Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат»

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Дата21.09.2013
Размер49.36 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2012 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари, ФЖШМҚМИ ходимлари, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги «Давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида иккинчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Н.М.Исмоилов ҳисобот берди.

Ушбу Қонун Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, маҳаллий давлат ҳокимитяти органларига навбатдаги сайловга тайёргарлик кўриш ва уни сайлов қонунчилигига, сайловчиларнинг ҳоҳиш-иродасига тўлиқ мувофиқ тарзда ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг принциплари ва талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳалқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинмоқда.

Бунда сайлов жараёнларини амалга ошириш ҳамда ҳокимиятнинг вакиллик ва ижро этувчи тармоқларини шакллантиришда сиёсий партияларнинг фаол иштирок этиши учун ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан мақбул шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.

«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида иккинчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Ш.Тешаев таништирди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда республика микромолиялаш соҳасини ва нобанк молия секторини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ва ҳалқаро тажрибани инобатга олган ҳолда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини назорат қилиш ва амалга ошириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олади.

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти республикаси суғурта бозорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарорларига мувофиқ олиб борилаётган ислоҳотлар билан белгиланган. Ушбу Қонуннинг алоҳида қоидалари такомиллаштирилиши ва республика иқтисодиёти ҳамда жамият ривожланишининг замонавий тенденцияларига мувофиқ бўлиши талаб қилинмоқда.

Маърузачи «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли Конвенциясига (Женева, 2003 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида биринчи ўқишда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси С.Ёрматов маъруза қилди.

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 ноябрдаги № 07/1-705-сонли чора-тадбирлар режасига мувофиқ “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши кураш бўйича доиравий конвенциясига (Женева, 21 мая 2003 года) Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тамакига қарши кураш бўйича доиравий конвенция Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2003 йилнинг 21 майида қабул қилиниб, 2005 йилнинг 27 февралида кучга кирган. Доиравий конвенция Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан қабул қилинган биринчи халқаро шартнома бўлиб, 174 та давлат Доиравий конвенциянинг иштирокчилари бўлиб ҳисобланади.

Доиравий конвенциянинг мақсади - бугунги ва келажак авлоднинг тамаки истеъмоли ва унинг тутуни таъсири билан боғлиқ саломатликни емирувчи оқибатлардан ҳамда ижтимоий, экологик ва иқтисодий оқибатлардан сақлаш.

Ўзбекистоннинг Доиравий конвенцияга қўшилиш масаласи Адлия, Иқтисодиёт, Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар вазирликлари, Бош прокуратура, Миллий хавсизлик хизмати, Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари, Демонополизация ва рақобатни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилиб, мамалакатимизнинг мазкур конвенцияга қўшилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Республикада тамаки истеъмолига қарши кураш бўйича барча зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилган. Доиравий конвенциянинг кўпчилик қоидалари “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”, "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларида, Ўзбекистон Республикасининг Жиноий ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикасининг Доиравий конвенцияга қўшилиши тамаки маҳсулотларини тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги халқаро ҳаракатларга ўзбек томонининг содиқлигидан далолат беради. Ўзбекистоннинг Доиравий конвенцияга қўшилиши мамлакатимизга жаҳон ҳамжамиятининг тамакига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатларида қатнашиш, тамаки истеъмоли ва унинг тутуни билан боғлиқ касалликлар, ногиронлик, барвақт ўлимни камайтириш мақсадида самарали дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича янги технологиялар, билимлар, тегишли эксперт хизматларини олиш ҳамда илғор тажрибалар билан алмашиниш бўйича янги имкониятлар яратади.

Кун тартибидаги охирги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида иккинчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси А.Тўхташев таништирди.

Маърузачи Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.

Қонун лойиҳаси порнографик маҳсулотларни республикага олиб кирилиши, реклама қилиниши, намойиш этилиш, тарқатиш мақсадида тайёрланиши ва тарқатилиши билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишлар учун маъмурий ҳамда маъмурий жазо қўллангандан кейин содир этилган тақдирда жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутмоқда.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияси ва нуқтаи-назаридан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Йиғилиш қатнашчилари томонидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации