Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013
страница1/4
Дата13.02.2014
Размер370.45 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ








ЖИЗЗАХ – 2013



Ҳар қандай мамлакатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир.

Ислом Каримов



“Биз ҳаётимизнинг турли жабҳаларида, халқ хўжалигининг барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириб, янгиланиш сари борар эканмиз, ушбу ислоҳотларнинг ижобий томонга ўзгариши, маънавий юксалишимизга кўмак бериши ҳамда миллий ғурур ва ифтихоримизни кучайтириши кўп жиҳатдан ҳар томонлама етук кадрларга боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим. Республикамизнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ҳар томонлама равнақ топишида, бу соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишимизда ҳам миллий кадрлар бош омиллардан бири бўлади”. – дея таъкидлайди Президентимиз ўзининг “Замонавий кадрлар тайёрлаш – ислоҳотлар муваффақиятининг асоси” номли маърузасида.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аксарияти ёшларни чуқур билим олиши, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўзлаштириши учун етарли шарт-шароитлар яратишни таъминлашга қаратилган. Шундай экан, ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда улар билимларини фаол оширишлари ва олган билимларини ватанимиз равнақи йўлида сарфлашлари лозим.




^ Бизнинг мақсадимиз- инсонлар ҳамжиҳатлиги ва тараққиётига хизмат қилувчи энг яхши таълим ва илғор илмий тадқиқотларни олиб боришдан иборатдир.

Б.Ю. Ходиев



Биринчи курсга қабул қилинган азиз талаба ёшлар, барчаларингизни энг азиз, энг улуғ байрам мустақиллигимизнинг 22 йиллиги билан муборакбод этаман.


Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти 1974 йил 26-июлда ташкил этилган. Унга халк депутатлари Сирдарё (ҳозирги Жиззах) вилоят ижроия комитетининг 1989 йил 21-декабрь 451/27- рақамли қарорига мувофиқ улуғ ўзбек ёзувчиси Абдулла Кодирий номи берилган.

Жиззах даавлат педагогика институти илғор касбий таълим, натижавий фундаментал ва амалий илмий тадқиқотни таъминлашни мақсад қилган ва ўзаро бир-бирини тушуниб, қўллаб қувватлайдиган профессор-ўқитувчи, хизматчи-ходимлар ва талабаларни бирлаштирган.

ЖДПИ ўзининг 39 йиллик тарихи давомида халқаро талабларга жавоб берадиган таълим тизимига эга бўлганлиги сабабли, мамлакатимизда энг кучли олий педагогик таълим ўқув юртларидан бири ҳисобланади.

Институтда ҳозирги кунда 9 та факультет ва 28 та кафедра мавжуд бўлиб, 20 та бакалавр йўналишида 10 дан ортиқ турли миллат вакилларининг 6471 нафар, 5 та мутахассислик бўйича жами 32 нафар талабалар магистратура босқичида таҳсил олмоқда.

Институтнинг асосий штатида 376 нафар профессор-ўқитувчи,

жумладан:

15 нафари фан доктори-профессорлар,

102 нафари фан номзоди-доцентлар,

259 нафари катта ўқитувчилар ва ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Институтда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш, бу борадаги тадбирларнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қиладиган етарли моддий- техника базаси яратилган. Улар қуйидагилар:

- 714 ўринли Маданият саройи

- 1500 ўринли ёзги Форум мажмуаси

- Замонавий типдаги Маънавият- тарғибот маркази

- 2 та ёпиқ спорт мажмуаси

- 8 та спорт майдонлари (футбол, волейбол – 2 та, баскетбол – 2та, қўл тўпи – 2 та, гимнастика майдончаси)

- Сузиш бассейни

- 12 та маънавият хонаси

- 7 та лингафон синфи

- ахборот ресурс маркази

- ахборот технологиялари маркази

-“Ибн Сино” саломатлик маркази

- Бобур номли ёзги дам олиш оромгоҳи

Шунингдек мультимедиа жамламалари билан жиҳозланган 31 та маруза заллари ташкил этилган. Институтда мавжуд 546 та компьютерлардан 25 та компьютер синфлари ташкил этилиб, компьютерлар локал тармоққа уланган, улардан бевосита ўқув жараёнида фойдаланиш имконияти яратилган. Дарс жараёнини бевосита кузатиб бориш мақсадида 8 та аудиторияга видеокузатув тизими йўлга қўйилган.

Институт қошида 2 та академик лицей бор.

2013 йил “Жиззах Давлат Педагогика институти ахборотномаси” илмий журналининг биринчи сони нашрдан чиқди. Журналда институт профессор-ўқитувчилари илмий мақолалари билан бирга ёш тадқиқотчиларнинг ва бошқа олий таълим хамда илмий тадқиқот институтлари етакчи олимларининг илмий мақолалари чоп этилмоқда.

Биз Жиззах давлат педагогика институтини Ўзбекистон Республикасида, қолаверса бутун дунёнинг энг нуфизли таълим марказлари қаторига киришига бор куч-ғайратимиз билан ҳаракат қиламиз. Умид қиламизки, сиз бизнинг институтимиз - Жиззах давлат педагогика институти оиласининг аъзосига айланасиз!


^ ЖДПИ - ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

Вазирлик ва идора номи : Халқ таълими вазирлиги

Олий таълим муассасасининг тўлиқ номи: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти

Манзилнинг тўлиқ номи: Жиззах вилояти, Жиззах шахри, Шароф. Рашидов шоҳ кўчаси, 4-уй.

^ Почта индекси: 130100

Электрон манзили (институт сайти, Е-mail): www.jspi.uz

Ташкил топган йили: 1974 й.

Номи ўзгартирилган йили:

Банк реквизитлари: Молия вазирлиги Ғазначилиги ХККМ Тошкент ш.ББ х.р: 23402000400100001006

Факультетлар сони: 9

Кафедралар сони: 28

Штат бирлиги: 430

Профессорлар сони: 15

Доцентлар сони: 102

Катта ўқитувчилар сони: 132

Ўқитувчилар сони: 162

Аспирантлар сони: 15

Магистрлар сони: 32

Бакалаврлар сони: 6471

Жиззах давлат педагогика институти ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб малакали педагок кадрларни тайёрлаб ҳалқ таълими тизими ва эл-юрт хизматига сафарбар этди. Институтни тамомлаган мутахассис кадрларнинг кўпчилиги Республикамизнинг кўзга кўринган давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб келмоқдалар. Уларнинг кўпчилиги эл-юрт манфаати йўлида фидойилик билан ўз касб маҳоратларини намоён этиб келганликлари учун ҳар йили Ҳукуматимиз томонидан турли медал ва орденлар билан мукофотланиб келинмоқда.

Шу билан бирга талабаларимиз ичидан ўзининг изланувчанлиги ва ҳаракатчанлиги билан фан олимпиада ғолиблари ва номдор давлат стипендияларига сазовор бўлаётганлари ҳам кўплаб топилади:

Институт иқтидорли талабларининг фан олимпиадалари Республика босқичларидаги эгаллаган ўринларининг таҳлили ҳам институтда иқтидорли талабалар билан ишлаш тизимининг яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради. Сўнгги уч йилда хорижий тиллар факультети 4 курс талабаси Хайдарова Дилором (2010 йил) Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига, 9 нафар талаба Навоий, Улуғбек номли Давлат стипендияларига сазовор бўлди, Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультетининг иқтидорли талаба қизлари Абдурахмонова Ирода (2010 йил) ва Матмуротова Ирода (2013 йил)лар спорт соҳасидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлишди. 15 нафар талаба “Таълим грантлари” совриндорлари бўлишди. Шу даврда 17 нафар талаба Республика фан олимпиадаси 2 босқичида фахрли ўринларни эгаллади.

2013 йилда биология мутахассислиги 1-босқич магистранти Д.Дадаева ва тасвирий санъат йўналиши 3-босқич талабаси Б.Тоғаев Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Экологик харакати томонидан ўтказилган танловда фахрли 1–ўринни эгаллашди.

Ушбу спорт тўгараклари фаолиятининг яхши йўлга қўйилганлиги сабабли институт ёшлари катта зафарларни қўлга киритмоқдалар. Жумладан, Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети талабаси Абдурахмонова Ирода спорнинг Дзю-до тури бўйича 10 карра Ўзбекистон чемпиони, 2010 йил “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори, Халқаро миқёсдаги спорт устаси, Осиё ўйинлари совриндори, 3 курс талабаси Сўпихонова Шаходат спортнинг Дзю-до тури бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси, Осиё ўйинлари иштирокчиси, 3 курс талабаси Матмуродова Ирода спортнинг Дзю-до тури бўйича 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 2013 йил “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро спорт устаси, Осиё ўйинлари ғолиби, 2 курс талабаси Штукан Роман спортнинг енгил атлетика тури бўйича Ўзбекистон чемпиони, Халқаро миқёсдаги спорт устаси, Осиё ўйинлари совриндори, 2 курс талабаси Айтбоев Бобур спортнинг бокс тури бўйича Ўзбекистон чемпиони, Халқаро миқёсдаги спорт устаси, халқаро турнирлар ғолиби, Пардаев Баҳодир спортнинг футбол тури бўйича 2 карра Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, спорт устаси, 4 курс талабаси Бердимуродов Ойбек спортнинг Белбоғли кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпиони, Халқаро миқёсдаги спорт устаси, халқаро турнирлар ғолиби ва бошқа жуда кўплаб талабаларимиз ютуқларни қўлга киритган.

Институт тайёрлаётган кадрларнинг асосий истеъмолчилари – Жиззах вилояти мактабгача, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидир. Шуни эътиборга олиб Жиззах вилоятида педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиб, вилоят халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан кадрлар тайёрлаш учун ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Институтда малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети фаолият кўрсатмоқда. Жорий календар йилида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 529 нафар ўқитувчилари малака оширади ва 310 нафар ўқитувчилар 4 ойлик қайта тайёрловдан ўтади.

^ БИЗНИНГ АНЪАНАЛАРИМИЗ

Жиззах давлат педагогика институти нафақат таълим соҳасида бой тажрибага эга, балки талаба-ёшлар тарбиясини яхшилаш ва маънавиятини ўстиришга қаратилган бир қанча тадбирларни ўтказишда ҳам кўп йиллик анъанага эга.

Энг аввало, институтда, айнан биринчи курс талабаларининг маънавий-аҳлоқий тарбиясини яхшилашга, уларнинг институтга мослашувини тезлаштиришга қаратилган “Устоз-шогирд” тизимига мувофиқ амал қилувчи мураббийлар таркибидан тузилган “Таълим-тарбия маслаҳатчилари мактаби” фаолият кўрсатади.

Биринчи курсга қабул қилинган талабалар маълум гуруҳларга бирлаштирилгандан сўнг гуруҳларга маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар услубияти ва амалиётини чуқур англаб етган профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар ичидан танлаб олинган Таълим-тарбия маслаҳатчилари бириктирилади. Улар ўқув ва ўқув-услубий соҳада, маънавий-аҳлоқий тарбия соҳасида ҳамда илм-фан ва тадқиқотлар соҳасида биринчи курс талабаларига яқин маслаҳатдош сифатида ёрдамлашадилар. Институтда ўтказиладиган барча маънавий-маърифий тадбирлар Таълим-тарбия маслаҳатчилари кўмагида ташкиллаштирилади. Бакалавриятнинг 2-босқичидан бошлаб Таълим-тарбия маслаҳатчиси мактаби аста-секин тўлақонли “Устоз-шогирд” тизимига ўта бошлайди. Учинчи босқичдан бошлаб ушуб тизимга ўтишнинг имконияти ва ижтимоий зарурияти туғилади. Устозлар битирув малакавий ишига раҳбарлик қилиш билан бирга бўлажак кадрнинг мутахассислиги, унинг илмий-услубий даражаси, маънавий-ахлоқий қиёфаси, касбий маҳорати ва касб этикаси учун ҳам масъул бўладилар.

Жиззах давлат педагогика институтида қуйидаги тадбирлар анъанавий тарзда ва кенг миқёсда нишонланади:

-Мустақиллик байрами;

-Билимлар куни;

-Ўқитувчи ва мураббийлар куни;

-Биринчи курс талабаларига талабалик гувоҳномасини тантанали топшириш маросими;

-Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кун байрами;

-Янги йил байрами;

-Халқаро хотин-қизлар куни;

-Наврўз баҳор байрами;

-Институт миқиёсида оммавий спорт мусобақалари ўтказиш;

-Таниқли шоир ва ёзувчиларни таваллудига ва ижодига бағишланган кечалар ўтказиш;

-Хотира ва қадрлаш куни;

-Республика миқиёсида таълим соҳасидаги долзарб муаммоларга бағишланган илмий ва илмий-услубий конференцияларни ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;

-Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илмий ишлари тўпламларини даврий равишда нашр қилиш;

-Битирувчи талабаларга бакалаврлик дипломларини топшириш маросими.

Бундан ташқари институтда турли мавзуларга бағишланган давра суҳбатлари ва турли спорт мусобақаларини ўтказиш урфга айланган. 9-Май – Хотира ва қадрлаш кунида уруш фахрийлари ва меҳнат қаҳрамонлари, кекса ёшли профессор-ўқитувчиларнинг хонадонларига турли ҳадялар билан ташриф буюриб уларнинг кўнглини кўтариш, институт оталиғидаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига мунтазам меҳр-мурувват улашиш одатга айланган.

^ ЙИЛЛИК ЎҚУВ РЕЖАСИ

ТАНАФФУСЛАР ЖАДВАЛИ


Смена

Паралар

^ Бошланиш вақти

Оралиғи

Тугалланиши

Танаффус

1

1.

8-30

80

9-50

10

Смена

2.

10-00

80

11-20

10




3.

11-30

80

12-50

40

2

4.

13-30

80

14-50

10

Смена

5.

15-00

80

16-20

10




6.

16-30

80

17-50

10




7

18-00

80

19-20





















  1   2   3   4



Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Машғулотнинг мавзуси: Ромбсимон чуқурчада бош мия нервлари ўзакларининг жойлашиши
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга елка чигалининг узун шохларини ва уларнинг иннервация соҳаларини тушунтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Мавзу: БЎйин, бел, думғаза ва дум умуртқалари, уларнинг болалардаги хусусиятлари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ҳАЛҚ таълими вазирлиги жиззах давлат педагогика институти жиззах – 2013 iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги
Талабаларга бўйин чигалининг ҳосил бўлиши, унинг шохларини иннервация соҳаларини тушунтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации