Документы

Пресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон \"Адолат\" icon

Пресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат"

НазваниеПресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат"
Дата21.09.2013
Размер60.25 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги қошидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш - таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзуидаги илмий-амалий семинар ташкил қилинди.

Илмий-амалий семинарни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари И.Саифназаров ва Халқ таълими вазири Т.Ширинов кириш сўзи билан очиб, (И.Саифназаров) йиғилиш қатнашчилари эътиборини партия сайловолди дастурида белгилаб қўйилган асосий мақсаддан бири, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига асосланган мамлакатимиз таълим тизимининг энг яхши анъаналарини қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш, таълим сифатини ошириш бўйича қўшимча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишни мақсад қилиб қўйилганини қайд этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, А.Авлоний номидаги халқ таълими раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтида курс ўтаётган туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари ва илғор мактаб раҳбарлари, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси раҳбари, Тошкент шаҳаридаги туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирлари иштирок этдилар.

Маърузачилар илмий-амалий семинарни ўтказишдан асосий мақсад - таълим муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни чуқур таҳлил қилиш, бу борадаги истиқболли йўналишларни белгилаб олиш ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг бу борадаги масъулиятини янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатлигини қайд этиб ўтишди.

Маълумки сўнгги йилларда дунёда таълимнинг аҳамияти изчил ошиб, у нафақат иқтисодиётни, балки бутун жамиятни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда энг муҳим омиллардан бирига айланди. Таълимнинг роли инсон капитали таъсири ўсиши билан бирга муттасил юксалиб бормоқда. Таълим инфратузилмаси ҳар қандай мамлакат тараққиётининг энг муҳим омилларидан ҳисобланади. Зеро, у давлат миқёсида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришнинг алоҳида соҳасига айланиб улгурди.

Айнан шунинг учун ҳам истиқлолнинг дастлабки йилларидан таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиётининг устувор йўналиши, деб эълон қилинди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида жаҳоннинг бу борадаги илғор тажрибалари ҳамда халқимизнинг кўп асрлик миллий қадриятларини ўзида акс эттирган янги таълим тизими ҳаётга татбиқ этилди.

1997 йилда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда миқёси, мукаммаллиги ва мақсадлари билан ноёб ҳисобланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши мазкур соҳадаги чуқур ислоҳотларни амалга оширишнинг янги босқичини бошлаб берди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар билан Ўзбекистонда таълимнинг етти босқичи: мактабгача таълим — умумий ўрта таълим — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими — олий таълим — олий таълимдан кейинги таълим — кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш — мактабдан ташқари таълимни қамраб олган замонавий узлуксиз таълим тизими йўлга қўйилди.

Бугун Ўзбекистон таълимнинг барча босқичларида илғор тадқиқотлар олиб бориш имконияти, ҳар томонлама юқори илмий салоҳияти ва малакали кадрлари мавжуд бўлган катта миқдордаги таълим муассасаларига эга маданий-илмий марказдир. Ўзбекистон тарихан қисқа давр ичида ҳаётнинг барча жабҳаларида, шу жумладан, таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида мислсиз, бутун дунё эътирофига сазовор бўлган ютуқларга эришган мамлакат ҳамдир.

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш — мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро конференциянинг ўтказилиши юртимиз таълим тизимини тубдан ва ҳар томонлама ислоҳ қилиш бўйича эришган ижобий натижаларимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан яна бир бор тан олиниши бўлди. Хорижлик экспертларнинг айтишича, Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши ҳамда таълим соҳасидаги илғор ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқлар салмоқли бўлиб, мутахассисларнинг малакаси ва профессионаллик даражаси мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятдаги нуфузини ошириш имконини берди, инвестициявий жозибадорлигимизни таъминлади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг таълим тизимида эришган ютуқлари олдимизда турган янги ва янада кенг уфқларни очмоқда, деб айтиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан, илмий-амалий семинар иштирокчилари Ўзбекистонда таълим тизимини янада ривожлантириш истиқболларига назар ташлаб, таълим жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш таълим сифатини янада оширишнинг муҳим омили бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Семинар давомида тақдим қилинган маърузаларда таъкидланганидек, бугунги кунда Республикамизда фаолият кўрсатаётган 9769 та умумий ўрта таълим мактабларининг 9400 дан зиёди ёки жами мактабларнинг 96 фоизи ZiyoNET электрон ахборот тармоғига уланган, 7316 таси ёки 75,5% замонавий ўқув компьютер синфлари билан жиҳозланган.

Шу билан биргаликда, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун “Компьютер саводхонлиги”, “Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш” ҳамда “Умумтаълим фанлари бўйича мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш методологияси” мавзулари бўйича уч босқичли семинар-тренинглар ташкил этилиб, унга республика бўйича жами 63860 нафар педогоглар қамраб олинди.

Семинар давомида бугунги кунда бир қатор дастурий маҳсулотлар ва электрон ахборот-таълим ресурслари яратилганлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz расмий веб-сайти; Халқ таълими вазирлигининг ахборот-таълим портали (www.eduportal.uz); Марказ сайти (www.multimedia.uz); ВЕБ-МАКТАБ – ХТВ қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг маълумотлар тизими (webmaktab.uzedu.uz); ВЕБ-БОҒЧА - ХТВ қарашли мактабгача таълим муассасаларининг маълумотлар тизими (webbogcha.uzedu.uz); Мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларига бағишланган веб-сайти (www.umidnihollari.uz); Малака ошириш курслари ва ўқув жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда тингловчилар давоматини назорат қилиш тизими (mo.eduportal.uz); АКТ бўйича малака оширишдан ўтган мактаб ўқитувчиларини интерактив тарзда рўйхатга олиш ва тестдан ўтказиш тизими (akt.uzedu.uz); Кадрлар билан ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизими (“ХТВ-КАДР”); 9-синф битирувчиларининг таълимни кейинги босқичларига қамраб олиш бўйича (mb.uzedu.uz) дастур; Мактабгача таълим муассасаларининг электрон қабули дастури (mtm.uzedu.uz); MOODLE пакети асосида масофавий таълим тизими – (www.moodle.uzedu.uz) ва бошқа электрон ахборот-таълим ресурслари шулар жумласидандир.

Шунингдек, 30 та масофавий таълим курслари, 88 та интерактив тест ва машқлар, 13 та интерактив ўйинлар, 40 та виртуал лабораториялар яратилган. Мазкур электрон ресурслар ва 7 тилдаги 700 дан ортиқ дарсликларнинг электрон нусхалари вазирликнинг расмий сайтига жойлаштирилган бўлиб, улардан ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг дарс жараёнида кенг фойдаланиш имконияти яратилган.

Бугунги кунда Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази қошида мультимедиа студияси ишга туширилди ва унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда умумий ўрта таълим мактаблари 2-синф ўқувчилари учун “Меҳнат” фанидан, 2-синф ўқувчилари учун “Тасвирий санъат” фанидан, 5-6 синфлар учун “Жисмоний тарбия”, 8-синф ўқувчилари учун “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари” фанидан электрон ахборот-таълим ресурслари яратилмоқда.

Семинарда таъкидланган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали бажарилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар ҳам кенг таҳлил этилди. Хусусан, таълим жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; ўқув режадаги ҳар бир фанни тегишли Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган электрон дарсликлар, виртуал лабораториялар, видеодарс комплектлари, назорат материаллари, услубий мультимедияли материаллар ва ўқитувчига ёрдамчи қўлланмалар, дарсдан ташқари ишлаш учун материллар ва бошқалар билан кенгайтириш; яратилган таълим ресурсларни вазирликнинг www.uzedu.uz веб-сайтига ва www.eduportal.uz ахборот-таълим порталига жойлаштириш орқали доимий равишда оммавий фойдаланиш имконини яратиш ана шундай вазифалар сирасига киради.

Тадбир якунида илмий-амалий семинар иштирокчилари таълим муассасаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқдилар.

Похожие:

Пресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон \"Адолат\" iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Пресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон \"Адолат\" iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат»
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации