Документы



Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, icon

Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси,

НазваниеПресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси,
Дата21.09.2013
Размер38.55 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

O’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik partiyasi Siyosiy Kengashi



Политический Совет Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»

Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 230-56-07 Электрон почта: info@adolat.uz


ПРЕСС-РЕЛИЗ


2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари матбуот котиблари учун сиёсий ўқиш ташкил этилди.

Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Партия мавзусига ихтисослашган шарҳловчилар малакасини ошириш услубларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” грантини амалга ошириш лойиҳасини ҳисобга олган ҳолда тузилган.

Тадбирни кириш сўз билан очган партия Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаров оммавий ахборот воситалари, ҳусусан партиявий нашрлар ва матбуот хизматларининг партия ҳаётидаги ўрни беқиёслигини таъкидлади. Сўнгги пайтларда эса партия газеталари сиёсий баҳс-мунозаралар ва ғоявий қарама-қаршикларни номоён этувчи универсал минбарга айланаётганидан мисоллар келтирди.

2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг парламент палаталари қўшма мажлисидаги дастурий маърузасида “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” деб номланган алоҳида бўлим мавжуд. Шунингдек, ОАВ мустақиллигини таъминлаш, ахборот муҳитини ривожлантиришда уларнинг ролини янада ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви фаолияти устидан жамият назоратини ўрнатиш бўйича қўйилган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги қарори бўлди. Шунинг учун ҳам партия оммавий ахборот воситалари ва партия Кенгашлари матбуот хизматлари мунтазам равишда ўз ишларини олдиндан белгилаб, вазифаларини мувофиқлаштириб боришлари, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланишлари зарур.

Маълумки, 2010 йилда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳар бир вилоят Кенгаши қошида партия матбуот хизматини ташкил этиш ва унга матбуот котибини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Қарор ижроси доирасида партиянинг барча Кенгашлари қошида матбуот хизмати ва матбуот котиби лавозими таъсис этилди. “Адолат” СДП тузилмасида жорий этилган матбуот хизмати ва матбуот котиби лавозими партия манфаатларини ҳимоя қилиш, Кенгашлар ва депутатлар фаолиятини тўлиқ ёритиш ҳамда партия ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида аудиторияни ахборот билан фаол таъминлашга замин яратди. Шунингдек, партия расмий газетаси ва сайтида партия матбуот котибларининг ўз ўрнини эгаллашига эришилди. Лекин ўтган йилнинг бошида фаолиятини бошлаган Кенгашлар матбуот котибларининг барчаси ҳам бирдек фаол эмас. Матбуот котибларининг аксариятида журналистиканинг замонавий талабларини тушуниш, материалларни тезкорлик ва аниқлик билан тайёрлаш, партия Кенгаши билан жамоатчилик алоқаларини ўрнатишда оқсоқлик кузатилмоқда. Кузатилаётган мазкур камчиликларни йўқотиш мақсадида матбуот котибларининг малакасини доимий ошириб бориш, ижодий маҳоратларини бойитишга кўмаклашиш, фаолиятини намунали йўлга қўйган матбуот хизмати ходимларини рағбатлантириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Партия нашри бўлган “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси адади 9 мингдан ошди, партия веб-сайтининг дизайни янгиланди ва интернет журналистикаси талабларига жавоб берган ҳолда фаолият юритмоқда. Шу боис партия ОАВда хизмат қилаётган кадрлар қобилиятини тўғри баҳолаш ва уларга янги йўналишлар бериш муҳим вазифаларимиз сирасига киради. Ташкиллаштирилган ўқув машғулотлари ҳам айнан шу мақсадни кўзлайди.

Сиёсий ўқишнинг биринчи куни назарий билимлар беришга бағишланди. Тингловчилар ҳисобланган матбуот котиблари, журналистлар, журналистика факультети талабалари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, нуфузли журналистлар ва олимлар, профессионал экспертларлар томонидан тақдим этилган маърузалар билан таништирилди. Унда сўз ва ахборот эркинлигини қонунчилик билан таъминлаш масалалари ёритилиб, сиёсий партия ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди. Шунингдек, сиёсий шарҳловчиларнинг интеллектуал-психологик ва профессионал қобилиятларини ривожлантириш, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида таҳлилий-танқидий мақолалар тайёрлаш тажрибаси, партия Кенгашлари матбуот хизматининг кундалик функциялари сиёсий ўқишнинг асосий мавзулари қаторида ўрганилди. Ҳар бир маърузачининг чиқиши савол-жавоблар билан ўтди.

Иккинчи кун амалий машғулотларга бой бўлиб, унда “Энг яхши матбуот-котиби – 2012” анъанавий танловига тақдим қилинадиган материаллар сифатига қўйилган талаблар, www.adolat.uz сайти учун мақолаларни тайёрлаш ва жойлаштириш, пресс-релиз тайёрлашга оид бир нечта машқлар ўтказилди. Рақобатдаги сиёсий партиялар ОАВ вакиллари билан ҳам қизғин баҳс-мунозара қурилиб, унда ҳар бир иштирокчи ўз нуқтаи назарини ифодалаш ва ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.

Сиёсий ўқишда эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси 2012 йил июнь ойида ҳудудий партия Кенгашлари матбуот хизмати ходимлари учун 3 кунлик ўқиш ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Сиёсий ўқиш якуни бўйича маҳсус услубий қўлланма нашр эттириш белгилаб олинди.


Пресс-релизнинг электрон варинатини www.adolat.uz сайтидан олишингиз мумкин.



Похожие:

Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди
Унда партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партиянинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги...
Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2011 йил 16 июль куни Самарқанд вилоятидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconЎзбекистон “Адолат” сдп сиёсий Кенгаши социал-демократия назарияси ва амалиёти
Ижроия Қўмитаси фаолиятининг айрим жиҳатлари, 2010 йилда партиянинг янги асосий йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтилган. Партия...
Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2012 йил 27 январь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Пресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон \"Адолат\" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации