Документы



Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби icon

Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби

НазваниеТошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби
Дата20.02.2014
Размер96.72 Kb.
ТипДокументы
скачать









Тошкент 2013 йил


Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби.


Ижтимоий суғурта бюджетининг даромад ва харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2007 йил 14 июнда 1690-сон билан рўйхатдан ўтган «Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан юритилади.

Низом ^ 5 та бўлим 12 та банддан иборат.

1-бўлим: Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетини шакллантириш манбалари.

2-бўлим: Касаба уюшмалари органларининг банк муассасаларидаги ҳисобварақлари.

3-бўлим: Касаба уюшмалари органларида ижтимоий суғурта маблағларини сарфлаш тартиби.

4-бўлим: Ижтимоий суғурта маблағлари бўйича ҳисобот.

5-бўлим: Якуний қоида.


Мазкур Низомга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 1 июлдаги 64, 47-ҚҚ, 2013-35 ва 11/4-сон қарорлари билан ўзгартиришлар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 17 июлда 1690-1-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Асосий ўзгартиришлар қўйидагилардан иборат:

1) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги “(рўйхат рақами 1080, 2001 йил 10 ноябрь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 21-сон)” деган сўзлар “(рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда)” деган сўзлар билан алмаштирилди.

2) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги “20 фоизи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 80 фоизи” деган сўзлар “30 фоизи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 70 фоизи” деган сўзлар билан алмаштирилди;

учинчи хатбошидаги “80 фоиз миқдордаги” деган сўзлар “70 фоиз миқдордаги” деган сўзлар билан алмаштирилди;

бешинчи хатбошидаги “80 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 20” деган сўзлар “70 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 30” деган сўзлар билан алмаштирилди.

^ 3) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилди.

4). 5-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тасдиқланган cметаси, қурилиш ва реконструкция қилинадиган объектларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ касаба уюшмалари соғломлаштириш муассасалари ва БЎСМ спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилинишига”.

5) 6-банднинг “д” кичик бандида “ҳудудий жисмоний тарбия ва спорт жамиятларининг (кейинги ўринларда - ЖТСЖ деб юритилади) ижтимоий суғурта бўйича жорий ҳисобварақларига ўтказилади. Бунда БЎСМ бўйича ҳисоб ва ҳисобот ЖТСЖ аппаратини сақлашга мўлжалланган маблағларнинг ҳисобидан алоҳида юритилади” деган сўзлар “ижтимоий суғурта бўйича жорий ҳисобварақларига ўтказилади” деган сўзлар билан алмаштирилди;

6) 10-банддаги “ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги, давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий ажратмалар ва бадаллар ҳақидаги йиғма ҳисоботлар нусхаларини” деган сўзлар “ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда” деган сўзлар билан алмаштирилди.


Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ^ 2011 йил 9 сентябрда 2262-сон билан рўйхатдан ўтган «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан ҳам юритилади.


Ижтимоий суғурта бюджети ижроси бўйича молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2007 йил 14 июнда 1690-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 4-бўлимида кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

10-банд: Ҳудудий бирлашмалар тегишли ҳудудий солиқ органларидан ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олгандан сўнг, тегишли давр учун ижтимоий суғурта бюджетининг ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этадилар.

11-банд: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши республика бўйича ижтимоий суғурта бюджети ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


Ижтимоий суғурта бюджети даромадлари асосан ягона ижтимоий тўловдан йўналтирилган ажратмалар ва ходимларга берилган йўлланмалар учун олинган маблағлар ҳисобига шакилланади.

Ягона ижтимоий тўлов ставкалари ва унининг тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.

Жумладан, 2013 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметлари тўғрисида»ги 1887-сонли қарорига асосан Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 % қилиб белгиланди.

Шундан:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 24,8 %

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 0,1 %

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Кенгашига 0,1 %

ни ташкил этади


^ Ижтимоий суғурта бюджети мабалғларидан йўлланмалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 январдаги “Санаторий ва дам олиш уйларига бериладиган имтиёзли йўлланмалардан фойдаланишга оид Йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 9-24-сонли қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан санаторийларга йўлланмаларни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш, сотиш, бериш, ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан берилади.

Йўриқнома ^ 4 та бўлим 51 та банддан иборат.

1-бўлим: Йўлланмаларни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш ва сотиш тартиби.

2-бўлим: Йўлланмаларни бериш тартиби.

3-бўлим: Йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар юритилиши.

4-бўлим: Йўлланмалардан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат ва масъулият.


I-бўлим: Йўлланмаларни режалаштириш, чиқариш, тақсимлаш ва сотиш тартиби.

1.2. Йўлланмаларни чиқариш режаси лойиҳаси санаторийлар томонидан тақдим этилган қабул жадваллари асосида, даволаш ихтисослашуви, йил мавсумлари, санаторийлардаги мавжуд ва фойдаланишга топшириладиган биноларнинг қабул қилиш қувватини ҳамда капитал таъмирлашга (қайта қуриш) тўхтатилиш муддатлари режасини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар бўйича даволаниш муддати – 14 кун.

1.4. Бирлашмалар туман, шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари ва касаба уюшма қўмиталаридан келгуси йил учун санаторийлар бўйича чоракларга (мавсумий эҳтиёжни назарда тутган ҳолда) тақсимланган талабномаларни йиғиб, тармоқлар кесимида жамлайди ва бирлашма бўйича жамланган талабномани ҳар йилнинг 15 сентябрига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этадилар.

1.6. Бирлашмалар тармоқларнинг молиявий имкониятларини инобатга олган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режасини тузиб, раёсат қарори билан тасдиқлайдилар ва 15 ноябргача туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари ва касаба уюшма қўмиталарига етказадилар.

1.7. Туман, шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари тасдиқланган йўлланмаларни тақсимлаш режаси асосида йирик касаба уюшма қўмиталари бўйича (300 ва ундан зиёд ходимлар хизмат қиладиган) йўлланмаларни тақсимлаш режасини тузадилар ва тасдиқлайдилар. Қолган йўлланмалар эса, йўлланмаларни тақсимлаш режасининг алоҳида «Бошқа касаба уюшма қўмиталари» сатрида акс эттирилади.

1.10. Йўлланмаларни йил мавсумлари бўйича тақсимлашда таълим, фан ва маданият, агросаноат мажмуи тармоқлари ҳамда бошқа тармоқларга қарашли иш фаолияти мавсумий тусга эга бўлган ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш лозим.

1.14. Бирлашмалар туман ва шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари ҳамда касаба уюшма қўмиталарига йўлланмаларни улар амал қилиш муддатидан 30 кун аввал беради.

1.15. Йўлланмалар берилишида счет-фактура 2 нусхада ёзилади. Уларда сиҳатгоҳнинг номи, йўлланмалар рақами, йўлланмаларнинг сони ва муддати, ҳар бир йўлланманинг нархи ва барча йўлланмаларнинг умумий қиймати кўрсатилади.

^ II-бўлим: Йўлланмаларни бериш тартиби

2.17. Ходимга даволаниш учун йўлланма унинг иш жойидаги касаба уюшма қўмитаси ёки касаба уюшма қўмитаси тузилмаган жойларда эса ижтимоий суғурта бўйича комиссия, туман, шаҳар тармоқ касаба уюшма кенгашлари томонидан ўрнатилган навбат бўйича берилади.

2.18. Ходим ижтимоий суғурта ёки касаба уюшма бюджети маблағлари ҳисобидан йўлланма олишидан қатъий назар, унга икки йилда бир маротаба йўлланма берилади.

2.19. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар:

10 фоизгача – бепул;

90 фоизгача – қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади.

2.21. Йўлланманинг қисман ёки тўлиқ қиймати тўланганлиги тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция) тақдим этилмагунча йўлланма берилмайди.

2.23. Санаторийда даволаниш учун бепул йўлланмалар биринчи навбатда ишловчи:

- иккинчи жаҳон урушининг қатнашчиларига ва уларга тенгаштирилганлар;

- байналмилалчи жангчиларга;

- ядро полигонларида ва ядро-радиацияси мавжуд объектларда ҳарбий ҳизматини ўтаган шахсларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сонли қарорига асосан);

- ўз ҳарбий бурчини бажариш пайтида соғлиғига шикаст етганларга;

- Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганларга;

- Ўзбекистон Республикаси олдида хизмат кўрсатганларга;

- меҳнат фахрийлари ва ногиронларига;

- кўп болали (тўрт ва ундан ортиқ бола), кам таъминланган оилаларнинг меҳнат қиладиган аъзоларига берилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги ходимлардан талабномалар бўлмаган ҳолларда, бепул йўлланмалар мазкур йўриқноманинг 19-бандига амал қилган ҳолда бошқа ишловчи касаба уюшма аъзоларига берилади.

2.31. Ходим йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- ариза;

- тиббий маълумотнома;

- паспорт нусхаси;

- меҳнат дафтарчаси нусхаси (агросаноат мажмуи тизимида ишловчилар);

- меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

- йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция);


^ III-бўлим: Йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар юритилиши

3.36. Йўлланмаларни ҳисобга олиш бирлашмалар, туман, шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари ва касаба уюшма қўмиталарида «Йўлланмаларни ҳисобга олиш китоби»да (13-шакл, 4-илова) юритилади.

Йўлланмалар олинган тартибда счет-фактурага мувофиқ кирим қилинади. Ҳар бир йўлланма китобда алоҳида сатрда қайд қилинади.

3.38. Касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари, касаба уюшма қўмиталари юқори касаба уюшма ташкилотига санаторий-курортлар йўлланмалари тўғрисидаги ҳисоботни (14-шаклда) йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-куни (8 апрель, 8 июнь, 8 октябрь, 8 январь) дан кечиктирмай тақдим этишлари зарур.

3.41. Йўлланмаларни ҳисобдан чиқариш, қабул қилинган санаторий-курортлар йўлланмалари тўғрисидаги ҳисоботларнинг (14-шакл) маълумотлари ҳамда уларни 6-журнал ордерда қайд қилиниши асосида амалга оширилади.

IV-бўлим: Йўлланмалардан мақсадли фойдаланилиши

бўйича назорат ва масъулият.

4.44. Мазкур Йўриқнома қоидаларига амал қилиш учун шахсий жавобгарлик:

- касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раислари;

- туман, шаҳар тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари раислари;

- корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшма қўмиталари раислари;

- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғи;

- касаба уюшмалари санаторийлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.

4.47. Агар ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан йўлланма олган ходим, йўлланмадан фойдаланмаса ва ўз вақтида узрли сабабсиз касаба уюшма ташкилотига қайтариб топширмаса ёки бошқа шахсга бериб юборса, шунингдек ходим мазкур Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатилган муддатдан олдин икки ва ундан ортиқ марта йўлланмадан фойдаланганлиги аниқланса, ундан йўлланма қийматининг, қисман тўланганидан қолган қисми ёки йўлланма бепул берилган бўлса, тўлиқ қиймати ундириб олинади.

4.49. Санаторийдан қайтган ходим йўлланма берган касаба уюшма ташкилотига санаторий томонидан тўлдирилган йўлланманинг қайтарилувчи талонини топшириши шарт ва бу тўғрида йўлланмаларни ҳисобга олиш китобида тегишли ёзув қайд қилинади.

4.51. Йўлланмалардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни бирлашмалар, туман, шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари, касаба уюшма қўмиталари шунингдек уларнинг тафтиш комиссиялари амалга оширади.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 30 декабрдаги 9-52 “о” сонли қарорига асосан 2013 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан ходимларга бериладиган имтиёзли йўлланмалар нархининг 45 фоизи санаторийларга йўлланма олувчилар томонидан, қолган 55 фоизи ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди.



Похожие:

Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconЎзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўҒрисида
К палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–ii-сонқарори ва Ўзбекистон...
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconКасаба уюшмалари Федерацияси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом

Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconКасаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўҒрисида низом
Саба уюшма бюджетининг шаклланишида ягона молиявий фаолиятни юритиш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, касаба уюшма ташкилотлари...
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг Қарори Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Збекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2441]
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconТ. К. Нарбаева 2013 йил август
Навоий кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акционерлик жамиятлари ходимлари касаба уюшмалари Кенгашлари...
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сон қарорига илова фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сон қарорига илова
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби icon2013 йил 20-25 май
Республикаси кутб меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби icon«Бюджет ижроси ва унинг тамойилларининг аҳамияти» Тошкент 2009 Мавзу: «Бюджет ижроси ва унинг тамойилларининг аҳамияти»
Марғилон шаҳри маҳаллий бюджети тузилиши ва ижросининг бюджет тизимининг тамойилларига боғлиқлиги тахлили
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconУзбекистон истемол товарлати и/ч савдо ва хизмат курсатиш ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатининг 2011йил 01июндаги 0-00 сонли қарорига Касаба уюшмаси аъзолик бадаллари хисобидан санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар олишни режалаштириш,
Касаба уюшмаси аъзолик бадаллари хисобидан санаторий ва дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар олишни режалаштириш, тақсимлаш, сотиш,...
Тошкент 2013 йил Мавзу: Ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан йўлланмалар бериш тартиби iconДарс режаси Мавзу
Мавзу: Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, маблағларни сарфлашда молиявий ҳужжатларни...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации