Документы



Пресс-релиз 26. 08. 2011 icon

Пресс-релиз 26. 08. 2011

НазваниеПресс-релиз 26. 08. 2011
Дата04.07.2013
Размер22.44 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ПРЕСС-РЕЛИЗ

26.08.2011

Тараққиёт ва фаровонлик хизматида

Шу кунларда кўп миллатли халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллик қутлуғ байрамини кўтаринки руҳда нишонламоқда. 2011 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ҳам ушбу айёмга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси Раиси Б.Парпиев барчамиз учун энг қадрли, эъзозли бўлган истиқлолимиз байрами билан республикамиз солиқ органлари ходимларини қутлар экан, тарих учун қисқа вақт 20 йил мобайнида Юртбошимиз раҳбарлигида мамлакатимиз ўз тараққиёти, жамиятни демократик янгилаш, маънавий-маърифий юксалиш, юртимизнинг иқтисодий қудратини такомиллаштириш ва унинг халқаро майдондаги нуфузини оширишда улкан ютуқларга эришганлигини таъкидлаб ўтди.

Йигирма йил муқаддам пойдевор қўйилган солиқ органлари ҳам ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиз раҳбариятининг доимий қўллаб-қувватлаши ва эътибори туфайли мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий-ижтимоий масалаларни ҳал этишнинг муҳим бўғинига айланди.

Солиқ органлари ходимлари ўз зиммаларидаги асосий вазифа бўлган – бюджетнинг даромад манбаларини тўлдириш билан бир қаторда улкан аҳамиятга молик бошқа кўпгина масалаларни ҳал этишда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Қайд этиш лозимки, Президентимизнинг 2010 йил 8 январдаги "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1257-сонли қарори алоҳида аҳамиятга эга воқеа бўлди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва амалга оширилган тадбирлар туфайли бугунги кунда давлат солиқ хизмати етарли шароит ва имкониятларга эга бўлган, замонавий техника ва технологиялар билан қуролланган мукаммал иқтисодий органга айланди.

Соҳада эришилаётган ютуқларда мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш бўйича изчил сиёсат олиб борилаётганлиги ҳам муҳим омил бўлмоқда. Солиқ соҳасида берилаётган имконият, имтиёз ва преференцияларнинг кенг қўлланилиши туфайли хусусий мулк эгалари, тадбиркор ва ишбилармонлар сафи кенгайиб, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши тобора ортиб бормоқда.

Маълумки, мустақиллик йилларида истиқлолимизни мустаҳкамлаш ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тизимнинг кўплаб ходимлари ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлиб келмоқда. Хусусан, ўтган йилларда 81 нафар тизим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари асосида турли даражадаги Давлат мукофотларига муносиб деб топилди.

Шу куни Давлат солиқ органларида алоҳида ўрнак кўрсатган ва самарали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 майдаги Фармонига асосан таъсис этилган "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Йиғилишда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан солиқ органлари фаолиятига берилаётган бундай юқори эътибор ва ишонч соҳанинг ҳар бир ходимини янада ғайрат ва масъулият билан меҳнат қилишга руҳлантириши айтилди.


Давлат солиқ қўмитасининг

Ахборот хизмати



Похожие:

Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат»
Пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат» на новом этапе модернизации страны», посвященной итогам деятельности фракции в 2011 году...
Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 26. 08. 2011
В эти дни наш многонациональный народ празднует 20-летие независимости нашей Родины. 26 августа 2011 года в Государственном налоговом...
Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 20 августа 2011 года по инициативе Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 20. 07. 2011
В государственном налоговом комитете Республики Узбекистан состоялось расширенное заседание коллегии
Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз узэкспотентр, Ташкент 09-10. 09. 2011 год
Основная цель семинара, организованного в Узэкспоцентре 9-10 сентября 2011 года, также состоит в доведении до предпринимателей сущности...
Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 2011 йил 14 май куни Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Марказий аппарти «Аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлими»

Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 23 июля 2011 года в Хорезмской областе по инициативе Исполнительного Комитета Политического Совета сдпу «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 24 ноября 2011 года по инициативе Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз 26. 08. 2011 iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации