Документы



Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  icon

Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида

НазваниеЎзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида
Дата05.07.2013
Размер40.62 Kb.
ТипДокументы
скачать




Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида партиявий-сиёсий иш усули ва услубларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида «Инновацион технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш – кучли ижтимоий ҳимоя омили» мавзуидаги сиёсий ўқиш

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


Иштирок этувчилар: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши раислари, Хоразм вилояти туман ва шаҳар партия Кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ФЖШМҚМИ, ОАВ ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари.


^ Урганч шаҳри, 2012 йил 16-17 ноябрь


Жамиятда барча соҳаларнинг демократлашуви, ижтимоий-сиёсий институтларнинг мақоми ва функцияларининг кенгайиши, фуқаролик жамияти шаклланишининг замонавий босқичи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан ҳам барча тузилмалари фаолиятини янада ривожлантиришни талаб этмоқда. Бугун барча даражадаги партия тузилмалари зиммасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида масъулият билан иштирок этиш, соғлом ахлоқий-психологик муҳитни шакллантириш, жойлардаги ҳокимият тармоқларининг ўзаро самарали мулоқотини таъминлаш каби масалаларни ҳал этиш вазифалари турибди. Ўзбекистон “Адолат” СДП тузилмаларида партия ташкилотларининг мустаҳкамланиши, партия кадрлари ва фаолларининг фаоллашуви, партиявий-сиёсий ишларни ташкиллаштиришнинг замонавий усуллари кенг қўлланилаётгани кузатилмоқда.

Бу ҳолатга Тошкент, Андижон, Термиз ва Самарқанд шаҳарларида ҳудудий партия ташкилотлари раҳбар бўғинлари учун ўтказилган сиёсий ўқишлар ҳам таъсир этди. Ҳудудларда ташкил этилаётган сиёсий ўқишлар аниқ партия ташкилотининг у ёки бу фаолият йўналишида тўплаган ижобий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўтказилмоқда. Хоразм вилояти партия ташкилотининг юқори ташкилотчилик ва ижро интизомини таъминланиши, вазифаларнинг аниқ қўйилиши ва ҳал этилиши, кадрларнинг жипслиги ва масъулиятини ошириш борасидаги фаолияти бошқа ҳудудий партия ташкилотларидан ажралиб турибди. Кўпгина партиявий-сиёсий ишлар бўйича вилоят Кенгаши яхши натижаларга эришмоқда. Унинг бу соҳадаги тажрибалари бошқа партия ташкилотлари учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида қўйилган вазифалар партия ташкилотини янада фаол ишлашга ундамоқда. Президент Ислом Каримовнинг вилоят аҳолисининг меҳнатига берган юқори баҳосини Хоразм вилояти “Адолат” СДП ҳам қўллаб-қувватлайди. Инсон манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар мазмун-моҳиятини ташкил этиб, нафақат Хоразм вилояти партия ташкилоти, балки бошқа партия органлари партиявий-сиёсий ишларининг асл мақсадини ташкил этади. Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган холда сиёсий ўқишда ҳудудий партия Кенгашларининг мазкур соҳалардаги тажрибасини ўрганиш ва кенг тадбиқ этиш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси И. Саифназаров тадбирни очар экан, Республика Президенти Ислом Каримовнинг халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қилган маърузасидан келиб чиқиб, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш борасида партия ташкилотлари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хоразм вилояти партия Кенгаши раиси Н.Эшметов ички партиявий интизомни мустаҳкамлаш ва партия кадрлари масъулиятини ошириш тажрибалари ҳақида фикр юритар экан, бу икки омил партиявий иш самарадорлигини таъминлашда муҳим эканлигини таъкидлади.

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Ш.Қўчқоровнинг маърузасида партия ташкилотлари билан партия депутатлик гуруҳларининг ҳамкорликдаги фаолияти, партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни ҳал этиш механизмлари, шунингдек, инновацион технологияларни ҳаётга тадбиқ қилиш орқали аҳоли ижтимоий ҳимоясини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самарадорлиги масаласини алоҳида таъкидлади.

Баҳс-мунозара давомида ғоявий-маърифий ишларнинг шакллантирилиши, партия “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” Кенгашлари ишини ташкил этиш, партия ташкилоти ахборот ресурсларидан фойдаланиш, партияда захирасига олинган кадрлар билан ишлашни ташкил этиш, ҳокимият вакиллик органларига бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларга тайёргарлик, партия ташкилотлари кундалик ишлари билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида сайловолди дастурида белгиланган инновацион технологияларни жорий қилиш юзасидан Тошкент вилояти партия Кенгашида тўпланган тажрибага бағишлаб ўтказилган тақдимот йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Сиёсий ўқиш ниҳоясида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан эълон қилинган «Оқила аёл - мустаҳкам оила яратувчиси» Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди, кўрик-танлов ғолиблари, уларнинг ишлари ўрганилди ва баҳоланди.

Сиёсий ўқишда иштирок этган Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши раислари Хоразм вилояти, унинг туман ва шаҳар партия ташкилотлари фаолияти билан муфассал танишдилар. Улар вилоят партия ташкилоти тажрибасига доир юзасидан маълумотларнинг электрон нусхаларини олдилар, партия тизимида узлуксиз сиёсий таълим тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқдилар.

Хоразм вилоят партия Кенгашида бўлиб ўтган сиёсий ўқиш 2012 йилга белгиланган партия ўқувларининг сўнггиси эди. Шу боис, ушбу ўқишларнинг натижалари ва самарадорлиги таҳлил этилди, ҳудудий партия Кенгашлари раислари фикр-мулоҳазалари асосида 2013 йилда партия кадрларининг сиёсий билимлари ва малакаларини оширишга қаратилган навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Сиёсий ўқиш иштирокчилари ўқувдан кутилган бош мақсад, яъни, аниқ партия ташкилотлари тажрибасини ўрганиш мисолида партия ташкилотлари ўртасида ташкилий-сиёсий тажриба алмашинувини таъминлаш ва уларнинг ижобий томонларини амалиётга тадбиқ этиш, юқори натижаларга эришишда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга эришилишида муҳим аҳамият касб этажагини таъкидладилар.








Похожие:

Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  icon2013 йил 10-15 июн кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Ўқув марказида малака ошираётган тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси,
Федерация Кенгаши Ўқув марказида малака ошираётган тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,...
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияларнинг боғланиш телефонлари
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари хузуридаги
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconҚорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Нкм дсида тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  icon2012 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шаклланиши ва ижросини назорат қилишда Ҳисоб палатасининг ўрни» мавзуида семинар бўлиб ўтди
Збекистон “Адолат” сдп фракцияси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур...
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconҚарори 20. 06. 2006 й. № ПҚ-381 республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўҒрисида
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоқа ва...
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconПресс-релиз 2012 йилнинг 19 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси,
Сизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” сдп фракцияси томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус...
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  icon“Таълим кредити-ёшлар ижтимоий ҳимоясининг муҳим омили”
Икаси Марказий банки ҳамда тижорат банклар, Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Камолот”...
Ўзбекистон “Адолат” сдп қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаоллари учун «Ижтимоий муносабатлар демократлашувининг янги босқичида  iconПресс-релиз 2011 йил 16 июль куни Самарқанд вилоятидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации