Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата21.09.2013
Размер45.76 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2012 йил 17 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари, ФЖШМҚМИ ходимлари, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси М. Сайфитдинова маъруза қилди.

Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 июндаги 02/1-959-сонли топшириғига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий базани “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳанинг мақсади хатланган мол-мулкни реализация қилишни тартибга солишдан иборат бўлиб, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш, шу жумладан кўчмас мулк объектларини ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш риэлторлик фаолиятининг асосини ташкил қилади.

Шу муносабат билан лойиҳада “^ Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 56 ва 63-моддаларига хатланган кўчмас мулкларни риэлторлик ташкилотлари томонидан, хатланган автомототранспорт воситаларини эса савдо ташкилотлари томонидан реализация қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

«Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан биринчи ўқишда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси А.К.Тўхташев йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрдаги маърузасида баён қилинган “^ Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”ни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 29 ва 31-бобларига, судга қадар иш юритиш босқичида қўлланадиган чоралар, яъни лавозимдан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзида процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида қўллаш тартиби назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 321 ва 439-моддаларига суднинг жиноят иши қўзғатишга доир ваколатни чиқаришни ҳамда биринчи инстанция судида иш бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини фақат прокурор зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 10-моддасига мувофиқ, ҳар бир инсон ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбнинг қанчалик даражада асосли эканлигини аниқлаш учун тўлиқ тенглик асосида унинг иши ошкора ва адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.

Лойиҳада қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини судлар томонидан кўриб чиқиш тартибига ўхшаш айбланувчини, судланиувчини ловозимидан четлаштириш ва шахсан тиббий муассасига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани судлар томонидан кўриш тартиби кўзда тутилган.

«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 249-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида биринчи ўқишда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси С. Турсунов маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 249-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-226 сонли “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги” Қонуни ижросини таъминлаш бўйича Чора-тадбирлар режаси асосида ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта ишлаш жараёнида тайёрланган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 249-моддасига ўзгартиш киритилиши Давлат ёнғин назорати органларининг фаолиятини белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Давлат ёнғин назоратини амалга оширадиган Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари фаолиятини белгиловчи бошқа меъёрий хужжатларига мувофиқлаштириш билан боғлиқ.

Бундан ташқари, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг давлат тилидаги тахририда 249-модданинг номида ва матнидаги “ёнғиндан сақлаш назорати” сўзларини Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 3 ва 34-моддаларига мувофиқлаштириш мақсадида “ёнғин назорати” сўзларига алмаштиришни талаб этади.

Кун тартибидаги навбатдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Сиддиқ Ахматжонович Абдубакиев маъруза қилиб, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида” 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон Қарорига ҳамда 2011 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1675-сон Қарорига асосан тайёрланганлигини таъкидлаб ўтди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддасининг биринчи қисмига, Жиноят-ижроя кодексининг 92-моддасининг иккинчи қисмига, Солиқ кодексининг 208, 217, 2171, 324-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасига, “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасига, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонуни 30-моддасининг учинчи қисмига ўзгартиш ва қўшимсалар киритишни назарда тутмоқда.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияси ва нуқтаи-назаридан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Йиғилиш қатнашчилари томонидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации