Документы



TA’lim vazirligi farg\

TA’lim vazirligi farg'ona politexnika

НазваниеTA’lim vazirligi farg'ona politexnika
страница2/3
Дата05.07.2013
Размер425.17 Kb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3


5. Қабул комиссиясининг аъзоларига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

5.1. Усмонов Бахриддин Ахмаджонович - маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, масъул котибга- факультет деканлари ҳамда қабул комиссияси аъзоси, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Юрсунов Аъзаматжон масъуллигида битирувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини институтдаги таълим йўналишлари, уларда талабаларнинг билим олиш, яшаш ва бўш вақтларини фойдали ўтказишлари учун яратилган шароитлар билан таништириш мақсадида июнь ойида кўргазмали тарғибот воситаларидан фойдаланилган ҳолда “очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш;

мазкур тадбирлар кўргазмали тарғибот ва оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилишини йўлга қўйиш;

комиссияси шахсий таркиби билан қабул жараёнини тўла тўкис, юқори маданият, яхши хулқ, хушмуомалалик, ҳалол ва принципиал тарзда ўтказиш тўғрисида тегишли тадбирларни амалга ошириш, институт худуди ва қабул комиссияси фаолият кўрсатаётган жойларда навбатчиликни ташкил этиш, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда бегона шахсларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, зарур бўлган ҳолларда ҳуқуқ - тартибот органлари вакилларига хабар бериб тегишли чораларни кўриш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарининг мурожаатлари бўйича қабул қилишни юқори савияда ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

5.2. Абдуқодиров Абдурашид Толибжонович - ўқув ишлари бўйича проректори, раиснинг биринчи муовинига- “Абитуриент – 2013” ахборот маркази билан мунтазам алоқани таъминлаш, абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, уларни қайта ишлаш бўйича гуруҳлар ташкил этишда тажрибали, юқори маданиятга эга бўлган профессор-ўқитувчилар ва ходимларни жалб этиш, уларни белгиланган вазифаларини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришларини ташкил этиш юклатилсин.

Институт тайёрлов курси декани А. Мирзаахмедов масъуллигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-213-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқороларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1765-сон Қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб:

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар учун бепул асосида ташкил этилган тайёрлов курсларда абитурентларни институтга ўқишга киришга самарали тайёргарлик кўришларини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Тайёрлов курсларини зарур услубий қўлланмалар ва дарсликлар билан таъминлаш, ўқув машғулотларни олиб бориш учун юқори малакали, кўп йиллик педагогик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб этиш;

Таълим йўналишларига мос тест синови фанлар мажмуаси бўйича ҳафтада 4 соатлик ўқув машғулотлари ва маслаҳатлар жадвалини тузиш;

Тайёрлов курслари машғулотларига қатнаётган муддатли харбий хизматни ўтаган тингловчилар тўғрисида маълумотларни Олий таълим муассасалари бош бошқармасига ҳафтанинг ҳар жума кунлари жорий йилнинг 20 июлига қадар тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.

5.3. Эргашев Сирожиддин Фаязович - илмий ишлар бўйича проректори, раис муовинига- институтда 2013-2014 ўқув йилида қабул жараёнини юқори савияда ташкил қилиш ва амалга ошириш учун тадбирлар ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг тўла бажарилишига ёрдамлашиш, қабул комиссиясига керакли иш ҳужжатларини, бланкаларни тайёрлатиш, институт магистратураси мутахассисликларига қабул бўйича масъуллик, Республика ҳудудида қонуний фаолият юритаётган олий таълим муассасалари, шу жумладан республикамизда таълим фаолияти билан шуғулланиш учун рухсати (лицензияси) мавжуд бўлган хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳақидаги расмий маълумотлар билан абитурентларни таништириш вазифалари юклатилсин.

5.4. Мамажонов Жахонгир Деҳқонович - академик лицей ва касб ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, раис муовини, қабул комиссияси аъзолари Ахборот-технологиялари маркази бошлиғи М. Собиров, Ахборот- технологиялари маркази муҳандиси Ў. Мамажонов, “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси П.Рахмонназаров, “Иқтисодиёт” кафедраси ассистенти А.Илёсов - институтда касбга йўналтириш ишларини кенг йўлга қўйиш, Давлат тест марказининг компьютер дастурига асосан маълумотларни йиғиш ва узатишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига маълумотларни тўғри киритишни ташкил қилиш, “Абитуриент – 2013” ахборот маркази билан мунтазам алоқа қилиш, абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, уларни қайта ишлаш бўйича гуруҳлар ишини мувофиқлаштириш, Абитурентлардан қабул қилинган хужжатлар ҳақидаги маълумотларни (иловада келтирилган 1-8 шакиллар бўйича) 2013 йил 20 июнидан бошлаб мунтазам равишда, белгиланган муддатларда соат 1800 гача “Абитурент-2013” Ахборот маркази abturent@edu.uz электрон манзил бўйича (форма-mikrosoft 2003) тақдим этиш ва қуйидаги 246-38-55, 246-01-69, 246-38-57: факс: 246-10-74: телефонлар бўйича олий таълим муассасалари Қабул комиссиялари масъул ҳодимлари томонидан тасдиғини олиш вазифалари юклатилсин. Бу вазифаларни аниқ ва ўз муддатларида талаб даражасида бажарилишига Қабул комиссияси масъул котиб Б.Усмонов тамонидан алоҳида назорат олиб борилсин.

5.5. Махсимов Қосимхон Ибаевич - молиявий ва иқтисодий ишлар бўйича проректор в.б., раис муовинига- Институт ҳудуди ва қабул комиссиялари фаолит кўрсатаётган жойларда навбатчиликни ташкил этиш, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда бегона шахсларнинг пайдо бўлишига йўл қўйдирмаслик, зарур бўлган ҳолларда ҳуқуқ-тартиботи органлари вакилларига хабар бериб тегишли чораларни кўриш;

Қабул жараёнида қабул комиссиялари фаолият кўрсатаётган ва тест синовлари ўтказилиши белгиланган бинолар яқинига транспорт воситаларини қўйишни тақиқлаш;

қабул комиссияси аъзоси, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Юрсунов Аъзаматжон масъуллигида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш даврида абитуриентлар ва уларнинг ота – оналарига овқатланиш ва хордиқ чиқаришлари учун қулай шарт- шароитларни яратиш, эҳтиёжи бор абитуриентларни ётоқхона билан таъминлаш;

институт биноларини тест синовларига тайёрлашни ташкил этиш, Қабул комиссиялари фаолият кўрсатадиган жойларни қабулга оид меёрий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, статистик маълумотлар, янгиланган касбга йўналтирувчи тарғибот-ташвиқот лавҳалари, фанлар бўйича дастурлар, маслаҳатлар жадвали, эълонлар ва бошқа зарур маълумотлар билан жиҳозлаш;

қабул комиссиясини зарур канцелярия товарлари, керакли жиҳозлар ва оргтехника билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.

5.6 Константин Иванович Курпояниди ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи в.б., қабул комиссияси масъул котиби муовинига- қабул комиссиялари фаолият кўрсатадиган жойларни қабулга оид меъёрий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, янгиланган касбга йўналтирувчи тарғибот-ташвиқот лавҳалари, фанлар бўйича дастурлар, маслаҳатлар жадвали, эълонлар ва бошқа зарур маълумотлар билан жиҳозланишини, абитуриентлар учун консультациялар ташкил этиш, тест ўтказиш хоналарини тайёрлаш (дислокация) ишларини боришини, тест синовлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларни белгиланган талаблар асосида тайёрланиши, ижодий имтихонларга тайёргарлик ишларини ташкил этилиши, уларни ўтказилишини ҳамда қабул комиссия аъзоларининг фаолиятини назорат қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

5.7. Исманов Иброхим Набиевич – Қурилиш факультети декани, қабул комиссияси аъзоси

Қурилиш факультети учун ажратилган жойларни эстетик жиҳозлаш, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида шанба ва якшанба кунлари “Очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш, тест ўтказиш хоналарини тайёрлаш, ҳужжатларни қабул қилиш бўйича факультетнинг ишчи гуруҳини юқори савияда ишлашини ташкил этиш;

ҳамда Архитектура кафедраси доценти О.Алижонов масъуллигида Ижодий (касбий) имтихонлар ўтказилиши белгиланган фанлар бўйича предмет комиссиялари раисларининг рўйхати идоравий тасарруфига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 20 июнигача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этишни таъминлаш;

Ижодий (касбий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича дастур ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва 2013 йилнинг 27 июнига қадар тасдиққа киритиш;

Ижодий (касбий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар дастури, абитурентлар билимини баҳолаш мезонлари, консультациялар ва имтиҳонлар жадвалини қабул комиссиялари эълонларида ёритиш вазифалари юклатилсин.

5.8. Юнусалиев Элмурод Махамматякубович – Энергетика факультети декани, комиссия аъзосига- қабул комиссияси томонидан факультет учун ажратилган жойларни эстетик жиҳозлаш, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида шанба ва якшанба кунлари “Очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш, тест ўтказиш хоналарини тайёрлаш, ҳужжатларни қабул қилиш бўйича факультетнинг ишчи гуруҳини юқори савияда ишлашини ташкил этиш юклатилсин.

5.9. Ёрматов Илмидин Тошматович – Ишлаб чиқаришда бошқарув факультети декани, комиссия аъзосига- қабул комиссияси томонидан факультет учун ажратилган жойларни эстетик жиҳозлаш, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида шанба ва якшанба кунлари “Очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш, тест ўтказиш хоналарини тайёрлаш, ҳужжатларни қабул қилиш бўйича факультетнинг ишчи гуруҳини юқори савияда ишлашини ташкил этиш юклатилсин.

5.10. Сулаймонов Омонжон Нумонович – Кимё-технология факультети декани, комиссия аъзосига- қабул комиссияси томонидан факультет учун ажратилган жойларни эстетик жиҳозлаш, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида шанба ва якшанба кунлари “Очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш, тест ўтказиш хоналарини тайёрлаш, ҳужжатларни қабул қилиш бўйича факультетнинг ишчи гуруҳини юқори савияда ишлашини ташкил этиш юклатилсин.

5.11. Каримов Икромали Тожиматович – Механика факультети декани, комиссия аъзосига- қабул комиссияси томонидан факультет учун ажратилган жойларни эстетик жиҳозлаш, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида шанба ва якшанба кунлари “Очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш, тест ўтказиш хоналарини тайёрлаш, ҳужжатларни қабул қилиш бўйича факультетнинг ишчи гуруҳини юқори савияда ишлашини ташкил этиш юклатилсин.

5.12. Матбобоев Махмуд Мирзаевич – “Электр техника, электр механикаси ва электр технологияси” кафедрасининг доценти, комиссия аъзосига- абитуриентларга касб танлаш, ҳужжат тўлдириш борасида маслаҳатлар бериш юклатилсин.

5.14. Йўналиш кафедралари мудирларига бир ҳафта муддат ичида таълим йўналишлари бўйича касбга йўналтирувчи, йўналиш ва мутахассисликлар, уларнинг иқтисодиёт тармоқларида тутган ўрни тўғрисида тўлақонли маълумотлар берувчи тарғибот-ташвиқот лавҳаларини такомиллаштириш вазифалари юклатилсин.

5.15. Эркабоев Хусниддин Жалилдинович – “Амалий механика ва материаллар қаршилиги” кафедраси катта ўқитувчиси, Ғоффоров Қодиржон Гуломович – “Амалий механика ва материаллар қаршилиги” кафедраси ассистенти, Ходжаев Азизхон Саидоллохонович – “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси, комиссия аъзоларига абитуриентлар учун консультацияларни ташкил қилиш, институт миқёсида тест ўтказиш хоналарини тайёрлашни (дислокация) ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

5.16. Автоматлаштирилган бошқарув тизими гуруҳи операторлари таркибини шакллантириш ва Давлат тест маркази компьютер дастурида ишларни ташкил этиш Ахборот-технологиялари маркази бошлиғи Собиров Мухиддин Махаммаджанович зиммасига юклатилсин.

5.17. Давлат тест маркази ҳамда вазирлик учун шаклларни маълумотлар билан тўлдириш ва ўз вақтида юбориш, абитуриентларни Web камера орқали суратга олиш, қабул жараёнини ташкил этилишини ёритувчи видео ва фотолавҳалар тайёрлаш каби ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ барча ишларни ташкил этиш, мазкур ишларни бажаришга зарур ходимларни жалб этиш вазифалари Ахборот- технологиялари маркази муҳандиси Мамажонов Ўктамжон зиммасига юклатилсин.

5.18. Факультетдан архив ҳужжатларини сақлаш, саралаш ва маълумотлар тайёрлаш бўйича деканлар томонидан белгилаб берилган масъуллар билан биргаликда қабул қилинган ҳужжатларни сақлаш, маълумотлар тайёрлаш ва ҳисобот юритиш ҳамда қабул комиссияси бўйича моддий жавобгарлик вазифалари “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Рахмонназаров Пахлавон ва “Иқтисодиёт” кафедраси ассистенти Илёсов Асрорлар зиммасига юклатилсин.

5.19. Қабул жараёнида тартиб ва тинчликни сақлашни таъминлаш “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири, комиссия аъзоси Абдуғаппоров Абдулла Мамазухарович раҳбарлигида шу кафедра ўқитувчилари Тоштемиров Отабек Обидович, Эминов Анваржон Йигиталиевич, Абдуллаев Абдухалил Абдумаликович, Сулаймонов Эргашали Ражаббоевичларга юклатилсин.

5.20. Абитуриентлардан қабул қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни лотин графикасида тўғри расмийлаштиришга кўмаклашиш вазифалари “Тилларни ўрганиш” кафедраси катта ўқитувчилари Парпиева Мақсуда Махмуджоновна, Зокирова Зулфия Турсуновна, ўқитувчилар Нишонов Усмонхон Ибрагимович, Ходжаева Гўзал Джахонободхоновна, Газиева Саида Мақсудалиевналарга юклатилсин.

5.21. Институт ходимлар бўлими бошлиғи Раджапова Эркиной Тивикмаматовнага қабул комиссияси таркибига киритилган институт ходимларининг ўз розиликларини инобатга олиб, жорий йил таътил жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритиш, қабул комиссияси ишига жалб этилган ходимларнинг меҳнат таътилларини жорий йил охиригача уларнинг аризасига биноан бериш, шунингдек, институт талабаларининг кириш синовларида ноқонуний иштирок этишини олдини олиш мақсадида кадрлар бўлимидан ҳужжатларни ташқарига чиқармаслик чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

5.22. “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири Абдуғаппоров Абдулла Мамазухарович институтга ўқишга кириш учун ҳужжат топшираётган спортчи абитуриентлар билан ишлаш бўйича масъуллик юклатилсин.

5.23. “Ахборот ресурслар маркази” директори Турдалиев Мухторжонга ҳарбий тавсиянома бўйича ўқишга кираётганлар ҳужжатларини ўрганиш, ҳужжат топширишда уларга маслаҳатлар бериш ва кўмаклашиш ишлари бўйича масъуллик юклатилсин.

5.24. Институтда 2012-2013 ўқув йилида қабул комиссиясининг ҳужжатларини расмийлаштириш, рўйхатга олиш ва компьютерда электрон вариантларини тайёрлаш, иш юритиш вазифалари ўқув бўлими услубчиси Қосимова Зулхумор ва тахририят-ноширлик бўлими корректори Йўлдашева Суйдимомолар зиммасига юклатилсин.

5.25. Турсунов Султон Турсунович – “Магистратура” бўлими бошлиғи, Қўлдошев Аббос - қабул комиссияси аъзоси, Электроника ва асбобсозлик кафедраси доценти, - Қорабоева Ширин “Олий математика” кафедраси лаборанти, комиссия аъзоларига- қабул комиссияси томонидан магистратура бўлими учун ажратилган жойларни эстетик жиҳозлаш, жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида “Очиқ эшиклар” тадбирларини ташкил этиш ва магистратура учун ҳужжатларни қабул қилиш ва тегишли равишда расмийлаштириш вазифалари юклатилсин.

5.26. Халилов Дурбек Аминович -қабул комиссияси аъзоси, ўқув-услубий бўлим бошлиғи, Абдусалом Сатторов- академик лицей ва касб ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси ҳамда Факультетлар ўқув ишлари бўйича декан муовинлари - Ишлаб чиқаришда бошқарув факультетидан Мамажонов Хамиджон Насриддинович, Кимё-технология факультетидан Асқаров Хасанбой Холдорович, Қурилиш факультетидан Мирзаев Ахрор Аъзамович, Энергетика факультетидан Тохиров Мухаммадрафик Кодирович, Механика факультетидан Садуллаев Хамидуллолардан иборат ишчи комиссия фаолияти доирасида - талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ишлари билан боғлиқ бўлган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган Низомлар асосида бажариш, талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш, қабул комиссияси баённомалари, буйруқлари ва фармойишларини ўз вақтида расмийлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.

6. Касаба уюшма қўмитаси (У.Тожибоев) билан келишилган ҳамда мутасаддиларни жалб этган холда тиббий ҳизмат ходимлари навбатчилиги ташкил этилсин.

7. Абитуриентлардан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ариза ва хужжатларни қабул қилиш, тартибга солиш ҳамда расмийлаштириш учун қуйидагилардан иборат техник котиблар таркиби тасдиқлансин:




Ф.И.Ш.

Кафедраси ва

Лавозими

Вазифалари




^ Энергетика факультети бўйича



Бўтаев Тўхтасин

Э ва А

Доцент

Факультет бўйича масъул муовини, қабул жараёнида ходимларни хужжатларни тўлдиришлари ва топширилишига масъул



Мамадалиева Лолахон

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси

Кафедра мудири

Касбий таълим (ЭЭ) таълим йўналишлари бўйича кафедра ходимларини ишларини умумий назорат қилинишига, абитурентларга ДТМ қоғозларини тўлдирилишига, кафедрага тегишли қаватларни тест синовлари жараёнига тайёрлаш бўйича масъул



Рахимов Санжарбек

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси

Ассистент

Касбий талим (Электр энергетикаси) йўналишига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Хамдамов Нозимжон

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси

Ассистент

Касбий талим (Электр энергетикаси) йўналишига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Қўчқоров Самандар

Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси

Ассистент

Касбий талим (Электр энергетикаси) йўналишининг хужжатларини текшириш ва архив билан ишлашга маъсул



Жабборов Тўлқинжон

ЭЭ

Кафедра мудири

ЭЭ таълим йўналишлари бўйича кафедра ходимларини ишларини умумий назорат қилинишига, абитурентларга ДТМ қоғозларини тўлдирилишига, кафедрага тегишли қаватларни тест синовлари жараёнига тайёрлаш бўйича масъул



Ахмедов Нодир

Электр энергетикаси

Ассистент

5310200 -Электр энергетикаси таълим йўналишининг узбек гурухларига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Халилова Феруза

Электр энергетикаси

Ассистент

5310200 -Электр энергетикаси таълим йўналишининг рус гурухларига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Нуриддинов Насимхон

Электр энергетикаси

Ассистент

5310200 -Электр энергетикаси таълим йўналишининг узбек гурухларига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Ахмадалиев Бозорбой

Физика

Ассистент

ЭЭ таълим йўналишининг хужжатларини текшириш ва архив билан ишлашга маъсул



Набиев Ғуломжон

Электроника ва асбобсозлик

Кафедра мудири

5310900 - Метрология стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича), 5311000 -Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) таълим йўналишлари бўйича кафедра ходимларини ишларини умумий назорат қилинишига, абитурентларга ДТМ қоғозларини тўлдирилишига, кафедрага тегишли қаватларни тест синовлари жараёнига тайёрлаш бўйича масъул



Маматов Олмосбек

Э ва А

Ассистент

5310900 - Метрология стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) йўналишига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Эргашев Равшанбек

Э ва А

Ассистент

5310900 - Метрология стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича) йўналишига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Худойқулов Миржалол

Э ва А

Кабинет мудири

МС ва МСМ таълим йўналишининг хужжатларини текшириш ва архив билан ишлашга маъсул



Хапизова Гулнора

Э ва А

Лаборант

5311000 -Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) йўналишига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Мелибоев Улуғбек

Физика

Ассистент

5311000 -Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) йўналишига ҳужжат қабул қилишга ва журналга қайд этиб боришга масъул



Олимова Одинахон

И ва АТ

Ассистент

5311000 -Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича) йўналиши хужжатларини текшириш ва архив билан ишлашга маъсул



Мадрахимов Мўминжон

Физика

Ассистент

Факультетда харбий тавсиянома билан қабул қилинаётган хужжатларни қабул қилишга маъсул



Қўлдошев Ғолибжон

Э ва А

Ассистент

Куръер-факультет бўйича хужжатларни компьютер хизмати бўлимига хамда архивга топшириш бўйича маъсул
1   2   3



Похожие:

TA’lim vazirligi farg\Farg’ona politexnika institutda 2013/2014 o’quv yilida bakalavrlar tayyorlash bo’yicha qabul ko’rsatkichlarining ta’lim yo’nalishlari va o’qitish tillari bo’yicha

TA’lim vazirligi farg\O`zbekistonning eng go`zal va betakror makonlaridan biri bu Farg`ona vodiysidir. Iqlim sharoiti, geografik joylashuvi, tabiiy boyliklari kabi qator xislatlariga ko`ra Farg`ona qadimdan e'tibor qozonib kelgan

TA’lim vazirligi farg\O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi farg’ona viloyati pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti

TA’lim vazirligi farg\O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi farg’ona viloyati pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti

TA’lim vazirligi farg\O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi farg’ona viloyati pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti
«Geоmetriya» bo’limi bo’yicha 8-sinflar uchun «Simmetriya o’qiga ega bo’lgan shakllar» mavzusini o’rganish
TA’lim vazirligi farg\Farg‘ona Texnika 2006 aripov n. M., Mamadalieva L. K
«Yo‘nalishga kirish» darsligi «Elektr texnikasi, elektrmexanikasi va elektr texnologiyasi» yo‘nalishi uchun oliy kasbiy ta’limning...
TA’lim vazirligi farg\Abdullayeva shahnozaning “farg’ona viloyati geografik o’rni, aholisi, qishloq xo’jaligi, transporti va shaharlari”

TA’lim vazirligi farg\Документы
1. /Farg'ona Amir Temur davlati tar.doc
TA’lim vazirligi farg\Документы
1. /Farg'ona vodiysi siyosiy-iqtisodiy muammolar iskanjasida.doc
TA’lim vazirligi farg\Xonqa tumanidagi 34-sonli umumiy o`rta ta`lim maktabining ona tili va adabiyoti fani o’qituvchisi Soolayeva Bekposhshaning 9-sinfda ona tili fanidan 1 soatlik

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации