Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата05.07.2013
Размер50.57 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 26 февраль куни, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Эпидемология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтининг катта мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “ОИВга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари С.Т.Турсунов мазкур тадбирнинг моҳияти ҳақида гапирар экан, одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) чақирадиган ОИТС касаллиги бугунги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланганлиги, бу касаллик асосан аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмини зарарлаши, касалликка чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти ва унга кетадиган сарф-ҳаражатларнинг катталиги, шунингдек, мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши орқали иқтисодий тараққиётга хавф туғдирса, бошқа томондан ушбу касалликка чалинганларнинг камситилишига учраши мумкинлиги ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали миллий тараққиёт ва барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади деб таъкидлади. Ушбу тадбир орқали айни вақтда Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг иккинчи ўқиш муҳокамасига партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар тайёрлаш эканини қайд этди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор З.Б.Ботирова “ОИВга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга оид долзарб масалалар (амалдаги қонунчилик, янги қонунга бўлган зарурат ва янги қонун лойиҳаси ҳақида)” маъруза қилди.

Маърузачи таъкидладики, мамлакатимизда ОИВ касалликнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу соҳага оид барча муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи ҳам босқичма-босқич такомиллаштириш орқали амалга оширилмокда. Бу йўналишдаги ҳуқуқий масалалар амалдаги 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ти Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.

Қонун қабул қилингандан кейин ўтган давр ичида тўпланган тажрибаларга асосланиб халқаро миқёсда ОИВ касаллиги тарқалишига қарши кураш масаласига ёндошувлар кескин ўзгариб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунни такомиллаштириш зарурати туғилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Рсспубликаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди. Унда амалдаги қонунда мавжуд бўлмаган, бироқ соҳани тартибга солинишида муҳим бўлган қоидалар ўз аксини топган. Хусусан, қонун лойиҳаси мазмуни, номланиши ва унда ишлатилган терминлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши қураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2008 йил 26 декабрдаги қарорига мослаштирилди. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсати белгиланиб, фаолиятини бевосита амалга оширувчи давлат органлари аниқлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш соҳасидаги ваколатлари белгилаб қўйилди. Ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашдаги иштироки мазкур касалликнинг тарқалишининг олдини олишда муҳимлигини инобатга олган ҳолда уларнинг ҳуқуқлари, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг вазифалари, унинг тузилиши ва низомини тасдиқлаш тартиби белгиланмоқда. Айниқса, Республика ва ҳудудий ОИТС га қарши кураш марказлари, уларнинг фаолиятини тартибга солиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари алоҳида нормаларда мустаҳкамланиб, тиббий текширув турлари — ихтиёрий, шартли ва мажбурий тиббий текширувлардан ўтиш тартиби алоҳида белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, ОИВ инфекциясини тарқатганлик учун жавобгарлик масаласи амалдаги қонунчиликка мослаштирилмоқда.

Таъкидландики, Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурида аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш тарафдори эканини белгилаб қўйган. Партия бу борадаги ўз саъй-ҳаракатларини бепул дастлабки тиббий хизмат кўрсатишни кафолатлайдиган қонунларни ҳаётга татбиқ этиш, давлат соғлиқни сақлаш секторини мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштиришга йўналтиради.

Соҳа мутахассислари, партия экспертлари иштирокидаги мазкур тадбирда фракция аъзолари партиянинг дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга хизмат қилувчи таклифларни ўртага ташлади. Хусусан, қонун лойиҳасининг 4-моддасида аҳолини ОИВ инфекцияси юққан ёки юқмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш, тиббий текширувлардан ўтказиш бепуллиги белгиланган. Ушбу моддада ОИВ юқтирганларга малакали махсус тиббий ёрдамнинг барча турлари, даволаш-профилактика муассасаларининг стационарларида даволаниш, дори-дармонларнинг бепул тақдим этилиши каби масалалар ҳам ўз аксини топиши лозим. Шунингдек, ОИВ инфекцияси муаммоларига бағишланган илмий тадіиіотларни ривожлантириш масалаларини давлат сиёсати даражасига олиб чиіиш ҳам лойиҳанинг 4-моддасида ўз аксини топса маісадга мувофиі бґларди.

Шунингдек, фракция аъзолари, партия экспертлари таъкидладики, қонун лойиҳасининг 14-моддасида фуқароларда ОИВ аниқланган тақдирда, улар қон ва бошқа биологик суюқлик органлари ва тўқималарнинг донори бґла олмайди, деб белгиланган. Бироқ 1998 йилдаги Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган «ОИВ инфекцияси муаммоларини ҳал этишда ҳамкорлик тўғрисида»ги халқаро шартноманинг 8-моддасида томонлар ОИВ инфекцияси билан касалланганларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари миллий қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши, шу билан биргаликда маълум бир давлат ҳудудида вақтинча истиқомат қилувчи ОИВ инфекцияси билан касалланган фуқаронинг ҳуқуқлари фақат шу давлатнинг қонуни билан чегараланиши белгиланган. Ўзбекистон ҳудудида вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бґлмаган шахсларнинг ҳуқуқларининг чегараланиши билан боғлиқ муносабатлар қонуности ҳужжатлар билан эмас, балки қонун билан тартибга солиниши лозим.

Муҳокамалар жараёнида мазкур қонун лойиҳаси партиянинг дастурий ғояларига ҳамоҳанг экани, партия электорати манфаатларига хизмат қилиши эътироф этилиб,, партия аҳолининг кенг қатламларига кґрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш тарафдори экани таъкидланди.

Давра суҳбатида, шунингдек, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Н.С.Атабеков “ОИВ инфекцияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида маъруза қилди. Маърузачи ўз сўзида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши чора-тадбирлар тўғрисида, жумладан, оммавий ахборот воситаларида аҳолини доимий равишда хабардор қилиб бориш жоизлигини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоизки, тадбир қизғин савол-жавоб ва муҳокамаларга бой руҳда ўтди. Муҳокамаларда сўзга чиққан Республика Бош Давлат санитария врачи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари С.С.Саидалиев, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ўринбосари Ғ.Х.Ражабов, Республика ОИТСга қарши кураш маркази Эпидемиология бўлимининг мудири А.Х.Нурматов, Республика ОИТСга қарши кураш маркази Эпидемиология бўлимининг мутахассиси Н.Ж.Жўраев ва бошқалар бу борадаги ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Давра суҳбати якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации