Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
страница3/3
Дата04.07.2013
Размер433.2 Kb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3

9-§. ЎЗГАРТИРИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА

^ ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

57. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ корхонани тегишли ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тартиби ва шартлари муассисларнинг ўзгартириш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.


58. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарган тақдирда, мол-мулк ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворисга ўтказиш билан боғлиқ масалалар топшириш далолатномасида тартибга солиниши лозим.

Муассисларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳужжатларни қайта расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар муассислар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.


59. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунда якуний молиявий ҳисобот тузиши чоғида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва ўзгартирилаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини муассисларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.


60. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботи ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона якуний молиявий ҳисоботи кўрсаткичларини мазкур БҲМСнинг 55 ва 56-бандларида назарда тутилган хусусиятлардан келиб чиқиб ўтказиш йўли билан тузилади.


61. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида шакллантирилган устав капитали акс эттирилади.

Агар муассислар қарорида вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капиталига нисбатан, шу жумладан ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида муассислар қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар муассислар қарорида ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим.


62. Агар муассислар қарорида назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган корхонанинг соф активлари қийматига мос бўлмаса, дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Агар акцияларни конвертация қилиш вақтида ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Қолган ҳолларда, агар вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Агар ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.


63. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхона томонидан қайта ташкил этилган корхона (ҳуқуқни ўтказувчи) белгилаган унумли фойдаланиш муддатларидан келиб чиқиб, ушбу объектларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш вақтида амалга оширилади.


10-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДА

^ АХБОРОТНИНГ ЁРИТИЛИШИ

64. Муассислар қайта ташкил этишни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган санадан эътиборан, қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналар томонидан қайта ташкил этиш амалга ошириладиган даврда белгиланган тартибда тузилувчи ва тақдим этилувчи молиявий ҳисоботда амалга оширилаётган қайта ташкил этиш ҳақидаги қуйидаги ахборот қўшимча тарзда ёритилиши лозим:

а) қайта ташкил этишни амалга ошириш асоси; қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналар ва ҳуқуқий ворислар ҳақидаги маълумотлар;

б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тузилган сана;

в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тузилган санадан эътиборан мол-мулк таркиби ва қийматида содир бўлган ўзгаришлар (тугалланмаган қурилиш таркибидаги асосий воситаларнинг фойдаланишга топширилиши, уларнинг амортизацияси, чиқиб кетиши ва ш.к.) ҳамда мажбуриятлар таркиби ва қийматидаги ўзгаришлар (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ сўндирилиши ёки кўпайиши), шунингдек активлар ва мажбуриятларда тегишли ўзгаришларни келтириб чиқарган ҳодисалар;

г) қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар; вужудга келган корхоналар устав капиталининг шакллантирилиши;

д) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотларининг якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларига номувофиқлиги (аниқлаштириш);

е) якуний молиявий ҳисобот маълумотларининг дастлабки бухгалтерия баланси миқдорий кўрсаткичларига номувофиқлиги;

ж) бажарилмаган шартлар ҳамда эътироф этилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ҳодисалар ва б.


65. Қайта ташкил этиш натижасида ўз фаолиятини тўхтатган корхоналар топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан якуний молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия балансида "Йил охирига" устунининг миқдорий кўрсаткичларини тўлдирадилар.

Ўз фаолиятини тўхтатган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботига тушунтириш ёзувида амалга оширилган қайта ташкил этиш ва корхона фаолиятининг тўхтатилиши ҳақида маълумотлар қуйидаги ҳолатлар кўрсатилган ҳолда ёритилиши мумкин:

а) қайта ташкил этишни амалга ошириш учун асослар;

б) мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворисга ўтказилиши ҳақидаги ҳужжатлар;

в) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ҳисоб-китоб ва бошқа банк счётлари ёпилгани, қайта расмийлаштирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) қайта ташкил этилаётган корхонанинг давлат солиқ органлари, давлат мақсадли жамғармалари органлари, ҳудудий статистика органлари ҳисобидан чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар ва б.


66. Қўшиб олиш ёки ажратиб чиқариш шаклида амалга оширилган қайта ташкил этишдан кейин ўз фаолиятини давом эттираётган корхоналар олинган (топширилган) мол-мулк ва мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда молиявий ҳисобот тузадилар.

Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари, устав капитали, қўшилган капитал миқдори ҳамда бухгалтерия балансининг бошқа миқдорий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида ёритилади.

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона даромадлари, харажатлари, олган фойдалари (кўрган зарарлари)нинг суммалари, шунингдек даромад (фойда) солиғи ҳақидаги, шу жумладан ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлимга тааллуқли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида келтирилган тартибга мувофиқ молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)да ёритиши мумкин.

Молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларининг қиёсийлигини таъминлаш мақсадида, корхоналарни қўшиб олиш (ажратиб чиқариш) амалга оширилган қайта ташкил этиш жараёни якунланганидан кейин, қайта ташкил этишдан олдинги даврларга тегишли маълумотларга белгиланган тартибда тузатишлар киритилиши лозим. Бунда бухгалтерия ҳисобида ҳеч қандай ёзувлар қайд этилмайди.


67. Қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналар ўзлари давлат рўйхатига олинган санадан эътиборан ўтган ҳисобот даври учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ҳисобот тузадилар ва тақдим этадилар.


68. Агар амалга оширилган қайта ташкил этиш натижасида қайта ташкил этилган корхонанинг шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига нисбатан ҳуқуқлари ҳуқуқий ворисга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворис, ўз корхонасининг дастлабки молиявий ҳисоботи билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сон БҲМС) "Йиғма молиявий ҳисоботлар ҳамда шуъба хўжалик жамиятларига инвестицияларни ҳисобга олиш" (рўйхат рақами 580, 1998 йил 28 декабрь, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон)га мувофиқ ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳининг йиғма молиявий ҳисоботини тузиши ва маълумотларни йиғма молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиши лозим.


Миллий стандартга

ИЛОВА


Корхоналарни қайта ташкил этишда қўлланиладиган мол-мулкни

^ БАҲОЛАШ ТУРЛАРИ



Активларнинг турлари

Баҳолашни қўллаш





^ Бозор баҳоси



Ҳақиқий қиймат

Қолдиқ қиймат

Номинал қиймат

Режали, меъёрий қиймат

Асосий воситалар


ҳа

ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Номоддий активлар


ҳа

ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

Капитал қўйилмалар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Узоқ муддатли инвестициялар


ҳа

ҳа

ҳа

ҳа

йўқ

Материаллар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Тугалланмаган ишлаб чиқариш


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Тайёр маҳсулот


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Товарлар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Юклаб жўнатилган товарлар


ҳа

ҳа

йўқ

йўқ

ҳа

Нақд пул маблағлари


йўқ

йўқ

йўқ

ҳа

йўқ

Пул ҳужжатлари


йўқ

ҳа

йўқ

ҳа

йўқ

Банкдаги счётлардаги пул маблағлари


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Йўлдаги ўтказмалар


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ

Молиявий қўйилмалар


ҳа

ҳа

йўқ

ҳа

йўқ

Келгуси даврлар харажатлари


йўқ

ҳа

йўқ

йўқ

йўқ
1   2   3



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации