Документы



Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши icon

Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши

НазваниеҲаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши
Дата05.07.2013
Размер193.86 Kb.
ТипДокументы
скачать


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси марказий ва маҳаллий органларининг ишини фаоллаштириш, мамлакатимизнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда унинг ролини кучайтириш, шунингдек, партиянинг аҳоли ўртасидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган 2011-2014 йилларга мўлжалланган

ҲАРАКАТ ДАСТУРИ




ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ СИЁСИЙ КЕНГАШИ





Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси марказий ва маҳаллий органларининг ишини фаоллаштириш, мамлакатимизнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда унинг ролини кучайтириш, шунингдек, партиянинг аҳоли ўртасидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган 2011-2014 йилларга мўлжалланган

^ ҲАРАКАТ ДАСТУРИ


ТОШКЕНТ – 2011


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси марказий ва маҳаллий органларининг ишини фаоллаштириш, мамлакатимизнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда унинг ролини кучайтириш, шунингдек, партиянинг аҳоли ўртасидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган 2011-2014 йилларга мўлжалланган

^ ҲАРАКАТ ДАСТУРИ


К И Р И Ш


Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг 2011 йил 17 мартда бўлиб ўтган IV Пленумида партия Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаровнинг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2010 йилдаги устав фаолиятининг якунлари ва 2011 йил фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги маърузаси тингланиб ва муҳокама қилиниб қуйидагилар таъкидлаб ўтилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасидан келиб чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий замонавийлашув жараёнларида фаол иштирок этиш учун партиянинг барча тармоқлари фаолиятини қайтадан танқидий ва холисона кўриб чиқишимизни тақозо этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган 2010 йил фаолиятимизда анча сермазмун ва партиянинг ташкилий ҳамда мафкуравий жиҳатдан жипслашув йили бўлди.

Ўтган давр мобайнида партиямиз фаолияти сезиларли даражада фаоллашди. Бу асосан партиянинг барча тузилмаларидаги тармоқларини қамраб олувчи аниқ йўналтирилган ташкилий-партиявий ишларида, ички тартибнинг мустаҳкамланишида, партия кадрлари ва депутатлик корпуси масъулияти ошишида ўз аксини топди.

Партиямизнинг 2010 йилдаги иш фаолияти партия V Қурултойида қабул қилинган қарорларга биноан ишлаб чиқилган 2010 йил иш режасига асосланган эди. Мазкур иш режа кейинчалик мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 26 январда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини қуриш – устувор мақсадимиздир” маърузаси, ҳамда партиянинг “Баркамол авлод йили” Давлат дастури ижросидаги иштироки ва Ўзбекистон “Адолат” СДП кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси асосида қайта кўриб чиқилди ва комплексли ҳаракат дастури билан тўлдирилди.

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сиёсий Кенгаши III Пленумининг “Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” маърузасида белгиланган кўрсатмаларни амалга ошириш юзасидан вазифалари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ партиямиз томонидан бир қатор амалий ишлар қилинди, камчилик ва нуқсонлар бартараф этилди. Ҳозирда партия ишини режалаштириш, кадрлар ва фаоллар ўқувини ташкил этиш тажрибаси такомиллашмоқда, иш ҳужжатларини юритиш самарали тизими йўлга қўйилмоқда, сермазмун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Партиянинг бизнес тузилмалари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ошмоқда, партиянинг Интернетдаги веб-сайти ҳам анча бойиди, шу билан бирга партиянинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

Ҳаёт ҳар куни бизнинг олдимизга янги вазифаларни ва уларни ҳал этиш юзасидан янги талабларни қўймоқда. Эришган ютуқларимизга қарамасдан марказий ва ҳудудий партия ташкилотларимизда айрим камчилик ва нуқсонлар йўқ эмас. Хусусан, ўтказилаётган тадбирларни сифат жиҳатидан талаб даражасида деб бўлмайди. Уларнинг ўтказилиш шакли ва мавзулари деярли бир-биридан фарқ қилмайди. Энг муҳими Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари ёки депутатларнинг ўзлари якка тартибда бўлсада салоҳиятли ва истиқболли лойиҳалар билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича етарли ташаббус кўрсатаётганликлари йўқ. Шу билан бирга, баъзи партия тузилмаларида эскича ёндашувнинг ҳали ҳам ҳукмрон бўлаётганлиги иш фаолиятимиз самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши IV Пленуми қуйидаги мазмунда қарор қабул қилди:

1. Партиянинг 2011-2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури тасдиқлансин. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари, барча даражадаги депутатлик корпуслари фаолияти Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни таъминлашга сафарбар этилсин. Ушбу Ҳаракат дастури бандларидаги вазифалар йиллик ва кундалик иш режаларига киритилсин ва уларнинг ижроси юзасидан мунтазам мониторинг ишлари олиб борилсин.

2. Барча даражадаги партия тузилмалари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги депутатлик бирлашмалари томонидан кенг омма ўртасида жамият ривожланишининг янги босқичига ўтиш зарурлиги юзасидан сиёсий-маърифий, тарғибот-ташвиқот, ахборот ва бошқа турдаги тушунтириш ишларини ташкиллаштиришда партиянинг ижтимоий шериклари (касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари ва ННТлар) билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан амалий чоралар кўрилсин.

3. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳудудий партия ташкилотларининг иш фаолиятларини кучайтириш мақсадида марказий ва маҳаллий партия органлари фаолиятини комплекс жиҳатдан ўрганиш ва мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Ҳаракат дастурининг долзарблиги ва муҳимлигини эътиборга олиб, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан уни кўп нусҳада чоп этиш лозим деб топилди.


^ 2011 йил 17 мартда

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сиёсий Кенгаши IV Пленумида

қабул қилинган


Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий ва маҳаллий

органларининг ишини фаоллаштириш, мамлакатимизнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда унинг ролини кучайтириш, шунингдек, партиянинг аҳоли ўртасидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган 2011-2014 йилларга мўлжалланган

^ ҲАРАКАТ ДАСТУРИ


Фаолиятнинг асосий йўналишлари.

Асосий тадбирлар

1.Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий ва маҳаллий органлар ишини ташкиллаштиришнинг сифати ва самарадорлигини ошириш.

1.1. Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий ва маҳаллий органлар фаолиятини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.



1.1.1. Партиянинг марказий ва маҳаллий органлари фаолиятининг 2010 йил якунларини махсус режа асосида ҳар томонлама ўрганиш. Партия органлари ишида нуқсон ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш бўйича таклифларни тўплаш ва партия органлари ишидаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

1.1.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Мамлакатимизда демо-кратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” асосида алоҳида кўрсатмалар ва хулосаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП Ҳаракат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ҳаракат дастури лойиҳасини маҳаллий партия органларига муҳокама қилиш учун йўллаш ва уларнинг фикрини олиш. Келиб тушган таклифларни тўплаш ва умумлаштириш. Ўрнатилган тартибда Ҳаракат дастурини тасдиқлаш. Қабул қилинган Ҳаракат дастурининг ижро жараёнини мунтазам муҳокамадан ўтказиш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг аъзоларини ушбу жараёнга кенг жалб этиш.

1.1.3. Жойларда (вилоят ва туман, шаҳарларда) Ўзбекистон “Адолат” СДП Ҳаракат дастурини амалга ошириш бўйича Иш режаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш. Бу жараёнга Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва партия фаолларини жалб қилиш ҳамда бу фаолиятни ОАВда кенг ёритиб бориш.

1.1.4. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан Давлат раҳбарининг дастурий ташаббусларига тезкор жавоб қайтариш (Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йилдаги мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган асосий устувор йўналишлари тўғрисидаги маърузаси). Шу мақсадда партиянинг Ҳаракат дастурини, жумладан, партиянинг Фаолият дастурида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олувчи дастурларни тезкор ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бу жараёнга жойлардаги барча партия ташкилотларининг раҳбарларини фаол жалб қилиш.

1.1.5. Ёшларни ишга жойлаштириш, оилавий бизнесни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ролини ошириш каби алоҳида соҳалардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал қилишга қаратилган партия дастурларини ишлаб чиқиш.

1.2. Партия вазифаларини ҳал қилишда қабул қилинган қарорлар бажарилишида ижро интизомини ошириш бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий ва маҳаллий органларининг ишини фаоллаштириш.

1.2.1. Партия Марказий аппарати ва жойлардаги партия ташкилотлари кадрлар таркибини кучайтириш бўйича комплексли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Партия раҳбар кадрлари фаолияти таҳлили асосида уларни жой-жойига қўйиш, ўрнини алмаштириш, партия органларида иш сифатини оширишга қобилияти бор таҳлилчи-ходимларни саралаш, партия кадрлари учун услубий қўлланмалар тайёрлаш, олиб борилаётган ишлар ҳақида жойлардаги партия ташкилотлари учун ҳисобот тизимини киритиш.

1.2.2. Марказий аппарат таркибида Назорат-таҳлил бўлимини ташкил қилиш. Бўлим вазифалари ва ваколатларини, жумладан, партия эҳтиёжлари учун ажратиладиган молиявий маблағлар мониторингини олиб бориш тартибини белгилаш учун бўлим низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1.2.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида заҳирага олинган номзодлар рўйхатини шакллантиришга қаратилган чора- тадбирларни амалга ошириш ва уларнинг ўқувини ташкил этиш.

1.3. Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ва маҳаллий органлари ходимларининг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва уларни мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгариш-лар ҳақида хабардор қилиш.

1.3.1. Жойлардаги партия ташкилотларини ахборот материаллари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жумладан, уларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари матнлари, Давлат раҳбарининг дастурий маърузалари матнлари, партия дастурий ҳужжатлари ва бошқа услубий ахборот материаллари билан таъминлаш. Шу мақсадда ахборот тайёрлаш ва тарқатиш тартибини белгилайдиган тегишли йўриқнома ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларини ушбу ишга кенг жалб қилиш.

1.3.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг жойлардаги партия ташкилотлари фаоллари ва сайловчилар билан бўладиган учрашувларининг йиллик жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Учрашувлар жадвали нафақат сайлов округларида ишни амалга ошириш учун депутатларга ажратиладиган вақтни, балки уларнинг назорат тадбирларини амалга оширишдаги вақтини ҳам акс эттириши керак.

1.3.3. Партия ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш. Шу мақсадда даврий аттестация ўтказишни назарда тутадиган ўқишнинг махсус дастурини ишлаб чиқиш. Тингловчиларни тегишли сиёсий ва хуқуқий ахборот материаллари, жумладан, электрон шаклдаги материаллар билан таъминлашни кўзда тутиш. Шунингдек, сиртқи таълим олиб бориш, унда тингловчиларга Интернет орқали тематик материаллар ва сўровномалар жўнатиш. Ўқишнинг асосий мақсади партия ходимлари дунёқарашини кенгайтириш, ахборот материаллари билан ишлаш кўникмаларини бериш.

1.3.4. Партия аъзоларининг турли хил тадбир маърузаларини тайёрлашни тартибга солувчи услубий тавсияларни ишлаб чиқиш, мисол учун, телевидение ва радио орқали сайловчиларга қаратилган чиқишларни ташкил қилиш тартиби ва ҳоказолар.

1.4. Ўзбекистон “Адолат” СДП органлари ишининг самарасини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида бошқа партиялар фаолиятининг дои-мий мониторингини амалга ошириш.

1.4.1. Қуйидаги йўналишлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

- бошқа партиялар фаолиятининг, улар ўтказаётган тадбирларининг доимий мониторингини олиб бориш;

- бошқа партияларнинг кучсиз ва кучли томонларини аниқлаш мақсадида уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш;

- бошқа партиялар томонидан қўлланилаётган ижобий тажрибанинг энг самарали усулларидан фойдаланиш;

- бошқа партиялар билан қиёслаганда партиямизнинг яхши томонларини кўрсатадиган стратегияни ишлаб чиқиш;

- бошқа партиялар томонидан ҳали ишлатилмаган (янги) иш услуб ва усулларини партия фаолиятида қўллаш.

1.4.2. Бошқа партиялар фаолиятининг доимий мониторингини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи, ахборот тўплаш манбаларини аниқловчи, уларни тартибга солувчи, қиёсий таҳлил ўтказиш ҳамда партия фаолиятини такомиллаштириш мақсадида таклифларни тўплаш ва умумлаштириш бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқиш.

1.5. Аҳоли орасида партия ғояларини тарғиб қилиш. Аҳолининг партия фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш.

1.5.1. Аҳолининг партияга бўлган ишончини ошириш мақсадида аҳолининг эътиборини партиянинг алоҳида вакилларига эмас, балки аксарият вакилларини партияга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва олиб бориш. Партия тадбирларини амалга ошириш, тадбирларга кўпчилик аҳолини жалб қилиш.

1.5.2. Вилоятлардан келган ёшларни парламентга, жумладан, Сенатга саёҳатини ташкил қилиш. Ҳомийлар маблағи ҳисобидан сайёҳларга совға қилиш мақсадида эсдалик календарлари, кўкрак нишонлари, партия логотипи (рамзлари) босилган блокнот ва ручкаларнинг ададини кўпайтириш.

1.5.3. Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ёки унинг ўринбосари номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳисобланувчи депутатлар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари туғилган худудлардаги энг обрўли оқсоқоллар ва оддий фуқароларга байрам табрикларини йўллаш (рўйхатга мувофиқ).

1.5.4. Алоҳида кам таъминланган оилаларга ҳомийлик маблағи ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш. Бу соҳада ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва депутатлар номидан давлат идораларига, тегишли жамоат бирлашмаларига (жумладан, касаба уюшмаларига), ўзини-ўзи бошқариш органларига кам таъминланган оилалар учун моддий ёки бошқа бир ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаатномалар тайёрлаш (масалан, сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар ажратиш).

1.5.5. Партия ташаббуси остида ҳомийларни жалб қилиш йўли билан ҳар хил тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш (масалан, партия дастурининг энг яхши ғояси учун совринли танловларни ташкил этиш, “Камолот” ЁИҲни жалб қилиб, олий ўқув юртлари талабалари орасида фан олимпиадаларини ўтказиш ва ҳ.к).

1.5.6. Аҳолининг партияга бўлган ишончини ошириш мақсадида фуқаролар мурожаатларида кўтарилган муаммолар ҳақида “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида ва партия веб-сайтида ахборот чоп этишни ташкиллаштириш.

1.5.7. Фуқаролар мурожаатларига бўлган ёндашувни тубдан ўзгартиришни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Мақсад - бу соҳадаги “формализмдан ҳақиқий ҳаракатларга” ўтиш. Бунда мурожаат этганлар партия вакиллари томонидан фуқаролар муаммоларига бўлган эътиборни сезиши зарур. Фуқаролар партия ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қилганлигини сезиши керак. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бошқа партияларга нисбатан фуқаролар муаммоларига жиддий қарашини амалда исботлаш лозим. Шу мақсадда қуйидагилар назарда тутилади:

- партия ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари номига келиб тушган фуқаролар ёзма мурожаатлари, шунингдек, депутатларнинг ва партия вакилларининг сайловчилари билан ўтказган шахсий учрашувлари жараёнида олинган мурожаатлари билан ишлаш тартиби ҳақида услубий тавсияномалар ишлаб чиқиш, ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ва уларга жавоб тайёрлаш тартибини ишлаб чиқиш;

- фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар хақида маълумотлар базасини шакллантириш;

- партия вакиллари иштирокида ўқув семинарлар ўтказиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш;

- партия веб-сайти ва партия газетасида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижалари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш;

- қонунчилик ташаббусларини тайёрлашда фуқаролар мурожатларини инобатга олиш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, тегишли қўмиталар ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги доимий комиссиялари мажлисига кўриб чиқиш учун фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган муаммо ва бошқа масалаларни киритиш ва уларни ҳал этиб бериш.

^ II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ишини фаоллаштириш

2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адо-лат” СДП фракцияси аъзолари фаолиятида тизимлиликни таъ-минлаш ва фракция фаолиятини янада фаоллаштириш.

2.1.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2011 йил учун иш режасини ишлаб чиқиш:

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмиталар таркибида фракция аъзолари иштирокида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари ҳақида ҳар чоракда марказий ОАВ саҳифаларида мақолалар чоп этиш;

- фракция аъзоларини давра суҳбатлари ва анжуманлардаги иштироки ҳамда ўтказилган семинарлар ҳақида партия газетасида мақолалар чоп этиш; фракция аъзоларининг сайловчилар билан ўтказган учрашувларида билдирилган таклифлар асосидаги ташаббусларига эътибор қаратиш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий депутатлар томонидан фуқароларни қабул қилиш жадвалини ишлаб чиқиш. Партия газетасида ушбу жадваллар ҳақида маълумот чоп этиб бориш;

- жойларда фуқаролар билан учрашувларни ташкил этиш, унда ҳар бир фуқаронинг мурожаатини кейинчалик депутатларга йўллаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

- фракция аъзоларининг партия фаоллари билан мунтазам учрашувларини ўтказиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”даги алоҳида кўрсатмалар ва хулосаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон “Адолат” СДП Ҳаракат дастурини амалга ошириш.

2.1.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатувчи механизмларни ишлаб чиқиш. Энг ташаббускор депутатларни парламент фаолияти йўналишлари бўйича чет эл сафарларига (қисқа муддатли стажировкага) юбориш, давлат мукофотига номзодларини тақдим этиш ва бошқалар.

2.1.3. Бошқа сиёсий партиялар фракциялари фаолиятини таҳлил қилиб бориш ва улардаги камчиликларни аниқлаш. Хулоса бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясига ҳавола этиш.

2.1.4. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Парламент назорати тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан боғлиқ мавзуларни муҳокама қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, яъни барча партия ташкилотларида бу масалаларни муҳокама қилинишини ташкил этиш, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида мазкур мавзу бўйича таҳлилий материалларни чоп этиш, тегишли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мазкур қонун лойиҳалари бўйича фикр-мулоҳазаларни тўплаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун киритиш.

2.1.5. Парламент эшитуви, парламент сўровларини ташкил этиш, вазирлик раҳбарлари, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари ҳисоботини тинглаш учун тегишли масалалар рўйхатини тузиш.

2.2 Партия фаолият дастури, партия қарорлари ва ўз депутатлик мажбуриятларида кўзда тутилган вазифаларни сўзсиз бажариш бўйича фракция аъзолари масъулия- тини ошириш

2.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ўз депутатлик мажбуриятларини сифатли бажараётганлигини партия органлари томонидан назорат қилиш тизимини тадбиқ этиш. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг партия юқори органлари олдида ҳисобот бериш тизимини киритишга қаратилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг маълум даврда қилинган ишлари ҳақидаги ҳисоботларини тинглаш тартибини; фракция аъзоларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотни маҳаллий партия ташкилотларига етказиш тартибини; фракция аъзоларини ўз депутатлик мажбуриятларини қониқарли даражада бажармаганлиги учун муддатидан олдин чақириб олиш масаласини кўриб чиқиш.

2.2.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлик этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ташаббусини кўтариб чиқиш.

2.2.3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш-лари депутатларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Адолат” СДП фракцияси аъзоларини алоҳида ҳудудларга бириктириш тизимини тадбиқ этиш. Фракция аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик тартибини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бунда ўзаро ҳаракатларнинг қуйидаги йўлларини белгилаб олиш лозим:

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларига ахборот, хуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

- Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан ташкил қилинган тадбирларга Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларини жалб қилиш йўли орқали уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билим даражасини ошириш, уларни фракция аъзолари иштирокида ўтказиладиган тадбирларга жалб қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари – Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари учун ташкил қилинган сайловчилар билан бўладиган учрашувларга Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокини таъминлаш.

^ III. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг партия фаолиятидаги иштирокини кучайтириш

3.1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг сиёсий ва хуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда жаҳонда рўй бераётган сиёсий жараёнлардан хабардор қилиш.

3.1.1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларини қуйидаги ахборот материаллари билан таъминлаш тизимини тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш:

- Олий Мажлисда кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, уларнинг қисқача изоҳлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси фаолияти хақидаги маълумотлар;

- Энг муҳим партия қарорлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг қўмиталар таркибидаги фаолияти ҳақидаги малумотлар;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси умумий фаолияти ҳақидаги маълумотлар;

- депутатлар корпуси фаолиятини тартибга солувчи қонун матнлари;

- Олий Мажлиси Сенати, Сенат Кенгашининг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятига доир қарорлари;

- бошқа материаллар.

3.1.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг реал эҳтиёжларини ўрганиш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш. Шу мақсадда мониторинг олиб борувчилар гуруҳини яратиш. Бу гуруҳ жойларга чиқиб барча маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари билан учрашувлар, улар орасида сўровномалар ўтказиш. Уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича жойларга партия аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳларни шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

3.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекис-тон “Адолат” СДП аъзолари-нинг Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари билан ўзаро ҳамкорлигини таъмин-лаш.

3.2.1. Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларидан сайланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари рўйхатини тузиш. Улар аъзо бўлган маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларининг ва тегишли вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши халқ депутатларининг иш режаларини ўрганиб чиқиш. Бу тадбирларда партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг иштирокини таъминлаш. Алоҳида эътиборни 2011-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши дастурни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш масалаларига қаратиш.

3.2.2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоларининг жойларда ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини фаоллаштиришга кўмак берувчи Сенат комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик масаласини кўриб чиқиш. Жумладан, қўшма тадбирлар (семинар, давра суҳбати, анжуманлар) ўтказиш.

3.2.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси фаолиятининг умумий йўналишини инобатга олган ҳолда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари учун шахсий йиллик иш режаларини тузиб чиқиш, шунингдек, тегишли услубий тавсияномалар ишлаб чиқиш.

3.2.4. Маҳаллий Кенгаш депутатларини Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси фаолияти билан таништириш мақсадида бир кунлик экскурсиялар ташкил этиш (партия маблағлари ҳисобидан). Экскурсиялар жадвали Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган барча маҳаллий Кенгаш депутатларини қамраб олиши керак.

3.3 Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатларининг фуқа-роларнинг ўзини-ўзи бошқариш ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш

3.3.1. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари фаолияти тизимини тадбиқ этиш. Депутатларнинг маҳалла ва фуқаролар йиғинлари фаоллари билан бўладиган учрашувлар мавзуси партия Марказий аппарати томонидан белгиланиши ва мувофиқлаштирилиши керак. Бунинг учун маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида алоҳида ишчи гуруҳ тузиш керак. Учрашувларни ўтказишдан мақсад:

- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолияти ҳақида аҳолини хабардор қилиш;

- аҳолини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ва унинг аъзолари фаолияти ҳақида хабардор қилиш;

- партия фаолияти ҳақида хабардор қилиш;

- маҳалла аҳолисини қийнаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича маълумотларни тўплаш.

3.3.2 Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини Давлат раҳбари маъруза матнлари, энг муҳим Давлат дастурлари, айрим қонун матнлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Ҳуқуқий тарғибот бурчакларини очиш.

3.4. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган депутатлар фаолли-гини ошириш

3.4.1 Маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчилар олдида депутатлик мажбуриятини қониқарли даражада бажармаганлиги учун уни чақиртириб олиш ташаббусини тадбиқ этишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳисоботлари ва уларни партия ташкилотига тақдим этиш жадвали намунавий шаклларини тасдиқлаш. Бунинг учун тегишли услубий тавсияномаларни ишлаб чиқиш.





Похожие:

Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз 2011 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди
Унда партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партиянинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги...
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз 2012 йил 27 январь куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди....
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconҚонунлар лойиҳалари муҳокама этилди ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши Қонунчилик палатасининг...
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Ҳаракат дастури ўзбекистон “адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши iconУстав и тошкент – 2011 Ўзбекистон “адолат” социал-демократик партиясининг устав и
Адолат” сдп V қурултойи берган ваколатлар асосида партия Сиёсий Кенгаши IV пленуми
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации