Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси
Дата21.09.2013
Размер59.34 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2011 йил 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фракция йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган 8 та қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида учинчи ўқишда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси А.Содиқов маъруза қилиб, учинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири ҳақида йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

«Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида иккинчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси М.Усмонов маъруза қилиб, йиғилиш қатнашчиларига Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири ва асослари бўйича тушунтириш берди.

«Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича биринчи ўқишда берилган таклифлар асосида иккинчи ўқишга тайёрганлиги ва айрим моддаларга таҳририй ва таркибий ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида йиғилиш қатнашчиларига маълумот бериб ўтди.

«Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича иккинчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси М.Усмонов таништирди.

Маърузачи зарурият йўқлиги туфайли «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 18, 38, 162, 215, 217, 218, 222, 223 каби моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қабул қилинмаганлиги ва 216, 229, 231, 232, 233-моддалари чиқариб ташланаётганлиги ҳақида ахборот бериб ўтди.

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида иккинчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Р.Сабиржанов маъруза қилди.

Маърузачи «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича биринчи ўқиш жараёнида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, мазкур қонун лойиҳасининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш кўзда тутилгани ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Жумладан, қонун лойиҳасининг 3, 9, 14, 15, 16, 20, 23 ва 25-моддаларига баъзи ўзгартишлар киритиш таклиф этилган бўлса, 3, 15 ва 25-моддалардаги айрим жумлалар олиб ташланиши таклиф этилди.

Кун тартибидаги навбатдаги «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида иккинчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Р.Сабиржанов маъруза қилиб, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятинин текширишлар қисқартирилганлиги муносабати билан “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилаётганлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан биринчи ўқишда йиғилиш қатнашчиларини Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Қ.Тошматов таништириб ўтди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирларнинг 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг иқтисодиётни эркинлаштириш ва демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 14 январдаги Ф-3557-сонли Фармойишига асосан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси кредит ахбороти алмашинуви тизимининг ҳуқуқий асосини яратиш ҳамда улардаги томонларнинг ҳуқуқий ҳолатини, биринчи навбатда кредит ташкилотларининг мазкур муносабатларда ҳуқуқий ҳолатини белгилаш, кредитнинг турли хил шакллари ва турларини ҳамда бошқа мазмун ва моҳият бўйича кредит ҳисобланган (факторинг, кафолат каби) бошқа хизматларни кўрсатувчи барча ташкилотларнинг кредит ахбороти алмашинуви муносабатларида қатнашувида бир хил шарт-шароитларни яратилишини таъминлаш орқали кредит ахбороти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши мақсадида қабул қилинмоқда.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Қонун лойиҳасига мувофиқ, кредит ахбороти алмашинуви бевосита махсус ташкил этиладиган институт – кредит бюролари томонидан амалга оширилади ва таъминланади.

«Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Н.Алимов таништириб, Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг иқтисодиётни эркинлаштириш ва демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 14 январдаги Ф-3557-сонли “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг иқтисодиётни эркинлаштириш ва демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши, Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Комиссиянинг 2011 йил 24 январдаги йиғилишининг 02/1-33-сонли баённомаси топшириқларини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилганлигини таъкидлаб ўтди.

«Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ишлаб чиқилиши мавжуд камчиликларни бартараф этишга, рақобатни ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини аниқлашга, товар бозорларида монополистик фаолиятни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқий воситаларни янгилашни кўзда тутади.

«Микромолиялаш соҳасининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрсида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А.Юсупов йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг иқтисодиётни эркинлаштириш ва демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 14 январдаги Ф-3557-сонли Фармойишига асосан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади микромолиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги талаблари асосида назорат қилишни жорий этиш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари тизимини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации