Документы



Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз icon

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз

НазваниеБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз
Дата21.09.2013
Размер22.14 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!”


ПРЕСС-РЕЛИЗ


2011 йил 5 июль куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги “Облиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар Кенгашлари ҳамда Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорликда “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси Муҳаммад Али, жамғарманинг вилоят бўлими аъзолари, «Адолат» СДПнинг вилоят, шаҳар Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад «Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг вазифалари тўғрисида»ги партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси 15-сон мажлисининг 1-сон қарорига асосан партиянинг тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ҳудудий партия ташкилотларида самарадорлигини янада оширишдан иборат деб белгиланди.

Ўтган йигирма йил давомида юртимизда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий, маърифий, маданий, санъат ва спорт соҳаларда жуда беқиёс ўзгаришлар амалга оширилганлиги, дунёнинг юздан ортиқ давлатлари Ўзбекистонни, унинг мустақиллигини тан олганлиги ҳамда барча соҳаларда эришаётган муваффақиятларни кўриб, тан бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, бу ютуқ, бу муваффақиятларда шу юртда истиқомат қилаётган барча инсонларнинг ҳиссаси борлиги, шу билан бир қаторда, бу ўзгариш ва янгиланишлар барча фуқароларнинг тақдирига дахлдор ҳодиса эканлиги ҳам айтиб ўтилди.

Россия табиий фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Абдурашид Ҳасановнинг “Қадимий Илоқнинг ўтмиши ва бугуни”, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси раиси Муҳаммад Али, “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири Тўлқин Ҳайитнинг “Авлодлар мероси келажак пойдевори”, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси ўринбосари Зарифа Эралиеванинг “Мустақиллик — буюк неъмат”, вилоят “Олтин мерос” жамғармаси раиси Зарифа Эшмирзаеванинг “Оҳангарон воҳасининг муқаддас қадамжолари” номли маърузаларини иштирокчилар мароқ билан тинглаб, бу юртнинг шонли ўтмиши, нурафшон тарихи, фарахбахш бугуни ва буюк келажаги ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишди.

Давра суҳбати якунида “Облиқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29-мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

“Ўтмишни билмай туриб, келажакни тасаввур қилиб бўлмайди” дейишади. Шу маънода ўтган йигирма йиллик тарихга боқиб, чароғон ўтмишни тасаввур этишимиз қийин эмас. “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” мавзусида давра суҳбати иштирокчиларнинг бу борадаги туйғуларини янада мустаҳкамлади.


Ўзбекистон “Адолат”СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати



Похожие:

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!
Бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” ташкилий –...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз icon«Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!»
Бу йил истиқлолнинг шонли санасини – миллий мустақиллигимизнинг йигирма йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишга...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconРеспублика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!
Збекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган услубий тавсиянома
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconПресс-релиз «Мустақил ватан фарзадиман!»
Юртбошимиз раҳнамолигида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури доирасида кенг...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconЮртим I
Ватан номусим Ватан. Сен деса куйлагай кушлар навоси, Сен деса жаранглар менинг овозим. Сен деса гуллар боққа айланар, Ватан, Ватан,...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши педагоги”
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconПресс-релиз ватан ҳимояси – муқаддас бурч!
Халқ таълими вазирлигининг махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, 2011 йилнинг 15 декабридан 2012 йил 14 январигача таълим муассасаларида...
Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Унда фракция аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации