Документы



Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  icon

Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик

НазваниеПресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик
Дата21.09.2013
Размер29.39 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

O’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik partiyasi Siyosiy Kengashi



Политический Совет Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»

Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74.


ПРЕСС-РЕЛИЗ


2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби – истиқлол тарихининг муҳим манбаи” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий партия ташкилотлари фаоллари ва Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, Давлат ва жамият қурилиши академияси профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаров кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек, бу китоб яқин ўтмишимизнинг мураккаб тарихий-сиёсий босқичларини, жумладан, тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган ғоят оғир ва таҳликали бир вазиятда Ўзбекистон раҳбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг халқимизни чуқур инқироздан олиб чиқиши, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаши, Ватанимиз  мустақиллигини эълон қилинишигача бўлган тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаққатлар билан ўтган  фаолият даврини ўз ичига олади.

Дарҳақиқат Президентимиз мустақилликнинг илк кунларидаёқ тилга олган пурҳикмат сўзларини эслайлик: “Ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз — бу гул билан қопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкуравийлик иллати етказган зиён-заҳматларни бартараф этишнинг қийин, узоқ давом этадиган йўлидир”. Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобини қайта-қайта мутолаа қиларканмиз, кўз олдимизга яқин ўтмишимиз манзаралари кино тасмасидек бир-бир ўтади. Айниқса ўша даврда мамлакатимизни жар ёқасига олиб келиб қўйган оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўнглаш, xалқ дардига дармон бўлиш, йиллар давомида ечилмасдан келган муаммоларни ҳал этиш мақсадида аҳолига уй-жой қуриш учун участка майдонлари ва томорқа ерлари ажратиш, паxта яккаҳокимлигига бархам бериш борасида давлатимиз раҳбари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ана шундай чора-тадбирлар туфайли республика бўйича 700 мингта оилага ер берилгани, муаллиф таъбири билан айтганда, кичикроқ бир давлат аҳолисига тенг бўлган 1,5 миллион янги оила пайдо бўлгани, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, одамларга кредит бериш, ўз xўжалигини юритиш учун уруғлик, чорва моллари ва парранда ажратишга қаратилган улкан ишлар ҳақида маълумот берадиган чиқишлар ҳам шу тўпламдан ўрин олган.

Шундай қилиб ўша даврдаги оғир  бир шароитда Юртбошимиз томонидан  халқимиз қалбидаги асрий орзу – истиқлол ғояси улкан жасорат билан  илгари сурилиб, уни амалга ошириш учун тарихий қадамлар қўйилгани,  Президентимиз ўша  долғали  йиллардаёқ, Ватанимиз мустақиллиги, янги ҳаёт, янги  жамият биноси учун замин  бўлган ҳал қилувчи дастурий мақсад ва ғояларни аниқ ва равшан  тассаввур этгани,  сиёсий кескин вазиятларда Ислом Каримовнинг яккаю ягона тўғри йўлни топа олгани, халқимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун кечаю-кундуз тинимсиз машаққатли фаолият олиб боргани алоҳида таъкидланди. 

Давра суҳбати иштирокчилари ўз чиқишларида сиёсий-иқтисодий, тарихий-маънавий тафаккур ва таҳлил усулларини ўзаро уйғунликда мужассам этган  бу кенг қамровли китобнинг нафақат илмий-методологик ва амалий аҳамияти, балки бугунги ҳамда келгуси авлодларнинг истиқлол тарихимизни ҳар томонлама ўрганиб, англаб етишлари учун мустаҳкам замин яратиши, ўтмиш ва келажак, аждодлар ва авлодлар ўртасидаги ворисийлик ришталарини кучайтиришда бебаҳо манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Халқимиз асрий орзуси бўлган Истиқлолга Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида эришди. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби мана шу машаққатли, оғир, уқубатли, айни пайтда шарафли жараённи тўлақонли акс эттириши билан ҳам қадрли.

Тадбирда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини ифода этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.



Похожие:

Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз 2012 йил 27 январь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconЎзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси республика маънавият тарғибот маркази миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази мустақиллик биз учун -ўзлигимизни англаш
Збекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди
Унда партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партиянинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги...
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик  iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации