Документы



Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани icon

Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани

НазваниеПресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани
Дата04.07.2013
Размер51.68 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ


«СОЛИҚ СИЁСАТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ»

номли матбуот анжумани


16 май 2012 йил

Миллий матбуот маркази


Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан кўмаклашиш ва ҳуқуқий эркинлигини ошириш борасида оқилона сиёсат олиб борилмоқда.

Натижада, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналиши иқтисодиётимизнинг мустақил ва муҳим сектори сифатида шаклланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманидан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида қонун ҳужжатлари асосида берилаётган солиқ имтиёзлари ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот беришдан иборатдир.

Ўтган 2011 йилда Президентимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 7 фоиздан
6 фоизга камайтирилиши натижасида бўшаб қолган қарийб 80 миллиард 300 миллион сўм маблағлар ишлаб чиқаришни технологик янгилаш ва замонавий техникани жорий этишга йўналтирилиш имконини берди.

Жорий йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан олинадиган солиқ юки сезиларли даражада камайтирилиб, саноат соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди.

Tаъкидлаш жоизки, янги иш ўринларининг 64 фоизидан ортиғи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш, 28 фоизидан зиёди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобидан яратилди.

2012 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига биноан
967 мингдан ортиқ иш ўрнини яратиш, уларнинг қарийб 600 мингини эса қишлоқ жойларда ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бунда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳисобидан 480 мингдан зиёд кишини ишга жойлаштириш, биринчи навбатда, корхоналар билан ҳамкорликда меҳнат шартномалари асосида касаначиликнинг турли шаклларини, шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали 210 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1731-сонли қарори тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда яна бир мухим қадам бўлди.

Мазкур қарор билан маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш ҳамда Республика ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилди.

Аҳамиятлиси шуки, ушбу шартномалар экспорт шартномаларига тенглаштирилиб, товар (иш, хизмат)ларни етказиб берувчи корхоналарга экспорт қилувчи корхоналарга берилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилиши белгиланди.

Жорий йилнинг 26 апрелида «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонунда оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши, юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхона ҳисобланиши белгиланган.

Хусусан, оилавий корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак. Оилавий корхона иштирокчилари муомалага лаёқатли бўлган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) бўлиши мумкин.

Оилавий корхона фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин. Ҳозирги кунда махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган 74 та фаолият турлари мавжуд.

Оилавий корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона солиқ тўловини тўлайди. Бунда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини реализация қилишдан олинган тушум бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинади.

Оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади.

2012 йил 2 май куни яна бир мухим хужжат - Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири тасдиқланди.

Мазкур Қонуннинг янги таҳририда аввалги таҳрирга нисбатан баъзи масалалар кенгроқ ёритилди ва айрим янги нормалар киритилди.

Жумладан, Қонуннинг 6-моддасида ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилди.

Қонунннинг 11-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилди.

Қонуннинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни чеклаш бўйича
39-моддасида, назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шартлиги, белгилаб қўйилди.

Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган, биринчи навбатда солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини юксалтиришга ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилмоқда.





Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати www.soliq.uz e-mail:pressa@soliq.uz tel: (+99871) 244-44-52, (+99871) 244-98-34






Похожие:

Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconПресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconИнформацион билдириш
Бизнес ва иқтисодиёт” кафедрасида “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconПресс-релиз малака ошириш – давр талаби
Истеъдод” жамғармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconДастур и 2013 йил 10 апрель
Банк тизимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига яратилган имтиёзлар ва қулайликлар” мавзусида тадбиркорлар билан...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconПресс-релиз 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
Миллий матбуот марказида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” уммухалқ байрами муносабати билан оммавий ахборот воситалари...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconПресс-релиз миллий матбуот маркази 2011 йил 5-август
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этади. Унда Халқ...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconСеминар ва матбуот анжумани
Давлат солиқ хизмати органлари зиммасига солиқларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш билан бир қаторда, солиққа...
Пресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани iconКичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации