Документы



Пресс-релиз icon

Пресс-релиз

НазваниеПресс-релиз
Дата21.09.2013
Размер46.39 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать





ПРЕСС-РЕЛИЗ


2011 йил 23 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда хотин-қизларнинг ролини янада ошириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари (депутатлари), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси, тадбиркорлик фаолиятини юритаётган хотин-қизлар, соҳага дахлдор барча вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, банклар, иқтисодчи мутахассислар, экпертлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ҳаётга тадбиқ этилиши ва бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон ”Адолат” социал-демократик партиясининг устувор йўналишларидан бирига айланган масала бу хотин-қизларга тааллуқли қонунчиликни янада такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга доир кенг кўламли ислоҳатларни изчил давом эттириш тарофдорлиги, хотин-қизларни давлат ҳокимяти органлари ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг барча жабҳаларига жалб этиш уларга кенг имкониятлар яратиш асосий мақсадлардан бири, оилавий бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини жорий этиш ва ривожлантириш тўғрисида сўз юритилди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Юртбошимиз раҳнамолигида жамиятда хотин-қизларнинг роли ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билимини юксалтириш, бандлик муаммосини ҳал этиш, айни пайтда тадбиркор, ишбилармон аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

^ Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурига асосан жойларда тадбиркор аёлларнинг кредит олишда, фаолиятларида тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни ҳал этишда имкон даражасида кўмак берилишини, мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам аёлларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бандлик муаммоларини бартараф этиш бўйича бизнес-режалар тузиш, оилавий бизнесни шакллантириш бўйича турли ҳил тавсиялар айтилиб ўтилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма йиғилишидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” мавзуидаги маърузасида, Президентимиз мамлакатимизда оилавий бизнеснинг ҳуқуқий асосини яратиш орқали янги иш ўринларининг очилишига шароит яратиш лозимлигини, оилавий бизнесни иқтисодиётнинг турли соҳаларида жалб этиш мақсадга мувофиқлигини, бундай ёндашув миллий анъаналарга, мавжуд хўжалик юритиш ҳолатига мос келишини кўрсатиб ўтган эдилар.

Оила бюджети даромадларини кўпайтириш, иш билан банд бўлган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш ва халқ ҳунармандчилигининг кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишда, энг самарали восита сифатида оилавий бизнес бугунги кунда фаолият юритиб келмоқда. Оилавий бизнес асосан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъекти сифатида намоён бўлмоқда.

Мустақил мамлакатимизнинг 20 йиллиги ривожланиши даврида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали маҳсули сифатида, иқтисодиётимизнинг ривожида етарли даражада улушга эга бўлган кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва такомиллаштириш бўйича, яъни тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини, уларнинг фаолият юритишининг кафолатини белгилаб берувчи бир қатор қонунлар қабул қилинди ва улар бугун ўзининг ижобий самарасини кўрсатиб келмоқда.

Эндиликда, эркин бозор иқтисодиётига асосланган, ҳуқуқий демократик жамиятимизда, халқ турмуш даражасининг изчил, барқарор ўсиши, унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, “ўзбек модели” стратегиясининг кучли ижтимоий сиёсат ва бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш принципларига амал қилган ҳолда кичик бизнесни ва тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида, бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнеснинг қонуний асосини белгилаш - бугунги давр талабига айланди..

Мамлакатимизда бугун оилавий бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини қонун доирасида белгилашга ҳам субъектив, ҳам объектив ҳолатлар мавжуд.

Давра суҳбатида оилавий бизнес асосан, ҳунармандчилик, якка тартибдаги тадбиркорлик ёки хусусий корхона, баъзи ҳолларда масъулияти чекланган жамият шаклида фаолиятини амалга ошириб келаётганлиги, бунда оила аъзоларининг хоҳиш–истаги, ҳаракатлари ва манфаатлари ҳисобга олинмай, меҳнат муносабатлари, оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси етарли даражада таъминланмаётганлигига эътибор қаратилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан оилавий бизнесда оиланинг алоҳида ижтимоий-социал тузилма сифатида мавжуд бўлиши, шакли ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлиши, оила нафақат моддий бойликлар истеъмолчиси, балки уларни ишлаб чиқарувчи нуқтаи назаридан иқтисодий муносабатлар иштирокчиси сифатида майдонга чиқиши лозимлиги ва бунда хотин-қизларнинг ҳам ўзига хос ўрни борлиги айтиб ўтилди.

Шунинкдек, давра суҳбати иштирокчилари оилавий бизнеснинг ташкилий ҳуқуқий шаклини яратиш билан, оилавий бизнес иштирокчиларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш ҳамда муваффақиятли ривожлантириш, оилавий бизнеснинг иқтисодий муносабатлар субъекти сифатида намоён бўлиши, пировардида янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг бандлигини , унинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши лозимлиги эътироф этилиб, Оилавий бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини яратиш устида иш олиб бориши лозимлигини қайд этдилар.

Тадбир якунида давра суҳбати иштирокичлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг фаолияти ҳамда депутатларнинг қонун ижодкорлиги борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва келажакда ҳамкорликда иш юритиш, бундай давра суҳбатларини мунтазам равишда ўтказиб туришга келишиб олдилар.



Похожие:

Пресс-релиз iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз iconПресс-релиз семинар-выставка и пресс-конференция
С этой целью Государственным налоговым комитетом на системной основе ведется работа по разъяснению сути и значения налоговых льгот...
Пресс-релиз iconПресс-релиз пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат»
Пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат» на новом этапе модернизации страны», посвященной итогам деятельности фракции в 2011 году...
Пресс-релиз iconПресс-релиз пресс-конференция на тему «актуальные вопросы подготовки руководящих кадров налоговой системы и пути их решения»
Налоговым комитетом Республики Узбекистан уделяется особое внимание вопросам подготовки кадров, переподготовки и повышения квалификации...
Пресс-релиз iconПресс-релиз 20. 07. 2011
В государственном налоговом комитете Республики Узбекистан состоялось расширенное заседание коллегии
Пресс-релиз iconПрограмма ООН пресс релиз
Обеспечение жизнедеятельности населения пострадавшего в результате кризиса аральского моря
Пресс-релиз iconПресс-релиз 20 августа 2011 года по инициативе Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз iconПресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир
Пресс-релиз iconПресс-релиз 27 января 2012 года прошло совместное заседание Исполнительного Комитета Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»

Пресс-релиз iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш”
Пресс-релиз iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации