Документы



Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида icon

Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида

НазваниеПресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида
Дата04.07.2013
Размер34.16 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ



«ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ»


Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида


Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий эркинлигини ошириш борасида оқилона сиёсат олиб борилмоқда.

Изчиллик билан амалга оширилаётган, аввало солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати тадбиркорларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Xусусан, 2012 йилда солиқ юки, 1991 йил билан солиштирганда, ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарийб 2 баробарга камайиб, 41,2 фоиздан 22 фоизга туширилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида солиқ юкини сезиларли даражада камайтириш, бунда аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлаш мақсадида, 2012 йилнинг 1 январидан саноат соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилди.

Tаъкидлаш лозимки, янги иш ўринларининг 64 фоизидан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантиришда имтиёзлар ва преференциялар бериш, 28 фоизидан зиёди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначилик фаолиятини кенгайтириш ҳисобидан яратилди.

Шу ўринда, 2012 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳисобидан 480 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш, касаначиликнинг турли шаклларини ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали 210 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминланиши бугунги куннинг муҳим вазифасидир.

Юртбошимиз томонидан 2012 йилни «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиши, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, оила учун янада кенг имкониятлар яратиш ва халқимиз фаровонлигини янада оширишни таъминлайди.

Жорий йилнинг 26 апрелида Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

Оилавий тадбиркорлик - оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир.

Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли - оилавий корхонадир.

Оилавий корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин бўлмагани ҳолда энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги лозим.

Оилавий корхонанинг устав фонди давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этилган кунда амалдаги энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

Оилавий корхона фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин. Бугунги кунда махсус рухсатнома талаб қилинадиган фаолият турлари 74 тани ташкил этади.

Оилавий корхонада ҳисоб-киботлар юритиш кичик тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона солиқ тўловини тўлайди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оилавий корхона ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини реализация қилишдан олинган тушум бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинади.

Оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.

Оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади. Янги ташкил этилган оилавий корхонанинг молия-хўжалик фаолияти у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилмайди.

Таъкидлаш лозимки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, жумладан оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва енгилликларнинг яратилиши мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланишида ва ҳалқимиз фаровонлини таъминлашдаги асосий омилидир.




Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати www.soliq.uz e-mail: pressa@soliq.uz tel: (+99871) 244-44-52, (+99871) 244-98-34






Похожие:

Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз «солиқ сиёсатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш масалалари» номли матбуот анжумани
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconЎзбекистон республикаси президентининг қарори 15. 06. 2005 й
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот тизими ва уни тақдим...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс- релиз
Юртбошимизнинг бу сўзлари ёшларимизга ҳуқуқий билимлар бериш, ҳуқуқий тарбия бериш ва жамият қонунларига ҳурмат билан қарашни ўргатиш...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 3 апрель Халқ таълими тизими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари ўқув –семинари
Тиш, ўқувчи-ёшларни бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари
Унлариданоқ навқирон авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболини кўзлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconДокументы
1. /ЖОЙЛАРДА КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ ВА АKТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”
Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб,...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз ўзэкспомарказ, Тошкент 9-10 сентябрь 2011 йил
Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида, Президентимиз томонидан «Кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрликни янaдa ривoжлaнтириш учун...
Пресс-релиз «оилавий тадбиркорликка кенг йўЛ» Оилавий бизнес субъектлари, ҳунармандлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда берилган солиқ имтиёзлари моҳияти хусусида iconПресс-релиз ахборот технологиялари-тадбиркор учун электрон мадад
Бугунги кунда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча соҳаларда...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации