Документы



Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» icon

Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz»

НазваниеЖамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz»
Дата05.07.2013
Размер113.54 Kb.
ТипДокументы
скачать


АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ

ИНФОРМАЦИОННАЯ БЕЗОПАСНОСТЬ





Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили


П.Ф. Хасанов, О.П. Ахмедова, О.Д. Нуриддинов («UNICON.UZ» ДУК)


Мақолада жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва уларни ҳақиқийликка текшириш усулларининг қиёсий таҳлили, протоколларга қўйиладиган талаблар, бардошлиликни таъминловчи муаммолар ва параметрлар, шакллантириш босқичлари баён этилган.

В статье изложены сравнительный анализ методов формирования и проверки подлинности коллективных электронных цифровых подписей, требования предъявляемые к протоколам, проблемы и параметры обеспечивающие их стойкости, этапы формирования.

The article presents a comparative analysis of methods for forming the collective and authentication of electronic signatures, the requirements imposed on the protocols, problems and options to ensure their stability, the stages of formation.


Электрон ҳужжат айланиш тизимларининг жадал суръатлар билан ривожланиши жамоавий электрон ҳужжатлар юридик кучини таъминлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу жумладан жамоавий лойиҳаларни ишлаб чиқишда, электрон овоз беришда, паспорт ҳақиқийлигини таъминлашда [1-2] жамоавий электрон рақамли имзо протоколларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги пайтда электрон ҳужжат айланиш тизимларининг хавфсизлигини таъминлаш асосини электрон рақамли имзо (ЭРИ) тизимлари билан белгиланади. ЭРИлар икки асосий категория бўйича таснифланади: шахсий ЭРИ ва жамоавий ЭРИ. Битта ҳужжатга бир томон имзо қўйса, шахсий ЭРИ дейилади. Агар ҳужжатга бир неча томон имзо қўйса, бундай ЭРИ жамоавий ЭРИ (ЖЭРИ) дейилади.

ЭРИнинг энг кўп фойдаланиладиган тури [2] шахсий имзо бўлиб, ундан замонавий электрон ҳужжат айланиш тизимларида фойдаланилганда фақат биргина муштарий имзоловчи сифатида қатнашади, бу эса бир неча имзоловчи анъанавий тарзда қатнашганда ЭРИ ўлчами имзоловчилар сонига пропорционал суръатда ортиб кетишига олиб келади. Шунингдек имзони тешириш жараёни ҳам ҳар бир имзоловчининг имзосини алоҳида текширишни талаб этади.

Шу кунгача маълум бўлган анъанавий электрон рақамли имзо протоколлари “каррали имзо” (директор, бухгалтер, етакчи муҳандис ва ш.к.) яратишга имкон беради. Бунда имзоловчи жамоа аъзолари қанча кўп бўлса, имзо ўлчами ҳам шунча кўп бўлади ва имзо қўювчилар ва текширувчилар кетма-кетликларининг тартиблари бир хил бўлиши шарт.

Амалиётда ЭРИдан бундай тахлитда фойдаланиш усули ҳар қачон ҳам зарур бўлавермайди. Айниқса, ЭРИ бирор жамоа томонидан шакллантирилиши лозим бўлганда, жамоавий ошкора калит тушунчасидан фойдаланиб, ЭРИ ҳосил этиш қулайдир. Бунда ЭРИ протоколи соддалашади, ЭРИ ўлчами ва уни шакллантириш, ҳамда текшириш жараёнларига вақт сарфи анъанавий ЭРИдан фойдаланилганидан ортиқ бўлмайди.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун [4-5]да янги протоколлар таклиф этилган. ЖЭРИ протоколлари бир вақтнинг ўзида шартномаларни ва ҳужжатлар пакетини имзолаш муаммосини ҳал этиш учун энг самарали восита бўлиб, имзоланган ҳужжатлардан амалда тезроқ фойдаланиш имкониятини яратади.

ЖЭРИ протоколининг афзалликлари қуйидагилардан иборат :

  • ЖЭРИ ўлчами оддий ЭРИники билан тенг бўлиб иштирокчилар сонига боғлиқ бўлмайди.

  • Протокол иштирокчиларининг махфий калитидан хабардор бўлган ишончли шахс мавжуд эмас.

  • Қисқартирилган ва кенгайтирилган ЖЭРИни ҳисоблаш мумкин эмас.

ЖЭРИ протоколларида шахсий ошкора калитлар асосида шакллантириладиган жамоавий умумий ошкора калитдан фойдаланилади. Бу ҳолда Интернетда эълон этиладиган стандарт маълумотномалардан ва ошкора калит сертификатларидан фойдаланиш назарда тутилади.

1983 йилда Итакура ва Накамура [6] биринчи бўлиб ЖЭРИни таклиф қилишган. Унда бир қанча имзоловчилар томонидан битта хабарга жамоа тарзида имзо қўйилади ва ҳосил бўлган ЭРИ текширувчилар гуруҳи томонидан ҳақиқийликка текширилади. Шундан кейин бир қанча ЖЭРИлар таклиф қилинган [1-5].

ЖЭРИдан фойдаланишда имзони қалбакилаштиришни олдини олиш мақсадида қоғозли форматда штрих-код кўринишида ёзишда имзо ўлчамини минималлаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу мақсадда ЖЭРИнинг янгича протоколларини ишлаб чиқиш лозим бўлади.

ЖЭРИ протоколларига қуйидаги талаблар қўйилади:

1. Бутунлик:

- ЖЭРИдан бирор бир кенгайтирилган ва бошқа тўғри ЭРИни ҳисоблаб топиш мумкин бўлмаслиги.

- ЖЭРИни генерациялашнинг оралиқ босқичларида ҳосил бўладиган қийматлар бирор бир ҳужжат учун тўғри келмаслиги.

2. ЭРИ алгоритмининг криптографик ядроси ўзгармас бўлиши:

- ЖЭРИ мавжуд стандартлар асосида шакллантирилади.

Жамоавий ЭРИ жамоавий махфий калитлар ҳақидаги билим ёрдамида кўп сонли имзоловчилар томонидан имзоланади ва ҳамма имзоловчиларнинг ошкора калитлари асосида текширилади.

Самарали жамоавий ЭРИ схемаси муайян хабарга қўйилган кўплаб шахсий ЭРИларини ягона жамоавий ЭРИда мужассамлаштиради ва бундай ЭРИ самарали текширилиши мумкин.

Жамоавий ЭРИ схемаси бу ички сиёсатни самарали амалга оширишни таъминлайди. Масалан, компания сиёсати бир қанча менежерлардан ихтиёрий савдо шартномасини имзолашни талаб этиши мумкин. Ҳар бир менежер компания сиёсатига мос шартномани имзолаш учун ўзининг махфий калитидан фойдаланиши шарт ва ҳамма индивидуал ЭРИларни ягона жамоавий ЭРИга бирлаштириш мумкин. Бироқ, ихтиёрий ташқи ЭРИ текширувчилари учун бу жамоавий ЭРИ компаниянинг ошкора калити ёрдамида текширилиши мумкин бўлган оддий ЭРИ ҳисобланади. Компаниянинг ошкора калити - ҳамма имзоловчиларнинг ошкора калитлари маҳсулидир.

АҚШлик олим Лайн Харн [7] ҳамма шахсий ЭРИларни маълумотлар ҳажми ортмайдиган ягона жамоавий ЭРИга бирлаштирадиган Эль Гамал типидаги иккита вариантни таклиф қилган. Унда жамоавий имзонинг узунлиги ҳар бир индивидуал имзонинг узунлигига тенг.

Бу натижа жамоавий имзоларнинг ҳажми жалб қилинган имзоловчиларнинг сонига эмас, фақат имзо схемасининг хавфсизлик параметрларига боғлиқ бўлгандагина ўринлидир. Кўп имзоловчилар кўп ёпиқ калитлар ҳақидаги билим ёрдамида доимий узунликдаги рақамли имзони шакллантириши мумкин.

Жамоавий ЭРИ схемаси қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Жамоавий ЭРИ узунлиги ўзгармас.

  2. Жамоавий ЭРИни ҳар бирини алоҳида текширишни ўрнига бир марта текшириш мумкин.

  3. Жамоавий ЭРИга бириктирилган ошкора калит барча алоҳида ошкора калитларнинг натижасидир.

(1) хусусият жамоавий ЭРИларнинг алоқа ва хотирага зарур сарф-ҳаражатларни минималлаштиради. (2) хусусият текшириш жараёни тезлигини кўп марта оширади. (3) хусусият шу пайтгача ҳар бир имзоловчининг ошкора калитини ўзида сақлаши керак бўлган ошкора калитнинг ҳажмини камайтиради.


Мавжуд ЖЭРИ алгоритмлари асосан қуйидаги муаммоларни ечиш мураккаблигига асосланган:

  • Катта туб модуль бўйича катта туб кўрсаткичли илдиздан чиқариш.

  • Катта туб тартибли мультипликатив группада дискрет логарифмлаш.

  • Махсус кўринишдаги эллиптик эгри чизиқ нуқталари группасида дискрет логарифмлаш.

ЖЭРИ шакллантиришнинг умумий схемаси қуйидаги 1-расмда келтирилган. Бу ерда R1,…, Rm - шахсий ошкора калитлар, X1, X2,…, Xm - махфий калитлар, S1,…, Sm - иштирокчиларнинг ЖЭРИ улушлари, (R, S) жуфтлигиЖЭРИ, ЭҲэлектрон ҳужжат.




1-расм. ЖЭРИ шакллантиришнинг умумий схемаси


ЖЭРИ ҳақиқийлигини текширишнинг умумий схемаси қуйидаги 2-расмда келтирилган.



2-расм. ЖЭРИ ҳақиқийлигини текширишнинг умумий схемаси

Бу ерда ^ Y - жамоавий ошкора калит, Y1, Y2, …, Ym - шахсий ошкора калитлар, (R, S) жуфтлиги ЖЭРИ, КРОМ – калитларни рўйхатга олиш маркази, ОК – ошкора калит.

Маълумки, энг кўп фойдаланиладиган ЭРИ схемалари орасида RSA ва Эль Гамал схемалари машҳурдир. 2008 йилда Лайн Харн ва Рен [7] томонидан RSA схемаси такомиллаштирилди ва жамоавий ЭРИ схемаси яратилди. Унда имзоловчи кимса бошқаларнинг идентификаторини билган ҳолда ўзининг ёпиқ ва ошкора калитини билиши кифоядир.

Харн ва Рен схемаси худди Шамир схемаси каби ҳар бир фойдаланувчи учун қуйидаги биринчи ва иккинчи босқичларни ўз ичига олади:

I босқич. Тизимни ўрнатиш фазаси.

Ошкора ва ёпиқ калитларни генерация қилиш учун очиқ калит генератори (ОКГ) томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

1-қадам: p ва q ҳар хил туб сонлар генерацияланади ва ҳисобланади.

2-қадам: шартни қаноатлантирувчи ошкора калит е ҳисобланади.

3-қадам: шартни қаноатлантирувчи шахсий калит d ҳисобланади.

^ II босқич. Имзоловчилар тармоққа қўшилишидан аввал ОКГ ҳар бир имзоловчини инициализация қилади. Имзоловчиларнинг ошкора калити уларнинг идентификатори бўлганлиги сабабли, ОКГ имзоловчилар учун шахсий калитни қуйидагича генерация қилади:

1-қадам: Ui имзоловчи IDi идентификаторини ОКГга қайд этиб қўяди.

2-қадам: ОКГ хабарни имзолаш учун Ui нинг ёпиқ калити каби ҳисобланади.

3-қадам: Ui ОКГдан SK қийматини қабул қилади.

Эди Шамир схемасидан фарқли тарзда учинчи ва тўртинчи босқичлар қуйидаги кўринишга эга:

^ III босқич. Хабарни имзолаш фазаси.

Агар j та имзоловчи m хабар ЖЭРИсини ҳосил қилмоқчи бўлишса, у ҳолда Ui имзоловчилар қуйидаги қадамларни амалга оширишлари зарур.

1-қадам: Ихтиёрий ri сон танланади.

2-қадам: ҳисобланади.

3-қадам: ri барча j та имзоловчига тарқатилади.

4-қадам: Барча ri лар қабул қилингандан сўнг, ҳисобланади.

5-қадам: ҳисобланади.

6-қадам: si барча j та имзоловчига тарқатилади.

7-қадам: ҳисобланади.

8-қадам: m нинг тўлиқ ЭРИси (t, s) ҳисобланади.

VI босқич. Хабарни ҳақиқийликка текшириш.

Агар верификация этувчи фойдаланувчи (t, s) ЭРИни ва m хабарни қабул қилса, у шартни текшириш ёрдамида ЭРИни ҳақиқийликка текширади. Агар шарт қаноатлантирилса, у ҳолда (t, s) Ui (i=1,2,3..j) томонидан имзоланган m хабарнинг имзоси эканлиги маълум бўлади.

Лайн Харн канадалик олим Гонг Гуанг билан биргаликда Эль Гамал схемасидан ЭЭЧга асосланган ЖЭРИ оптимал схемалари вариантларини баён этишган. Кейинчалик ЭЭЧлардан фойдаланишга асосланган Эль Гамал схемасининг аналоги P1363 лойиҳаси бўйича IEEE стандарти мақомини олди [8]. Бундай схемани бузиш мушкуллиги ЭЭЧларда дискрет логарифмлаш муаммосининг мураккаблиги билан белгиланади. Унда Эль Гамал схемасининг ўзига хос томони - имзоловчи кимсанинг ўз имзосидан бўйин товламаслик сифати сақланиб қолган.

Ҳозирда ЭРИ хавфсиз Электрон Транзакциялар стандарти сифатида SET Интернет орқали кредит ва пул тўловларига оид ахборот узатишдаги хавфсизликни таъминлаш учун кенг фойдаланилади. ЭРИ маълумотлар аутентификацияси ва бўйин товлашни олдини олиш учун кўпгина SSI ва ISAKMP-OAKLEY каби протоколлар билан уйғунлаштирилган.

Умумлашган Эль Гамал типидаги ЭРИ схемалари 1994 йилда Лайн Харн ва Кей томонидан эълон этилган. Аслида дастлабки Эль Гамал схемасида 5 та параметр {r, s, m, k, x} берилган бўлиб, улардан m ҳужжат M нинг хэш-функцияси, k ва x эса махфий параметрлардир. 5 та параметрларни ўрнини алмаштириш натижасида муаллифлар хавфсиз схемаларнинг 18 вариантини келтириб чиқаришган. Умуман олганда қўшимча умумлаштириш ва ўзгартиришлар натижасида 13000 та схема вариантларини ҳосил этиш мумкин, лекин улардан 18 таси энг эффективларини ташкил этади ва Эль Гамал типидаги барча схемаларни ўз ичига олади.

Эль Гамал типидаги барча схемалар носингуляр ЭЭЧ элементлари устида амаллардан фойдаланишга асосланган. Ҳозирги вақтда Эль Гамал схемасидан ЭЭЧга асосланган ЖЭРИ оптимал схемалари энг кўп фойдаланилмоқда.

ЭРИни шакллантириш жадал ҳисоблашларни талаб қилганидек, махсус қурилма ёки самарали дастур алгоритмини қўллаш ёрдамида бу ҳисоблашларни тезлаштириш мақсадга мувофиқдир.

ЖЭРИ бардошлилигини таъминлашга йўналтирилган параметрларини танлаш алгоритмида ЭЭЧдан фойдаланишга мўлжалланган ЖЭРИ хавфсизлигини таъминловчи параметрлар рўйхати киритилган:

  • чекли майдон тури;

  • майдон ёки уни кенгайтмасининг характеристикаси;

  • ЭЭЧ тенгламаси;

  • ЭЭЧ нуқталари циклик қисм группасининг тартиби;

  • ЭЭЧ нуқталари қисм группасининг генератори.

Жамоавий ЭРИни шакллантириш контрактларни имзолашда ва имзолаш ҳуқуқини бошқаларга беришда фойдаланилади. Жамоавий ЭРИ бир неча муаммоларни кенг маънода беришга имконият беради. Масалан, бир пайтда шартномалар пакетини имзолаш муаммосини ечишда; бунда турли шартномалар турли имзоловчилар гуруҳи томонидан имзоланади деб қаралади. Бунинг афзаллиги шундаки, ЖЭРИдан фойдаланишда ЭРИ ўлчами шахсий имзодагидек ва имзоланган электрон актлар ва имзоловчилар сонига боғлиқ эмас. Бундай протоколлар дискрет логарифмлашнинг ёки махсус структурали туб модул бўйича илдиз чиқариш масаласининг мураккаблигига асосланади. Бунда ҳар бир иштирокчи умумий имзода ўз улушини шакллантириб, бу улушлар ўрамасини ЖЭРИ сифатида қабул этилади. Шундай қилиб, ЖЭРИни шакллантириш жараёнида барча имзоловчилар бир пайтда қатнашадилар.

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, РФнинг ГОСТ Р 34.10-94 ва ГОСТ Р 34.10-2001 асос этиб олинган O’z DSt 1092:2009, Украинаннг ДСТУ 4145-2002 ва Белорусиянинг 1176.2-99 давлат стандартлари асосида ЖЭРИ шакллантириш имконияти мавжуддир. Бироқ, АҚШнинг давлат стандартлари DSA ва ECDSA асосида эса ЖЭРИ шакллантириш мумкин эмаслиги [9]да кўрсатилган.

Мавжуд носимметрик криптоалгоритмлар орасида давлат стандарти мақомига эга бўлган ЖЭРИ алгоритмларининг кўпчилиги (ГОСТ Р 34.10-2001, EC-DSA-2000, EC-KCDSA, EC-GDSA, ДСТУ 4145-2002, O’z DSt 1092:2009) ЭЭЧда дискрет логарифмлаш муаммоларининг мураккаблигига асосланган алгоритмлардир.

Симметрик криптотизимлар учун шифрлаш калитини ошкора канал бўйича тақсимлаш алгоритмлари асосида Диффи-Хеллман муаммосининг мураккаблиги ётади. Шу боис, ЭЭЧда дискрет логарифмлаш ва Диффи-Хеллман муаммоларини ҳал этиш кўпчилик криптотаҳлилчиларнинг эътиборини ўзига тортади.

Умумлашган Эль Гамал ЭРИ схемасига аналог EC-DSAH оптимал вариантлари орасида Харн томонидан умумлаштирилган ЭЭЧларда ЭРИ схемаси EC-DSA учун стандарт P1363/D4 нинг IEEE формаси жамоавий имзо яратишда катта аҳамият касб этади.

ЖЭРИ схемаларининг ва протоколларининг бардошлиги бир вақтда ўзаро мустақил бўлган иккита масаланинг, яъни дискрет логарифмлашни чекли майдонда ва эллиптик эгри чизиқларда ҳал этиш мураккаблигига асосланса, якуний бардошлилик ортишига эришилиши [4, 9]да асосланган.

Адабиётлар

  1. Аль-Маджмар Н.А. Методы аутентификации информации и обеспечения защищенности документов от подделки. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата технических наук. Санкт-Петербург – 2009.

  2. Аль-Маджмар Н.А. Реализация системы выдачи паспортов с повышенной защищенностью от подделки. Санкт-Петербургский государственный электротехнический университет, ЛЭТИ, 2008.

  3. Аникевич Е.А. Метод формирования электронной цифровой подписи на основе открытого коллективного ключа для электронного документооборота проедприятия. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата технических наук. Санкт-Петербург – 2010.

  4. Протоколы слепой коллективной подписи на основе стандартов цифровой подписи  / Фахрутдинов Р. Ш., Костин А. А., Молдовян Н. А.  // Вопросы защиты информации. — 2010. — № 1. — С. 14–23.

  5. Неласая А.В., Козина Г.Л., Молдовян Н.А. Протоколы коллективной цифровой подписи на эллиптических и гиперэллиптических кривых. ISSN 1607-3274 “Радиоэлектроника. Информатика. Управление” № 1, 2008.

  6. K. Itakura and K. Nakamura, “A public-key cryptosystem suitable for digital multisignature”, NEC Research and Development, Vol. 71, October 1983, pp. 1-8.

  7. L. Harn. A New Digital Signature Based on the Discrete Logarithm. In Electronics Letters, Vol. 30, No. 5, March 1994, pp. 193-195.

  8. IEEE P1363/D4: Standard Specifications for Public Key Cryptography, the Institute of Electrical and Elctronics Engineers, Inc. , June 16, 1998.

  9. Дернова Е.С. Механизмы аутентификации информации, основанные на двух вычислительно трудных задачах. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата технических наук. Санкт-Петербург−2009.






Советуем прочитать


Вычислительные системы, сети и телекоммуникации: Учебное пособие

^ Чекмарев Ю.В.

Изд-во: ДМК Пресс, 2009, С. 184

В издании описываются принципы построения, архитектура и функциональная организация вычислительных систем, сетей и телекоммуникаций. Даны описания основных устройств и звеньев вычислительных машин и телекоммуникационных вычислительных сетей. Рассмотрены их программное и аппаратное обеспечение, функционирование, эффективность и перспективы развития.

Показаны использование средств вычислительной техники в системах мультимедиа, сетевых технологиях, локальных, корпоративных и глобальных сетях. Учебное пособие предназначено для студентов нетехнических высших учебных заведений, обучающихся по экономическим и другим специальностям.





Похожие:

Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconҚиёсий таҳлили Д. Т. Собирова («unicon. Uz» дук, тату магистранти)
Ушбу мақолада мавжуд электрон рақамли имзо алгоритмларининг таснифи ва уларнинг қиёсий таҳлили келтирилган. Электрон рақамли имзо...
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconDvb-t ва dvb-t2 рақамли телевизион эшиттириш стандартларининг техник тавсифи ва имкониятларининг қиёсий таҳлили Қодиров А. А., Рахимгазиев Ф. Ф., Хамидов Р. А. Гуп «unicon. Uz»
Ушбу мақола dvb-t ва унинг кейинги авлоди бўлган dvb-t2 рақамли телевизион эшиттириш тизимининг имкониятлари ва хусусиятларини қиёсий...
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconАхборот тизимларида электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари сертификатларини қўллаш ва ҳақиқийлигини эътироф этиш тартиби тўғрисида низом
Ар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги «Электрон-рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги...
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconПротокол №1 заседания Ученого совета гуп «unicon. Uz»
Ан руз, д т н., проф. Абдуллаев Д.; д т н., проф. Хасанов П.; к т н., доцент Исаев Р.; к т н., доцент Берганов И.; зам директора...
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconКриптографик калитларни тақсимлаш усуллари таҳлили ва таснифи М. Х. Назарова, О. П. Ахмедова «unicon. Uz»
...
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconОшкора бўлмаган эллиптик эгри чизиққларга асосланган калит тақсимлаш алгоритмлари Т. ф д. Хасанов П. Ф., ф м. ф н. Назарова М. Х., т ф. н. Ахмедова О. П. Гуп «unicon. Uz»
В статье разработаны усовершенствованные алгоритмы распределения ключей на базе неявных эллиптических кривых
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconАхборот хавфсизлиги информационная безопасность ошкора бўлмаган эллиптик эгри чизиқларга асосланган жамоавий электрон рақамли имзо алгоритми
В статье изложен алгоритм коллективной электронной цифровой подписи на неявных эллиптических кривых, стойкость которого основывается...
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconWeb-йиғиш тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳисоботни тақдим этиш мумкин
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconWeb-йиғиш тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳисоботни тақдим этиш мумкин
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади
Жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz» iconWeb-йиғиш тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳисоботни тақдим этиш мумкин
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации