Документы



Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи icon

Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи

НазваниеЭлектрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи
Дата05.07.2013
Размер34.46 Kb.
ТипДокументы
скачать




Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили”

мавзуидаги видео конференция

ПРЕСС-РЕЛИЗИ


Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида республика видео конференцияси ташкил этилди.

Конференция ишида юқорида санаб ўтилган ташкилотчилар вакиллари, вилоят ҳокимликлари, олий ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Видео конференциянинг мақсади бошқарувда очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорлик тамойилларини таъминлаш мақсадида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда тўғридан тўғри диалог ўрнатиш асосида ахборот-коммуникацион технологияларнинг устунлигини намоиш қилишдан иборат деб белгиланди.

Белгиланган мақсад доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувида очиқликни таъминлашда электрон ҳукуматнинг ролини ошириш масалалари кўриб чиқилиб, Ўзбекистонда электрон ҳукумат ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилди, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг нормаларини Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги ҳуқуқий тажрибасини ўтказишда депутатлик корпусининг ўрни ва роли белгилаб олинди, аҳоли ва бизнес билан ўзаро алоқаларни таъминлашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз интернет-ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг жорий йилнинг 18 январида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” маърузасида “Электрон ҳукумат” тизимини, шу жумладан, бошқарув жараёнлари, шунингдек, бизнес соҳасига ва фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш масаласига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон «Адолат» СДПга янги импульс бериб, партиянинг дастурий вазифаларини амалга ошириш йўналишларини конкретлаштириб берди. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши фуқаролар ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашувини мустаҳкамлашга хизмат қилиб, жамоатчиликнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини фаоллаштириб, уларнинг ижроси юзасидан жамоатчиликнинг назоратини ва таъсир доирасини кенгайтириб беради. Бугунги босқичда партия олдида “Электрон ҳукумат” тизимининг мазмуни, истиқболлари ва имкониятлари, унинг жорий этилишидан кутилаётган натижалар тўғрисида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ишларини ташкил этиш вазифаси турмоқда.

Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришнинг бугунги босқичи ўз ичига бир нечта муҳим жиҳатларни қамраб олади: ахборот коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш асосида давлат органлари фаолияти самарадорлигининг, шунингдек, тақдим этилаётган давлат хизматлари сифати ортиши ва улардан фойдаланишнинг енгиллашуви, уларни тақдим қилиш процедуралари ва муддатларининг қисқариши, ҳам фуқаро ҳам ташкилот томонидан давлат хизматини олиш билан боғлиқ бўлган маъмурий харажатларнинг камайиши, давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот очиқлиги ортиши ва уни олиш имконияти кенгайиши, давлат бошқарувининг барча даражаларида қарор қабул қилиш жараёнида ахборот-таҳлил материаллари билан таъминланиш тизимининг такомиллашуви, оперативликнинг таъминланиши ва давлат органлари фаолияти натижадорлиги юзасидан тўлиқ назоратнинг ташкил этилиши.

Ушбу йўналишларда мамлакатда фаол ва кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш давлатнинг миллий устувор йўналишларидан бири сифатида қабул қилинди. Давлат органлари, фуқаролар ва ташкилотларга ахборот жамиятида фаол иштирок этишга имкон берувчи норматив-ҳуқуқий ва методологик база шакллантирилмоқда. Бунинг учун фуқароларга ахборот билан хизмат қилишнинг ягона стандартлари жорий этилмоқда. Ушбу стандартлар ахборот хавфсизлигини юқори даражада таъминлаб, давлат ахборот ресурсларини, маълумотлар базаси ва ахборот тизимларини ҳимоя қила олади.

Ўзбекистон юқори технологик соҳани ривожлантириш бўйича улкан истиқболларга эга. Миллий IT-индустрияси муваффақиятли тарзда ривожланиб бормоқда, қўшма корхоналар тузилмоқда, янги дастурий ишланмалар яратилмоқда ва жорий этилмоқда, Интернет янада кенг маконни эгаллаб бормоқда. Ушбу соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар Ўзбекистон ахборот жамиятини ривожлантиришга ва унинг жаҳон ахборот маконига интеграциялашувига ўзининг бевосита ҳиссасини қўшади.

Видео конференция конструктив руҳда ўтди.







Похожие:

Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи icon«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Ятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconПресс-релиз 2012 йил 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат"
Халқ таълими вазирлиги қошидаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида замонавий...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconКичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Цияси аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят депутатлари, соғлиқни сақлаш касаба...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи icon3-илова Ягона Ҳимояланган электрон почтага ва электрон ҳужжат айланиши тизимига уланиш учун техник талаблар
Р маҳкамасининг ижро этувчи аппартида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconВазирлар маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўҒрисида
Лигини таъминлаш, қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconЎзбекистон Республикаси Қонуни Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2011 йил 28 июндаги 30-сон йиғилиши баёнига 2-илова
ЭП)га ва электрон ҳужжат айланиш тизими(ЭҲА)га уланадиган Вазирлар Маҳкамасининг Ижроэтувчи аппарати, давлат ва хўжалик бошқаруви,...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconҲудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги семинар пресс-релизи
Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлиги (Ўзбекистон “Адолат” сдп сурхондарё вилояти Кенгаши мисолида)” мавзуидаги...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconПресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”
Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот...
Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш – давлат ҳокимияти очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуидаги видео конференция пресс-релизи iconМаҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни 02. 09. 1993 й. N 913-xii маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг структураси ва улар фаолиятининг ташкилий асослари (16-20-моддалар)
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации