Документы



Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи icon

Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи

НазваниеКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Дата05.07.2013
Размер20.08 Kb.
ТипДокументы
скачать




Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


2012 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ЁИҲ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда “Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланди.

Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши, “Камолот” ЁИҲ фаоллари ва ҳамкор ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

Конституция жамият ва давлат тузилиши, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг асосий принципларини, уларнинг ваколатларини, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаб беради. Барча қонунлар, кодекслар, қарорлар ва фармонлар Конституция негизида ва унга мувофиқ тарзда қабул қилинади. Бу эса давлатнинг ҳар бир норматив ҳужжати Конституцияга мос келиши шарт эканлигини англатади. XII чақириқ Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1990 йил мартда бўлиб ўтган биринчи сессияси янги Конституцияни тайёрлаш масаласини қўйди. Олий Кенгашнинг 1990 йил июнда бўлиб ўтган иккинчи сессиясида республика Президенти Ислом Каримов раислигида Конституция комиссияси тузилди. Комиссия томонидан кўп сонли таклифлар инобатга олиниб, тайёрланган Конституция лойиҳаси Олий Кенгаш муҳокамасига қўйилди. Олий Кенгаш XI сессияси уни маъқуллаб, ҳозир давлат ҳудудида амал қилаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди.

Конституцияда республикамиз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ўз ифодасини топган. Катта сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жаҳон майдонида мустақил давлат – Ўзбекистоннинг фаоллигини намоён этади. Шу жиҳатдан, Конституция умрбоқий қомусий ҳужжатдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам қонунлар мукаммаллиги ва барқарорлигига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш устувор вазифа сифатида қайд этилган. Шу нуқтаи назардан партия ижтимоий адолат, қонун устуворлигига асосланган, барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлган ва ўз конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини бемалол амалга ошира оладиган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ғоясини илгари суришда давом этмоқда.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ижтимоий адолат кафолати”, “Сиёсий замонавийлашув жараёнида сиёсий институтларнинг такомиллашуви” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Ёшлар ўз чиқишларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Бош қомусимиз ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўрни, юртимизда қонун ижодкорлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги масалаларига оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


.



Похожие:

Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconO’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи icon«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Ятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconИжтимоий дастурларни амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” сдпнинг ннтлар билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари” мавзуида ўтказилган сиёсий ўқиш пресс-релизи
Аҳкамлаш масалалари” мавзуида сиёсий ўқиш ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзннтма вакиллари, Фарғона...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconO’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik partiyasi Toshkent shahar Kengashi
«Адолат» сдп мирзо Улуғбек туман Кенгаши ташаббуси билан «Ўзавтойўл» дак компанияси мажлислар залида «Ўзбекистон Республикасининг...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconКичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Цияси аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят депутатлари, соғлиқни сақлаш касаба...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи iconМирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий
Тадбир иштирокчиларига таклифномалар юборилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид
Конституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации