Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Дата05.07.2013
Размер57.52 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.03.2013 й.

N 2435



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2013 й.

N 5-СП


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2013 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2013 й.

N 10




ҚАРОРИ


Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг


^ Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари

ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик

учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига

йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



^ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири





А. Хаитов

Халқ таълими вазири



^ Т. Ширинов

Молия вазири

Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 132-модда


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

^ 2013 йил 5 мартда 2435-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2013 йил 28 январдаги

5-СП, 3, 10-сон қарорига

ИЛОВА


Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг


^ Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда

ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим

мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Муқаддима

I боб. Компенсация миқдори

II боб. Компенсацияни тайинлаш

III боб. Компенсацияни тўлаш

IV боб. Якуний қоидалар


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида"ги қарорига кўра уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни (бундан буён матнда - болалар деб юритилади) уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


^ I БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИ


1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.


^ II БОБ. КОМПЕНСАЦИЯНИ ТАЙИНЛАШ


2. Компенсация:

ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйида хизмат кўрсатиш билан банд бўлган туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг ижтимоий ходимларига (бундан буён матнда - ижтимоий ходимлар деб юритилади);

болаларни уйида ўқитадиган барча турдаги умумтаълим мактаблари, шу жумладан, мактаб-интернатларининг ўқитувчиларига (бундан буён матнда - мактаб ўқитувчилари деб юритилади) тайинланади.


3. Компенсацияни тайинлаш:

ижтимоий ходимларга - иш вақти ойлик меъёрининг амалда ишланган вақтидан келиб чиқиб;

мактаб ўқитувчиларига - мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Бир нафар уйда ўқитилаётганга бир нечта ўқитувчилар бириктирилган ҳолда уларнинг ҳар бирига компенсация улар томонидан ҳар ойда амалда ўтказиладиган ўқув соатларининг уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режаси ўқув соатларининг умумий миқдоридаги улушига мутаносиб равишда белгиланади.

Бунда, ҳар бир ижтимоий ходим ёки мактаб ўқитувчиси учун компенсациянинг умумий миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.


4. Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек уларнинг мактабга бириктирилиши халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади.

Бунда, уйда ўқитиладиган болалар фақат уларнинг яшаш жойи микроучасткасидаги мактабларга бириктирилади.


5. Компенсацияни тайинлашга:

ижтимоий ходимлар учун - туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ижтимоий ходимга ёлғиз фуқароларни бириктириш тўғрисидаги буйруғи;

мактаб ўқитувчилари учун - мактаб директорининг буйруғи асос бўлади.


^ III БОБ. КОМПЕНСАЦИЯНИ ТЎЛАШ


6. Компенсацияни тўлаш ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми ойлик иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда, алоҳида тўлов қайдномаси бўйича амалга оширилади.


7. Ижтимоий ходимлар ва мактаб ўқитувчилари таътилда, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган давр учун компенсация тўланмайди.


^ IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган компенсация миқдори чегарасида ижтимоий ходимлар ва мактаб ўқитувчиларининг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар суғурта бадаллари солинмайди.


9. Компенсацияни тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида назарда тутилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 132-модда



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 25. 02. 2013 й. N 2139-3
Пф-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 09. 2010 й. N 2139
Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 26. 08. 1998 й. №483
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №581
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 16. 01. 1999 й. №596
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации