Документы



Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" icon

Пресс-релиз " Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси"

НазваниеПресс-релиз " Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси"
Дата21.09.2013
Размер31.03 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш – жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси”


2012 йил 18 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Ёш адолатчилар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, пойтахтдаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда “Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш – жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси” мавзуида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” дастурий маърузасида “Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти, кўп жиҳатдан, одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасига боғлиқдир. Юксак ҳуқуқий маданият – демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир”, - деб қайд этиб ўтган эди.

Семинар давомида иштирокчилар ёшлар ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга оид долзарб илмий-назарий ва амалий масалаларни муҳокамадан ўтказдилар. Иштирокчилар ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларни миллий ва халқаро органлар томонидан ҳимоя қилишнинг усул ва воситалари ҳақидаги билимлар мажмуаси соҳа ривожидаги муҳим омил эканлигини таъкидладилар.

Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистонда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётининг барча соҳаларида демократлаштириш, либераллаштириш ва модернизациялаш бўйича кенг қамровли тизимли ва изчил ислоҳотлар ўтказилди. Бугун жамиятнинг олдинга қараб ривожланиши ва изчил силжиши аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига кўп жиҳат билан боғлиқдир. Шахснинг сиёсий фаоллиги, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаши, унга риоя этиши ва ҳимоя қилиши, демократик ислоҳотларга мойиллиги жамиятда демократлаштириш ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича белгиланган мақсадларга эришишда муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича БМТ шартномавий органлари тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракат режалари асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида миллий ўқитиш ва таълим тизимини шакллантирди. Мазкур миллий тизим мактабдан олдинги ва мактаб ёшидаги, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари, малакани ошириш курси тингловчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва бошқаларни қамраб олади. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз таълим ва маърифат тизими шакллантирилган, таълим муассасалари иш жадвалига “Инсон ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” махсус курслари киритилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусига оид йигирмадан ортиқ махсус журнал ва газеталар кўп минглик адад билан нашрга чиқарилмоқда, барча мактаб, коллеж ва лицейларда, олий таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг ҳуқуқий асослари ўрганилиши йўлга қўйилган.

Маълумки, аҳолида юксак ҳуқуқий маданиятнинг мавжудлиги давлатда қонун устуворлигини, қонун олдида барчанинг тенглигини, уларга сўзсиз амал қилинишини ва натижада ҳуқуқий демократик давлат барпо этилишининг асоси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, демократик давлатни ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида бораётган мамлакатимиз ҳам авваламбор ёшлар ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга катта эътибор бериб келмоқда. Кўпчиликка маълумки, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятнинг шаклланганлиги ўз навбатида ҳуқуқий давлатнинг ривожланишига ҳам катта таъсир қилади. Бугун ёшлар давлат ва жамоат ишлари билан бирга тадбиркорлик секторларида ҳам иштирок этмоқдалар. Ҳуқуқий маданиятга эга бўлган ёшлар эса ушбу секторларни янада ривожлантиришда фаол иштирок эта оладилар.

Ёшларга миллий парламентаризм, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти, депутатлар ваколатлари бўйича маълумотларнинг бериб борилиши уларнинг сиёсий онгини ўстиради. Бу борада маҳалла, таълим муассасаси, оила, жамоат ташкилотларининг хизматлари муҳимдир. Бугунги кун ёшларида илғор ғоялар, ташаббуслар етарлича топилади. Асосий вазифа – уларга мазкур ғояларини ҳаётга татбиқ этишда тўғри йўналиш бериш, эътибор ва рағбат кўрсатишдир. Шу орқали ёшларни глобаллашув замонида четдан хавф солаётган таҳдидларга қарши курашиш механизмини ҳам яратган бўламиз.

Семинар сўнгида савол-жавоб ва билдирилган таклифлар муҳокамаси асосида мавзу бўйича янги маълумотлар тўпланди ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.



Похожие:

Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconПресс- релиз
Юртбошимизнинг бу сўзлари ёшларимизга ҳуқуқий билимлар бериш, ҳуқуқий тарбия бериш ва жамият қонунларига ҳурмат билан қарашни ўргатиш...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconЮксак маданиятли мутахассис ва унинг ҳУҚУҚИЙ, ИҚтисодий, экологик тарбияси. (2С) Режа
Талабаларда ҳуқуқий билимдонлик, тежамкорлик ва табиатни асраш туйғусини тарбиялаш
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconДокументы
1. /цлим жазосининг бекор ?илиниши - инсон ?у?у? ва эркинликлари устуворлигини таъминлашнинг...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconДокументы
1. /цзбекистон Республикасида члим жазосининг бекор ?илиниши - инсон ?у?у?лари устуворлигини...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши педагоги”
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconДокументы
1. /НУТ? МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ.doc
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconПресс-релиз VI "дилемма" республика дискуссион форуми
Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирда бача ҳудудлардан сараланган 100 га яқин...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconПресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Пресс-релиз \" Ёшларнинг юксак ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жамиятда қонун устуворлигини таъминлашнинг мустаҳкам асоси\" iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации