Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат»

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Дата21.09.2013
Размер28.04 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2012 йил 28 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги «Давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида биринчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Н.М.Исмоилов ҳисобот берди.

Ушбу Қонун Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, маҳаллий давлат ҳокимитяти органларига навбатдаги сайловга тайёргарлик кўриш ва уни сайлов қонунчилигига, сайловчиларнинг ҳоҳиш-иродасига тўлиқ мувофиқ тарзда ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг принциплари ва талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳалқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинмоқда.

Бунда сайлов жараёнларини амалга ошириш ҳамда ҳокимиятнинг вакиллик ва ижро этувчи тармоқларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг фаол иштирок этиши учун ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан мақбул шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида иккинчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Р.С.Сабиржанов маъруза қилди.

Маърузачи Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.

Маърузачи қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан сўнг қўмиталар ва фракция аъзолари томонидан берилган таклифлар инобатга олинганлиги, унда амалдаги Қонуннинг айрим моддаларига таркибий, таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган бўлиб, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатланишига йўналтирилганлиги тўғрисида қўшимча маълумот берди.

«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида иккинчи ўқишда бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Қ.Ф.Тошматов маъруза қилди.

Маърузачи мазкур қонун лойиҳаси “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида Кредит ахбороти алмашинуви бевосита махсус ташкил этиладиган институт-кредит бюролари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги, кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда кредит бюролари фаолиятини назорат қилиш, тартибга солиш, улар фаолиятини амалга ошириш юзасидан мажбурий бўлган қоидаларни белгилаш, уларнинг ҳисоботи ва ҳужжатларини олиш ва текшириш, ички аудитга доир талабларни белгилаш, кредит ахбороти шакллантирилиши ва алмашинуви учун зарур бўлган маълумотларни банклар томонидан кредит бюроларга тақдим этилиши ҳамда кредит бюролари томонидан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этилиши тўғрисидаги нормалар мавжудлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутишини таъкидлар экан, қонуннинг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳририга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида асосли тушунтиришлар бериб ўтди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияси ва нуқтаи-назаридан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Йиғилиш қатнашчилари томонидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации