Документы



Низом умумий бўлим icon

Низом умумий бўлим

НазваниеНизом умумий бўлим
Дата20.09.2013
Размер63.47 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмиталари тўғрисидаги

НИЗОМ


1.Умумий бўлим


Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмиталарини тузишдан асосий мақсад, касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва касбий манфаатларини ҳимоялашдаги самарадорлигини оширишда касаба уюшмаси ташкилотларининг салоҳиятини юксалтириш ва ҳаракат бирлигини мустаҳкамлашдир.


^ 2.Туман, шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмиталарини ташкил қилиш.


Туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмиталари Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмаси кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ, туман, шаҳар касаба уюшмаси конференцияларида тузилади ва улар ўз фаолиятини Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Устави ва мазкур Низом асосида олиб борадилар.


^ 3.Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмиталарининг юқори органлари


3.1.Туман, шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмиталарининг юқори органи конференция ҳисобланади. Конференция беш йилда камида бир марта чақирилaди. Конференцияга сайланадиган делегатлар сони ва уларни сайлаш тартиби туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмиталарининг Мажлиси томонидан белгиланади.

Конференция ваколатига қуйидагилар киради:

- туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси, Тафтиш комиссиясининг иши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди, уларнинг янги таркибини сайлайди;

- касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар конференциясига делегатлар сайлайди, туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси раисини беш йил муддатга сайлайди.

- туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси билан меҳнат шартномасини тузиш ваколатига эга бўлган шахсни белгилайди.

3.2.Конференциялар оралиғидаги даврда раҳбар органи деб туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳисобланади. Бирлашган касаба уюшма қўмитаси Мажлиси бир йилда камида бир марта бирлашган касаба уюшма қўмитасининг раёсати томонидан чақирилади.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ваколатига қуйидагилар киради:

- туман, шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмаси конференциясини чақириш ҳуқуқига эга;

- конференция қарорлари бажарилишини ташкил қилади;

- бирлашган қўмита раиси ўринбосари, зарур ҳолларда раисини, раёсат таркибини сайлайди, комиссиялар тузади;

- бирлашган қўмита таркибидан зарур ҳолларда аъзоларни чиқариш ҳамда янги аъзоларни сайлаш (кооптация қилиш) ҳуқуқига эга;

- бирлашган қўмита раёсатининг ҳисоботларини тинглайди;

- бирлашган қўмита ўз фаолияти тўғрисида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси конференцияси ва юқори органлар олдида ҳисобот беради.

3.3.Туман, шаҳар бирлашган касаба уюшма қўмитасининг раёсати-касаба уюшмаси органининг доимий харакатдаги ижроия сайланувчи коллегиал органидир. Раёсат мажлиси заруратга қараб, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади.

Раёсат ўз ваколатлари доирасида:

  • бирлашган касаба уюшма қўмитаси номидан иш кўради;

  • бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Мажлисини чақиради ва муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ҳужжатлар тайёрлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ва назорат қилинишини ташкил қилади;

  • Республика қонунчилик, ижроия, суд хокимияти органларида касаба уюшмаси аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;

  • бирлашган касаба уюшма қўмитаси сметасини тасдиқлайди;

  • бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаси тузилишига эришади;

  • маҳаллий хокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларига касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар киритади, уларни қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, келишув ва жамоа шартномаларида амалга оширилишига эришади;

  • касаба уюшмаси аъзоларига иш шарт-шароитларини яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда (келишишда) иштирок этади;

  • иш берувчилар ва мансабдор шахслар томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида ҳамда бошқа ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилинишини, шунингдек, касаба уюшмаси аъзолари ишлайдиган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бажарилишини назорат қилади;

  • касаба уюшмаси аъзоларининг санаторий-курортларда даволаниши ва дам олишини ташкил қилади;

  • Ўзбекистон Республикасининг меъёрий ҳужжатлари ва қонунчилигига зид келадиган, касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи харакатлар содир этилганда, маҳаллий хокимият ва ўзини – ўзи бошқариш органларига, иш берувчиларга ушбу харакатларни бекор қилиш бўйича талаблар қўяди;

  • бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталарининг ҳисоботларини тинглайди;

  • қуйи касаба уюшмаси ташкилотларига услубий, ташкилий, консультатив, ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатади, касаба уюшма ходимларининг ўқишини ташкил қилади, кадрлар захираси бўйича иш олиб боради;

  • бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг касаба уюшма бюджети сметаларини тасдиқлайди.

3.4.Касаба уюшмасининг Тафтиш комиссияси.

Касаба уюшмасининг Тафтиш комиссияси (қуйида комиссия деб юритилади) бирлашган қўмитанинг ваколат муддатига тенг муддатга сайланади, мазкур Низомга мувофиқ коллегиаллик, ошкоралик ва қонунчилик, шунингдек, амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида ўз вазифаларини бажаради. Комиссия касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан Устав талаблари, конференция қарорларининг бажарилиши, бюджет сметаси ижросини, бошланғич ташкилотлар ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бухгалтерлик ҳисоб-китобни тўғри олиб борилишини ва ҳисоботларнинг тўғрилигини, пул маблағлари ҳаражат қилинишининг, касаба уюшмаси мулкидан фойдаланишнинг тўғрилигини, касаба уюшмаси аъзоларининг хат ва мурожаатларини кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширади. Комиссия ўз фаолиятида мустақил бўлиб, фақат туман, шаҳар касаба уюшмаси конференцияси олдида ҳисобот беради.

Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • касаба уюшмаси органларидан режа, молия, бухгалтерлик ва бошқа барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиш, шунингдек, зарурат туғилганда, қарши текширишлар ўтказиш;

  • тафтиш ўтказиш жараёнида пайдо бўлган масалалар юзасидан мансабдор ва бошқа шахслардан зарур маълумотларни, ёзма равишдаги тушунтириш хатларини талаб қилиш;

  • тафтиш ва текширувларни ўтказиш учун касаба уюшмаси фаоллари, касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларини жалб қилиш;

  • тафтиш қилинаётган ташкилот бир ой муддат ичида тафтиш материалларини кўриб чиқиши ва амалга оширилган ишлар тўғрисида комиссияга маълумот бериши керак;

  • комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин йилида икки марта ўтказилади;

- комиссия ўзи тасдиқлаган бир йиллик иш режаси асосида ишлайди, зарурат бўлганда режадан ташқари текширувлар ва тафтишлар ўтказади;

- комиссия раиси бўлмаганида, унинг вазифасини ўринбосари бажаради;

- зарурат туғилганда комиссия, албатта бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирокида комиссия раисини ва аъзоларини сайлаш ҳуқуқига эга, агар қўшма мажлис иштирокчиларининг камидан учдан икки қисми унинг учун овоз берса, номзод сайланган ҳисобланади.

4. Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг раиси:

- Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Уставининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради;

- маҳаллий хокимият, ўзини-ўзи бошқариш органлари, иш берувчилар бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда, оммавий ахборот воситалари билан касаба уюшма қўмитаси номидан иш кўради;

- касаба уюшмаси номидан мурожаат ва тавсиялар йўллайди;

-касаба уюшмаси ва унинг органлари номидан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан алоқада ишонч қоғозисиз харакат қилади ҳамда мулоқот олиб боради;

- касаба уюшмаси фаолиятининг кечиктириб бўлмайдиган масалаларини тезкорлик билан ҳал қилади ва кейинчалик бу ҳақида бирлашган касаба уюшма қўмитасини хабардор қилади;

-тасдиқланган сметага мувофиқ мулк ва пул маблағларидан фойдаланишни бошқаради, молиявий имзо ҳуқуқига эга;

- бирлашган касаба уюшма қўмитаси аппаратига раҳбарлик қилади, функционал вазифаларни тасдиқлайди ва уларни вазифасига тайинлайди ва озод қилади;

- бирлашган касаба уюшма қўмитасининг раёсат мажлисини чақиради;

- лавозими бўйича бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва раёсатининг аъзоси ҳисобланади ҳамда ушбу органлар мажлисларида раислик қилади;

-бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан берилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

5.Бирлашган касаба уюшма қўмиталари – юридик шахсдир. Улар ўз муҳри, штампи, бланклари, шунингдек, ўз ҳисоб рақамига эга.



Похожие:

Низом умумий бўлим icon«Yangi intellekt-2013» энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови тўғрисидаги низом I. Умумий қоидалар «Yangi intellekt»
«Yangi intellekt» энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови тўғрисидаги мазкур Низом (матнда кейинчалик “Низом” деб юритилади) энг...
Низом умумий бўлим iconI.­ Умумий іоидалар
Ушбу Низом вилоят болалар кґп тармоіли тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди
Низом умумий бўлим iconДокументы
...
Низом умумий бўлим iconМеҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом
Вакил касабақўм ваколати муддатига ёки умумий йиғилиш белгилаган муддатга (касаба уюшма ташкилоти тузилмаган корхонада) аммо бир...
Низом умумий бўлим iconТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Низом умумий бўлим iconИнтерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004...
Низом умумий бўлим iconДиплом буйича мутахасис
Косонсой тхтмфмттэб-га карашли 7-умумий урта таълим мактаби укитувчилари хакида 2012-2013 укув йили умумий
Низом умумий бўлим iconДокументы
1. /узбекистон республикасида умумий урта таълимни ташкил килиш ва умумий урта таълим мактабларида...
Низом умумий бўлим iconРуководство по токсикологической химии ядовитых веществ, изолируемых методами экстракции. Алматы, 2003
Барбитуратлар. Токсикологик ва наркологик аҳамияти, умумий характеристикалари. Барбитуратларни умумий, юпқа қатлам хроматографик...
Низом умумий бўлим iconҚисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида низом
Ушбу Низом мактабгача таълим муассасаларига (кейинги ўринларда матнда “мактабгача муассасалар” деб юритилади) қатнамайдиган мактабгача...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации