Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата21.09.2013
Размер34.97 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2012 йил 20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси билан иккинчи ўқишда саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Аззамов Худойберди Сурханович маъруза қилиб, биринчи ўқишдан сўнг фракциялар, қўмиталар томонидан берилган таклифларни инобатга олиб, амалдаги Қонунга 2 чи ўқишда таклиф қилинаётган таҳрири билан (24 та моддани) моддама - модда асослаб берди.

Кун тартибидаги иккинчи “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Аширов Одилжон Наджимович маъруза қилди.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашда ички транспортининг асосий тури ҳамда транспорт тизимининг узвий элементи бўлган автомобиль транспорти муҳим роль ўйнайди.

Кейинги пайтда Республикада автомобиллаштириш жараёнининг жадал ривожланиши, унга мос равишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилишини талаб этмоқда. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалалари давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, уларнинг ҳал этилишида давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, жамоат ташкилотлари, барча турдаги юридик шахслар ва жисмоний шахслар бирдек манфаатдор бўлишлари ҳамда иштирок этишлари зарур. Амалдаги Қонун қарийб ўн уч йил олдин қабул қилинган бўлиб, унда бир қатор долзарб масалалар, хусусан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва асосий принциплари; иш берувчининг ўз ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, уларга йўриқнома бериш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ходимларнинг билимларини синаш бўйича ваколатлари ҳамда ушбу тадбирларни молиявий жиҳатдан таъминлаш масалалари белгиланмаган.Шунингдек, амалдаги қонунда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам етарли эътибор қаратилмаган.

Шу нуқтаи назардан, мазкур қонун лойиҳаси фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, автомобилларда ташиш сифати ва хавфсизлигини янада ошириш мақсадида тайёрланган бўлиб, у ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва принципларини, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашнинг зарурий ва мақсадли йўналишларини белгилайди, транспорт воситалари ва уларнинг жиҳозлари, автомобиль йўлларининг техник ҳолатига бўлган талабларни янада аниқлаштиради.

Қонун лойиҳасида «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари» деб номланган янги 31-модда киритилмоқда. Ушбу моддага биноан ЙҲХ таъминлашининг асосий принциплари сифатида;фуқаролар ҳаёти ва саломатлигининг устуворлиги; фуқароларнинг жавобгарлигига нисбатан давлат жавобгарлигининг устуворлиги; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг тизимлиги кабилар киритилмоқда.Қонун лойиҳасида, шунингдек , йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида Афғонистон Ислом Республикасининг хавфсизлиги, барқарорлиги ва тикланишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларида Америка Қўшма Штатларининг иштирок этиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали юкларни ва персонални ҳаво йўли билан транзит ташиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2012 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида» ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида, биринчи ўқишда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмита раиси Қодир Асадович Жўраев маъруза қилди.

Битимни Ўзбекистон томондан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Америка томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси имзолаган.

Битим ҳукуматлараро хусусиятга эга бўлган икки томонлама халқаро шартнома бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тузиш шартномавий-ҳуқуқий амалиётига мос келади.

Битим муқаддима ва 22 та моддадан иборат.

Битим бир йил давомида кучида қолади ва кейинги бир йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига ва мазкур Битимнинг 22-моддасига биноан Битим ратификация қилиниши лозим.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияси ва нуқтаи-назаридан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации