Документы



Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти icon

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти

НазваниеЎзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти
Дата20.02.2014
Размер168 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

Ахборот-кутубхона фаолияти

тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан

2011 йил 4 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда

маъқулланган


1-боб. Умумий коидалар


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.


2-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатлари

Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


^ 3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • ахборот-кутубхона ресурси — моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;

  • ахборот-кутубхона фаолияти — ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона фондларини шакллантириш ва ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича фаолияти;

  • ахборот-кутубхона фонди — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;

  • ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш — фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

  • йиғма электрон каталог — ахборот-кутубхона муас­сасаларининг электрон каталоглари мажмуи;

  • фойдаланувчи — ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши учун ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатга олинган шахс;

  • электрон каталог — тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхатининг электрон шакли;

  • электрон кутубхона — ахборот-кутубхона фондининг электрон шакли.


4-модда. Ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий вазифалари

Ахборот-кутубхона фаолиятининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

  • фойдаланувчиларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишини таъминлаш;

  • фойдаланувчиларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, маданий ва таълим олиш эҳтиёжларини қаноатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

  • миллий маданиятни тиклашга ва янада ривожлантириш-га кўмаклашиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини сақлаш;

  • ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаш.


^ 2-боб. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасининг давлат томонидан тартибга солиниши


5-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви

Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида махсус ваколат берган давлат органи (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


^ 6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиклайди;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги норматив-хукуқий ҳужжатларни қабул қилади;

  • ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


7-модда. Махсус ваколатли давлат органи

Махсус ваколатли давлат органи:

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишида иштирок этади;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

  • ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги норматив-хукуқий хужжатлар ва норматив хужжатларни ишлаб чиқади ҳамда қабул қилади;

  • ахборот-кутубхона ресурсларини ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурслари сирасига киритиш тартибини, шунингдек уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида кадрларни тайёр­лаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

  • ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳисобини юритади;

  • йиғма электрон каталогни шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиклайди.

Махсус ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига му-вофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


^ 8-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини давлат томонидан куллаб-кувватлаш

Ахборот-кутубхона муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:

  • уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

  • ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш;

  • ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширишда солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзларни белгилаш орқали амалга оширилади.


^ З-боб. Ахборот-кутубхона тизими


9-модда. Ахборот-кутубхона тизими ҳамда ахборот-кутубхона муассасаларининг турлари

Ахборот-кутубхона тизими ягона ташкилий ва услубий таъминот асосида фаолият кўрсатувчи ахборот-кутубхона муассасалари мажмуидир.

Ахборот-кутубхона муассасаси мустақил муассаса бўлиши ёхуд корхона, муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси бўлиши мумкин.

Ахборот-кутубхона муассасаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси;

  • ахборот-кутубхона марказлари;

  • ахборот-ресурс марказлари;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналари;

  • бошқа кутубхоналар (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, тижорат ташкилотларининг кутубхоналари).

Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларининг мазмуни ва белгиланган мақсадига кўра универ­сал ҳамда махсус ахборот-кутубхона муассасаларига бўлинади.

Универсал ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларини билимнинг турли соҳалари бўйича шакллантиради ва турли тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутуб­хона фондларини билимнинг бир ёки бир неча турдош соҳалари бўйича шакллантиради ва айрим тоифадаги фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиради.


^ 10-модда. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси миллий ва жаҳон маданиятини, фани ва таълимини ривожлантириш манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи умумдавлат универсал ахборот-кутубхона муассасасидир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

  • ахборот-кутубхона фондини шакллантиради, унинг бут сақланишини таъминлайди ҳамда фойдаланувчиларга миллий ва хорижий нашрларнинг энг тўлиқ тўпламини такдим этади;

  • Ўзбекистон Республикасида чикариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини, шунингдек диссертацияларнинг кўчирма нусхасини олади;

  • Ўзбекистон Республикасида чикариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритади;

  • электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

  • кутубхонашунослик, библиографияшунослик ва китобшунослик соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда илмий-услубий фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

  • ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсла­рини бут сақлаш, консервациялаш ва реставрация қилиш бўйича ишларни амалга оширади;

  • йиғма электрон каталогни шакллантиради ва юритади;

  • ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;

  • бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикланади.


^ 11-модда. Ахборот-кутубхона марказлари

Ахборот-кутубхона марказлари Қорақалпоғистон Респуб­ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этувчи ҳамда амалга оширувчи универ­сал ахборот-кутубхона муассасаларидир.

Ахборот-кутубхона марказлари:

  • ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сакланишини таъминлайди;

  • электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

  • тегишли ҳудудда чикариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини олади;

  • библиографик, илмий-услубий ва маданий-маърифий ишларнй бажаради;

  • тегишли ҳудўдда axбopoт-кyтyбxонa муассасалари фаолиятини мувофиклаштиради ва уларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;

  • йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;

  • ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади;

  • бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

  • тегишли ҳудудда ахборот-кутубхона муассасаларининг депозитар сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларини тўплашни амалга оширади ва уларнинг ҳисобини юритади.

Ахборот-кутубхона марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ахборот-кутубхона марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ахборот-кутубхона маркази тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


^ 12-модда. Ахборот-ресурс марказлари

Ахборот-ресурс марказлари давлат таълим муассасала­ри ҳузурида ташкил этилган, ўқувчи ёшларнинг, шунингдек аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширув­чи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.

Ахборот-ресурс марказлари:

  • таълим муассасасининг ихтисослашувига мувофик, асосан илмий-таълимга оид мазмундаги ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сакланишини таъминлаиди;

  • электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

  • шахснинг маънавий бой ва баркамол ижодий ўсиши учун имкониятлар яратган ҳолда ўзидаги ва ўзидан узоқдаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш асосида Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросидан фойдаланувчиларни баҳраманд этади;

  • ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлаиди;

  • бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

  • йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади;

  • маданий, таълим, ахборот дастурлари ва лойиҳаларини ҳамда бошқа дастурлар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим, илмий муассасалар ва архивлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, миллий маданият марказлари ва бошка ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиради.

Ахборот-ресурс марказлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ахборот-ресурс марказларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Ахборот-ресурс маркази тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикланади.


^ 13-модда. Давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг кутубхоналари

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхо­налари қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи махсус ахборот-кутубхона муассасаларидир.

Давлат ҳокимияти ва бошкаруви органларининг кутуб­хоналари:

  • ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сакланишини таъминлайди;

  • электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

  • ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;

  • бошқа ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари кутубхона-ларининг ахборот-кутубхона фонди давлат мулкидир.

Давлат ҳокимияти ва бошкаруви органларининг кутубхо­налари тўғрисидаги низомлар ушбу органларнинг раҳбар-лари томонидан тасдикланади.


^ 14-модда. Бошқа кутубхоналар

Бошқа кутубхоналар ўз муассислари томонидан белгила­надиган тартибда ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширувчи универсал ёки махсус ахборот-кутубхона муасса­саларидир.

Бошқа кутубхоналар:

  • ахборот-кутубхона фондини шакллантиради ва унинг бут сакланишини таъминлайди;

  • электрон кутубхона ва электрон каталогни шакллантиради;

  • ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлайди;

  • бошка ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

  • йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этади.

Бошка кутубхоналарнинг ахборот-кутубхона фонди уларнинг муассислари мулкидир.

Бошка кутубхоналар тўғрисидаги низомлар уларнинг муассислари томонидан тасдикланади.


^ 15-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

Ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


^ 4-бобо Ахборот-кутубхона фонди


16-модда. Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш

Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш ахборот-кутубхона муассасасининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ уни жамлаш, ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш ва саклаш орқали амалга оширилади.


^ 17-модда. Ахборот-кутубхона фондини жамлаш

Ахборот-кутубхона фонди нашрларни ва бошка ахборот-кутубхона ресурсларини сотиб олиш, уларга обуна бўлиш, уларни айирбошлаш, текинга олиш, шу жумладан ҳадяга олиш ҳисобига жамланади.


^ 18-модда. Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш

Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ахборот-кутубхона фондининг нашрлар мажбурий нусха-сини олиш ҳисобига жамланадиган, шунингдек ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини ўз ичига олган қисми миллий маданий бойлик бўлиб, моддий маданий мерос объекти сифатида сақланади.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника таъминоти ёмонлашувига, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига, ахборот-кутубхона фондларини сақлаш нормалари ва шарт-шароитларига мое келмайдиган биноларга кўчиришга йўл қўйилмайди.


^ 5-боб. Фойдаланувчиларнинг хукуқ ва мажбуриятлари


19-модда. Фойдаланувчиларнинг ҳукуқлари

Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга;

  • ахборот-кутубхона муассасаларига кириш ва ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш;

  • ўз эҳтиёжларига мос тарзда ахборотни эркин танлаб олиш;

  • кўрсатиладиган хизматларнинг, шу жумладан пулли хизматларнинг рўйхати ҳамда уларни кўрсатиш шартлари ҳақида ахборот олиш;

  • сўралаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг мавжудлиги ҳақида ахборот олиш.

Фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20-модда. Фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Фойдаланувчилар:

  • ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланиш қоидаларига риоя этиши;

  • ахборот-кутубхона ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, уларнинг йўқолишига ёки бузилишига йўл кўймаслиги, зарар етказилган такдирда эса белги­ланган тартибда унинг ўрнини қоплаши;

  • ахборот-кутубхона муассасалари ишининг сифатини пасайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.

Фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


^ 21-модда. Жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш

Жисмоний имкониятлари чекланган фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш ахборот-кутубхона му­ассасаларида махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ахборот ёзилган махсус жисмларда ахборот-кутубхо­на ресурсларини такдим этиш оркали амалга оширилади.


^ 6-боб. Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари. Халқаро ҳамкорлик


22-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш

Ахборот-кутубхона муассасаларини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

  • муассисларнинг маблағлари;

  • пулли хизматлар кўрсатишдан олинадиган маблағлар;

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


23-модда. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари

Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашмалар тузиши мумкин.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари:

  • ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

  • ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

  • ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

  • ахборот-кутубхона муассасалари кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда иштирок этади.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг бирлашмалари қонун хужжатларига мувофиқ бошка ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


^ 24-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.


^ 7-боб. Якунловчи қоидалар


25-модда. Низоларни ҳал этиш

Ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


^ 26-модда. Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжат-ларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


^ 27-модда. Қонун хужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти И. КАРИМОВ


Тошкент шаҳри, 2011 йил 13 апрель № ЎРҚ-280



Похожие:

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни 13. 04. 2011 й. N ўРҚ-280 ахборот-кутубхона фаолияти тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 08. 1996 й. N 274-i ноширлик фаолияти тўҒрисида
Мазкур Қонунга ЎзР 13. 12. 2002 й. 447-ii-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг ер кодекси ўзР 30. 04. 1998 й. 598-i-сон Қонуни билан тасдиқланган
Ер умум миллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси ҳалқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни 26. 12. 1997 й. N 541-i оммавий ахборот воситалари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади оммавий ахборот воситаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва фаолиятининг тугатилиши соҳасидаги муносабатларни...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconАхборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (Ҳужжатлар тўплами)
Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconЎзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ахборот-кутубхона фаолияти iconНодира номли Наманган вилоят Ахборот –кутубхона маркази Илмий –услубият бўлими. Шаҳрим менинг—фахрим менинг
Наманганга бағишланган маълумотлар,ҳамда ахборот кутубхона ва ахборот ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации