Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата05.07.2013
Размер39.22 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 6 март куни, соат 14:00 да Қонунчилик палатасининг 5-мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Турсунов олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари, ФЖШМҚМИ, мутасадди идора ва ташкилот ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала — “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси А.Қ.Раҳимов ахборот берди.

Маърузачининг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳаси қуйидаги янги қоидаларни жорий этишни назарда тутади:

Биринчидан, киритиладиган қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг кўриб чиқилишини ташкил этувчи, тушган лойиҳаларни ҳисобга олишни амалга ошириши ва кўриб чиқишнинг барча босқичларида уларни кузатиб бориши лозим бўлган Қонунчилик палатаси девони ходимлари жумласидан Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузиш.

Иккинчидан, Қонунчилик палатасининг Кенгаши ўз мажлисида қонун лойиҳасининг олдиндан кўриб чиқилиши учун масъул қўмитани бамаслаҳат белгилайди.

Учинчидан, фракцияларга қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъул қўмита билан бир вақтда кўриб чиқишга киришиш ҳуқуқи берилмоқда.

Тўртинчидан, янги тартибга кўра, Қонунчилик палатаси мажлисларида лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнида маърузачи биринчи ва кейинги ўқишларда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини албатта депутатлар эътиборига етказади. Сўзга чиққанлар сиёсий партиялар фракцияларининг қонун лойиҳасига доир фикрлари ва таклифлари албатта инобатга олинишини, бу эса ўз навбатида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалари ижросининг таъминланишида ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳасида киритиладиган тартиб адолат тамойилига энг юксак даражада жавоб беради, унга кўра Қонунчилик палатасидаги мажлисларда лойиҳаларни кўриб чиқиш вақтида маърузачи биринчи ва кейинги ўқишда мажбурий тартибда фракциялар (депутатлик гуруҳлари) фикр-мулоҳазалари ва таклифларини депутатларга етказади. Фракция аъзолари қонунни тайёрлаш жараёнининг исталган босқичида сиёсий партиялар фракциялари (депутатлик гуруҳлари) томонидан қонун юзасидан киритиладиган фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини мажбурий равишда ҳисобга олишни назарда тутадиган норма адолатли эканига алоҳида урғу берди.

Кун тартибидаги навбатдаги масалада “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш) тўғрисида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Ш.Ж.Тешаев маълумот берди.

Лойиҳа Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялашнинг электрон шаклини белгилашни, шунингдек Ўзбекистон Респуликаси божхона кодексини товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудига олиб киришдан аввал дастлабки декларациялаш тартибини белгиловчи янги модда билан тўлдиришни таклиф қилди.

Кун тартибидаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (биринчи ўқиш) ҳақида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси И.З.Юлдашева ахборот берди.

Қонун лойиҳасида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга янги “Асосий тушунчалар” моддасини киритиш ва ушбу моддага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди. Киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар иш билан банд аҳоли тушунчаларини аниқлаштиради, қўшимча ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олади, мавжуд вакант, заҳирага олинган ва янгидан яратилган иш ўринларига ишга жойлаштириш шартлари ва йўналишларини белгилайди, фуқароларни тижорат асосида иш билан таъминлаш, шу жумладан одам савдоси жабрдийдаларини ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишни назарда тутади.

Кун тартибидаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (иккинчи ўқиш) ҳақида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси М.Н.Нишонова ахборот берди.

Ушбу қонун лойиҳасида банклар билан бирга бошқа кредит ташкилотларини аудитор текширувидан ўтказиш хусусиятлари Ўзбекистон Респуликаси Марказий банки томонидан белгиланиши назарда тутилди, “аудитор хизматлари” таърифига аниқлик киритилди, “Аудиторлик фаолияти стандартлари” ва “Аудиторнинг малака сертификати” моддалари киритилди, “Аудитор ёрдамчиси”, “Аудитор ташкилоти”, “Аудитор ташкилоти мажбуриятлари”, “Аудитор текшируви”, Аудитор текширувини ўтказишда чекловлар”, “Аудитор ҳисоботи”, “Аудитор фаолиятини лицензиялаш” ва “Аудиторларнинг республика ижтимоий бирлашмаси” моддаларига қўшимча ва тузатишлар киритилди.

Таклиф қилинаётган янги қўшимча ва ўзгартиришлар аудиторлик фаолияти мустақиллиги принципларига риоя қилиш ва аудитор ташкилотлар ўртасида манфаатлар зид келиб қолишининг олдини олиш имконини беради, аудитор битимлар ва ҳисоботларни сақлашнинг аниқ муддатини белгилаб беради, аудитор ташкилотлар фаолиятини енгиллаштиради ва янада такомиллаштиради, аудитор текширувини ўтказишда чекловларнинг бирхиллигини таъминлайди, аудитор хизматлари сифатини назорат қилишда ташкилот раҳбари жавобгарлигини ошириш имконини беради.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации