.Таълим муассасаси раҳбарияти комплектлашни кафолатли молиявийлаштиришни, АРмни амалдаги нормаларга мувофиқ зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, элеcтрон-ҳисоблаш ҳамда нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси ва ташкилий техника билан таъминлайди.

5.9.АРМ таъминоти учун харажатлар таълим муассасасининг умумий ҳаражатлар сметасида назарда тутилади.


^ 6. АРМни қайта ташкил этиш ва тугатиш.


6.1. АРМ ни қайта ташкил этиш ва тугатиш (кушиш, ажартиш, айириш, бирлаштириш, қайта ўзлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

6.2. АРМни қайта ташки­л этишда барча хужжатлар (бошқарув, молия-хўжалик хужжатлари, шахсий таркиб бўйича хужжатлар ва бошқалар) мол-мулк ва фондлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда берилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 июлдаги

150 –сонли қарорига мувофиқ ишланган

НИЗОМни қайта ишланмаси )





Похожие:

Ахборот ресурс марказининг низоми iconАхборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (Ҳужжатлар тўплами)
Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик...
Ахборот ресурс марказининг низоми iconДокументы
1. /Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг низоми.doc
Ахборот ресурс марказининг низоми iconМасофадан ўҚитишни ҳудудий мувофиқЛАШТИРИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ НИЗОМИ масофадан ўҚитишни ҳудудий мувофиқлаштириш марказларининг низоми тасдиқланган
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари таркибида ташкил этилган....
Ахборот ресурс марказининг низоми iconАхборот ресурс маркази паспорти

Ахборот ресурс марказининг низоми iconНодира номли Наманган вилоят Ахборот –кутубхона маркази Илмий –услубият бўлими. Шаҳрим менинг—фахрим менинг
Наманганга бағишланган маълумотлар,ҳамда ахборот кутубхона ва ахборот ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми...
Ахборот ресурс марказининг низоми iconEatr-1 Ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган электрон ахборот таълим ресурс (эатр)лари рўйхати

Ахборот ресурс марказининг низоми iconРеспублика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!
Збекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган услубий тавсиянома
Ахборот ресурс марказининг низоми iconЎрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти
Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли...
Ахборот ресурс марказининг низоми iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Ахборот ресурс марказининг низоми iconАхборот ва хизмат кўрсатиш ресурс маркази”
Махаллаларга муаммоларни аниқлаш, уларнинг устуворлигини белгилаш, режалаштириш, лойихаларни амалга ошириш, мониторинг килиш, ва...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации