Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Дата04.07.2013
Размер107.14 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 18 августда 1996-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2009 йил 5 августдаги

79-сонли буйруғига

ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


24-СОНЛИ БҲМС


ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ


Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


^ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур БҲМСнинг мақсади бўлиб, суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларда (бундан кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъект деб юритилади) қарзлар бўйича харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби услубиётини ва улар тўғрисида маълумотларни очиб беришни белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМС мажбурият сифатида қаралмайдиган хусусий капиталга (жумладан имтиёзли акцияларга) нисбатан қилинган ҳақиқий ёки кўзда тутилаётган харажатларга қўлланилмайди.


3. Мазкур БҲМСда қўлланиладиган асосий тушунчалар:


квалификацияланган актив - белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив;


қарзлар бўйича харажатлар - хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олиши сабабли амалга оширилган фоизли ва бошқа харажатлар.


4. Қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) банклар ва кредит ташкилотларидан олинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар;

б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар) ёки мукофотлар (устамалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтлар (чегирмалар) ёки мукофотларнинг (устамаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 220-модда) мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва/ёки лизингга тааллуқли бўлган тўловлар.


5. Аниқ бир вазиятларга боғлиқ равишда, белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ҳолатигача келтирилиши салмоқли вақтни талаб этадиган қуйидаги активлар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланиши мумкин: бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари, номоддий активлар, электр станциялари, инвестиция кўчмас мулки ва шу кабилар. Бошқа турдаги инвестициялар ва ҳар куни катта миқдорларда, қайта такрорланадиган асосда ишлаб чиқариладиган товар-моддий захиралари, гарчанд уларнинг ишлаб чиқарилиши узоқ муддатни талаб этган тақдирда ҳам (масалан, виски, вино, коньяк ва шу кабиларни ишлаб чиқариш) квалификацияланадиган актив бўлиб ҳисобланмайди.


6. Харид қилиш пайтида белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун ёки сотиш учун тайёр бўлган активлар квалификацияланган актив бўлиб ҳисобланмайди.


7. Ер майдони квалификацияланган актив бўлиб ҳисобланмайди. Бироқ, агарда ер майдонида бирор-бир ер тузилиш ишлари амалга оширилаётган бўлса, қарзлар бўйича харажатларни ер майдони қийматига қўшиш мумкин, чунки ушбу харажатлар мазкур ер майдонини фойдаланишдан ёки уни сотишдан олинган даромадлар билан солиштирилади (қопланади).


8. Агар ер майдони харид қилиб олинган ва ер тузилиш ишлари бино ёки иншоотларни қуриш мақсадида амалга оширилаётган бўлса, бундай ҳолларда қарзлар бўйича харажатлар ер майдони қийматига эмас, балки қурилаётган объектлар қийматига қўшилиши лозим.


^ II. ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИНГ ТАРТИБИ


1-§. Қарзлар бўйича харажатларнинг тан олиниши


9. Қарзлар бўйича харажатлар, мазкур бобнинг 2-параграфига мувофиқ капитализация қилинадиган қисмидан ташқари қолган қисми, улар амалга оширилган даврнинг харажатлари (молиявий фаолият бўйича харажатлар) сифатида тан олиниши лозим.


10. Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу активнинг таннархига олиб бориш йўли орқали капитализация қилиниши лозим.


11. Қарзлар бўйича харажатлар квалификацияланган активнинг қийматига қўшиш йўли билан капитализация қилинади, агарда ундан хўжалик юритувчи субъект келгусида иқтисодий манфаатлар олиши мумкин бўлса ва агар бунда харажатларни ишончли ўлчаш имконияти мавжуд бўлса.


^ 2-§. Капитализация қилиш учун рухсат

этилган қарзлар бўйича харажатлар


12. Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар - бу, агар тегишли актив учун харажатлар амалга оширилмаган тақдирда, вужудга келмаслиги мумкин бўлган қарзлар бўйича харажатлардир. Аниқ бир квалификацияланган активни харид қилиш учун хўжалик юритувчи субъект маблағларни айнан шу мақсадда четдан жалб қилган ҳолларда, ушбу актив билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар аниқ равишда белгиланиши (ўрнатилиши) мумкин.


13. Аниқ бир қарз ва квалификацияланган актив ўртасида бевосита боғлиқликни аниқлаш ва тескари ҳолатда жалб қилмаслик мумкин бўлган қарзларни аниқлаш қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур турдаги қийинчиликлар қуйидаги ҳолларда:

хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти марказлаштирилган тартибда мувофиқлаштирилган бўлса;

хўжалик юритувчи субъектлар гуруҳи турли фоиз ставкалари бўйича қарз маблағларини олиш учун қатор қарз мажбуриятларидан фойдаланса ва ушбу маблағларни гуруҳга кирувчи хўжалик жамиятларига турли асосларда қарзга берса, пайдо бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолат валюта курсларининг тебранишида, шунингдек юқори инфляция шароитида чет эл валютасида деноминация қилинган ёки унга боғланган қарзлар гуруҳ томонидан фойдаланган ҳолларда янада мушкуллашади. Булар натижасида квалификацияланган активни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган қарз маблағларидан фойдаланиш бўйича харажатлар миқдорини аниқлаш қийинлашади ва у хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг профессионал мулоҳазасига асосланган баҳолашни талаб этади.


14. Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус жалб қилинган қарз маблағлари доирасида мазкур актив бўйича капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси, ушбу қарз бўйича давр мобайнида қилинган ҳақиқий харажатлардан ушбу қарз маблағларини вақтинчалик инвестиция қилишдан олинган ҳар қандай инвестиция даромади суммасини чегириб ташлангандан сўнг қолган сумма сифатида аниқланиши лозим.


15. Квалификацияланган активни молиялаштириш бўйича келишувлар хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олишга ва ушбу маблағларнинг бир қисми ёки ҳаммаси квалификацияланган актив учун қилинган харажат сифатида ишлатилишидан олдин, улар билан боғлиқ бўлган харажатларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай шароитларда қарз маблағлари кўп ҳолларда, улар квалификацияланган актив учун сарфлангунга қадар вақтинча инвестиция қилиниши мумкин.


16. Давр мобайнида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммасини аниқлашда бундай маблағлардан олинган ҳар қандай инвестиция даромади амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан чегириб ташланади.


17. Умумий мақсадларда жалб қилинган ва квалификацияланган активни харид қилиш учун фойдаланилган қарз маблағлари доирасида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу актив учун амалга оширилган харажатларга нисбатан капитализация ставкасини қўллаш орқали аниқланиши лозим.


18. Квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус олинган қарзлардан ташқари, давр мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг қопланмай қолган қарзларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдори капитализация ставкаси бўлиб ҳисобланади.


19. Давр мобайнида капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу давр мобайнида амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги лозим.


20. Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини ҳисоблаш мақсадида бош ва шўъба хўжалик жамиятларининг барча қарзларини киритиш мумкин ёки бошқа шароитларда ҳар бир шўъба хўжалик жамияти учун мазкур шўъба хўжалик жамиятининг қарз маблағларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдорини қўллаш мумкин.


^ 3-§. Квалификацияланган актив баланс қийматининг

унинг жорий қийматидан ошиб кетиши


21. Квалификацияланган активнинг баланс қиймати ёки кўзланган якуний таннархи унинг жорий қийматидан ёки соф сотиш қийматидан ошиб кетса, унинг баланс қиймати бухгалтерия ҳисоби бўйича қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қисман ёки тўлиқ ҳисобдан чиқарилади. Бунда, айрим ҳолатларда квалификацияланган актив қийматининг илгари амалга оширилган қисман ҳисобдан чиқарилган миқдори бухгалтерия ҳисоби бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта тикланиши мумкин.


^ 4-§. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация

қилишнинг бошланиши


22. Хўжалик юритувчи субъект қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни квалификацияланган актив таннархининг бир қисми сифатида капитализация қилишни бошлаш санасидан бошлаб амалга ошириши лозим. Капитализация қилишни бошлаш санаси бўлиб, хўжалик юритувчи субъект бир вақтнинг ўзида биринчи марта қуйида келтирилган шартларнинг барчасига мувофиқ келиш санаси ҳисобланади:

мазкур актив бўйича харажатларни амалга оширганда;

қарзлар бўйича харажатларни амалга оширганда;

активни белгиланган мақсади бўйича ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни амалга оширганда.


23. Квалификацияланган актив учун қилинган харажатлар фақатгина пул тўловларида, бошқа активларни ўтказиб беришда ёки фоизли мажбуриятларни қабул қилишда ифодаланган харажатларни ўз ичига олади. Харажатлар мазкур актив билан боғлиқ оралиқ тўловлар ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сонли БҲМС) "Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат ёрдамининг очиб берилиши"да (рўйхат рақами 562, 1998 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) кўзда тутилган тартибда олинган субсидиялар миқдорига камайтирилади.


24. Илгари капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатларни ўз ичига олган давр давомидаги активнинг ўртача баланс қиймати одатда ушбу даврда капитализация ставкаси қўлланиладиган харажатларнинг асосланган тахминий қийматига тенг бўлади.


25. Активни белгиланган мақсадларда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолият нафақат активнинг ўзини жисмоний яратишини ўз ичига олади. Унга активни жисмоний яратишни бошлашдан олдин амалга ошириладиган техник ва маъмурий ишлар ҳам киради, масалан, қурилишни бошлаш учун зарур бўлган рухсатни олиш билан боғлиқ фаолият. Бироқ, бундай фаолиятга активга эгалик қилиш тааллуқли эмас, агарда бунда унинг ҳолатини ўзгартирувчи ишлаб чиқариш ёки модификация бўлмаса. Масалан, қурилиш учун ерни тайёрлаш ишлари амалга оширилган даврда қарзлар бўйича амалга оширилган харажатлар ушбу ишларни амалга ошириш даври давомида капитализация қилинади. Бироқ, келгусида қурилиш учун сотиб олинган ер, унда ҳеч қандай тайёрлаш ишлари олиб борилмасдан эгалик қилиб турилган даврдаги қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилинмайди.


^ 5-§. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация

қилишнинг тўхтатилиши


26. Хўжалик юритувчи субъект квалификацияланган активни тайёрлаш бўйича фаол ҳаракатни тўхтатган давомий даврлар мобайнида қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тўхтатиши лозим.


27. Хўжалик юритувчи субъект активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни тўхтатиб турган давомий даврларда ҳам қарзга олинган маблағлар бўйича харажатлар қилиши мумкин. Бундай харажатларга капитализация қилиш сифатида туркумланмайдиган тугалланмаган қурилишни сақлаб туриш харажатлари киради. Бироқ, одатда хўжалик юритувчи субъект асосий (зарурий) техник ва маъмурий ишларни амалга ошираётган даврда қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тўхтатмайди.


28. Вақтинчалик тўхтатиб туриш активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш жараёнининг бир қисми бўлиб ҳисобланганда ҳам қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тўхтатилмайди. Масалан, захираларни етарли даражада йиғиш даврида ёки сувнинг юқори даражада бўлиши кўприк қурилишини кечиктирганда, агар ушбу географик ҳудуд учун қуришнинг белгиланган даври давомида сувнинг бундай юқори даражада бўлиши одатий ҳол бўлса, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш давом эттирилади.


^ 6-§. Қарзлар бўйича харажатларни капитализация

қилишни тугатиш


29. Хўжалик юритувчи субъект активни белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишлар тугатилганда қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилишни тугатиши лозим.


30. Агар кунлик маъмурий ишлар ҳали ҳам давом этаётган бўлишига қарамай, уни жисмоний яратиш тугатилган бўлса, одатда объект белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёр деб ҳисобланади.


31. Агарда квалификацияланадиган активни қуриш қисмлар бўйича тугатилганда ва ҳар бир қисмни бошқа қисмларни қуриш давомида ишлатиш мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъект активнинг ушбу қисмини белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишларни тугатганда, қарзлар бўйича харажатларни капитализация қилиш тугатилиши шарт. Масалан, ҳар бири алоҳида ишлатишга яроқли бўлган бир неча бинолардан иборат бўлган бизнес-марказ квалификацияланадиган актив ҳисобланади ва ундаги ҳар бир қисм бошқа қисмларни қуриш ҳали давом этаётган пайтда ишлатилиши мумкин бўлса. Ташкилий қисмларидан ҳар қайсиси алоҳида ишлатилиши мумкин бўлишидан олдин тўлиқ тугатилиши лозим бўлган квалификацияланадиган активга бир майдонда жойлашган, корхонанинг турли цехларида кетма-кетлик билан амалга ошириладиган бир неча ишлаб чиқариш жараёнларини бирлаштирадиган саноат корхонаси мисол бўлиши мумкин.


III. МАЪЛУМОТНИ ОЧИБ БЕРИШ


32. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботда қуйидаги маълумотларни очиб бериши лозим:

а) давр давомида капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар миқдори;

б) капитализация қилиш учун татбиқ этилган қарзлар бўйича харажатлар ҳажмини аниқлашда қўлланилган капитализация ставкаси.



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации