Документы



Семинар пресс-релизи icon

Семинар пресс-релизи

НазваниеСеминар пресс-релизи
Дата21.09.2013
Размер37.47 Kb.
ТипСеминар
скачать



Ёшларнинг инновацион тафаккурини ривожлантиришнинг долзарб вазифалари”

мавзуидаги илмий-амалий семинар

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


Тошкент шаҳри 2012 йил 26 июнь


Ташкилотчилар: Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “XXI asr texnologiylari” журнали таҳририяти, Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги “Ёш олимлар” Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ЁИҲ, пойтахт олий ўқув юртлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти.

^ Илмий-амалий семинар мақсади: Ёшларда инновацион фикрлашини шакллантириш, мазкур вазифани амалга ошириш усул ва механизмларини аниқлаш, ёшларнинг ўз инновацион лойиҳалари ва ишланмаларининг амалиётга тадбиқ этилишида ишончини мустаҳкамлаш шунингдек, ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар ечимини топиш мақсадида “Инновация ва инновацион фаолиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишни тезлатиш.

Қўйилган мақсадга эришиш учун семинар давомида мазкур соҳадаги миллий қонунчилик таҳлил қилинди; Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди; шунингдек, ёш олимларнинг инновацион лойиҳалари ўрганилиб, уларнинг салоҳият ва истиқболлари баҳоланди; семинар хулосалари асосида мазкур фаолият соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Илмий-амалий семинар доирасида ёш олимларнинг илмий ишланмалари, лойиҳа ва технологиялари кўргазмаси ташкил этилиб, унда асосий эътибор қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТЭМ) олишга қаратилган лойиҳаларига қаратилди.

Жаҳон бозорларида тобора ўсиб бораётган рақобат шароитида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг энг замонавий шакли – инновацион ривожланишни шакллантириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда юртбошимиз ташаббуси билан фан ва саноатнинг ўзаро мустаҳкам алоқаси босқичма-босқич яратиб борилмоқда; олимлар ўз илмий изланишларини иқтисодиёт ва жамиятнинг муайян эҳтиёжларига қаратмоқдалар; хўжалик субъектлари эса инновацион фаолиятни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан манфаатдор бўлиб, бу, ўз навбатида, маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни яратиш учун юқори илмий-техник салоҳият, кўп сонли юқори малакали мутахассис ва олимлар, изланишлар ва ишланмаларнинг ривожланган соҳаси етарли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан ва инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги (1992 йил 8 июль), ишлаб чиқаришга инновацион лойиҳалар ва технологияларни жорий этишнинг рағбатлантиришнинг қўшимча чоралари (2008 йил 15 июль) ҳамда тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини жалб қилиш (2012 йил 10 апрель) тўғрисидаги фармонлари юқори қўшимча нархли рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришларни яратиш учун хориж ва жалб қилиш бўйича қулай шароитларни шакллантиришда қонунчилик асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида иқтисодий соҳадаги фаолиятини иқтисодий ўсиш натижаларини аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ва қатламларининг турмуш сифати ва даражасини оширишга адолатли йўналтирадиган бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналишини чуқурлаштиришга қаратишини белгилаб, Ўзбекистонда инновация туридаги иқтисодиётни ташкил этиш муҳим вазифа, деб ҳисоблайди.

Энг асосийси мамлакатнинг ҳар бир бурчагида ҳар бир фуқаро, аввало ёшларда инновацион тафаккурни шакллантириш учун муҳит ва шароитларни яратиш лозим.

Илмий-амалий семинар давомида «Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятни ривожлантириш қонунчилик асосларини такомиллаштириш истиқболлари», «Инновацион лойиҳа ва ишланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этишда ёш олимлар иштироки» мавзуларида маърузалар тингланиб, уларда асосий эътибор юқори салоҳиятли малакали кадрлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали мамлакатимиз тараққиётига ўз муносиб ҳиссамизни қўшишга қаратилди.

Шунингдек, таъкидландики, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда инновацион илмий-техник фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали бошқариш тизими ҳамда механизмлари яратилиб амал қилмоқда. Иштирокчилар маърузаларида ҳамда муҳокама доирасида соҳа, ҳудуд, умуммиллий даражада инновацион фаолиятни фаоллаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган вазифалар ва уларни амалиётда қўллаш ҳақида сўз борди.

Сўзга чиққанлар шуни алоҳида таъкидлашдики, мамлакатни социал-демократик ривожлантириш, сифат жиҳатидан янги даражага ўтиш зарурати амалда “миллий инновация тизими”ни яратиш ва амалга оширишни талаб қилади, негаки, бу яқин истиқболда ғоялар, ихтироларни реал амалиётга тез татбиқ этиш қобилиятига асосланган инновацион иқтисодиётга ўтиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга муҳим омилга айланади.

Шунингдек улар “Инновация ва инновацион фаолиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор таклиф ва мулохазалар билдиришди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз сайловолди дастурида иқтисодиётни инновацион ривожлантиришга алоҳида эътибор ажратиб, бугунги кунда у нафақат мазкур соҳа бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштиришга интилади, балки ёшларда инновацион фикрлашни шакллантиришни рағбатлантириш ғояларини илгари суради.

Илмий-амалий семинар якунига кўра ёшларда инновацион тафаккурни янада фаоллаштиришга оид бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.



Похожие:

Семинар пресс-релизи iconҲудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи
Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги...
Семинар пресс-релизи iconПресс-релиз семинар-выставка и пресс-конференция
С этой целью Государственным налоговым комитетом на системной основе ведется работа по разъяснению сути и значения налоговых льгот...
Семинар пресс-релизи iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
Семинар пресс-релизи icon«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Ятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат...
Семинар пресс-релизи icon«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар
Семинар-тренинг Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “UzInfoСom” маркази билан ҳамкорликда...
Семинар пресс-релизи iconСеминар иштирокчиларини қабул қилиш ва семинар дастури билан таништириш 10
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишланган “ Конституция-фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз асоси”...
Семинар пресс-релизи iconКичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Цияси аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят депутатлари, соғлиқни сақлаш касаба...
Семинар пресс-релизи iconГ г. Ташкент Пресс-релиз 5 июля 2011 г в Ташкенте начал работу двухдневный международный семинар
Цэи) совместно с Экономической и социальной комиссией для Азии и Тихого океана (эскато) и Программой развития ООН (проон). В работе...
Семинар пресс-релизи iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
Семинар пресс-релизи iconПресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат"
Халқ таълими вазирлиги қошидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида замонавий...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации