Документы

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши icon

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

НазваниеПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Дата05.07.2013
Размер37.08 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2013 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари С.Т.Турсунов олиб борган йиғилишда фракция аъзолари, бир қатор мутасадди вазирликлар, идора ва ташкилотларнинг масъул раҳбар ходимлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг 2012 йил якуни ҳамда 2013 йил 1-чорак якунлари ижроси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишларини изчил амалга ошириш натижасида, жаҳонда юз бераётган молиявий –иқтисодий инқирозга қарамай, 2012 йилда мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсиши ҳамда макроиқтисодий барқарорлик таъминланди.

2012 йил якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши – 8,2 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 7,7 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 7,0 фоизни ҳамда чакана савдо айланмаси ҳажмининг ўсиши 13.9 фоизни ташкил этди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб қолинди, яъни 7 фоиздан ошмади.

2012 йилда Давлат бюджети даромадлари бўйича белгиланган режа 101.0 фоизга бажарилиб, 21 295.7 млрд. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 22.0 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 100.5 фозга бажарилиб, 5 369.6 млрд. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25.4 фоизни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳисобот давридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси муҳокамасида социал-демократик ғояларга таянган ҳолда асосий эътиборни ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қаратди.

Қайд этилганидек, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маблағлар Давлат бюджети харажатларининг 58.9 фоизини ташкил этди.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридан ўрин олган соғлиқни сақлаш секторини ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларига 3 024.9 млрд. сўм ёки ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг 24.6 фоизи миқдорида маблағ йўналтирилганлиги қувонарли ҳол бўлиб, аҳолининг кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш имконини беради.

Ушбу соҳага ажратилган бюджет маблағларининг ижросини муҳокама қилиш жараёнида фракция аъзолари “Адолат” СДП дастурий ғояларидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашга қаратилаётган эътибор баробарида касалликларнинг профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни кучайтиришга йўналтирилган маблағларнинг мақсадли сарфланишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидладилар. Зеро, “Обод турмуш йили” Давлат дастурида ҳам ушбу йўналишда аниқ мақсадли устувор вазифалар белгилаб қўйилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа харажатларининг асосий қисмини (58.0 фоиз) ташкил этган таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 7 130.4 млрд. сўм маблағ ажратилди. Фракция аъзолари ушбу йўналишга сарфланган маблағлар ижросини муҳокама этиш чоғида партия дастурида таълим тизимидаги ислоҳотлар тарафдори сифатида олий таълим ва фундаментал илм-фанни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маблағлар ижросига алоҳида эътибор қаратдилар.

Хусусан, илм-фанни ривожлантиришга 2012 йилда 137,4 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, шундан 61.4 фоизи тармоқлар бўйича давлат илмий-техникавий дастурларнинг устувор соҳаларини молиялаштиришга, 36.1 фоизи илмий-тадқиқот ва тажриба ишларини молиялаштиришга, қолган 3.5 фоизи инновация ишланмаларини молиялаштиришга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиб депутатлар партиямиз инновация туридаги иқтисодиётни ривожлантириш тарафдори бўлиб, илм-фанни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар мамлакатимизнинг илмий, илмий-техник салоҳиятини янада ривожлантиради ва иқтисодиётни модернизация қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жихозлашда мухим ахамият касб этишини эътироф этдилар.

Бундан ташқари, 2012 йилда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам юқори суръатлар билан ривожланиб, бу борада айниқса, хизматларнинг юқори технологияларга асосланган ва бозор иқтисодиётига хос бўлган турлари жадал ривожланганлиги депутатлар диққат марказида бўлди. Жумладан, алоқа ва ахбопротлаштириш хизматлари 24.5 фоизга, компьютер дастурлаш хизматлари 18 фоизга, технологик асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш 17 фоизга ўсканлигини қайд этилиб, бу соҳадаги юксалишлар ҳам партия дастурий ғояларига ҳамоҳанг эканлиги таъкидланди.

Маълумки, фракция аъзолари Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, жойларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида тиббий хизмат ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига дори-дармон ва озиқ-овқатга ажратилаётган маблағлар ижросини ўрганган эди. Йиғилишда ушбу ўрганиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасадди вазирликларнинг масъул ходимларига аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Ушбу масалалар юзасидан мутасадди вазирлик вакилларининг ахборотлари тингланди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг фракция аъзолари Ўзбекистон “Адолат” СДП позицияси нуқтаи-назаридан ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар ҳамда 2013 йил 1-чоракдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижросини ҳам кўриб чиқдилар. Мажлис сўнгида фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди.

Похожие:

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....

Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Пресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы

База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации