Документы



Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи icon

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи

НазваниеҲудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи
Дата21.09.2013
Размер29.45 Kb.
ТипСеминар
скачать





Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


Ўзбекистон “Адолат” СДП 2012 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ, Юртбошимизнинг “...сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият идораларини шакллантириш жараёнига фаол таъсирини таъминлаш учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлардан тўлақонли фойдаланиш даркор. Шу мақсадда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиялар гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий вазифаларни ҳал этиш ишига партияларнинг таъсирини ошириш даркор”, - деган кўрсатмасига асосланиб, шунингдек, сўнгги чақириқдаги депутатлик ваколат муддати ҳамда партия Қурултойлари орасидаги даврнинг тенг ярми ўтганлигини ҳисобга олган ҳолда ва оралиқ натижаларини келтириб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси партия фаоллари учун сиёсий ўқиш семинарларини ўтказиш шаклини ўзгартиш қарорини қабул қилди, уларнинг эътиборини аниқ бир мавзуда вилоят партия Кенгашлари раисларини таклиф этган ҳолда жойларда ташкил этишга йўналтирди. Бу усул партия фаоллари учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 3-кунлик ўқиш курслари, Андижон вилоятидаги семинар мисолида ўз самарасини кўрсатиб берди.

Нима учун айнан шу мавзу танланган? Президентимиз И.Каримовнинг 2010 йил январь ва ноябрдаги дастурий чиқишларидан кейинги давр сиёсий партиялар, бошқа жамоат ва давлат ташкилотлари фаолиятининг жонланиши бўйича кенг миқёсли ҳаракатлар билан кузатилди ва бунинг натижаси ўлароқ, ижтимоий муносабатларнинг демократлашуви ҳамда аҳоли сиёсий фаоллиги юксалиши яққол кўзга ташланмоқда. Ҳозирда сайловчилар Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган тадбирлар билан қизиқиб, улар фаолияти, жойларда партия электоратини ўйлантираётган мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кўтариб чиқиш қобилиятлари танқидий таҳлил қилиб борилмоқда. Бу жараёнда партия Кенгашларининг у ёки бу масалалар, бажарилаётган ишлар бўйича тутган позицияси ҳам четда қолмайди.

Бундай шароитларда, партия раҳбариятининг депутатлик корпуси билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари долзарб аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон “Адолат” СДП учун бу кескин масала ҳисобланади, негаки 14 нафар вилоят раҳбарларининг 10 нафари Халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутати эмас, бу эса ҳаракатлар стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқишда маълум келишмовчиликларни келтириб чиқараётганлигига сабаб бўлиб келмоқда. Семинар учун Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳрини танлашдан мақсад шуки, бу вилоятда партия Кенгашлари бошқарувига ёш ва ташаббускор кадрлар келган бўлиб, улар қисқа вақт мобайнида партия ишини аниқ ва уйғун равишда ташкиллаштира олганлар.

Бундай шаклда ўтган семинарлардан бири “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Сурхондарё вилояти мисолида)” мавзуида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари иштирокида бўлиб ўтди. Ушбу семинарга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, жамоат ташкилотлари, ОАВ ва ФЖШМҚМИ вакиллари таклиф этилдилар. Семинар кун тартибига асосан “Партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг фаоллигини ошириш – демократик ислоҳотлар мувафаққиятининг муҳим шарти”, “Партия дастурий вазифалари ижросини таъминлашда депутатлик гуруҳларининг ўрни ва аҳамияти”, “Ўзбекистон “Адолат” СДП маҳаллий Кенгашларининг депутатлик корпуси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, семинарда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолияти ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Шу қаторда семинар ишида Тошкент вилояти партия Кенгашининг ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишда партия депутатлик гуруҳларининг роли, уларнинг ташаббуслари, муаммоларни ҳал этиш механизмлари, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими бўйича тақдимот ташкил этилди.

Семинар конструктив руҳда ўтди.








Похожие:

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconЎзбекистон “Адолат” сдп бухоро вилояти Кенгаши “Партия дастурий вазифалари бажарилишини таъминлашда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари партия гуруҳларининг
Партиянинг маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг жойларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишдаги ҳамкорлиги...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconПресс-релиз жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрида "Сиёсий партия фракцияларининг қонун ижодкорлик жараёнида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги
Кенгашларидаги партия гуруҳларининг минтақадаги аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишдаги ролини янада ошириш” мавзуидаги илмий-амалий...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconИжтимоий дастурларни амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” сдпнинг ннтлар билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари” мавзуида ўтказилган сиёсий ўқиш пресс-релизи
Аҳкамлаш масалалари” мавзуида сиёсий ўқиш ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзннтма вакиллари, Фарғона...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз
Амир Темур хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон «Адолат» сдп сиёсий Кенгаши аъзоси Муҳаммад Али, жамғарманинг...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconСеминар пресс-релизи
Фанлар Академияси қошидаги “Ёш олимлар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconПресс-релиз 2012 йил 9-10 февраль кунлари Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия Матбуот хизмати ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси,

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи iconПресс-релиз 2011 йил 16 июль куни Самарқанд вилоятидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации