Документы



«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи icon

«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи

Название«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Дата05.07.2013
Размер39.32 Kb.
ТипДокументы
скачать




«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки»

мавзуидаги давра суҳбати


ПРЕСС-РЕЛИЗИ


Замонавий демократик жамиятда сайлов муҳим ва аҳамиятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат ҳокимияти қонунчилик ва вакиллик органларида ўринларнинг сиёсий партиялар ўртасида тақсимланишини, балки давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб бера олади.

Сайловларни демократик асосларда ўтказиш, унинг барча иштирокчиларига тенг шароитларни яратиш ва ҳуқуқларини таъминлаш масаласи муҳим жараён бўлиб, ушбу мавзу жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган «Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбатида кенг ва чуқур таҳлил этилди.

Тадбирда парламент қуйи палатаси депутатлари, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари, партиянинг Марказий аппарати ходимлари, партия фаоллари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаров, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов олиб бордилар.


Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари А.Раҳмонов, К.Ҳамидова “Ўзбекистон Республикасида сайлов қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари”, “Сайловга оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши жараёнининг Ўзбекистон “Адолат” СДП – сайловолди дастурига ҳамоханглиги”, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котибият бошлиғи О.Соатов “Сайлов жараёнининг ҳуқуқий асослари: қонунчилик ва амалиёт” мавзуларида маъруза қилдилар. Мазкур маърузалар асосида партия депутатлари, фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тавсиялар таҳлил этилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида “Адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш “Адолат” партиясидан сайланган депутатлар қонунчилик фаолиятининг асосий ва бош йўналишига айланиши даркор”лиги қайд этилган. Бугун партия депутатлари партия позициясидан келиб чиқиб, очиқлик ва ошкораликни таъминлашга қаратилган тамойилларни илгари суриб, сайловга оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ўз тавсияларини бериб, турли даражада ўтган муҳокамаларда уларни ҳимоя қилдилар.

Мамлакатда кўппартиявий тизимнинг шаклланиши ва ривожланиши сайлов тизимининг янада демократлашувига ижобий таъсир кўрсатувчи омил бўлди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” деб номланган маърузасининг IV бўлими Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

Тадбирда миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган “Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси батафсил ўрганиб чиқилди.

Хусусан, қонун лойиҳасида сайловолди ташвиқоти жараёнининг моҳияти очиб берилган, Жумладан, «сайловолди ташвиқоти – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзод ёки сиёсий партия учун овоз беришга ундашга қаратилган фаолият» сифатида таърифланади. Шу билан бирга, сайлов куни ва сайлов бошланишидан бир кун олдин сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмаслиги, ташвиқот олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари белгиланган. Қонун лойиҳасида муддатдан олдин овоз беришнинг муддатлари, тартиби ва тартиб-тамойиллари белгилаб олинди. Лойиҳада таъкидланадики, «Овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернетга) жойлаштиришга йўл қўйилмайди». Лойиҳада кузатувчиларга Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича Анжуманида қатнашиш ҳуқуқи берилмоқда. Шу қаторда қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов участкаларини ташкил этиш имконияти назарда тутилган.

Маърузачилар қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида миллий ва АҚШ, Германия, Франция, Россия, МДҲ мамлакатлари, Жанубий Корея, Канада ва бошқа қатор давлатларнинг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича тажрибалари ўрганилиб, таҳлил қилинганлиги тўғрисида фикр билдирдилар.

Шунингдек, 2004 ва 2009 йилларда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари бўйича Халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссияларининг фикрлари, тавсия ва хулосалари ҳам ҳисобга олинганлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Давр суҳбати тавсияларга бой, конструктив руҳда ўтди.



Похожие:

«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconҲаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши
Адолат” социал-демократик партияси марказий ва маҳаллий органларининг ишини фаоллаштириш, мамлакатимизнинг
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи icon2011 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлари тўплами Муаллифлар жамоаси
Адолат” социал-демократик партиясининг иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлари тўплами
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconO’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши...
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconУстав и тошкент – 2011 Ўзбекистон “адолат” социал-демократик партиясининг устав и
Адолат” сдп V қурултойи берган ваколатлар асосида партия Сиёсий Кенгаши IV пленуми
«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон \"Адолат\" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации