Документы



Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа icon

Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа

НазваниеМавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа
Дата20.02.2014
Размер149.67 Kb.
ТипДокументы
скачать

Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли


РЕЖА:

1.Миллий ғоя, миллий мафкура, мафкуравий хавфсизлик ва маънавият тушунчаларининг мазмун-моҳияти.

2.Миллий ғоя ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигиниошириш - давлат сиёсатининг устувор вазифаси. .

3. Миллий ғоя тарғиботида жамоат ташкилотлари ва касаба уюшмаларининг роли.

4. Касаба уюшмалари фаолиятида маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қараилган чора-тадбирлар.

^ Миллий ғоя – милатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли.

Миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифлари И.Каримов асарларида асосланган таълимот. Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат:

- тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш ва ўзликни англаш мезони бўлиш;

- халқимизни туб мақсадлари ифодаси ва жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий байроқ вазифасини ўташ;

- инсон қалби ва онгига ижобий таъсир этадиган тушунча ва туйғулар, гўзал ва ҳаётий ғоялар тизимини ўзида мужассам этиш;

- ҳар бир фуқаронинг эзгу ниятларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган энг мақбул йўлни кўрсата олиш.

- Ўбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам ва дин вакилларига бирдай таалуқли бўлиш;

  • Мамлакатимиз аҳолиси онги ва қалбида «Ўбекистон-ягона Ватан» деган туйғуни юксак даражада шакллантиришга хизмат қилиш;

- турли миллат, қатлам, дин вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган социал феномен-ижтимоий ҳодиса мазмунига эга бўлиш;

  • ҳар қандай илғор ғояни ўзига сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш;

Миллий истиқлол ғояси ана шу қайд этилган сифатларга эга бўлган тақдирдагина жамият ҳаётида етакчи маънавий-маърифий омилга айланиши ва кутилаётган вазифаларни бажара олиши мумкин.

^ Миллий мафкура – миллатнинг этносоциал бирлик сифатида мавжудлиги ва ривожланиши, эркин ва озод тараққиётини асослаш, таъминлашга қаратилган ғоявий-назарий қарашлар тизими.

^ Бу мафкур халқни – халқ, миллатни – миллат этадиган, унинг шаъни-шарафи, ор-номуси, ишонч эътиқодини ифодалайдиган жамиятимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли, турмуш тарзи, туб манфаатларига таянган ҳолда мутасил ривожланиб, такомиллашиб борадиган ғоялар тизимидир”

Мустақил тараққиёт йўлида аниқ марраларни кўзлаб яшашимизда, пировард мақсадимиз бўлган озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш борасидаги интилишларимизда биз учун руҳий-маънавий куч-қувват манбаи, илмий асос – бу миллий ғоя, миллий мафкура, дейди Юртбошимиз.

^ Мафкуравий хавфсизлик – шахс, миллат, давлатнинг хилма-хил шаклларда намоён бўладиган мафкуравий тажоввузлар турли мафкуравий марказларнинг бузғунчилик таъсиридан ҳимояланганлик даражасини ифодаловчи тушунча.

^ Мафкуравий хавфсизликни таъминлаш бу - жамият маънавий ҳаётида бўшлиқ пайдо бўлишининг олдини олиш, ўзининг пировард мақсадларига мос ва унга хизмат қиладиган ғоялар тизимини шакллантириш, уни муттасил мустаҳкамлаб бориш, фуқаролар мафкуравий иммунитетини шакллантириш жараёнлари.

^ Мафкуравий иммунитет- шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизими

Маънавият- арабча сўз бўлиб “маъно”, “Маънавиятун”, “маънои ғоя” сўзларидан олинган бўлиб, “руҳий ҳолат” деган маънони англатади.

Маънавият - инсон онгиинг моддий ва маънавий кўникмаларини акс эттирирувчи барча ижобий, руҳий, интелеуткал фазилатлар мажмуаси.

Маънавият - инсоннинг руҳияти, ўз-ўзини англаши, дид-фаросати, адолатни разилликдан, яхшиликни ёмонликдан, гўзалликни хунукликдан, оқилликни жоҳилликдан ажрата билиш қобилияти, ақл-заковати, уларни амалга ошириш йўлида онгли фаолият кўрсатиш ва интилиши.

Маънавият — инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

И.А. Каримов.

Маънавият” тушунчаси жамият ҳаётидаги:

  • ғоявий,

  • мафкуравий,

  • маърифий,

  • маданий,

  • диний ва

  • ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади

«Бугунги кунда жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош мақсад - юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби кўп-кўп муҳим масалалардан иборат, дейди Юртбошимиз И.Каримов.

^ Маънавият, қадрият ва миллий ғо – халқнинг бугунги ҳаёти учун ҳам эртанги истиқболи учун ҳам беқиёс аҳамиятга эга бўлган маънавий-ижтимоий соҳалардир.

Миллий-маънавий қадриятлар кучли ва бой булсаю, уни тарғибот қилиш, миллат онги ва қалбига сингдириш борасида етарлича амалий фаолият кўрсатилмас экан, самара бўлмайди. Айникса, глобаллашув шароитида миллий маънавий салоҳиятни ички маънавий мерос, маънавий ахлоқий кадриятлар ҳисобига туйинтириб бориш катта аҳамият касб этади.

АҚШ ҳукумати ўз фаолияти тарғиботига йилига 2,5 млрд. Доллор, Франция ҳам ўз сиёсатини тушунтиришга 100 млн. Франкни сарфлайди) (Мафкура тарғиботи. Н.Умарова. с.ф.н. тафаккур.№3 2001 13 б.)

Жамият маънавияти мамлакат барқарорлиги, тараққиётнинг муҳим шарти ва кафолатидир. Бирон бир мамлакат ўз одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятьларни ривожлантирмай, халқнинг миллий руҳини уйғотмай ва мустаҳкамламай туриб, юксак тараққиёт даражасига кўтарила олмайди.

Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки даврларидан бошлаб бу муаммони ҳал этиш масаласига жиддий ёндашилди. И.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида “Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур”, деганда айнан руҳий тарбиянинг заруриятини илгари сурган. Ушбу асарда “Маънавият-тақдирнинг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак. Бу хазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди”, дейилган. Шунингдек, ушбу асарда, маънавият ва ахлоқийликни қайта тиклаш, халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш-Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифаси сифатида илгари сурилган.

Президентимиз томонидан маънавият масаласини давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида қўйилиши, натижасида мамлакатимизда миллий мустақиллик мезонлари билан боғлиқ янги қадриятлар-тарихий, миллий мерос, расм-русм, урф-одат одат ва анъаналарга янгича муносабат, янги иқтисодий-ижтимоий категориялар, миллий қонунчилик мажмуалари, миллий рамзлар, миллий таълим тизими – тараққиётнинг «Ўзбек модели» шаклланди. Юртбошимиз бу ҳақда жумладан шундай дейди: «Моддий ислоҳотлар, иқтисодий ислоҳотлар ўз йўлига. Уларни ҳал қилиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин. Аммо, маънавий ислоҳтлар-қуллик ва мутеълик исканжасидан озод бўлиш, қадни баланд тутиш, ота-боболаримизнинг удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш – бундан оғирроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ бу дунёда»

Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, барча даврларда ҳам тараққиёт авваломбор инсонларнинг маънавий камолоти билан белгиланади. Бугун инсониятни ташвишлантираётган асосий муаммолардан бири ҳам айнан маънавият муаммоси, десак муболаға бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда инсон ақл-заковати натижаси бўлган билимларнинг 98 фоизи моддий олам, атиги 2 фоизи эса инсоннинг моҳияти, унинг маънавияти билан боғлиқ экан.

1994 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ташкил этилди.

^ 1998 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг махсус Фармони эълон қилинди. Унга мувофиқ, давлат ва жамоат ташкилотларига миллатимиз, халқимиз табиатига ёт хунук ҳолатларга зарба бериш, уларни вужудга келиши ва ривожланишига чек қўйиш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тавсия этилди. 1999 йил сентябрда Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг «Республика Маънавият ва маърифат Кенгашини қўллаб-қуватлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Фармоннинг 1 бандида, «Маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши, деб ҳисоблансин» деб кўрсатилган.

Ушбу фармонда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнида аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириб боришда юксак маънавият ва маърифатл, миллий ва умуминсоний қадриятларни чуқур эгаллаган, демократик тамойиллар ҳамда фуқаролик жамияти асосларини ҳар томонлама ўзлаштирган, шахсий ва умуммиллий манфаатларни ўзаро уйғун кўра оладиган эркин шахс ва онгли авлодни тарбиялаш асосий вазифа қилиб белгиланган.

Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон Қарори асосида Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилди.

Маънавияти юксак жамият ҳар бир даврда тараққиёт омили бўлиб келган. Шунинг учун ҳам маънавий-маърифий ишларга бугун давлат сиёсати даражасида эътибор берилиб, уларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Бизга маълумки, маънавий соҳадаги асосий вазифамиз – миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш ва пировард мақсадимиз иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир.

Маънавият ва миллий ғоя бир-бири билан боғлиқ бўлган узвий жараёндир. Биз янгича дунёқарашга эга бўлган фуқаролар билангина янги жамият қуришимиз мумкин. Янгича дунёқарашни шакллантиришда бугунги кунда Миллий ғоянинг ўз ўрни ва роли бор. Чунки, миллий ғояда юрт тинчлиги, ватанпарварлик, комил инсон, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамкорлик, халқ фаровонлиги каби миллий ва умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган ғоялар илгари сурилган. Демак, Ушбу ғоя асосида ёшларнинг қалбида эзгулик, ватанпарварлик, комилликка интилиш, ватанни севиш, тинчликни қадрлаш каби туйғуларни қарор топтириш имконияти каттадир.

Бугунги кунда инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол -яроғлар ер куррасини бир неча бор яксон қилишга етади. Лекин ҳозирги замонда энг катта хавф – инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади.

Мафкуралар ўз моҳияти ва таъсир кучига кўра, жамиятни бирлаштириши ёки уни бир-бирига қарама-қарши тарафларга бўлиб юбориши, давлатнинг жаҳондаги обрў ва мавқеини ошириши ёки тушуриши, халқларни юксакликка кўтариши ёки таназзулга дучор этиши мумкин. Юксак мақсадлар, бунёдкор ғояларга асосланган Мафкура ижтимоий-иқьтисодий тараққиётга туртки бўлади, маънавиятни юксалтиради, инсонларни улуғвор ишларга сафарбар этади. Озодлик, эркинлик, мустақиллик, тинчлик, ҳамкорлик ғоялари асосида шаклланган, эзгу мақсадларга хизмат қиладиган мфакуралар бунёдкорлик хусусиятига эга бўлади.


Адабиётлар:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-451-сонли Қарори

“Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”

2. И.Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз 8 жилд. –Т.: «Ўзбекистон», 2000. – Б. 437.

3. И.Каримов. Адолатли жамият сари. Т.,”Ўзбекистон”, 1998. – Б. 67.

4. Каримов И.А. Жамият мафкураси халқни – халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат этсин. –Т.:Ўзбекистон, 1999. -Б. 10.

5. И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.:Ўзбекистон. 1999. –Б.657-658,659.

6.Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008.

7. И.А.Каримов. Ўзбекистон:миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1 жилд. Т.: «Ўзбекистон», 1996. -202. б.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-451-сонли Қарори

Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада тегишли идора ва ташкилотлар,жумладан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари тмонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг фаолияти ва таркибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақазо этмоқда.

Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига Республика маънавият ва маърифат кенгашига раислик қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига эса ҳудудий кенгашларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари штатлар жадвалига қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси штати (жами 14 та штат бирлиги) киритилсин.

4. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузуридаги Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилсин.

Қуйидагилар Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг асосий вазифаси этиб белгилансин:

- ­­­­­­­­­­­­миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларини аниқлаш, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;

- халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва ҳаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш;

- фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларни онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш. Бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;

- ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг хулосаларини оммавий ахборот воситалари, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг нашр органлари – “Тафаккур” ва “Жаҳон адабиёти” журналлари, “Маънавият” нашриёти орқали мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш.

5. Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилсин.

Қуйидагилар Республика Маънавият тарғибот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш;

Аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш;

Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

Ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул-услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш;

Юртдошларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжоларига, бошқа диний конфессияларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш.

6. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши 15 кун муддатда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда Республика Маънавият тарғибот марказининг дастур ва низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда “Тафаккур” журнали таҳририятини Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйга жойлаштирсин.

8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини хизмат телефонлари, жумладан, ҳукумат телефони, интернет, бошқа алоқа ва ахборот воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин.

9. Молия вазирлиги:

- Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш, уни зарур идоравий жиҳозлар, компъютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш, Марказнинг илмий-тадқиқот натижалари, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзулардаги китоб, рисола, дастур, қўлланма ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиш билан боғлиқ харажатлар учун 2007 йилдан бошлаб давлат бюджетидан маблағ ажратилишини кўзда тутсин;

- Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази учун битта енгил автомобилга лимит ажратсин.

10. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов

Тошкент шаҳри 2006 йил 25 август

Бугун мафкуравий таҳдидларнинг турли хил усул ва воситалари ишлаб чиқилмоқда. оддий гугурт қутисидан тортиб кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кинофильмларнинг ҳар бирида муайян тарзда катта ёки кичик бўлсада мафкуравий таҳдид мавжуд.

Баъзи ривожланган Ғарб мамлакатларида таълим соҳасига нисбатан рекламага 1,5 марта кўп маблағ ажратилмоқда. (28 б.) Натижада тарғиботчилар, биринчи навбатда, ўзларини ҳалокатга олиб бориш билан бирга, қолганларни ҳам ортидан эргаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Мутахассислар фикрича, АҚШ аҳолисининг 50 мил.кишиси ўзларини турли руҳий касалликка чалинган деб ҳисоблаб, даволанишим зарур деган фикр билан яшайди, (28 б.) 2003 й.ги маълумотга кўра, бу давлатда 18,6 млн. алкоголлар, 7,7 млн.гиёҳвандлар қайд қилинган. 29 б.

Ҳозирги вақтда мафкуравий хуружларнинг ниҳоятда кенг қамровли тус олганлиги жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, маданий, мафкуравий, таълим-тарбиявий, иқтисодий соҳаларини мафкуравий иммунитет ғоясининг мантиқий ривожи сифатида шакллантиришни тақазо этмоқда. 29 б.

Совет Иттифоқи барбод бўлгандан кейин АҚШ дунёдги энг қудратли давлат сифатида иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий соҳада глобаллашув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ва ўзига хос синов лабороториясига айланиб қолди. Париждаги Сиёсий тадқиқотлар институтининг профессори А.Валладао Францияда Чоп этиладиган “Ижтимоий фанлар” журналида таъкидлашича, турли халқ ва миллатлар синтези негизида шаклланган америка жамиятининг маданий қадриятлари ўзга мамлакатлар қабул қилиши учун осон кечади. Қолаверса, ушбу давлат маданий маҳсулот ишлаб чиқариш индустриясининг (кино, видеофильмлар, шоу бизнес ва в.ҳ.) бозор шароитига мослашувчанлиги унинг деярли бутун дунёда шерик ва ҳамкорини топишга имкон яратади. Ҳозирда турли мамлакатларда намойиш этилаётган кино ҳамда видеофильмларнинг тўртдан уч қисми Америка маҳсулоти экани ҳам шундан далолат беради. 29 б.

Маълумки, айрим ривожланган мамлакатлар саноат маҳсулотлари, ахборот ва мафкуравий таъсир кўрсатиш воситалари орқали кенг кўламдаги геосиёсат юритиш билангина чекланмай, ўз халқининг табиати, маданияти, мафкурасига хос жиҳатларни мунтазам равишда дунё халқлари турмуш тарзига, онгуу шуурига сингдиришга интилмоқда. Бу ҳол айниқса, эндигина мустақилликка эришган мамлакатлар халқининг миллий ўзлиги, маданиятининг ворисийлик анъаналарига ҳамда менталитетига путур етказиши турган гап. 29 б.

Марказий Осиё дунё миқёсида етарли имкониятларга эга минтақа ҳисобланади. Минтақамиз умумий майдони жиҳатдан дунёда 9-ўринда туради. Яқин келажакда аҳолининг 60 млн.дан ошиши тахмин қилинмоқда. Меҳнатга яроқли аҳоли 22 млн.ни ташкил қилади. Уларнинг асосисй қисми ёшлардан иборат.

Марказий осиё дунёдаги энергия заҳиралари билан таъминланган, бой минтақа.

Кўмир қазиб чиқариш бўйича минтақамиз дунёда 10, электр энергия ишлаб чиқариш бўйича 19, 30дан ортиқ турли метлларни ишлаб чиқариш бўйича 1-20 ўринларни эгаллайди.

Минтақа геосиёсий жиҳатдан «қалқон” зона бўлиб, бир қанча етакчи давлатларнинг манфаатлари бу ҳудудда тўҳнашади. Минтақанинг сиёсий беқарорлик ҳукм сураётган Афғонистон билан , дунёда тобора етакчиликка интилаётган Россия ва Хитой билан чегарадошлиги.

Ижтимоий-сиёсий барқарорлик Ўзбекистоннинг устувор қадриятлари тизимида муҳим ўрин тутади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда турли хил ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий, экологик, илмий ва диний йўналишдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ҳаракатлар рўйхатга олиниб, уларнинг эркин фаолияти учун барча имкониятлар мавжуд. Улар ўзларининг хилма –хил йўналишдаги фаолияти билан тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш, умумбашарий аҳамиятга молик вазифаларни ҳал этишда фаол иштирок этмоқда.



Похожие:

Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconТошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедрасининг 2009-2010 ўқув йили давомида олиб борилган маънавий-маърифий фаолияти бўйича
Кафедрада 2009-2010 ўқув йилида тасдиқланган маънавий-маърифий иш режаси асосида қуйидаги маънавий-маърифий ишлар олиб борилди
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
...
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconКасб-ҳунар коллежларида маънавий маърифий тарбия ишларини ташкил этиш. (2С) Режа
Касб – ҳунар коллежларида маънавий – маърифий тарбиянинг тузилиши, мақсад ва вазифалари
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconПресс-релиз халқ таълими тизимидаги маънавий-ахлоқий тарбия ишларини мувофиқлаштириш мақсадида, бугунги кунда тизимда маънавий-маърифий ишлар бўйича 208 нафар
Бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда 186 259 нафар синф раҳбарлари фаолият кўрсатмоқда
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconЎқув- методик ишлар бўйича маънавий-маърифий ва илмий проректор ишлар бўйича проректор
Мтмларда фаолият кўрсатадиган тарбиячиларнинг курсдан кейинги самарадорлиги мазкур йилнинг февраль ойида ўрганилди мтмлари тарбиячилари...
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Маънавий-маърифий ишлар” ЙЎналиши бўйича илмий методик кенгашининг навбатдан ташқари ишчи гуруҳининг 2012 йил 25 июлдаги 5-сонли...
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Мазкур қЎлланма республика таълим маркази ҳузуридаги маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича илмий-методик кенгашининг 2012 йил 7...
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconФасл II. Ислом дини ва унинг узбек миллий менталитетидаги урни мавзу II. 1: Ислом маърифатчилиги ва миллий маданият такомили
Бугунги машгулотимиз уз максад ва вазифаларига кура ута масъулиятли ва шу билан бирга шарафлидир. Мавзумизнинг аталиши хам халкимизнинг...
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconДарс режаси Мавзу
Мавзу: Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини асослаш, нодавлат сектори корхоналари ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш
Мавзу: Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий маърифий ишлар самарадорлигини оширишда Касаба уюшмаларининг роли режа iconМаълумотнома
Касаба уюшма ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти ва касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации