Документы



Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи icon

Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи

НазваниеКичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Дата21.09.2013
Размер30.38 Kb.
ТипДокументы
скачать




Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили”

мавзуидаги давра суҳбати

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


2011 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Universal Medical Treatment” МЧЖ билан ҳамкорликда “Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия фракцияси аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят депутатлари, соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ходимлари, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси бошқаруви, Қизил ярим ой жамияти, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан вакиллар иштирок этди.

Мазкур давра суҳбати Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда “Universal Medical Treatment” МЧЖ ўртасида тузилган соғлиқни сақлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликдаги фаолият тўғрисидаги Келишувига мувофиқ ташкиллаш-тирилди. Ундаги маърузаларда асосий эътибор “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини бажаришда тадбир ташкилотчиларининг иштирокини таҳлил қилишга қаратилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП бозор иқтисодиётининг ижтимоий ҳамда инновацион йўналтирилишини чуқурлаштириш ғоясини илгари суради ва бошқа рақобатдош партиялардан фарқли ўлароқ, ижтимоий аҳамиятга молик ташаббусларни татбиқ этишга мулк шаклидан қатъий назар барча субъектларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга интилади. Бундай ташаббуснинг мисоли сифатида “Universal Medical Treatment” МЧЖ билан ҳамкорликдаги фаолиятни кўрсатиш мумкин.

Томонлар ўз олдига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ижтимоий ҳамкорларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, бу йўлда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони” сайловолди дастуридаги ғояларни намоён этишни мақсад қилиб қўйган.

Давра суҳбати давомида қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

- Тармоқ ривожланишининг инновацион йўналиши - Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш ислоҳотлари муваффақиятининг асосий шарти;

- Тиббиёт соҳасининг хусусий секторида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш кафолати;

- Кичик ва ўрта бизнес субъектларида ижтимоий ҳамкорлик;

- Ўзбекистон инновацион таклифларнинг истиқболли бозори;

- Соғлиқни сақлаш нодавлат тармоғида инновацияларни тадбиқ этиш тажрибаси.

“UMT” бошланғич партия ташкилотидаги давра суҳбати Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партиявий ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришнинг яна бир шаклидир. Бу эса партия раҳбарлари, унинг депутатлик корпуси жойларда, омма орасида юзага келаётган масалалар билан доимий қизиқиб келаётганидан далолат беради. Зеро, фақатгина расмиятчилик билан чекланиб қолмасдан, ўз электорати вакиллари билан жойларда бевосита мулоқот қилган ҳолда фаолият юритиш муаммо ечимини кафолатлайди.

Соҳа мутахассислари даврасида ўтказилган тадбир мавзу моҳиятини чуқурроқ ҳис этишга имконият яратди. Чунки анъанавий маърузалар ва чиқишлардан ташқари тадбир иштирокчилари оддий инсонлар, тиббиёт ходимлари, беморлар нуқтаи назарини тинглаш, ташаббускор инсон ёҳуд шижоаткор гуруҳ қўлидан нималар келиши мумкинлигига шахсан гувоҳ бўлдилар.

Давра суҳбатининг яна бир аҳамиятли жиҳати – унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда “Universal Medical Treatment” МЧЖ ўртасида гуманитар лойиҳа амалга оширилиши бўйича баённома имзоланди. Унга муовфиқ партия Кенгашлари томонидан I гуруҳ ногиронлари, уруш қатнашчилари, республиканинг ноқулай экологик ҳудудларидан бўлган аҳолиси, ижтимоий заиф қатламдан бўлган болалар учун ҳайрия тадбирлари олиб борилиши таъминланади. Шунингдек, тадбир доирасида “Toshiba” компаниясининг сўнгги авлоддаги томограф ускунасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар томонидан эришилган энг асосий масала – “Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз дастурий вазифаларининг амалга оширилишида қандай иштирок этаяпти?”, деган саволига жавоб олинди. Буни англаш учун эса бошланғич партия ташкилоти нима билан шуғулланаётганини ўрганиш ва таҳлил қилишнинг ўзи кифоя қилади. Сўзга чиққанлар бу каби тадбирларни жамиятдаги бошқа муаммолар юзасидан ҳам замонавий ёндашув ҳамда ноанъанавий шакл ва услубларидан фойдаланган ҳолда ташкиллаштириш зарурияти ҳақида фикр билдирдилар.

Тадбир конструктив руҳда ўтди.



Похожие:

Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи icon«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Ятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconЭлектрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи
Ш ва телекоммуникациялар технологиялари Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconЎзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида партиявий-сиёсий...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи icon“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси
Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Эълон ва
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconМирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий
Тадбир иштирокчиларига таклифномалар юборилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
Кичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconКичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
Кичик бизнес корхоналарини тузиш, уларни кайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий, хукукий, иктисодий ва ижтимоий асослари
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации