Документы



Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи icon

Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи

НазваниеЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Дата21.09.2013
Размер60.02 Kb.
ТипДокументы
скачать






Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


2012 йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзуида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг 2011 йил ва 2014 йилгача бўлган даврга мўлжалланган қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишлари, Ўзбекистондаги ягона социал-демократик партиянинг сайловолди дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Анжуманда Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида белгиланган давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими ва ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари “Адолат” СДП фракцияси фаолиятининг дастурий мақсадларида кенг намоён бўлаётганлиги таъкидланди.

Партия фаолияти халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, ижтимоий адолат тамойилларига асосланган бозор иқтисодиётини шакллантириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда янада фаол иштирок этиш, фуқароларни ушбу ғоялар атрофида бирлаштиришда демократик янгиланишларни янада чуқурлаштириш, бошқарувда шаффофлик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлашга қаратилган бўлиб, адолат ва ҳақиқат ғояси Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси қонунчилик фаолиятининг асосий йўналиши бўлиб саналади.

2011 йил мобайнида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси 29 маротаба йиғилиш ўтказиб, унда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш, ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини барқарорлаштириш, ички ва ташқи сиёсатини, халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, вазирликлар, давлат қўмиталари, уюшмалари, банклари ва компанияларнинг мақсадли ишларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича муҳим таклифлар киритиб борилди ва фракция нуқтаи назарини билдириб, шу орқали палатанинг қонун ижодкорлиги фаолиятига муайян ҳисса қўшди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурига мувофиқ, республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётини барқарорлаштиришни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини тайёрлаш устувор вазифа деб белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан фракция аъзолари “Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддаси 3-бандидаги ҳуқуққа мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, 13 та қонун лойиҳасини киритдилар, ундан учала ўқишда 4 таси қабул қилинди, шу жумладан 3 таси давлат раҳбари томонидан имзоланиб, матбуотда чоп этилди, ҳозирда 9 та қонун лойиҳаси устида иш олиб бормоқдалар.

Фракция аъзолари 23 та қонун лойиҳаларига масъул бўлиб, уларни 15 таси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилди.

Қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек фракция иш фаолиятида муҳим масалалардан бири бу – мамлакатимизда қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйиш, энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этиш бўлиб, шу мақсадда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ва иқтисодиётни энг замонавий илм-фан ва техника ютуқларига, иқтисодий жараёнларни самарали бошқариш, илғор инновацион фикрлашни тарбиялайдиган таълим тизимига таянган ҳолда “масофадан ўқитиш тизимини шакллантириш”ни, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратиб уни таркибий қайта қуриш, модернизация қилиш, “миллий инновация тизими”ни шакллантириш мақсадида “Инновация ва инновацион фаолият” ҳақидаги қонунларни ишлаб чиқиш ва уни амалда рўёбга чиқаришга қаратиб қолади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари 2011 йилда 138 та конференцияларда фаол қатнашишган. Мазкур тадбирларнинг 3 таси фракция ташаббуси билан ўтказилган. Маълумки, семинарлар ўқув машғулотлари сирасига кирадиган, айни вақтда маълум қонунни тарғиб қилишга ҳам қаратилган оммавий тадбирлардир. Шу нуқтаи назардан фракция аъзолари ҳисобот йилида семинарлар ўтказишга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишди. Натижада фракция аъзолари 293 та семинарларда иштирок этиб, шундан 67 та тадбир Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари масъуллигида ташкил этилган бўлиб, 7 та семинар фракция ташаббуси билан ташкиллаштирилди.

Қонунчилик палатаси қўмиталари, сиёсий партия фракциялари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида йил мобайнида ташкил этилган ^ 461 та давра суҳбатида фракция аъзолари фаол иштирок этишди ва ҳар бир тадбирда фракция ўз нуқтаи-назарини баён этди. 238 маротаба сўзга чиқиб, 150 дан ортиғига масъул бўлдилар, 25 та давра суҳбати фракциянинг ташаббуси билан уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 62-моддасига мувофиқ, Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзолари сайлов округларида сайловчилар билан 2011 йили икки маротаба 10-16 май ҳамда 8-13 декабрь кунлари 407 маротаба учрашувлар ўтказди, уларда 57575 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашдилар.

Учрашувларда истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқлар ва эришилган натижалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузаси ва ундан келиб чиқадиган вазифалар, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифалар ва уларнинг ижроси хусусида ахборотлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли асарининг ғояси ва мазмун-моҳияти, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида “ўзбек модели”нинг аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мустақилликнинг 20-йиллигига бағишланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-йиллигига бағишланган йиғилишлардаги маърузалари, 2012 йилни “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилишдан кўзланган мақсад, Парламент эшитуви материаллари, қонун ижодкорлиги фаолияти, қабул қилинган қонунлар ва муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси фаолияти ҳақида ҳамда аввалги учрашувларда сайловчилар томонидан билдирилган айрим таклифлар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ва депутатлик фаолияти бўйича ахборотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси парламенти вакиллари билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташриф буюрган халқаро ва бошқа делегациялар вакилларини (комиссияларнинг) ишларида Ўзбекистон «Адолат» СДП фракция аъзолари 12 маротаба фаол иштирок этишди. Жумладан, “Адолат” СДП фракцияси аъзолари И.Саифназаров, Х.Маматов, К.Ҳамидова, Ф.Омонова ва бошқалар 2011 йил 22 июнь куни Германия Бундестаги (парламент)нинг “ГФР-Марказий Осиё” парламенти гуруҳи раисининг ўринбосари У.Кумпф бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида учрашув ўтказдилар.

Депутат Х.Маматов 2011 йил 1 июнь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлигида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Литва Республикасининг Ташқи ишлар вазири Аудронюс Ажубалис раҳбарлигидаги Европа Иттифоқи делегацияси қабулида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси вакили сифатида қатнашди.

Бугунги кунда депутат ва сайловчи ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг турли масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш, сайловчиларни ўйлантираётган саволларга жавоб бериш фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси саналади. Шу мақсадда «Адолат» СДПнинг Интернет тармоғидаги www.adolat.uz сайтида “Онлайн депутат” лойиҳаси жорий этилди. Унда партия фракцияси аъзолари навбатма-навбат сайт ўқувчиларининг саволларига жавоб беришмоқда. Айни пайтгача фракция депутатларидан Тўлқин Абдусатторов, Алишер Акрамов, Абдурафиқ Аҳадов, Ойша Ахунова, Раъно Гаимова “Онлайн депутат” саҳифаси меҳмони бўлиб, Интернет орқали келган саволларга жавоб беришди.

Тадбирда фракция аъзолари журналистларни қизиқтирган қатор саволларга жавоблар қайтаришди. Унинг якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди.




Похожие:

Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи icon2012 йил ватанимиз тарақҚиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади
Збекистон республикаси президенти ислом каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconПресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси,

Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи icon«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Ятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconСеминар пресс-релизи
Фанлар Академияси қошидаги “Ёш олимлар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconЎзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида партиявий-сиёсий...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconПресс-релиз 2012 йилнинг 19 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси,
Сизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” сдп фракцияси томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconБарча режа ва дастурларимиз ватанимиз тарақҚиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади
Президент Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconҲудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи
Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги...
Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Ўзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации