Документы



Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди icon

Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди

НазваниеПресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди
Дата21.09.2013
Размер35.85 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

O’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik partiyasi Siyosiy Kengashi



Политический Совет Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»

Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй.

Телефон: 245-70-27, 245-77-12. Электрон почта: info@adolat.uz




ПРЕСС-РЕЛИЗ


2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партиянинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ходимлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пленум кун тартибидан партиянинг бугунги ҳаётида муҳим бўлган икки масала – “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг электорат манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари иш фаолиятини кучайтириш тўғрисида” ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотларининг фаолияти тўғрисида”ги масалалари ўрин олган.

Биринчи масала бўйича сўзга чиққан партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари С.Раупов Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари бугунги кунда ўз электорати манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришга интилаётгани ва ҳозирда маҳаллий Кенгашларда партиянинг 444 депутати фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар 84 та депутатлик гуруҳига бирлашганлигини таъкидлади. Маҳаллий депутатлар томонидан мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан қабул қилинган "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунида мустаҳкамланган имкониятларни тўлиқ амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Партия депутатлар бирлашмалари марказда ва жойларда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича Давлат дастурларини амалга оширишда Конституциявий қонунда, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат ва вазифалардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар.

Бугунги кунда барча депутатлар олдида улар аъзо бўлган сиёсий партияга билдирилган ишончни оқлаш, сайловчиларга берган ваъдаларининг устидан чиқишдек катта масъулият турибди. Шундан келиб чиқиб, мазкур Пленумда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари депутатлик назоратини кучайтиришлари, партия платформасида белгиланган вазифалар доирасида жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тегишли давлат дастурларининг бажарилишида фаол иштирок этишлари, бунда айниқса иқтисодиётнинг барча соҳаларига инновацияларни жорий этиш, ижтимоий ҳимояни таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

Иккинчи масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Жўраев маърузаси тингланди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкилотлари томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури бажарилиши жараёнида бир қатор тадбир, учрашув, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ўтказилди, амалий ишлар бажарилди. Бунга муқобил энергия турларини ривожлантириш бўйича илмий-амалий семинарлар, “UМТ” компанияси билан инновацион технологияларни тиббиётга қўллаш масалаларига оид амалий тадбирлар, Ўрта чирчиқ туманида биогазни қўллаш бўйича ўтказилган семинар, “Энг яхши ижтимоий бизнес–ғоя” республика кўрик-танлови кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин. Шунингдек, жойларда тадбиркорларнинг кредит олишларида тўсиқ бўлаётган айрим муаммоларни ҳал этишда кўмак берилди, ижтимоий шерикчилик, муқобил энергия турларидан кенг фойдаланиш, мамлакатнинг энг чекка ҳудудлари аҳолиси ўртасида тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бандлик муаммоларини бартараф этиш бўйича бизнес-режалар тузиш, оилавий бизнесни шакллантириш бўйича турли хил тавсиялар берилди.

Энг асосийси, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурига бағишлаб ўтказилган тадбирлар сонига эмас, кўпроқ сифатига эътибор қаратилди. Чунки бундай тадбирлардан асосий мақсад тадбиркорларни ўз ҳуқуқ ва масъулиятлари билан таништириш, тадбиркорлик субъектларида янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш, уларда иш берувчи билан ишчилар орасидаги меҳнат муносабатларини адолатли ҳал этилишини таъминлашдир. Пленум давомида мазкур вазифаларни бажариш борасида фаол иштирок этмаган партия Кенгашлари танқид остига олиниб, улар олдига конкрет янги вазифалар қўйилди. Келгуси 2012 йилда қабул қилинадиган Давлат дастурининг бажарилишида барча ҳудудий партия ташкилотлари фаоллигини янада ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Пленумда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди ва партия Сиёсий Кенгаши таркибига қисман ўзгартиришлар киритилди. Кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Пресс-релизнинг электрон вариантини www.adolat.uz сайтидан олишингиз мумкин.


Анжуман ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Юнус Ражабий кўчаси, 64-уй, “Туркистон” меҳмонхонаси мажлислар зали.



Похожие:

Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз 2012 йил 27 январь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Пресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации