Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата05.07.2013
Размер60.21 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 13 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг 2-мажлислар залида бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари С.Т.Турсунов олиб борган йиғилишда фракция аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда Фуқаролик жамияти ривожланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилги ҳисоботи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори О.Б.Рустамовнинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилги иш фаолиятини ташкил қилиниши ва Иш дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Ҳукуматнинг 2012 йил 19 январдаги 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устивор йўналишларга бағишланган мажлисда белгилаб берилган устивор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Маърузачи 2012 йилда Ҳисоб палатасининг Иш дастурига мувофиқ Ҳисобот палатаси томонидан “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуликаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат бюджетининг 2011 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети лойиҳасининг экспертизаси амалга оширилганлиги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуликаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида, сиёсий партиялар молиявий даромадларининг тўлиқ шаклланиши ҳамда уларнинг мақсадли сарфланиши текширилганлигига эътиборини қаратди. Шунингдек, Давлат бюджети таркибида йиғиладиган бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг тўлиқ шаклланиши, улардан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланилиши устидан муттасил назорат олиб борилганлиги, Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тавсияларига кўра, ҳисобот йилида инфратузилма, транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши масалалари текширилганлиги борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Иш дастури асосида 43 та йўналишда 112 та объектда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 36 та йўналишда 73 та объектда назорат тадбири ўтказилганлиги таъкидланди. Назорат тадбирлари давомида товар-моддий бойликларни юқори нархларда етказиб бериш, маблағларни жаҳон бозоридаги ставкалардан паст фоизларда депозитларга жойлаштириш натижасида даромадларни йўқотиш, товарларни пасайтирилган нархларда экспорт қилиш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига қўшиб ёзиш ва уларни сифатсиз бажариш, ишга яроқсиз ва тўлиқ тўпламда бўлмаган ускуналарни харид қилиш, даромадларни яшириш ва бюджетга солиқларни тўламаслик, тегишли лицензия олинмасдан фаолият юритиш каби бир қатор ҳолатлар аниқланди.

Сўзга чиққан фракция аъзолари, маҳаллий даражада Давлат бюджетининг ижроси ва давлат маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил қилиш ва таъминлаш, давлат харажатларини камайтириш захираларини аниқлаш, жойларда бюджет маблағларидан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланилишини текшириш Ҳисоб палатасининг асосий фаолиятининг устувор йўналиши эканлигидан келиб чиққан ҳолда 2011 йил давомида миллий бюджетнинг ижроси юзасидан доимий мониторинг ишлари олиб борилганлигини кўрсатиб ўтди. Маърузачи томонидан, ўтказилган текширишлар натижалари Ҳисоб палатаси ва текширилган вазирлик ҳамда идораларнинг қўшма ҳайъат йиғилишларида кенг муҳокама этилганлиги ва унда вазирлик ва идораларнинг барча бўғинларидаги раҳбар ходимлари иштирокида ҳар бир камчилик атрофлича таҳлил қилинганлиги, айбдор шахсларнинг ҳаракатига баҳо берилиб, тегишли интизомий чоралар кўрилганлиги таъкидланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурида бошқарувда ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш зарурлиги илгари сурилган. Шу муносабат билан партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ушбу принцпларни таъминлашга қаратилган муайян давлат дастурларини қўллаб-қувватлайди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилги иш фаолияти бўйича ҳисоботини маълумот учун қабул қилиб, ушбу фаолиятни амалга оширилиши замон талабига тўлиқ жавоб беради деган хулосага келди.

Шунингдек, мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар муҳокамасига киритилди. Мазкур масала бўйича ахборот берган қуйи палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси А.Қ.Раҳимовнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг биринчи ўқиш муҳокамасида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар тўлиқ инобатга олинган ҳолда, лойиҳа иккинчи ўқишда тайёрланди.

Муҳокамада сўзга чиққан фракция аъзолари томонидан мазкур қонун лойиҳаси билан киритилаётган тартиб адолат тамойилларига тўла жавоб бериши эътироф этилди. Фракция аъзолари қонунни тайёрлаш жараёнининг исталган босқичида сиёсий партиялар фракциялари томонидан қонун лойиҳаси юзасидан киритиладиган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни мажбурий равишда ҳисобга олишни назарда тутадиган норма адолат тамойилларига тўла мос эканлиги, қонун лойиҳаси партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳанг экани таъкидланиб, уни қўллаб-қувватлашди.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига оила институтини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда қизғин муҳокама этилди. Мазкур масала юзасидан маъруза қилган Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси А.Қ.Тўхташев таклиф этилаётган мазкур янгилик болалар ва фарзандликка олувчиларнинг ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашга, фарзандликка олишнинг сир сақланишига риоя этилишига ва қонун ҳужжатларини бузилишининг олдини олишга хизмат қилишини, миллий анъаналар ва замон талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган ҳамда вояга етмаганларни келгусида янада ҳимоя қилишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Фракция аъзолари бу ўзгартиш ва қўшимчалар бевосита Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг дастурида белгиланган мақсад вазифаларга мос келишини, партия мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашнинг амалий шакл ва услубларини ишлаб чиқиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини судда ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишга фаол кўмаклашишни мақсад қилиб қўйганлигини алоҳида эътироф этишди.

Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган “Лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тубдан қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамасида таъкидландики, юқорида номи келтирилган Фармонда давлат статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисобот турларини бекор қилиш ва бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига ҳисоботлар миқдорининг, шунингдек, уларни тақдим этиш даврийлигининг белгиланган муддатларда қисқартирилиши назарда тутилган. Бундан келиб чиқиб, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга молиявий ҳисобот таркибидан асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг чиқариб ташланишини назарда тутувчи ўзгартиш киритиш мазкур қонун лойиҳасида назарда тутилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари ҳам иккинчи ўқишда депутатлар муҳокамасига ҳавола этилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2012 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаровнинг ахбороти тингланиб, қизғин муҳокама этилди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позициясидан келиб чиққан ҳолда ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации