Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
страница2/3
Дата04.07.2013
Размер433.2 Kb.
ТипДокументы
скачать
1   2   3

5-§. ҚЎШИБ ЮБОРИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ

^ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

28. Қўшиб юборишда қатнашаётган корхоналар қўшиб юбориш тартиби ва шартлари, ҳар бир корхона акциялари (улушлари)ни янги корхона акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб юбориш тўғрисида шартнома тузадилар. Қўшиб юборишда қатнашаётган ҳар бир корхона қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш, қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади.


29. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда ўз фаолиятини тўхтатаётган барча қайта ташкил этилаётган корхоналар вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузадилар. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва соф фойда суммасини муассисларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.


30. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган корхона ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатаётган корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


31. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қайта ташкил этилган корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган мазкур БҲМСнинг 24-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларини (мазкур БҲМСнинг 20-бандида келтирилган миқдорий кўрсаткичлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни истисно қилганда) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 27-бандида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.

Бунда қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини қўшиш қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида амалга оширилмайди.


32. Вужудга келган корхона давлат рўйхатидан ўтиш санасига бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар топшириш далолатномасида акс эттирилувчи баҳолашда, қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг якуний молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб тўлдиради.


33. Қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномага ва унда назарда тутилган муассисларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг таркиб топтирилган устав капитали акс эттирилади.

Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари суммасидан, шу жумладан қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналарнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада вужудга келган корхонанинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг дастлабки бухгалтерия балансида "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим.


34. Агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган корхонанинг соф активлари қийматига мос келган бўлмаса, дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Акцияларни конвертация қилишда қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Агар (акцияларни конвертация қилиш ҳолларини истисно қилганда) вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Агар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.


6-§. ҚЎШИБ ОЛИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ

^ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


35. Қўшиб олинаётган корхоналар ва улар қўшилаётган корхона қўшиб олиш тартиби ва шартлари, шунингдек қўшиб олинаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари)ни улар қўшилаётган корхонанинг акциялари (улушлари)га конвертация қилиш тартиби белгиланадиган қўшиб олиш тўғрисида шартнома тузадилар. Ҳар бир корхона қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш, қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни қўшиб олишда иштирок этувчи корхона муассислари (акциядорлари) умумий йиғилишининг муҳокамасига киритади.


36. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда якуний молиявий ҳисобот фақат қўшиб олинаётган корхона томонидан унинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра тузилади. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва қўшиб олинаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини муассисларнинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади.


37. Бошқа корхона (корхоналар)ни унга қўшиш жараёнида муассисларнинг қарорига асосан фақат активлар ва мажбуриятлар ҳажми ўзгарган ва жорий ҳисобот йили узилиб қолмаган корхонада даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счёти ёпилмайди ва қўшиб олинаётган корхона фаолиятини тўхтатиш давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузилмайди.


38. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек топшириш далолатномаси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қўшиб олинаётган корхона фаолиятининг тўхтатилиши ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар ўз фаолиятини тўхтатаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


39. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра ҳуқуқий вориснинг молиявий ҳисоботи топшириш далолатномаси маълумотлари ҳамда қўшиб олинаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган, ушбу БҲМСнинг 32-бандида санаб ўтилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган якуний молиявий ҳисобот миқдорий кўрсаткичларини ва ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига бўлган ҳолатга кўра тузилган молиявий ҳисоботи миқдорий кўрсаткичларини (мазкур БҲМСнинг 20-бандида келтирилган ва ўзаро ҳисоб-китобларни акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичларни истисно қилганда) сатрма-сатр бирлаштириш (қўшиш ёки, ўтган йилларнинг қопланмаган зарарлари бўлган тақдирда, айириш) асосида, шунингдек мазкур БҲМСнинг 35-бандида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб тузилади.

Бунда ҳуқуқий ворис ва қўшиб олинаётган корхонанинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасига қадар бўлган ҳисобот даврларидаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини қўшиш амалга оширилмайди.

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхона фаолияти тўхтатилганини давлат рўйхатидан ўтказиш санасидан кейинги даврдаги молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи (2-сон шакл)нинг миқдорий кўрсаткичлари қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган корхонанинг даромадлари ва харажатларини акс эттиради.


40. Ҳуқуқий ворис қўшиб олинган охирги корхона фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар топшириш далолатномасида акс эттирилувчи баҳолашда, қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётган корхонанинг қўшиб олинаётган корхона томонидан тузилган якуний молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб тўлдиради.


41. Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномага ва унда назарда тутилган муассисларнинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни ҳуқуқий вориснинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартиби тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида таркиб топтирилган устав капитали акс эттирилади.

Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан, шу жумладан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналарнинг ўз манбалари (қўшилган ва захира капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг устав капиталлари умумий суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра молиявий ҳисоботида қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий вориснинг бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" миқдорий кўрсаткичи билан тартибга солиниши лозим.


42. Агар қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори ҳуқуқий вориснинг соф активлари қийматига мос келган бўлмаса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Акцияларни конвертация қилиш вақтида ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Қолган ҳолларда, агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Агар ҳуқуқий вориснинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинган охирги корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.


7-§. БЎЛИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА

^ ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

43. Корхонани бўлиш шаклида қайта ташкил этишда муассисларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига асосан қайта ташкил этилаётган корхона мол-мулки ва мажбуриятларининг ҳуқуқий ворислиги ҳақидаги қоида ифодаланган тақсимлаш балансини тузиш учун қайта ташкил этилаётган корхона молиявий ҳисоботининг миқдорий кўрсаткичларини бўлиш амалга оширилади.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)нинг миқдорий кўрсаткичларини бўлиш қайта ташкил этилаётган корхона томонидан амалга оширилмайди.


44. Ўз фаолиятини тўхтатаётган корхона томонидан вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунга бўлган ҳолатга кўра даромадлар ва харажатлар ҳисоби счётлари бўйича охирги ҳисобот йилини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот элементлари кесимида ёпиш билан боғлиқ ҳисобга олиш ёзувлари қайд этилади ва тақсимлаш балансига асосан, вужудга келган корхоналар кесимида тегишли миқдорий кўрсаткичларни бўлган ҳолда якуний молиявий ҳисоботни тузиш учун тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) аниқланади.


45. Бўлиш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек тақсимлаш баланси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қайта ташкил этилаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва якуний молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


46. Бўлиш шаклида қайта ташкил этилган корхонанинг тақсимлаш баланси ва якуний молиявий ҳисоботига асосан, ушбу БҲМСнинг 39-бандида кўрсатилган акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасидаги ҳолатга кўра ҳар бир янги корхонанинг дастлабки бухгалтерия ҳисоботи тузилади.


47. Ҳуқуқий ворислар ўзлари давлат рўйхатидан ўтган санага бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда бўлиш шаклида қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқий ворислик тартибида олинган мол-мулк муассисларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тақсимлаш балансида акс эттирилувчи баҳолашда, қайта ташкил этилаётган корхонанинг якуний молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайд этадилар.


48. Корхоналарни бўлиш чоғида таркиб топтирилган устав капитали дастлабки бухгалтерия балансида муассисларнинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига ва унда назарда тутилган қайта ташкил этилаётган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)ни вужудга келган корхоналарнинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартибига мувофиқ акс эттирилади.

Агар муассисларнинг бўлиш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорида вужудга келган корхоналарнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капитали суммасидан, шу жумладан бўлиш шаклида қайта ташкил этилаётган корхонанинг ўз манбалари (қўшилган капитали, тақсимланмаган фойдаси ва ҳ.к.) ҳисобига кўпайтириш назарда тутилган бўлса, бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботида муассисларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади.

Агар муассисларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг устав капитали миқдорини қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капитали суммасидан камайтириш назарда тутилган бўлса, вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботида муассисларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган устав капитали миқдори акс эттирилади, ўртадаги фарқ эса ҳуқуқий ворисларнинг дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимида "Қўшилган капитал" миқдорий кўрсаткичи билан янги вужудга келган корхоналарнинг устав капитали миқдорига мутаносиб равишда тартибга солиниши лозим.


49. Агар муассисларнинг бўлиш тўғрисидаги қарорида назарда тутилган устав капиталининг миқдори корхоналарни бўлиш натижасида вужудга келган соф активлар қийматига мос келган бўлмаса, бўлиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.

Акцияларни конвертация қилиш вақтида бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, дастлабки бухгалтерия баланси "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимининг миқдорий кўрсаткичлари соф активлар қиймати миқдорида, устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратган ҳолда шакллантирилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Агар вужудга келган корхоналарнинг соф активлари қиймати таъсис ҳужжатларида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Агар бўлиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.


8-§. АЖРАТИБ ЧИҚАРИШ ШАКЛИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ

^ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ

50. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда таркибидан бошқа корхона ажралиб чиқаётган корхонада муассислар қарорига асосан фақат мол-мулк ва мажбуриятлар ҳажми ўзгаради, жорий ҳисобот даврида узилиш рўй бермайди, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётлари ёпилмайди, шунингдек якуний молиявий ҳисобот тузилмайди.


51. Корхонани ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда муассисларнинг қарорига асосан қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятларининг ҳуқуқий ворислиги ҳақидаги қоида ифодаланган тақсимлаш балансини тузиш учун қайта ташкил этилаётган корхона молиявий ҳисоботининг миқдорий кўрсаткичларини ажратиш амалга оширилади.

Бунда қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини ажратиш амалга оширилмайди.


52. Қайта ташкил этилаётган корхона ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлимининг даромадлари ва айрим харажатлари суммасини эътироф этиш (топширилаётган мол-мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, бу мулкни сақлаш харажатлари, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш ва ш.к.), шунингдек ажратиб чиқарилаётган таркибий бўлим бўйича молиявий ҳисобот тузилган санадаги ҳолатга кўра тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ёритишда қайта ташкил этилаётган корхона Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига амал қилиши мумкин.


53. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти билан боғлиқ барча операциялар, шунингдек тақсимлаш баланси тасдиқланган санадан бошлаб ўтган даврда амалга оширилган қайта ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни Реестрга киритиш санасига қадар қайта ташкил этилаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботида акс эттирилади.


54. Тақсимлаш балансига асосан, мазкур БҲМСнинг 47-бандида кўрсатилган, қайта ташкил этилаётган корхона томонидан акс эттирилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтиш санасидаги ҳолатга кўра вужудга келган корхоналарнинг дастлабки молиявий ҳисоботи тузилади.


55. Ҳуқуқий ворис ўзи давлат рўйхатидан ўтган санадаги ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботни тузишда қайта ташкил этиш жараёнида олинган активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни улар тақсимлаш балансида акс эттирилувчи баҳолашда, вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Реестрга киритилган санага бўлган ҳолатга кўра қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичлардан келиб чиқиб қайд этади.


56. Корхонани ажратиб чиқаришда таркиб топтирилган устав капитали дастлабки молиявий ҳисоботда муассисларнинг ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорига ва қонунчиликка мувофиқ унда назарда тутилган қайта ташкил этилаётган корхонанинг акциялари (улушлари, пайларининг миқдорини аниқлаш)ни вужудга келган корхонанинг акциялари (улушлари, пайлари)га конвертация қилиш (айирбошлаш) тартибига мувофиқ акс эттирилади.

Агар муассислар қарорига биноан ажратиб чиқарилаётган корхона устав капиталини таркиб топтириш учун фойдаланилаётган мол-мулкка доир ҳуқуқлар қайта ташкил этилаётган корхона устав капиталини ўзгартирмасдан, ажратиб чиқарилаётган корхона устав капиталига бадал тариқасида ўтказилаётган бўлса, мол-мулкнинг бундай тарзда ўтказилиши қайта ташкил этилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботида молиявий қўйилмалар тарзида, ажратиб чиқарилаётган корхонанинг молиявий ҳисоботида эса - устав капиталига қўшилган бадал тарзида акс эттирилади.

Агар муассисларнинг қарорига биноан қайта ташкил этилаётган корхонанинг устав капиталини ажратиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ акцияларни конвертация қилиш орқали амалга оширилаётган бўлса, қайта ташкил этилаётган корхона бухгалтерия балансининг "Хусусий маблағларнинг манбалари" бўлимида ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш санадаги ҳолатга кўра ва Реестрга ёзув киритилган санадаги ҳолатга кўра миқдорий кўрсаткичларга соф активлар қиймати устав капиталига ва қўшилган капиталга ажратилган ҳолда киритилади (соф активлар қийматининг акцияларнинг жами номинал қийматидан ошиши).

Агар ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати муассислар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Агар ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати муассислар қарорида қайд этилган устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси "Узоқ муддатли активлар" бўлимида "Номоддий активлар" миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.

Мазкур фарқ ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш санасига бўлган ҳолатга кўра қайта ташкил этилаётган корхонанинг бухгалтерия балансида ҳам айни шу йўсинда тартибга солиниши лозим.

1   2   3



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации