Документы



Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом icon

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом

НазваниеЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом
Дата20.09.2013
Размер172.45 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон истеъмол товарлари

ишлаб чиқариш, савдо ва

хизмат кўрсатиш ташкилотлари

ходимлари касаба уюшма Раёсатининг 2011 йил 12октябрдаги 2-22о -сонли қарорига илова



Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан

НИЗОМ


Кириш

I. Низомда қўлланадиган асосий тушунчалар

II. Аттестация комиссиясини тузиш ва унинг ишини ташкил этиш тартиби

III. Аттестация(қайта аттестация)ни ўтказишнинг муддатлари ва даврийлиги

IV. Аттестация(қайта аттестация)ни ўтказиш тартиби

V. Аттестация комиссияси қарори юзасидан шикоят аризаси бериш

1-Илова. Аттестация ўтаётган ходим тўғрисида маълумотнома

2-Илова. Аттестация варақаси

3-Илова. Аттестация комиссияси баёни


Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2011 йил 27 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аъзо ва тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан Тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида"ги № 1-13 сонли раёсат қарори асосида ишлаб чиқилди ва ходимларни ўз касбига лаёқатлиги даражасини холисона баҳолаш, малакавий талабларга мувофиқлигини аниқлаш, касби ва маданий даражаси, шахсий маънавий-аҳлоқий сифатлари, уларнинг фаолият самарадорлиги ва ишчанлик малакаси, касб маҳоратини мунтазам равишда юксалтира бориш омилларини баҳолаш, зиммаларига юклатилган топшириқ ва вазифаларни бажариш учун уларнинг масъулияти шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқлар, Ўзбекистон Республикасиниинг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолотлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари ва қонунчилик актлари талабларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан ишларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.


^ I. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аттестация – ходимлар малакасини аниқлаш усулларидан бири;

техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига девон ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда мазкур жараёнларни таъминлаш ишларини бажарадиган (чоп этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) ходимлар;

хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига биноларда техник ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, девон ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатадиган ходимлар.

1.2. Аттестация(қайта аттестация) қуйидагиларни тасдиқлайди:

ходимларнинг касбига лаёқатлилик талабларига мувофиқ эканлиги, лавозим мажбурияти(етарлича билимга эгалик, махсус тайёргарлик даражаси, касб фаолиятида тўплаган кўникма ва тажрибаси)га мос келишини;

ходимнинг ишни сифатли ташкил қила билиш қобилияти ҳамда ижро интизомини;

ходим томонидан касб этикаси меъёрларига риоя этишини.

1.3. Аттестация(қайта аттестация)ни ўтказишдаги асосий томойил бўлиб қуйидагилар хисобланади:

уни ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;

уни ўтказишда ошкоралик, холислик ва коллегиаллик.

1.4. Ходимларни аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тузилган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади.


^ II. Аттестация комиссиясини тузиш ва унинг ишини

ташкил этиш тартиби


2.1. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимийлик асосида амалга оширади.

Аттестация комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг лавозимига янги тайинланган ёҳуд тегишли вазифани бажариш зиммасига юклатилган ходим комиссия таркибига киритилади.

^ 2.2. Аттестация комиссияси:

-аттестация ўтказадиган касаба уюшма органи аъзоларидан шакллантирилади.

Аттестация комиссиясининг шахсий таркиби тегишли орган Раёсати томонидан таcдиқланади.

2.3. Аттестация комиссияси камида беш аъзодан ташкил топади.

2.4. Аттестация комиссиясини унинг раиси бошқаради. Аттестация комиссияси раиси йўқлигида, уни аттестация комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.

^ 2.5. Аттестация комиссияси аъзолари:

­ аттестация комиссияси мажлисини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этадилар;

­ зарурат туғилганда, аттестация ўтаётган ходимнинг фаолиятига оид қўшимча материал ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар;

­ аттестация варақаси ва аттестация баёнини имзолайдилар.

2.6. Тегишли органнинг ташкилий бўлимлари аттестация комиссияси ишини ташкил этишни таъминлаш бўйича аттестация комиссиясининг ишчи органи (бундан буён “ишчи органи”) ҳисобланади.

^ Ишчи орган қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) касаба уюшма органлари ходимлари рўйхатини олиб бориш;

б) аттестацияни ўтказиш учун тахминий саволлар рўйхатини тузиш ва уни тасдиқлатиш;

в) аттестация(қайта аттестация) ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш ҳамда бу ҳақда аттестация комиссияси ва аттестация(қайта аттестация)дан ўтиши лозим бўлган ходимларни хабардор қилиш;

г) касаба уюшма органлари томонидан мазкур Тавсияларни бажарилишини назорат қилиш.

2.7. Ишчи орган аттестация(қайта аттестация)дан ўтадиганлар рўйхатига мувофиқ аттестация(қайта аттестация)ни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади, аттестация учун тахминий саволлар рўйхатини тайёрлайди ва бу ҳақда аттестация бошланишидан камида бир ой олдин аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтадиган ходимлар эътиборига етказади.

^ 2.8. Аттестация комиссияси:

а) аттестация(қайта аттестация)ни ўтказиш пайтида:

аттестация ўтадиган ходим ҳақида, унинг лавозим вазифаларига мувофиқ фаолияти натижалари тўғрисида қисқача ахборот эшитади;

аттестация ўтадиган ходимга саволлар беради;

берилган саволларнинг жавоблари натижалари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;

б) аттестация(қайта аттестация) натижалари бўйича ходимга баҳо беради;

в) аттестациядан ўтган ходим фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

г) ходимнинг аттестация(қайта аттестация)га келмаганлигининг узрли (узрсиз) сабаблилиги ҳақида қарор қабул қилади;

д) ишчи органга аттестация(қайта аттестация) натижаларини тақдим этади;

е) бевосита аттестация(қайта аттестация)ни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади.


^ III. Аттестация(қайта аттестация)ни ўтказишнинг

муддатлари ва даврийлиги


3.1. Касаба уюшма органларида аттестация (қайта аттестация)ни ўтказиш жойи, муддати ва тартиби аттестация ўтказадиган касаба уюшма органнинг Раёсат қарори билан тасдиқланади.

3.2.Ишчи орган аттестация(қайта аттестация)дан ўтадиган ходимларни мунтазам аниқлаб бориш мақсадида ходимлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

ходимнинг фамилияси, исми ва шарифи;

ходимнинг паспортига оид маълумотлари ва яшаш жойи;

ходим ишлайдиган касаба уюшма органи номи ва унинг лавозимга тайинланган санаси;

ходимнинг охирги малака ошириш курсларида ўтганлиги ҳақида маълумотлар;

ходимнинг олдинги аттестация(қайта аттестация)дан ўтганлиги ҳақида маълумотлар;

ходимнинг фаолиятига оид бошқа зарур ахборотлар.

3.3. Эгаллаб турган лавозимида олти ойдан ортиқ иш стажига эга ходим аттестация (қайта аттестация)дан ўтказилади.

Ишга қабул қилинганига олти ой бўлмаган ходимлар суҳбатдан ўтадилар.

3.4. Ўриндошлик тартибида ишлаётган ходимлар аттестация(қайта аттестация)дан умумий асосда ўтказилади.

^ Аттестацияга қуйидаги ходимлар жалб қилинмайди:

-юридик хизмат кўрсатиш ходимлари;

-сайлаб қўйиладиган лавозимда ишлаётган ходимлар;

-тегишли лавозимда олти ойдан кам ишлаган ходимлар;

-ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (ишга тушганларига олти ойдан кейин аттестацияга қўйиладилар);

-техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари.

^ 3.5. Ходимлар беш йилда бир марта аттестациядан ўтишлари шарт.

3.6. Ходимларни аттестациядан ўтказиш муддатлари ва даврийлиги аттестация ўтказадиган касаба уюшма органнинг Раёсат қарори билан тасдиқланади.

3.7.Раёсат, конференция, Қурултой ташаббуси билан (аввалги аттестациядан бир йилдан кам бўлмаган вақтдан сўнг) ходимлар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

^ IV. Аттестация (қайта аттестация) ўтказиш тартиби


4.1. Касаба уюшма органлари аттестация (қайта аттестация)га қадар камида бир ойдан кам бўлмаган вақт оралиғида:

аттестация(қайта аттестация) ўтказиш тўғрисида тегишли фармойишни қабул қилади, унга кўра аттестация ўтадиганларнинг рўйхати аниқланади;

аттестациядан ўтиши лозим бўлганлар аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланган аттестация тўғрисидаги Низом билан(шу жумладан, саволлар билан), аттестация ўтказилиш жойи ва муддати, шунингдек, аттестация талаблари рўйхати билан танишадилар.

4.2. Аттестациядан ўтадиганлар ишчи органга қуйидагиларни тақдим этадилар:

кадрлар ҳисоби бўйича шахсий варақа, аттестация ўтаётган ходим ҳақида маълумотнома (1-илова);

маълумоти, илмий даражаси ва унвони ҳақидаги ҳужжат нусхаси;

малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Аттестация комиссияси аттестация ўтаётган ходимнинг меҳнат фаолиятига оид қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақлидир.

4.3. Аттестациядан ўтаётган касаба уюшма ходими тўғрисидаги маълумотнома касаба уюшма органи раҳбари томонидан;

- касаба уюшма тасарруфидаги корхоналар (профилакторий, Маданият саройлари) ходимлари маълумотномаси ушбу корхона рахбари томонидан имзоланади.

4.4. Аттестация комиссиясининг мажлиси унда аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг камида 2\3 қисмидан кам бўлмаган аъзолари қатнашган ҳолда, аттестация ўтадиган ходим иштирокида ўтказилади.

Узрли сабабга кўра, аттестация(қайта аттестация)га келолмаган ходим (хасталик, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиш ва бошқалар) аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестация (қайта аттестация)дан ўтиши талаб этилади. Бироқ, аттестация ўтиши лозим бўлган ходим навбатдаги аттестация(қайта аттестация)га қўйилишига эришиш мақсадида, аттестация(қайта аттестация) ўтказиладиган кунга икки ҳафтадан кечикмаган ҳолда ишчи органга аввал келмаганлигининг узрли сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши даркор.

Узрли сабабсиз аттестация(қайта аттестация)га келмаган ходимга аттестация комиссияси томонидан огоҳлантириш берилади. Аттестация(қайта аттестация)га кейинги сафар ҳам узрсиз келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида аттестация ўтувчининг эгаллаб турган лавозимга нолойиқ эканлиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

^ 4.5. Аттестация ўтадиган:

аттестация(қайта аттестация)дан ўтиш учун ўтказиш жойига ўз вақтида етиб келиши;

ўзи билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга шунингдек, касаба уюшма аъзоси билетига эга бўлиши шарт.

Юқорида зикр этилган ҳужжатлари бўлмаган ёҳуд аттестация(қайта аттестация)га кечиккан ходимлар аттестацияга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги аттестация(қайта аттестация)га қўйилган ходимлар рўйхатига киритилади.

4.6. Аттестация(қайта аттестация) комиссияси мажлисида аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация комиссияси аттестация ўтаётган ходимни таклиф қилиб, у ҳақида қисқача маълумотни тинглайди.

Комиссия аъзолари аттестация ўтаётган ходимга қонунчилик ҳужжатларини, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг умумиқтисодий ва сиёсий жиҳатларини билиши бўйича, шунингдек, лавозим вазифасини бажаришга бевосита тааллуқли билимлар (компютерни эгаллаганлик даражаси) бўйича саволлар берадилар. Аттестациядан ўтаётган ходимнинг фаолияти унинг касаба уюшма органлари шунингдек, лавозим вазифалари билан боғлиқ топшириқларни бажаришни таъминлашда шахсан қўшган ҳиссасига кўра баҳоланади.

4.7. Аттестация(қайта аттестация) комиссияси мажлисида бегона шахслар ва кузатувчиларнинг қатнашиши тақиқланади.

4.8. Аттестация(қайта аттестация) ўтаётган ходимни баҳолаш чоғида овоз бериш очиқ бўлиб, у аттестация(қайта аттестация) ўтаётган ходимнинг иштирокисиз ўтказилади.

Овоз беришда мазкур мажлисда ҳозир бўлган аттестация комиссияси аъзоларининг барчаси қатнашади. Овоз бериш натижаси оддий кўпчилик овоз билан аниқланади ва бу аттестация комиссияси мажлиси баённомасида қайд этилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

4.9. Аттестация(қайта аттестация) ўтаётган ходимнинг жавобларига асосланиб, унинг иш натижалари ва ишчанлик сифатларини муҳокама қилган ҳолда, аттестация комиссияси қуйидаги баҳоларнинг бирини беради:

а) “эгаллаб турган лавозимига лойиқ”;

б) “ўз ишини яхшилаш ва комиссиянинг аниқ тавсияларини бажариш, уч ойдан сўнг такроран қайта аттестациядан ўтиш шарти билан эгаллаб турган лавозимига лойиқ”;

в) “эгаллаб турган лавозимига лойиқ эмас”.

4.10. Аттестация комиссиясининг хулосаси аттестация варақасига ёзиб қўйилади ва ушбу Низомнинг 2- ва 3-иловаларига мувофиқ баёнлаштирилади.

4.11. Аттестация(қайта аттестация) ва суҳбат давомида баённома ёки стенограмма ёки аттестация(қайта аттестация) ва унинг натижалари муҳокамасининг аудио-видеоёзуви олиб борилади.

4.12. Ходим ҳақидаги маълумотлар, аттестация ўтувчига саволлар ва унга олинган жавоблар, аттестация комиссияси аъзолари ва аттестация ўтувчининг ўзи томонидан билдирилган танбеҳ ва таклифлар, овоз бериш натижаларига кўра ходим фаолиятини баҳолаш, шунингдек, аттестация комиссияси тавсиялари ва уларнинг бажарилиш муддатлари аттестация(қайта аттестация)дан ўтаётган ҳар бир ходимнинг аттестация варақаси (ушбу Низомнинг 2-илова)да ўз аксини топади.

Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси, котиби ва комиссия аъзолари, унинг мажлисида ҳозир бўлганлар томонидан имзоланади.

Аттестация(қайта аттестация) натижалари аттестация комиссияси мажлиси тугагани ҳамон дарҳол ходимга эълон қилинади ҳамда аттестация варақасини имзолаш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тарзда баённома билан расмийлаштирилади, аттестация варақасининг иккинчи нусҳаси аттестация ўтаётган ходимга берилади.

Аттестация(қайта аттестация)да қатнашган ходимнинг аттестация варақаси тегишли касаба уюшма ташкилотида аттестация ўтган ходимнинг шахсий ҳужжатлар жамламасида сақланади.

4.13. Аттестация натижасига кўра “ўз ишини яхшилаш ва комиссиянинг аниқ тавсияларини бажариш, уч ойдан сўнг такроран қайта аттестациядан ўтиш шарти билан эгаллаб турган лавозимига лойиқ” деб топилган ходимни қайта аттестациялаш муқаддам белгиланган аттестациядан буён уч ойдан кеч бўлмаган вақт оралиғида ўтказилади.

^ 4.14. Аттестация(қайта аттестация) натижасига кўра “эгаллаб турган лавозимига нолойиқ” деб топилган ходимга нисбатан касаба уюшма органи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган тартибда қарор қабул қилади.


^ V. Аттестация комиссияси қарори устидан шикоят

аризаси бериш


5.1. Аттестация(қайта аттестация) натижаларига қўшилмаган ходимларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқиш, юқори касаба уюшма органи Раёсати қарорари ёки Марказий Кенгашнинг раесат қарори билан апелляция комиссияси тузилади.

5.2. Апелляция аризаси апелляция комиссияси раиси номига аттестация(қайта аттестация) натижалари эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечикмаган ҳолда берилиши керак.

5.3. Апелляция комиссияси апелляция аризасини у келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқишга ва уч иш куни ичида кўриб чиқиш якунлари бўйича апелляция комиссияси қарорини апелляция комиссияси раиси имзолаган апелляция комиссияси мажлиси баёнидан кўчирма кўринишида аризачига юборишга мажбур.

Аризачи апелляция комиссияси мажлисида қатнашиши мумкин.

5.4. Апелляция аризасини кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорларни қабул қилиши мумкин:

ариза берувчининг даъво ва далилларини асосли деб эътироф этиши ва ходимнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги ҳақида янги қарор қабул қилиши;

ариза берувчининг даъво ва далилларини асоссиз деб эътироф этиши ва аттестация комиссияси қарорини ўз кучида қолдириши.

5.5. Апелляция аризасини кўриб чиқиш натижалари ёки аттестация(қайта аттестация) натижаларидан норози бўлган тақдирда аризачи аттестация комиссияси қарори устидан суд тартибида шикоят аризаси ёзишга ҳақлидир.


Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар

ходимларини аттестация

(қайта аттестация)дан

ўтказиш юзасидан Низомга

^ 1-илова


Аттестация ўтаётган ходим тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А


Муассаса номи _____________________________________________

Ф.И.О. ____________________________________________________

Туғилган йили _____________________________________________

Маълумоти ________________________________________________

Қайси таълим муассасасини тугатган ___________________________

Касби (мутахассислиги)____________________________________

Илмий даражаси ва унвони____________________________________

Лавозими___________________________________________________

Мазкур лавозимда қанча вақтдан бери ишлайди___________________ ___________________________________________________________

Малака оширганлиги (охирги марта, йили) ______________________

___________________________________________________________

Мукофотлари _______________________________________________

Чет тилини билиши _________________________________________

Компютерни бошқариш даражаси ______________________________


^ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


(сана) муассасанинг тўлиқ номи ва лавозими


(сана) муассасанинг тўлиқ номи ва лавозими


Раҳбар _________________________________________

(имзо) (Ф.И.О)


М.Ў.


Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар

ходимларини аттестация

(қайта аттестация)дан

ўтказиш юзасидан Низомга

^ 2-илова


Аттестация вараҚаси

________________________________________________________________

(Аттестациядан ўтаётган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


________________________________________________________________

( лавозими)


1. Туғилган йили (санаси) _________________________________________


2. Маълумоти ___________________________________________________

(қачон, кайси таълим муассасасини тугатган)


3 Мутахассислиги _______________________________________________

(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)


4. Илмий даражаси, унвони _______________________________________


5. Эгаллаб турган лавозими: ______________________________________

________________________________________________________________


6. Умумий стажи____, шу жумладан, ҳозирги лавозимида ____________


7. Бошқа маълумотлар:___________________________________________

________________________________________________________________


^ ХОДИМГА ТАВСИФНОМА


(ходим фаолиятининг самарадорлиги, иш ва касбига оид сифатлари ­ масъулиятлилик, талабчанлик, принципиаллик, амалий кўникмаларнинг кўлами, даражаси ва бошқалар)


Раҳбар _______________________________________________

(имзо) (Ф.И.Ш.)


20___ йил “____” ____________


М.Ў.


8. Аттестациядан ўтувчи ходимга берилган саволлар ва унинг жавоблари:

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

9. Аттестациядан ўтувчининг эътирозлари ва таклифлари: ___________

________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

10. Аттестациядан ўтувчи ходим фаолиятининг баҳоси: ______________

_________________________________________________________________


11. Овоз бериш натижалари: ёқлаганлар ____________________________

қаршилар___________________, бетарафлар _________________________.


12. Аттестация комиссиясининг тавсиялари: ________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

13. Аттестация ўтказилган сана: ___________________________________


14. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор: _______________

________________________________________________________________


Аттестация комиссияси раиси ___________________________


Аттестация комиссияси аъзолари: 1. ____________________________

2. ____________________________

3. ____________________________

4. ____________________________

5. ____________________________

Аттестация комиссияси котиби ____________________________


Аттестация варақаси билан танишдим: ____________________________________

(сана ва аттестациядан ўтувчи ходимнинг имзоси)


Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар

ходимларини аттестация

(қайта аттестация)дан

ўтказиш юзасидан Низомга

^ 3-илова


Аттестация комиссияси мажлисининг

БАЁНИ


______________ш. 20___ йил “____” ____________


Аттестация комиссияси раиси ____________________________________

(Ф.И.О)


Аттестация комиссияси котиби ___________________________________

(Ф.И.О)

Комиссия аъзолари _______________________________________________

____________________________________________

____________________________________________


20__ йил “__” _________ даги аттестация комиссияси мажлиси якунлари бўйича


^ ҚАРОР ҚИЛАДИ




Фамилияси, исми, отасининг исми

Ташкилот

^ Илмий даражаси ва унвони

Лавозими

Аттестация комиссияси хулосаси

1.
















2.
















3.

















Қарор овоз беришдан сўнг _______ бир овоздан, _______ қарши, ______ бетараф бўлган ҳолда кўпчилик овоз билан қабул қилинди.


Аттестация комиссияси раиси ____________________________

(имзо)

Аттестация комиссияси котиби __________________________

(имзо)



Похожие:

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconУзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши
Узбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconНизом умумий бўлим
Тошкент шаҳар касаба уюшмаси кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ, туман, шаҳар касаба уюшмаси конференцияларида тузилади ва улар...
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи кенгаши тўғрисида низом
Республикасининг Қонунларига, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Уставларига, Ўзбекистон касаба уюшмалари...
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг устави
Касаба уюшмаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аъзо ташкилоти ҳисобланади, Федерация Кенгаши билан келишилган ҳолда хорижий...
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши аппарати ходимларининг лавозим мажбуриятлари тўғрисида низом
Марказий кенгаши аппаратининг бўлимлари Марказий кенгашнинг тузилмаси ҳисобланади
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconИстеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси
Уйидаги акциядорлик компаниялари, агентликлар, жамиятлар, жамоат уюшмалари ва уларнинг тизимида бўлган корхона, муассаса, ташкилотлар,...
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconЎзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши аппаратида иш юритиш бўйича й ў р и қ нома
Марказий кенгаши (келгуси ўринларда «Кенгаш» деб юритилади) аппаратида ҳужжатларни тайёрлаш ва улар билан ишлаш тартибини белгилаб...
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconИстеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тизимидан 2013 йил 18-22 ноябрь кунлари
Зкуфк ўқув марказида ўтказиладиган ўқувда иштирок этаётган туман, шаҳар кенгаши раислари ҳақида маълумот
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconИш жойи ва лавозими
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тизимидан 2013 йил 11-15 ноябрь кунлари Ўзкуфк...
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тасарруфдаги ташкилотлар ходимларини аттестация(қайта аттестация)дан ўтказиш юзасидан низом iconБорилаётган ишлар тўғрисида
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлаётган ва ўқув муассасаларида таълим олаётган ёшларнинг...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации