
ПРЕСС-РЕЛИЗ
2012 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан мамлакатнинг истеъдодли, иқтидорли “Камолот-келажак таянчи” қишки фаоллар мактаби иштирокчилари Самарқанд Давлат Университети профессор, ўқитувчилари ва талабалари билан “Мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий замонавийлашув жараёнларида сиёсий партияларнинг ташаббуслари” мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, “Ёш адолатчилар” Кенгаши фаоллари, А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар. Тадбирни кириш сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари И.Саифназаров очиб берди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, жумладан, Х.Маматов ва А.Раҳмоновлар сўзга чиқдилар. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришган йиллар бошиданоқ мамлакатда турли ижтимоий қатламлар манфаатларини ҳимоя қилувчи ривожланган ва етарлича таъсирга эга нодавлат ва нотижорат ташкилотлар тармоғи шаклланди. Масалан, сиёсий партиялар генезисига назар ташлайдиган бўлсак, 1995 йил 18 февралида Тошкентда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 185 нафар делегат Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб, партияни тузиш бўйича қарор қабул қилди. “Адолат” номини олган партия ўша пайтда – Ўзбекистонда ҳам, Марказий Осиёда ҳам ягона социал-демократик йўналишдаги сиёсий партия бўлиб майдонга чиқди. Партия сиёсий майдонга чиққан илк кунларданоқ ижтимоий адолат ғояси тамойилини илгари суриб, мамлакатда амалга оширалаётган барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда фаол иштирок этиб келмоқда ва аҳолининг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифодаловчи жипслашган, фаол, бардавом сиёсий куч сифатида намоён бўлмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси доимо ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, демократик ҳуқуқий давлат, кучли, адолатла фуқаролик жамиятини барпо этиш, маънавий жипслашган жамиятни шакллантириш жараёнларида ўз мавқеини тобора кучайтириб боришни мақсад қилиб келади. Бу борада партия Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан баён этилган мамлакатимиз ривожланишининг асосий тамойилларига – “иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил амалга оширишни таъминлашдан иборат бўлган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти”га таянади. Партиямиз ташкил топган 17 йил ичида ташкилий ва молиявий салоҳиятини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз иштирокини фаоллаштириш юзасидан қатор амалий ишларга қўл урди. Марказий Осиёдаги социал-демократик партиялар биз каттароқ тажриба ва салоҳиятга эга бўлганлиги боис, бугунги кунда қўшни мамлакатлар социал-демократлари “Адолат” СДП фаолияти билан мунтазам қизиқиб келишмоқда. 2010 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”жа берилган асосий кўрсатмалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси 2011-2014 йиллардаги қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишларида 22 та қонун лойиҳасини тайёрлаш мақсад қилиб олинган. Тадбир якунида давра суҳбати иштирокичлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари ва партиявий фракцияларининг фаолияти ҳамда депутатларнинг қонун ижодкорлиги учун яратилган имкониятлар ва шароитлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлдилар. |