Документы



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти icon

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти

НазваниеЎрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти
страница1/3
Дата20.02.2014
Размер0.8 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти


Ахборот – Ресурс Маркази


АХБОРОТ-КУТУБХОНА ВА АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Тошкент - 2010



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БУЙРУҚ



^ Ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли қарори асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркибида ташкил этилган ахборот-ресурс марказлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари (АРМ) тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага, ахборот-ресурс марказидан фойдаланишнинг қоидалари 2-иловага, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ахборот ресурс марказлари фондларини шакллантириш ҳақидаги намунавий низом 3-иловага, Нашрлар ва бошқа ҳужжатларни АРМ фонди ҳисобидан чиқариш тартиби 4-иловага, Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг намунавий штатлар жадвали 5-иловага, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг намунавий штатлар жадвали 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази таркибида умумий тасдиқланган штатлар ва иш ҳақи фонди доирасида 3 та штат бирлигидан иборат, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассаса­ларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин.




  1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими низоми 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  2. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази директори Б.Рахимовга:

  • 10 кун муддат ичида бўлимга жой ажратиш, техник жиҳозлаш, малакали кадрлар билан тўлдириш;

  • бўлим фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ барча ташкилий ишларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли қарори асосида ахборот-ресурс марказлари ташкил этилган вилоят олий таълим муассасалари ректорлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳамда таълим муассасалари директорларига ушбу буйруқ билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ахборот-ресурс марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш режаларини ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Ўрта махсус, касб ҳунар таълими маркази (Р.Ниматов)га ахборот-ресурс марказларининг юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлари рисола шаклида чоп этилиб, таълим муассасаларига тақдим этилишини таъминлаш топширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини
ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил
20 июндаги ПҚ-381-сонли қарорида рўйхатга тушмаган олий таълим
муассасалари ректорларига ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари
директорларига:

5.1. Таълим муассаса кутубхонаси номини ўрнатилган тартибда
ахборот-ресурс маркази деб ўзгартириш;

  1. Кутубхонанинг мавжуд штатлари ва иш ҳақи фонди доирасида унинг ахборот-ресурс марказига айлантирилиши ва электрон ресурсларни шакллантириш ва улар дан фойдаланишга қулайлик яратилиши билан боғлиқ, кутубхона тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

  2. Ахборот-ресурс марказини вазирлик томонидан тавсия этилган намунавий жиҳозлаш тартибига мувофиқ компьютер ва оргтехникалар билан таъминлаш вазифалари юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 1999 йил 10 май 155-сонли “Узлуксиз таълим тизимини
дарслик ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ва кутубхоналар фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғининг 2 банди ўз кучини йўқотган
деб ҳисоблансин.


Р.Қосимов

7 . Буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосарлари
А.Парпиев ва А. Каримов зиммаларига юклатилсин.

Ўзбекистон республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг 2006 йил 29 декабрь

295 - сонли буйруғига 1 илова

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари тўғрисида намунавий низом

1. Умумий қоидалар

  1. Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда АРМ деб аталади) таълим муассасаси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.

  2. АРМ таълим муассасаси раҳбариятига бўйсунади.

  3. АРМ таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлинмаси сифатида маблағ билан таъминланади.

  4. АРМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, таълим муассасалари бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, таълим муассасаси уставига, таълим муассасаси раҳбариятининг буйруқлари ва фармойиш-ларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

1.5.АРМ ўз фаолияти билан аҳоли барча қатламларининг ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайди.

1.6.Ахборот-ресурслари ва кутубхона фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш шартлари, фойдаланувчи-ларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги АРМдан фойдаланиш қоидаларида белгиланади.

1.7. АРМларига умумий ташкилий-методик раҳбарлик, уларнинг ишларини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш идоравий ва ҳудудий методик марказлар тизими орқали: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси -республика методик маркази, Идоралараро кенгашнинг ишчи органи орқали; Мирзо Улугбек номидаги Миллий университетнинг илмий кутубхонаси -Олий таълим муассасалари АРМларининг методик маркази орқали; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари - минтақавий методик марказлар орқали амалга оширилади.

^ 2. Асосий вазифалари

2.1. Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда
фойдаланувчиларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақил равишда
таълим олишига кўмаклашиш.

  1. Миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.

  2. Ахборотларга бўлган талабларга мувофиқ ва АРМ маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали ҳар қандай фондлардан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумотларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида ахолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.

2.4. Ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчиларни
ахборотлар қидиришнинг замонавий услубларига ўқитиш.

2.5. Ахборот жараёнларининг замонавий технологияларини ва
компьютерлаштиришни жорий этиш асосида ишларни такомиллаштириш.

2.6. Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнинг
ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ АРМ фондини шакллантириш.
Маълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар базаларини, каталоглар ва
картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.

  1. Маданий, таълим, ахборот ва бошқа дастурлар, лойиҳалар, акцияларни биргаликда амалга ошириш учун, шунингдек фойдаланувчиларнинг ҳужжатларга ва ахборотларга эхтиёжларини янада тўлиқ қондириш учун АРМлар, ахборот-кутубхона марказлари (АКМлар), таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий таъминот хизматлари, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни, фаолиятни мувофиқлаштириш ва кооперациялашни ривожлантириш.

  2. АРМ хизматлари рўйхатини кенгайтириш, техник жиҳозлаш, ахборот жараёнларини компьютерлаштириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.

2.9. Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва
соҳани ривожлантириш борасида илмий тадқиқотлар олиб бориш.

^ 3. Асосий функциялари

3.1. Ўқув залларида, абонементларда ҳамда ягона китобхон билети
бўйича китоблар беришнинг бошқа пунктларида, якка тартибда ва гуруҳлар
бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўллаган ҳолда, фойдаланувчиларга
табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкил этади.

3.2. Ўқув юрти кафедраларида, ўқув марказларида,
лабораторияларида шакллантирилган электрон ахборот ресурсларини
тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга оширади. Электрон
каталоглаштириш библиографик ахборотни тақдим этиш ва узатишнинг
халқаро форматлари (МАКС форматлари) талабларига қатъий мувофиқ ҳолда
олиб борилади.

АРМда маълумотларнинг оригинал тематик базаларини яратиш йўли билан таълим муассасаларининг ахборот ресурсларини шакллантириши мумкин.

3.3. АРМ фойдаланувчиларни асосий ахборот хизматлари билан
бепул таъминлайди:

  • каталоглар, картотекалар тизими ва ахборотлар беришнинг бошқа шакллари орқали АРМ фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот беради;

  • матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатади;

- АРМ фондларидан ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун
беради;

- таълим муассасасининг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида
библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатлари тузади; тематик,
адресли ва бошқа библиографик маълумотлар беради; библиографик
шарҳлар ўтказади; китоб кўргазмалари ташкил қилади;

- фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби,
илмий ходимлар ва аспирантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини
аниқлайди, ўрганади ва мунтазам равишда аниқлаштириб боради.

3.4. АРМ фойдаланувчиларга бошқа хизматлар, шу жумладан рўйхати
АРМдан фойдаланиш қоидаларида белгиланадиган пулли хизматлар
кўрсатади. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, уюшмалар ва бошқа
ташкилотларга шартномалар бўйича кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни
ташкил қилади. Китобхонларга кутубхоналараро абонемент бўйича, шу
жумладан электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатади.

3.5. АРМ ахборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим
олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўллаш, АРМнинг

маълумотнома-библиографик аппаратига, ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакллантиради.

  1. Фойдаланувчилар учун информатика ва библиография асослари бўйича машғулотлар ташкил қилади.

  2. Минтақанинг бошқа АРМлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда аҳолининг ахборотларга бўлган талаблари, шунингдек таълим - касб ҳунар дастурлари, ўқув режалари ҳамда илмий тадқиқотлар тематикаларига мувофиқ фонднинг жамланишини таъминлайди. Ўқув, илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларни сотиб олади.

  3. Фондларни жамлаш манбаларини мустақил равишда белгилайди. АРМлар ҳамда республикадаги бошқа муассаса ва ташкилотлар билан китоблар ва электрон ресурслар айирбошлашни, шунингдек заруриятга кўра хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари ва ташкилотлари билан халқаро китоблар ва электрон ресурслар айирбошлашни амалга оширади.

3.9. Фондларни жамлаш режаларига тузатишлар киритиш, таълим
муассасалари учун адабиётлар чиқаришни режалаштириш ҳамда
фойдаланувчиларнинг ва фондлар таркибининг ахборотларга бўлган
эҳтиёжларига мувофиқлаштириш мақсадида китобхонлар талаби
қондирилиши даражасини ўрганади. Барча тоифадаги фойдаланувчиларнинг
ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминланганлигини таҳлил
қилади. Илғор ахборот-кутубхона ва электрон ахборот ресурс
технологиясини, тадқиқот ишлари натижаларини жорий этади.
Фойдаланувчилар қизиқишларини ўрганиш мақсадида социологик
тадқиқотлар ўтказади.

3.10. Фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади,
уларнинг сақланганлигини, сақлаш режимини, ҳужжатлар нусхасини олишни
ва микрофильмга ҳамда электрон форматга кўчиришни таъминлайди.

3.11. Ҳужжатларни чиқариб ташлашнинг таълим муассасаси
раҳбарияти билан келишилган тартибига, амалдаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга мувофиқ ҳужжатларни АРМ фондидан чиқаради. Соҳага оид
бўлмаган ва ортиқча, ўхшаш адабиётларни қайта тақсимлашни амалга
оширади. Китобларни белгиланган тартибда аҳолига сотишни ташкил
қилади.

  1. Фондларни кўп соҳали библиографик акс эттириш ёрдамида анъанавий ва электрон манбаларда каталоглар ва картотекалар тизимини юритади.

  2. Фойдаланувчиларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган республика йиғма каталогларини, шу жумладан электрон каталогларни тузишда қатнашади.


3.14. Бошқа АРМлар, кафедралар, илмий жамиятлар, таълим
муассасаларининг жамоат ташкилотлари, республика АКМлари билан
ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантиради.

3.15. Кутубхоналар, архивлар, маълумотларнинг ахборот базаларига
эга бўлган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан амалдаги
қонун ҳужжатларига, давлат дастурларига, шунингдек муассасалар ва
ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўзаро ҳамкорлик
қилади.

^ 4. АРМларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


4.1. АРМ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмун ва шаклларини мустақил равишда белгилаш;

АРМ тузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқлаш;

марказга берилган маблағларни тасарруф этиш;

ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошларини; лавозим маошларига устамалар ва қўшимча тўловларни; ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдорларини белгилаш;

АРМдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар томонидан АРМга етказилган зарарни ундириш турлари ва миқдорларини белгилаш;

юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида АРМ фондидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

таълим муассасасининг таълим-касб-ҳунар дастурлари, ўқув режалари, илмий-тадқиқот ишлари тематикаси билан танишиш, унинг таркибий бўлинмаларидан АРМ олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни олиш;

турли муассасаларда, ташкилотларда таълим муассасаси номидан вакиллик қилиш, кутубхона ва ахборот-библиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференциялар, йиғилишлар ва семинарлар ишида бевосита қатнашиш;

бошқа АРМлар, кутубхоналар, ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона бирлашмаларига кириш;


ахборот-кутубхона ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини амалга оширишда танлов ёки бошқа асосда қатнашиш;

хорижий давлатларнинг АРМлари, кутубхоналари ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан заруриятга кўра халқаро китоблар айирбошлашни юритиш, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш, халқаро кутубхоначилик ва бошқа дастурларни амалга оширишда қатнашиш.

4.2. АРМ фондларнинг сақланиши учун жавоб беради.

4.3. Таълим муассасаси АРМ ўзининг ваколатига тааллуқли
функцияларнинг бажарилмагани учун қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда жавоб беради.

4.4. Ахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган АРМ
ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб
берадилар.

4.5. АРМ ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

^ 5. Бошқариш. Тузилмаси ва штатлари. Моддий-техника таъминоти

5.1. АРМга раҳбарлик директор (мудир) томонидан амалга
оширилади, у таълим муассасаси томонидан, олий касбий маълумотли ва
ихтисоси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассислардан,
меҳнат шартномаси (контракти) бўйича тайинланади.

  1. Директор (мудир) ўз ваколати доирасида ишларнинг натижалари учун тўлиқ жавоб беради, барча ходимлар учун мажбурий бўлган фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.

  2. АРМ ходимлари шартнома (контракт) тузиш йўли билан ишга қабул қилинади.

  3. АРМ ҳузурида маслаҳатлашув органи сифатида, ишларни бошқа АРМ, АКМ, кутубхоналар, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлинмалари билан келишиш учун АРМ кенгаши ташкил этилади. Кенгаш таркиби АРМ директори (мудири) тақдимига кўра таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Китобхонлар кутубхона муассасаси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган ҳомийлар кенгашлари ёки китобхонларнинг бошқа бирлашмалари фаолиятида қатнашадилар.

  4. АРМ ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳужжатларни юритади ҳамда ҳисоботларни, иш режаларини ва бошқа ахборотларни тақдим этади.

  5. АРМ тузилмаси муайян таълим муассасаси учун якка тартибда ишлаб чиқилади ва анъанавий бўлинмалар (абонементлар, ўқув заллари ва

бошқалар)дан ташқари инновация бўлимлари, секторлар (автоматлаштириш, маркетинг бўлимлари ва бошқалар)ни ўз ичига олиши мумкин.

  1. АРМнинг бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони таълим муассасаларининг АРМ Намунавий штатлари асосида, АРМ олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиладиган аҳоли ва таълим муассасаси ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда шакллантирилади.

  2. Таълим муассасаси раҳбарияти ресурслар жамлашни кафолатли молиялаштиришни, АРМни амалдаги меъёрларга мувофиқ зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, компьютерлар ҳамда нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси, алоқа каналлари ва ташкилий техника билан таъминлайди.

  3. АРМ таъминоти учун харажатлар таълим муассасасининг умумий харажатлар сметасида назарда тутилади.

5.10. АРМ ўзининг субҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин, унга
марказ томонидан пулли қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига жалб
этиладиган маблағлар киритилади.

^ 6. АРМни қайта ташкил этиш ва тугатиш

6.1. АРМни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, айириш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

6.2. АРМни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия-хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқалар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

Ўзбекистон республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг 2006 йил 29 декабрь

295 - сонли буйруғига 2-илова

Ахборот-ресурс марказидан фойдаланишнинг

Қоидалари

^ 1. Умумий қоидалар

  1. Ахборот-ресурс маркази (АРМ) фаолияти демократия, инсон-парварлик, умумий фойдаланишга қулайлик, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, шахснинг эркин камол топиши принципларига асосланади.

  2. АРМдан фойдаланиш бепул, АРМ томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг айрим турлари рўйхати, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.

^ 2. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. АРМдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур АРМ хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшайдиган, фуқаролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатъи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади.

  2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-АРМ фондидан исталган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек бошқа АРМдан ҳужжатларнинг босма ёки электрон нусхаларини ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали буюртма қилиш ва олиш;

-библиографик, маълумотнома-ахборот хизматидан ҳамда АРМ томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш;

-АРМ томонидан ўтказиладиган ахборот-оммавий тадбирларда қатнашиш;

-АРМнинг жамоат кенгашига сайлаш ва сайланиш.

2.3. Фойдаланувчилар АРМга аъзо бўлиш учун шахсини тасдиқловчи
ҳужжат(туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт) талабалар учун
талабалик гувоҳномасини, зарур миқдордаги фотосуратларини тақдим
этадилар ҳамда аъзолик билетини ва рўйхатдан ўтказиш варақасини
расмийлаштириш учун маълумотлар берадилар.

Бошқа шаҳарлик фуқаролар вақтинчалик аъзолик билетини, паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни кўрсатган ҳолда оладилар.

Бошқа мамлакат фуқаролари билетни ўз мамлакати паспорти ёки балгиланган тартибда расмийлаштирилган шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида оладилар.

2.4. Фойдаланувчиларга бир йўла фойдаланиш учун бериладиган
ҳужжатлар сони АРМ томонидан якка ҳолда тартибга солинади.

Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.

2.5. Фойдаланувчилар АРМдан олинган ҳужжатларни ва бошқа
материалларни эҳтиёт қилиши шарт.

Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материалларни олишда уларни кўздан кечириши ва уларда бирон-бир нуқсон борлиги аниқланганда бу тўғрида АРМ ходимига маълум қилиши керак.

2.6. АРМ фондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига
мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқача тарзда жавоб берадилар.

2.7. АРМ фондидан олинган ҳужжатлар ва материалларни йўқотган
ёхуд уларга тиклаб бўлмайдиган даражада зиён етказган фойдаланувчилар
уларни тегишли равишда худди шундай ёки АРМ ходимлари томонидан тенг
қимматли деб эътироф этилган (шу жумладан нусхалари билан) ҳужжатлар
ва материаллар билан алмаштириши, алмаштириш мумкин бўлмаган
тақдирда уларнинг қийматини белгиланган миқдорда тўлаши шарт.
Қийматининг неча баравар миқдорда тўланиши АРМ мутахассислари ёки
жалб этилган мутахассислар томонидан, йўқотилган ёки яроқсизлантирилган
ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, ҳамда амалдаги тартибга
солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

2.8. АРМдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун
фойдаланувчилар АРМдан фойдаланиш ҳуқуқидан АРМ маъмурияти
томонидан белгиланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

^ 3. АРМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича

мажбуриятлари

3.1. АРМ фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни уларнинг
сақланишини таъминловчи белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳисобга олиш,
сақлаш ва фойдаланишни амалга ошириш; маълумотнома-библиографик
аппаратни, шу жумладан электрон каталогни юритиш; тавсиянома тусидаги
библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

3.2. АРМ қуйидагиларга мажбур:

-фойдаланувчиларни АРМдаги ва ундан ташқаридаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;

-фойдаланувчиларнинг истакларини ўрганиш ва тўла қондириш;

-кутубхона, библиографик, маълумотнома-ахборот хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ушбу мақсадларда фойдаланувчилар билан

якка тартибда ва гуруҳлар бўйича иш олиб боришнинг турли шаклларидан фойдаланиш;

-фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юксак маданият ва малакалиликни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириб топиш ва олишда зарур ёрдам кўрсатиш;

-фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли манбалардаги ахборот ресурсларини берган ҳолда табақалаштирилган ахборот хизмати кўрсатилишини амалга ошириш;

-зарур ахборотни қидириб топишга, мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш;

-фондларда зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халқаро абонемент тизими орқали қидириб, тақдим этиш;

-оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш; -АРМнинг ижобий нуфузини яратишга кўмаклашиш, АРМ фондларини ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларнинг хоҳишларига мувофиқ янги хизматларни ташкил этиш

Ўзбекистон республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг 2006 йил 29 декабрь

295 - сонли буйруғига 3-илова

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ахборот- ресурс марказлари фондларини шакллантириш ҳақида низом

1. Умумий қоидалар

1.1.Низом Ў збекистон Республикаси олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари намунавий Низоми асосида ишлаб чиқилган.

1.2.АРМ фонди ўқув-тарбия жараёнини ва илмий изланишларни тўла-тўкис ва самарали равишда ахборот ҳамда ҳужжатлар билан таъминлаш борасидаги вазифа ва мақсадларни бажариш учун моддий негиздир.

1.3.АРМ фонди ҳудуддаги бошқа АРМлар ҳамкорлигида яратилади, фонд заҳираси давлат таълим стандартларига, илмий-тадқиқот мавзуларига мос келадиган бўлиши керак.

1.4.АРМ ўз фондини жамлаш манбасини мустақил аниқлайди. Интернет дан самарали фойдаланилади. Хориж давлатлари билан китоб ва ахборот айрибошлаш бўйича алоқалар ўрнатади.

2. Фонд тури ва таркиби

2.1. АРМ фонди илмий, ўқув, бадиий адабиётлар, илмий-техник
ахборотлар органлари нашрлари, даврий нашр маҳсулотлари (газеталар,
журналлар ва бошқа) чоп қилинмаган асарлар билан жамланади. Ўқув фонди
Давлат таълим стандартларига мос равишда ташкил қилинади.

  1. АРМнинг ягона фонди таълим муассасасининг барча бўлинмалар фондларини ўзида мужассам қилади.

  2. АРМ фондининг намунавий таркиби:




  1. Асосий (фундаментал) фонд - ўзида Республика ва хориж нашр маҳсулотларидан иборат бўлган имкон қадар тўла-тўкис ягона фонднинг бир қисми. Унинг таркибида ўта қимматбаҳо ва нодир нашр маҳсулотларидан иборат ноёб адабиётлар фонди ташкил этилиши мумкин.

  2. Ёрдамчи фонд - ягона фонднинг таркибий қисмидир. Ёрдамчи фонд фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида ташкил қилинади (абонеметларда, ўқув залларида, маълумот-библиографик ва илмий-ахборот, услубий бўлимларда). Ҳужжатларнинг шаклига кўра турлари қуйидагича бўлади ва шу турлар бўйича АРМда қуйидаги фондлар ташкил қилинади:

  • китоблар; давомли нашрлар; брошюралар; журналлар; газеталар; аудиовизуал ҳужжатлар (кино-, видео-, фото-, фоноҳужжатлар, яъни кинофильмлар, видеофильмлар, диафильмлар, микрофильмлар, микроафишалар, диапозитивлар, компакт-дискалар, аудиокассеталар, грампластинкалар); электрон ҳужжатлар (компьютерлар учун дастурлар, маълумотлар базаси, дискетлар, CD-ROM ва мультимедиа); карталар; ноталар; босма графика матераллари (фотоальбомлар, репродукция альбомлари, репродукциялар, плакатлар, портретлар, откриткалар, фотографиялар, плакат шаклида нашр этилган кўргазмали қўлланмалар, экслибирс, этикетка, эстамп ва дағал ишланган сурат);

  • гуруҳли ишлов бериладиган босма асарлар фонди(одатда варақа шаклида нашр этилган (ўқув) дастур, эслатма, услубий хат, библиографик рўйхат, йўриқномали кўрсатмалар, йўриқнома, босма графика материалларининг плакат шаклида чоп этилган кўргазмали қўлланмалари (репродукция, плакат, портрет, откритка ва фотография), махсус техник ҳужжатларнинг варақа шаклида чоп этилган материаллари (стандартлар ва б.), вақтинчалик аҳамиятга эга брошюралар ва ҳ.к.);

  • махсус техник ҳужжатлар фонди (патентлар, техник шартлар, ихтиролар тасвири, товар белгилари, саноат жиҳозларининг техник каталоги, прейскурантлар, хорижий фирмаларда нашр этилган каталог-журналлар ва бошқалар);

  • кўзи ожизлар учун нашрлар (Брайл системаси бўйича рельеф-нуқтали шрифтда тайёрланган нашрлар ва «гапирувчи китоблар»);

  • чоп этилмаган материаллар (илмий тадқиқот ва тажриба конструк-торлик фаолиятининг натижалари: диссертациялар, илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ҳақидаги ҳисобот, депонирланган илмий ишлар, контрол ва лаборатория ишлари, ташкилотларнинг режа ва ҳисоботи).

Ҳужжатларнинг мазмунига кўра турлари:

-табиий-илмий; техника; қишлоқ-хўжалиги; соғлиқни сақлаш; ижтимоий-гуманитар; маданият; фан; маориф; филология фанлари. Бадиий адабиётлар; универсал мазмунли адабиётлар;

Ҳужжатларнинг фойдаланувчилар доираси ва мақсадига кўра турлари:

Расмий ҳужжатли ҳужжатлар. Буларга қонуний, меъёрий ва директив характердаги ҳужжатлар киради (давлат раҳбарларининг адабиётлари, давлат қонунлари, қарорлар ва низомлар);

Илмий ҳужжатлар. Буларга илмий-назарий ёки тажриба-текширишлар ҳакидаги ҳужжатлар киради (монография, диссертациялар, авторефератлар, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ҳақидаги ҳисоботлар ва депонирланган илмий ишлар);

Илмий-оммабоп ҳужжатлар-фан, маданият ва амалий ахамиятга эга булган маълумотларни ўз ичига олган, мутахассис бўлмаган китобхонларга мўлжалланган ҳужжатлар. Мазкур нашрлар содда ва тушунарли тилда

ёзилганлиги учун улардан кенг китобхонлар оммаси бемалол фойдаланиши мумкин;

Ўқув ҳужжатлари - юқори маънавий-ғоявий, илмий, амалий ва услубий савияда ёзилган, намунавий ўқув режасидан жой олган фан (ўқув предмети) дастурининг назарий қисмига тўлиқ мос келувчи ўқув ҳужжатлар (дарслик, ўқув қўлланмалар ва маърузалар тўплами);

Ишлаб чиқариш ҳужжатлари - ўз ичига технология, техника ва ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид маълумотларни олиб, амалий фаолият кўрсатаётган мутахассисларга мўлжалланган ҳужжатлар (амалий-услубий қўлланмалар, йўриқнома ва услубий кўрсатмалар);

Маълумотнома ҳужжатлар - илмий ёки амалий, қийматли қисқа маълумотларга эга бўлган, уларни тез топишга қулай тартибда жойлаштирилган, туташ ва сидирға ўкишга мўлжалланган нашр (луғатлар, энциклопедиялар, библиографик кўрсаткичлар, рефератив кўрсаткичлар, манзиллар китоби ва дайжестлар);

Эслатма: расмий-ҳужжатли адабиётлардан асосан бошқарув органлари ходимлари, илмий адабиётлардан илмий ходимлар, илмий-оммабоп адабиётлардан кенг китобхонлар оммаси, ўқув қўлланмалардан ўқувчи-талабалар, ишлаб чиқариш адабиётларидан мутахассислар ва маълумотнома адабиётлардан кенг китобхонлар оммаси фойдаланишади.

Ҳужжатларни тилларига кўра турлари:

- ўзбек, рус, чет тилларида бўлиши мумкин.

Эслатма: бу ерда ҳужжатларнинг шаклига, мазмунига, хилига ва тилига кўра барча турлари келтирилган. Лекин АРМда барча турдаги ҳужжатлар билан АРМ фондлари жамланмайди. АРМ фондларининг хизмат кўрсатадиган китобхонлари доирасига тўғри келадиган ҳужжатлардан жамланади.

2.3.3. Айрибошлаш фонди - нашрлар билан ўзаро алмашишга мўлжаланган фонддир. Фонд олий таълим муассасасининг илмий нуқтаи назаридан салоҳиятли лекин АРМ фойдаланилмаётган, асосий фонддан ўтказилган адабиётлардан иборат нашр маҳсулотларидан ташкил топади. Бошқа АРМга ўтказилаётганда шартнома асосида ҳисоб-китоб қилинади.

3. Жамлаш тартиби

3.1. Ягона фонд таркиби фонднинг мавзу режалари (КМР) асосида тартибга солинади. Бунда таълим муассасасининг йўналиши ва илмий-тадқиқот ишларининг мавзулари инобатга олинади. АРМ таълим муассасасининг илмий бўлимлари ва кафедралар вакиллари билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқади.

3.2. Библиографик манбаларни кўриб чиқиш асосида фондни тўлдириш учун нашр маҳсулотларига олдиндан буюртмалар берилади. Буюртмалар таълим муассасаси бўлимларининг ёзма аризаларига биноан раҳбарларнинг ёзма рухсати ёки библиографик манбанинг ўзига имзо қўйиш орқали расмийлаштиради.

3.3. Олинадиган нашр маҳсулотларнинг тавсия қилинадиган ўртача миқдори:

Асосий укув адабиётлари фонди

Фанлар цикли

Бир фойдаланув-чига тўғри кела-диган нусхалар сони

Гуманитар ва ижтимоий-иктисодий фанлар

1:1

Математик ва табиий-илмий фанлар

1:2

Умумтаълим ва умумкасбий фанлар

1:2

Йўналишлар буйича махсус фанлар

1:3

Қўшимча ўкув адабиётлар фонди

Барча фанлар цикли буйича

1:5

Илмий адабиётлар фонди

Барча фанлар цикли буйича

1:5


Таълим муассасаси АРМидаги ҳар бир ўқув алига бир номдаги ҳужжатдан 3 нусхадан олиш тавсия этилади.

АРМ буюртма қилинаётган адабиётларнинг умумий миқдорини аниқлашда имтиёзли ҳуқуқга эгадир.

4. Фондни текшириш

4.1. Таълим муассасалари АРМ фондидаги нашр маҳсулотларнинг
ҳақиқий сонини аниқлаш учун фонднинг даврий тафтишини ўтказиш
қўйидагича белгиланади.

-фондда 20 минггача адабиётлар бўлган АРМлар 3 йилда бир маротаба; -фондда 50 минггача адабиётлар бўлган АРМлар 5 йилда бир маротаба; -фондда 50 мингдан ортиқ адабиётлар бўлган АРМлар 10 йилда бир маротаба.

4.2. Фонди 100 минг нусхадан ортиқ адабиётлари бўлган АРМларда
текшириш ўтказилмайди. Фонд иш режасига мувофиқ танлаб (асосан
қимматбаҳо нашр маҳсулотлари) текширилади.


Ўзбекистон республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг 2004 йил 29 декабрь

295 - сонли буйруғига 4-илова

Нашрлар ва бошқа ҳужатларни АРМ фонди ҳисобидан чиқариш

тартиби

^ 1. Умумий қоидалар

1.1. АРМ фонди бундан буён "фонд" дейилади. Фойдаланувчилар
талабларини қондиришга мўлжалланган матбуот нашрлари ва электрон
ресурслар бошқа ҳужжатлардан ташкил топади.

Мазкур йўриқнома АРМ фондлари ҳисобидан матбуот нашрлари ва бошқа ҳужжатларни чиқаришнинг умумий қоидалари ва тартибини белгилайди.

АРМлар фондини мунтазам ўрганиб бориш натижасида, ушбу йўриқномага мувофиқ нашрларни ҳисобдан чиқариш фондлар таркибини яхшилашга ва тартибга солишга ёрдам беради.

1.2. Қайси вазирлик, ташкилот, маҳкамага мансуб эканлигидан қатьий
назар барча АРМлар ҳар йили камида бир марта нашрларни қуйидаги
сабабларга кўра фонд ҳисобидан чиқаришлари мумкин:

  • мазмуни эскирган

  • ортиқча нусхали

  • АРМ ихтисосига мувофиқ бўлмаган, кам фойдаланиладиган

  • тўзиган

  • шикастланган, нуқсонли

  • китобхонлар томонидан йуқотилган

  • ва бошқа сабаблар

1.3. АРМ фондлари ҳисобидан нашрларни чиқариш далолатномалари
шу муассасалар раҳбарияти томонидан тасдиқланади.

  1. Нашрларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари комиссия аъзоларининг барчаси имзо чекканларидан сўнггина тасдиқланади.

  2. Нашрларни АРМ фондларидан чиқариш далолатномаларини тасдиқлаган АРМлар маъсул ходимлари АРМлар фондлари ҳисобидан нашрларнинг чиқарилиши тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишига шахсан жавобгардирлар.

1.6. Вазирлик АРМлар фондлари ҳисобидан нашрлар чиқарилишини
назорат қилиб борадилар.

  1   2   3



Похожие:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
Мазкур намунавий ўқув дастури ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, мутахассислик фанлари ўқитувчилари ва...
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти Илмий кенгашининг 2013 йил “...
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconУмумий ўрта таълим
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconХоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2011 йил илмий кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга...
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconА. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
А. Авлоний номидаги хтхқтмомининг 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими муассасалари раҳбар...
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Физика ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси. Физика назарияси ва ўқитиш методикаси. (54 соат)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconУслубий қўлланма
Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconБухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Жисмоний тарбия, меҳнат таълими, тасвирий санъат, чизмачилик ва мусиқа маданияти” кафедраси ўқитувчиси
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Урганч шаҲар 8-сон мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ЎҚитувчиси Машарипова С
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Моининг профессор-ўқитувчилари филология йўналишининг ислоҳотлари янгиликлари тўғрисида маълумотлар келтирганлар
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации