Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата05.07.2013
Размер50.04 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 22 май куни, соат 09:30 (5-зал)да Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари С.Т.Турсунов олиб борди.

Йиғилишда фракцияси аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала — Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар муҳокамасига ҳавола этилди.

Дастлаб, ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси У.Х.Зокировнинг ахбороти тинглади.

Таъкидландики, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг иқтисодиётни эркинлаштириш ва демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига асосан ишлаб чиқилган.

Маълумки, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида молия-банк соҳасининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш молия-банк тизимини янада ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган.

Мазкур чора-тадбирлар молиявий хизматлар бозорида мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш ва рақобатни кенгайтириш имконини беради ҳамда энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ замонавий бозор инфраструктураси шаклланиши учун шароит яратади.

Гаров предметининг ҳуқуқий мақомини тезкорлик билан аниқлаш имконини берувчи ягона гаров реестри базасининг йўқлиги кредиторлар, қарз олувчилар, гаровга берувчилар ва гаровга олувчилар учун гаровни расмийлаштириш бўйича қарор қабул қилиш жараёнида қийинчиликларни юзага келтириб чиқаради. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш соҳасидаги муҳим вазифалардан бирини амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкларни, шу жумладан, кўчар мол-мулкларни, ҳисобга олиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи ягона базани ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмини белгилайди ҳамда гаров предметини ноқонуний сотиш ва бегоналаштиришнинг олдини олади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси дастурида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, демократик ҳуқуқий давлат, кучли, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, маънавий жипслашган жамиятни шакллантириш жараёнларида ўз ролини кучайтиришни мақсад қилиб қўйган. Бу борада партия мамлакатимиз раҳбари томонидан баён этилган мамлакатимиз ривожланишининг асосий тамойилларига — “иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини ўз зиммасига олиши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил амалга оширишни таъминлашдан иборат бўлган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти”га таянади. Шу нуқтаи назардан депутатлар мазкур қонун лойиҳаси партия мақсад ва вазифаларига мослигини алоҳида таъкидлаган ҳолда уни концептуал жиҳатдан маъқуллашди.

^ Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда фракция муҳокамасига тақдим этилди.

Ушбу масала юзасидан Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Қ.Ў.Ўамзаевнинг таъкидлашича, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини янги таҳрирда тасдиқлаш кўзда тутилган. Янги қонун лойиҳасининг мақсади амалдаги қонун нормаларини аниқлаштириш асосида республикада корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш, акциядорларнинг, жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқий ҳимояланганлигини ошириш, акциядорлик жамиятларининг бошқарув ва назорат органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, акциядорлар ва потенциал инвесторлар учун акциядорлик жамиятининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар ошкоралилигини таъминлаш ҳисобланади.

Амалдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўрганиш натижасида, уни янада такомиллаштириш бўйича асосий йўналишлар белгиланган бўлиб, улар қонунни янги таҳририни ишлаб чиқишда инобатга олинган.

Мазкур ҳужжатни қабул қилиниши акциядорлик жамиятлари фаолиятини жадаллаштириш ҳамда уларнинг бошқарув ва назорат органларининг жавобгарлигини ошириш, минаритар акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш институтини яратиш имконини беради, акциядорлар ва потенциал инвесторлар учун акциядорлик жамиятининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар олишига кенг имкониятни таъминлайди.

Ўз дастурида бошқарувда ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш зарурлигини илгари суриб келаётган “Адолат” СДП депутатлари қонун лойиҳаси муҳокамаларида партиянинг дастурий вазифаси саналмиш ушбу принципларни таъминлашга қаратилган муайян давлат дастурларини, жумладан, фуқаролар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида ахборот алмашинувини жадаллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга оид муҳим масалалар ечимига оид қарорларни тўла қўллаб-қувватлашларини алоҳида таъкидлашди.

Шунингдек, фракция мажлисида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ахборот берган Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, “Адолат” СДП фракцияси депутати Ф.Р.Омонованинг таъкидлашича, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳририда акциядорлик жамияти шакллари чиқариб ташланаётганлиги муносабати билан амалдаги баъзи қонунлардан айрим тушунчалар чиқариб ташланмоқда. Шу билан бирга, керакли жумлалар билан тўлдирилмоқда.

Масалан, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг амалдаги 38-моддаси “Жамият кузатув кенгашининг аъзолари иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.

Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди.

^ Жамият кузатув кенгашининг миқдор таркиби устав ёки иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори билан белгилаб қўйилади.

Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиб, иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди) ...” деган жумла билан тўлдирилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини ҳам фракция аъзолари кенг муҳокама этишди. Ўзбекистон “Адолат” СДП позициясидан келиб чиққан ҳолда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришиб, уни концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации