Документы



Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 icon

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192

НазваниеЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192
Дата04.07.2013
Размер126.02 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РҲЙХАТГА ОЛИНГАН

04.12.2002 й.

1192


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА

СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИ

4



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

129

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

2002-86

29.10.2002 й.


ҚАРОРИ


1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили

қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида

^ Низомни тасдиқлаш ҳақида


2002 йил 14 декабрдан кучга киради


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ^ ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 2 февралдаги РА-01/8-6а, 17-03/113А ва 2001-30-сон қарори “2001 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” (рўйхат рақами 1008, 19.02.2001 йил, “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 2001 йил, 4-сон).

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 29 декабрдаги 35, 131 ва 123-сон қарори “2001 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида” (рўйхат рақами 1008-1, 15.01.2002 йил, “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси”, 2002 йил, 1-2-сон).

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



^ Макроиқтисодиёт ва статистика вазири



Р. Азимов

Молия вазири



М. Нурмуродов

^ Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ж. Сайфиддинов


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги томонидан

2002 йил 4 декабрдаги 1192-сон

билан рўйхатга олинган

Макроиқтисодстат вазирлиги 4-сон,

МВ 129-сон ва ДСҚнинг 2002-86-сон

^ 29.10.2002 й. қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили

қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

АВ 23.04.2003 й. 1192-1-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори,

АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори


Муқаддима

§ 1. Асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни

ўтказишнинг умумий қоидалари ва тамойиллари

§ 2. Бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳисоботида

асосий воситалар қийматини ҳар йили қайта

баҳолаш натижаларини акс эттириш


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2002 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 490-сон қарорининг 12-бандини бажариш учун ишлаб чиқилган ҳамда 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларга (матн давомида - ташкилотлар) татбиқ этилади. (АВ 23.04.2003 й. 1192-1-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ ва Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги хатбоши)


§ 1. АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ ҲАР ЙИЛИ ҚАЙТА

^ БАҲОЛАШНИ ЎТКАЗИШНИНГ УМУМИЙ

ҚОИДАЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ


1. Қайта баҳолаш мақсадида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда қуйидагилар тушунилади:

а) асосий воситалар; (АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги кичик банд)

б) ўрнатиладиган ускуналар;

в) тугалланмаган қурилиш объектлари;

г) молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар. (АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги кичик банд)


2. Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш ҳар йили (жорий йилнинг 1 февралигача) 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.


3. Қайта баҳолаш чоғида асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, яъни улар худди шундай янги объектларга тўлиқ алмаштирилган тақдирда ташкилот амалга ошириши керак бўлган харажатларнинг тўлиқ қиймати қайта баҳолаш санасида мавжуд бўлган бозор нархлари (тарифлари) бўйича аниқланади, бунга объектларни харид қилиш (қурилиш), ташиш, ўрнатиш (монтаж қилиш) харажатлари, импорт қилинадиган объектлар учун эса - шунингдек божхона тўловлари ва ҳоказолар киритилади.

Маънан эскирган объектларнинг тўлиқ тикланиш қиймати шунингдек, объектларнинг маънан эскириши тегишли нархлар (тарифлар)нинг ўзгариш даражалари ва суръатларида акс этишидан келиб чиқиб, қайта ҳисоблаш санасида мавжуд бўлган нархлар (тарифлар) бўйича уларни тайёрлашга доир мавжуд харажатлар асосида аниқланади.

Ишлаб чиқаришдан олинган, ҳозирги шароитда уларнинг аниқ нусхасини тайёрлаш нархлари ва харажатларини аниқлаш амалда мумкин бўлмаган объектларнинг тўлиқ тикланиш қиймати аниқланаётганда уларнинг қиймати илгари чиқарилган ва ҳозирги объектларнинг энг муҳим фойдаланиш тавсифлари нисбати бўйича тузатилган, функционал жиҳатдан худди шундай чиқарилаётган объектларнинг тўлиқ тикланиш қиймати асосида ўрнини босиш қиймати сифатида аниқланади.


4. Ташкилотлар мулкида, уларнинг хўжалик юритишида, тезкор бошқарувида бўлган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ишлаб турган ва фойдаланилмайдиган, консервацияда бўлган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган барча асосий воситалар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатиш учун мўлжалланган ускуналар қайта баҳоланиши керак. (АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги хатбоши)

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан, йил давомида келиб тушган асосий фондлар бўйича эса - ҳисобга олиш қийматидан амалга оширилади. (АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектларининг қиймати қайта баҳоланмайди, қонунчиликда белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ер участкалари бундан мустасно. (АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги хатбоши)


5. Асосий фондларнинг тўлиқ тикланиш қиймати ташкилотнинг хоҳишига қараб қайта баҳолашни ўтказиш даврида 1 январга шаклланган, баҳоланаётганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича алоҳида объектлар қийматини бевосита ҳисоблаш йўли (матн давомида - “бевосита қайта баҳолаш усули”) билан ёки асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индексларини қўллаган ҳолда айрим объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш йўли (матн давомида - “индекс усули”) билан аниқланади.

Бунда асосий фондларнинг бир турдаги объектлари (маркалари, хиллари ва ҳоказо) бўйича ягона усул қўлланилади.

Қайта баҳолашни ташкилот мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар - экспертларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.


6. Бевосита қайта баҳолаш усули қўлланилганда объектларнинг тўлиқ тикланиш қийматини ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун ташкилотнинг хоҳишига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:

а) тайёрловчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва асосий фондларни харид қилиш санасига МБ курсларининг нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасига ЭАВда асосий фондларнинг қиймати тўғрисидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида) маълумотлар;

в) тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

д) асосий фондлар қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан асосий фондларни қайта баҳолаш чоғида индекс усулини қўллаш учун 31 декабрга қадар навбатдаги қайта баҳолаш бўйича тегишли индекслар ишлаб чиқилади ва расмий равишда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. (АВ 23.04.2003 й. 1192-1-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ ва Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги банд)


8. Олдинги йиллик қайта баҳолашдан кейин амалга оширилган, илгарироқ хусусийлаштириш (давлат тасарруфидан чиқариш, қайта ташкил этиш) давомида қайта баҳоланган мол-мулк бўйича, мол-мулкни хусусийлаштириш жараёнида ҳосил бўлган гудвилл суммаси (фирма нархи) қайта баҳолаш санасидаги ҳолат бўйича қайта баҳолашга доир резерв суммаси ҳисобига камайтирилади.


§ 2. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА СТАТИСТИКА

^ ҲИСОБОТИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҚИЙМАТИНИ

ҲАР ЙИЛИ ҚАЙТА БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ

АКС ЭТТИРИШ


9. Хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисобида асосий фондлар объектларини қайта баҳолаш натижаси қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий фондлар объектларини қўшимча баҳолаш суммасига:

асосий воситалар (0100), молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети - асосий воситалар объектларининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш суммасига;

асосий воситалар эскиришини ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити (0200) - асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскиришини қўшимча баҳолаш суммасига;

8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи кредити - асосий фондлар объектининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамланган эскириши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига;

б) асосий фондлар объектини арзонлаштириш суммасига:

асосий воситалар эскиришини ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети (0200) - асосий воситалар, шунингдек молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар жамланган эскиришини арзонлаштириш суммасига;

8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи дебети - илгари қайта баҳоланган асосий фондлар объектининг қўшимча баҳолаш суммаси ёки аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг асосий фондлар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошадиган суммаси доирасида арзонлаштириш суммасига;

9430-"Бошқа операцион харажатлар" ҳисобварағи дебети - ушбу объектни арзонлаштиришнинг илгари қайта баҳоланган асосий фондлар мазкур объектини қўшимча баҳолаш суммасидан ёки аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг асосий фондлар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошадиган суммасига (яъни арзонлаштириш суммасининг, яъни асосий фондларнинг мазкур объекти бўйича 8510-"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган қолдиқ суммасидан ошишига);

асосий воситаларни (0100), молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш ҳисобварақлари кредити - асосий фондлар объектларининг дастлабки (тикланиш) қийматининг арзонлаштириш суммасига.

(АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


10. Номоддий активларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида хусусийлаштириш чоғида ҳосил бўлган “Гудвилл (фирма нархи)” суммасига эга бўлган хусусийлаштирилган ташкилотлар қайта баҳолаш натижаларига кўра ушбу суммаларни камайтиришлари ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттиришлари керак:

Резерв сармояни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети;

Номоддий активларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити.


11. Бюджет ташкилотларда бухгалтерия ҳисобида юқорида кўрсатилган қайта баҳолаш усулларини қўллаш йўли билан асосий воситаларнинг баланс қийматини уларни тиклаш қийматига қадар кўпайтириш (камайтириш) "Асосий воситалар" ҳисобварағининг дебети (кредити) ҳамда "Асосий воситалар фонди" ва "Асосий воситаларнинг эскириши" ҳисобварақлари кредити (дебети) бўйича акс эттирилади.


АВ 23.04.2003 й. 1192-1-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ ва Давстатқўмитасининг Қарорига мувофиқ 11-14-бандлар тегишлича 12-15-бандлар деб ҳисоблансин


12. Индекслаш йўли билан асосий воситаларни қайта баҳолаш чоғида, бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолат бўйича қайд этилган асосий фондлар (шу жумладан уларга доир эскириш тўла ҳисоблаб ёзилган объектлар)нинг эскириш суммаси уларни тикланиш қийматига қайта ҳисоблаш чоғида асосий фондлар қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига кўпайтирилиши керак. Асосий воситаларни бевосита қайта ҳисоблаш усули билан қайта баҳолаш чоғида бухгалтерия ҳисобида қайд этилган эскириш суммаси қайта баҳолашдан кейинги тикланиш қийматининг қайта баҳолашгача бўлган қийматга нисбати билан ҳисоблаб чиқариладиган қайта ҳисоблаш коэффициенти бўйича индексланиши керак.


13. Бюджет ташкилотларида қурилиши тугалланмаган объектларнинг ва бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган (қурилаётган) ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ортиши (камайиши) қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади:

а) қўшимча баҳолаш суммасига:

"Капитал қўйилмалар бўйича бюджет харажатлари" ("Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар") ёрдамчи ҳисобварағи дебети;

"Мол-мулкни арзонлаштириш" ёрдамчи ҳисобварағи кредити - аввалги арзонлаштириш суммалари чегарасида (дебет қолдиқ чегарасида);

"Мол-мулкни қайта баҳолаш натижалари" ёрдамчи ҳисобварағи кредити - қўшимча баҳолашнинг аввалги арзонлаштиришлар суммаси ва (ёки) қўшимча баҳолаш суммасидан ошган суммасига;

б) арзонлаштириш суммасига:

"Мол-мулкни қайта баҳолаш натижалари" ёрдамчи ҳисобварағи дебети - аввалги қўшимча баҳолашлар суммалари чегарасида (кредит қолдиғи чегарасида);

"Мол-мулкни арзонлаштириш" ёрдамчи ҳисобварағи дебети - арзонлаштиришнинг аввалги қўшимча баҳолашлар суммасидан ортган суммасига ва (ёки) арзонлаштириш суммасига;

"Капитал қўйилмаларга бюджет харажатлари" ("Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар") ёрдамчи ҳисобварағи кредити.

(АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги банд)

13-1. Бюджет ташкилотларида қурилиши тугалланмаган объектларнинг ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига харид қилинган (қурилаётган) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар дастлабки (тикланиш) қийматининг қўшимча баҳолаш (арзонлаштирилиши) қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади:

а) қўшимча баҳолаш суммасига:

"Бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига капитал қўйилмалар бўйича харажатлар" ("Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар") ёрдамчи ҳисобварағи дебети;

"Мол-мулкни арзонлаштириш" ёрдамчи ҳисобварағи кредити - аввалги арзонлаштиришлар суммалари чегарасида (дебет қолдиғи чегарасида);

"Мол-мулкни қайта баҳолаш натижалари" ёрдамчи ҳисобварағи кредити - қўшимча баҳолашнинг аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ортган суммасига ва (ёки) қўшимча баҳолаш суммасига;

б) арзонлаштириш суммасига:

"Мол-мулкни қайта баҳолаш натижалари" ёрдамчи ҳисобварағи дебети - аввалги қўшимча баҳолашлар суммалари чегарасида (кредит қолдиғи чегарасида);

"Мол-мулкни арзонлаштириш" ёрдамчи ҳисобварағи дебети - арзонлаштиришнинг аввалги қўшимча баҳолашлар суммасидан ортган суммасига ва (ёки) арзонлаштириш суммасига;

"Бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига капитал қўйилмалар бўйича харажатлар" ("Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар") ёрдамчи ҳисобварағи кредити.

(АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарорига мувофиқ киритилган банд)


13-2. Қурилиши тугалланмаган объектлар ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматини қайта баҳолаш натижалари бюджет ташкилотининг даврий бухгалтерия ҳисоботларига илова қилинадиган тушунтириш хатида очиб берилади, бунда улар харажатлар сметасини бажариш ҳисоботида (2-сон шакл), Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботда (2-РЖ-сон шакл), Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботда (2-ТММРРЖ-сон шакл) ва Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармасининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботда (2-БММЖ-сон шакл) акс эттирилмайди.

(АВ 19.11.2009 й. 1192-2-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ, Давстатқўмитасининг Қарорига мувофиқ киритилган банд)


14. 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий давр учун акс эттирилади.


15. Асосий фондларни қайта баҳолаш натижалари тегишли давлат статистика ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган шакллар бўйича акс эттирилади. (АВ 23.04.2003 й. 1192-1-сон билан рўйхатга олинган ИВ, МВ, ДСҚ ва Давстатқўмитасининг Қарори таҳриридаги банд)



Похожие:

Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 23. 10. 2002 й. №1181
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 02. 11. 1999 й. №833
Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 24. 01. 2000 й. №879
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги стандарт Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 09. 2010 й. N 2139
Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 27. 08. 1998 й. №484
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 04. 11. 1998 й. №519
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 26. 08. 1998 й. №483
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 28. 12. 1998 й. №581
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рҳйхатга олинган 04. 12. 2002 й. №1192 iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 16. 01. 1999 й. №596
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации