Документы



Семинар ва матбуот анжумани icon

Семинар ва матбуот анжумани

НазваниеСеминар ва матбуот анжумани
Дата04.07.2013
Размер51.17 Kb.
ТипСеминар
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ПРЕСС РЕЛИЗ


Кўргазмали семинар ва матбуот анжумани


Тошкент шаҳри, Ўзэкспомарказ

09.08.2012 йил


Давлат солиқ хизмати органлари зиммасига солиқларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш билан бир қаторда, солиққа оид жиноятларнинг олдини олиш мақсадида солиқ тўловчиларга ёрдам бериш ва уларнинг бу борадаги билимларини ошириб боришдек масъулиятли вазифа ҳам юклатилган.

Ана шу мақсадда Давлат солиқ қўмитаси томонидан юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, Қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорлик субъектлари учун берилаётган солиқ имтиёзлари ва афзалликлари мазмун-моҳиятидан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш бўйича тизимли равишда тарғибот ишлари ташкил этилиб борилади.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг июль ойида юртимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яxшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг барча турларини қисқартириш, соддалаштириш ва очиқ-ойдинлик даражасини ошириш борасидаги
2 та янги Фармон қабул қилинди.

Ташкил этилган бугунги кўргазмали семинардан кўзланган асосий мақсад ана шу икки Фармонлар асосида тадбиркорлик учун берилаётган кенг кўламдаги шароитлар ва афзалликлар ҳақида бевосита таништириш билан бир қаторда солиқ тўловчиларни қизиқтирган саволларга малакали жавоб қайтариш, улар фаолиятида мавжуд муаммоларни хал этишга қаратилгандир.

Президентимизнинг жорий йил 16 июлда қабул қилинган «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва руxсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4453-сонли Фармони билан барча хўжалик юритувчи субъектлар учун қатор енгилликлар жорий этилди.

Хусусан, жорий йилнинг 3-чорагидан бошлаб, йирик корхоналар учун 2 та моливий ҳисобот шакллари, яъни Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ҳамда Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотнома, кичик корхоналар учун 1 та – Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотнома бекор қилинди.

Шунингдек, 2012 йил июль ойидан бошлаб, давлат органлари ва хўжалик бошқарувлари томонидан доимий равишда талаб қилиб келинаётган 50 турдаги бошқа ҳисоботлар,  2012 йил 1 августдан 80 турдаги рухсат берувчи тартиблар ва 11 та лицензияланадиган фаолият турлари, 
2013 йил 1 январдан бошлаб, 65 турдаги статистик ҳисоботлар бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

Муҳим янгиликлардан яна бири, 2013 йилдан эътиборан 12 турдаги солиқ ҳисоботлари, 11 турдаги статистик, шунингдек 2012 йил 3-чоракдан 12 турдаги статистик ва 20 турдаги бошқа ҳисоботларни тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши қайд қилинди.

Ҳозирги кунда микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлови ёки қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда тақдим этаётган бўлса, 2013 йил 1 январдан бошлаб барча тадбикорлик субъектлари, йирик корхоналар ҳам ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларни ҳар чоракда тақдим этадилар.

Шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи ҳозирда солиқ суммасига қараб, ҳар ойда ёки ҳар чоракда тақдим этилаётган бўлса, 2013 йилдан бошлаб йилда бир марта тақдим этилади. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар ҳам йилда бир марта тақдим этилиши кўзда тутилди.

Бундан ташқари, 2013 йил 1 январдан бошлаб, солиқ органларига тақдим этиладаган 11 турдаги солиқ ҳисоботлари ва бошқа маълумотларни бирлаштириб, 5 тага туширилиши белгиланди.

Жумладан, фойда солиғи билан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов билан фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали, шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия, Йўл ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисобот шакллари бирлаштирилади.

Шунингдек, 4 та фаолият турлари бўйича лицензиялар чекланмаган муддатга бериладиган бўлди ва 10 та лицензияланадиган фаолият турлари бирлаштирилиб, 6 тага туширилди. Масалан, нашриёт фаолияти, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятлари учун лицензияларни чекланмаган муддатга берилиши шулар жумласидандир.

Яна бир масала, 2013 йил 1 январдан бошлаб, қўшимча фойда солиғидан ташқари, барча солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ойма-ой солиқ ҳисоботини тақдим этиш бекор қилиниши ҳамда микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этиши, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказиши белгилаб қўйилди.

Фармон билан 2014 йилнинг оxирига қадар барча тадбиркорлик субъектлари статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтиши белгиланди.

Жорий йилнинг 18 июль куни Президентимизнинг яна бир «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яxшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
4455-сонли Фармони ҳам қабул қилиниб, унга асосан, 2012 йил 1 августдан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яxшилашга йўналтирилган аниқ 22 та меъёр ва тадбирлар жорий қилиниши назарда тутилди.

Жумладан, 2012 йил 1 августдан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш Маркази томонидан электрон-рақамли имзони берганлик учун тўлов энг кам иш ҳақининг
20 фоизидан 10 фоизга туширилди.

Халқаро амалиётда қабул қилинганидек, давлат ва назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита мулоқотсиз электрон шаклларини ҳамма жойда кенг татбиқ этиш талаб қилинмоқда.

Шу мақсадда тадбиркорлик субъектлари ўз ҳоҳишларига кўра 2013 йилнинг
1 январидан бошлаб, банк ҳисобварақларига масофадан туриб xизмат кўрсатиш тизими, шу жумладан “Интернет-банкинг” тизими орқали солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш, юкларни божxонада расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни декларация қилиш, “бир ойна” тамойили бўйича юридик шаxсларнинг кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқларини рўйxатга олиш, тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари ва илтимосномаларини xўжалик судларига беришни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Мазкур кўргазмали семинарда 5 иш куни мобайнида давом этиб унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 10 мингга яқин маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, чет эл элчихоналари вакиллари, Олий Мажлис депутатлари ҳамда 50 тага яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши кутилмоқда.

Марказ павильонларида Солиқ, Статистика ва Божхона қўмиталари, Адлия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Савдо-саноат палатасининг Фармонлар мазмун-моҳиятини шарҳловчи стендлари жойлаштирилган.

Ҳар бир тадбир иштирокчисига Фармонларнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги нусхалари, буклетлар ва бошқа кўргазмали материаллар тарқатилади. Шунингдек, 10 та мониторда мавзуга доир видеолавҳалар намойиш этилмоқда.




Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати www.soliq.uz e-mail: pressa@soliq.uz tel: (+99871) 244-44-52, (+99871) 244-98-34






Похожие:

Семинар ва матбуот анжумани iconПресс-релиз малака ошириш – давр талаби
Истеъдод” жамғармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан...
Семинар ва матбуот анжумани iconЎзбекистон “Адолат” сдп мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзусида фракциянинг 2011 фаолияти якунлари ва 2012 устувор йўналишларига бағишланган матбуот конференция пресс-релизи
Йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот...
Семинар ва матбуот анжумани iconПресс-релиз 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
Миллий матбуот марказида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” уммухалқ байрами муносабати билан оммавий ахборот воситалари...
Семинар ва матбуот анжумани iconПресс-релиз миллий матбуот маркази 2011 йил 5-август
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этади. Унда Халқ...
Семинар ва матбуот анжумани iconПресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан...
Семинар ва матбуот анжумани iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Семинар ва матбуот анжумани iconПресс-релиз “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили”
Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот...
Семинар ва матбуот анжумани iconЎзбекистон республикаси президентининг
Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил қилинсин
Семинар ва матбуот анжумани icon«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар
Семинар-тренинг Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “UzInfoСom” маркази билан ҳамкорликда...
Семинар ва матбуот анжумани iconСеминар иштирокчиларини қабул қилиш ва семинар дастури билан таништириш 10
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишланган “ Конституция-фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз асоси”...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации