Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата21.09.2013
Размер37.04 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2012 йил 12 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил ва 2012 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан Молия вазири ўринбосари Мубин Мухитдинович Мирзаев маъруза қилди.

Маърузачи 2011 йил якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8,3 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 6,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиши 6,6 фоизни, аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ўсиши 16,1 фоизни ташкил этгани, инфляция даражаси белгиланган прогноз кўрсаткичидан ошмагани тўғрисида фикр берди.

2011 йилда мамлакатимизнинг 15 та тижорат банки “барқарор” рейтингини олган бўлса, 2011 йилда уларнинг сони 23 тага етди, мазкур банкларнинг активлари республика банк тизими умумий активларининг 98 фоизидан ортиғини ташкил қилмоқда.

2011 йилда депозитларга 18 триллион сўмдан ортиқ, 2010 йилга нисбатан 36,3 фоиз кўп маблағ жалб қилинди, жумладан, аҳоли депозитлари 38,8 фоизга ошди.

“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир кенг кўламли ишлар олиб борилиши натижасида 2011 йил якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес улушнинг 2010 йилдаги 52,5 фоизгача кўпайишигача кўмаклашди.

Ҳисобот йилида янги иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини ҳал қилиш ҳам Ҳукуматнинг эътибори марказида бўлди. Ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида яратилган 1 миллионга яқин иш ўрнинг 68 фоизидан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

2011 йилда давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган параметрларига мувофиқ ижро этилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлари 17061,3 млрд. сўмни, харажатлари эса 16726,0 млрд.сўмни ташкил этди. Давлат бюджети 335,3 млрд. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.

2012 йилнинг 1 чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари-7,5 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми-6,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми-6,1 фоизни ҳамда қурилиш ишлари ҳажми-6,6 фоизни ташкил этди.

Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қуватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг 1 чорагида экспорт прогноз параметрларининг 21,8 фоизга ўсишига кўмаклашди, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди.

Ҳисобот даврида республика бўйича 234,4 мингта янги иш ўрни, шу жумладан уларнинг 153 мингтадан ортиғи ёки қарийб 65,3 фоизга қишлоқ жойларда яратилди.

Жорий йилнинг 1 чорагида “Мустаҳкам оила йили” давлат дастурини амалга ошириш доирасида оила институтини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобдан 271 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, 28 май 4 июнь кунлари сайловчилар билан бўлган учрашувлар жараёнида ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини ҳар томонлама яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда жисмоний соғлом ва ақлан етук фарзандларни тарбия қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги ва Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги амалдаги Қонунларнинг тегишли моддалари ижросини бажарилиши. Депутатлар жойлардаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига кўрсатилаётган тиббий хизмат ва уларга бюджетдан ажратилган маблағлар ҳолати ва муассасаларнинг санитария меъёрлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган қатор ҳужжатлар асосида олиб борилаётгани, СанПиН нормаларига амал қилган холда болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария-гигиена меъёрлари, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши борасида олиб борилаётган амалий ишлар ўрганилгани муносабати билан Молия, Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликларининг масъул ходимларининг ахборотлари хам эшитилди.

Кун тартибидаги иккинчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида иккинчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Сиддиқ Ахматжонович Абдубакиев маъруза қилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва биринчи ўқишдан сўнг фракциялар, қўмиталар томонидан берилган таклифларни инобатга олиб, қонун лойиҳасига амалдаги Меҳнат, Солиқ ва Жиноят-ижроия кодексларига, Қонунларга берилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни таҳрирни моддама - модда асослаб берди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияси ва нуқтаи-назаридан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации