Документы



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг icon

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

НазваниеЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
страница1/3
Дата04.07.2013
Размер433.2 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 27 июнда 1484-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2005 йил 12 апрелдаги

37-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


23-СОНЛИ БҲМС


ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


Муқаддима

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Молиявий ҳисоботда акс эттириш мақсадида

қайта ташкил этиш амалга оширилганлигининг тан олиниши

3-§. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш тартиби

4-§. Корхонани қайта ташкил этишни амалга оширишда

молиявий ҳисобот

5-§. Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда

молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари

6-§. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда

молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари

7-§. Бўлиш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда

молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари

8-§. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда

молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари

9-§. Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда

молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари

10-§. Молиявий ҳисоботда ахборотнинг ёритилиши

Илова. Корхоналарни қайта ташкил этишда қўлланиладиган

мол-мулкни баҳолаш турлари


Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


^ 1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур БҲМСнинг мақсади қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМС мулкчилик шакли, фаолият тури, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда - корхоналар)га (бюджет ташкилотлари, хусусийлаштириш инвестиция фондлари, банк ва кредит уюшмаларидан ташқари) татбиқ этилади.


3. Мазкур БҲМС давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш билан боғлиқ хўжалик операцияларига нисбатан қўлланмайди.


4. Корхонани қайта ташкил этиш унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

а) қўшиб юбориш;

б) қўшиб олиш;

в) бўлиш;

г) ажратиб чиқариш;

д) ўзгартириш.


5. Мазкур БҲМСда қўлланувчи атамалар:


а) қўшиб юбориш - ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир нечта корхонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш;


б) қўшиб олиш - бир ёки бир нечта корхона фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш;


в) бўлиш - корхона фаолиятини тўхтатиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янги тузилаётган корхоналарга бериш;


г) ажратиб чиқариш - корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш;


д) ўзгартириш - янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш;


е) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий фаолияти билан боғлиқ операциялар - товар-моддий бойликларни сотиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш, топширилаётган мулк бўйича амортизацияни ҳисоблаш, ходимларга меҳнат ҳақини ҳисоблаш, тегишли бюджетлар билан солиқлар, йиғимлар ва тўловлар бўйича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, топшириш далолатномасига киритилиши лозим бўлмаган келгуси давр харажатларини, масалан, ҳуқуқлари ҳуқуқий ворислик тартибида берилиши мумкин бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаган харажатларни ҳисобдан чиқариш;


ж) акцияларни конвертация қилиш - бунинг натижасида бир ёки бир нечта акциядорлик жамияти ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир акциядорлик жамиятининг акцияларини бошқа акциядорлик жамияти (акциядорлик жамиятлари)нинг акцияларига ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси;


з) айирбошлаш - бунинг натижасида бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона (акциядорлик жамиятидан ташқари) ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг акциялари, корхоналарнинг улушлари (пайлари)ни бошқа корхоналарнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси.


6. Корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотнинг молиявий ҳисоботда ёритиш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ корхоналарни бўлиш ёки уларнинг таркибидан бир ёхуд бир нечта корхонани ажратиб чиқариш шаклида корхоналарни қайта ташкил этишда корхонанинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи ёки ваколатли давлат органларининг (кейинги ўринларда - муассислар) қарорига ёхуд қонунда белгиланган ҳолларда суд қарорига асосан;

б) қонунда белгиланган ҳолларда корхоналарни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этишда ваколатли давлат органларининг розилигига асосан.


7. Корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш учун муассислар қарорида қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

а) активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш муддатлари;

б) ҳуқуқий ворислик тартибида топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш усули;

в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тасдиқланганидан кейин қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган активлар ва мажбуриятларнинг ўзгариши муносабати билан ҳуқуқий ворислик тартиби, шунингдек муайян хўжалик операцияларини амалга ошириш (кредитлар ва қарзлар олиш ёки бериш, инвестицияларни амалга ошириш ва б.)нинг алоҳида тартиби;

г) янги вужудга келган ёки қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг таъсис ҳужжатларида акс эттириш учун устав капиталини шакллантириш тартиби ва унинг миқдори;

д) акциядорлардан акцияларни сотиб олишга (харид қилишга) йўналтириш зарурияти юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта ташкил этилаётган корхона ҳисобот даврида ва ўтган йилларда олган соф фойдани йўналтириш (тақсимлаш), шартли ва кафолатланган мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш (оқибатларни баҳолаган ҳолда тан олиш) ва б.


2-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДА АКС ЭТТИРИШ

^ МАҚСАДИДА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ АМАЛГА

ОШИРИЛГАНЛИГИНИНГ ТАН ОЛИНИШИ

8. Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, қайта ташкил этиш натижасида юзага келган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади. Корхона унга бошқа корхонани қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган корхонанинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритилган пайтдан бошлаб бу корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади.


9. Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш қуйидагилар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади:

а) қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари;

б) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ва мазкур БҲМСнинг 6-бандида кўрсатилган муассислар қарори ёки тегишли органларнинг қайта ташкил этишга розилиги;

в) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тўғрисидаги шартномалар;

г) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси;

д) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, рўйхатга олувчи орган: қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда янги вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни; қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда қўшиб олинган корхоналарнинг охиргиси фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзувни Реестрга киритганини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳ.к.


10. Муассислар қарори (шартномаси)га биноан топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси қуйидаги иловаларни ўз ичига олади:

а) қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятлари таркиби, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда активлар ва мажбуриятларни топширишни расмийлаштириш санасидан олдинги охирги ҳисобот санасига бўлган уларнинг баҳоси акс эттирилган, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда)да назарда тутилган таркибда молиявий ҳисобот;

б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь)га мувофиқ ўтказилган ва уларнинг тўғрилигини (активлар ва мажбуриятларнинг мавжудлиги, ҳолати ва баҳосини) тасдиқловчи, қайта ташкил этилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш далолатномалари (хатлаш ҳужжатлари);

в) моддий ва номоддий активлар бўйича бошланғич ҳужжатлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар ва б.ни қабул қилиш-топшириш далолатномалари (юкхатлари)), корхоналарни қайта ташкил этишда қабул қилиниши-топширилиши лозим бўлган бошқа активларнинг рўйхатлари (хатлаш ҳужжатлари);

г) қайта ташкил этилаётган корхоналар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб мол-мулки ва тегишли шартномалар ва контрактлар бўйича мажбуриятлари, тегишли бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар ҳуқуқий ворисга ўтганлиги ҳақида уларнинг кредиторлари ва дебиторларига белгиланган муддатда (қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) ёзма равишда хабардор этганлиги тўғрисидаги ахборот кўрсатилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари расшифровкаси (уларни хатлаш ҳужжатлари) ва б.


11. Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган корхонанинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янги вужудга келган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади.


12. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини белгиланган тартибда тасдиқлаш санаси муассислар ёки қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорни қабул қилган орган томонидан муассисларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги шартномаси (қарори)да назарда тутилган қайта ташкил этишни амалга ошириш муддати доирасида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур таомиллар (қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида кредиторлар, акциядорлар ва иштирокчиларни хабардор этиш, уларнинг мажбуриятларни тугатиш ёки муддатидан илгари бажариш ва зарарларни қоплаш ҳақида талаблар қўйиши, активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва б.)дан келиб чиқиб белгиланади.


13. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузишни ҳисобот даври (йили)нинг охирига ёки қайта ташкил этилаётган корхонанинг берилаётган активлари ва мажбуриятларини тавсифлаш ва баҳолаш учун асос бўлган оралиқ (чораклик) молиявий ҳисобот тузиш санасига мўлжаллаш тавсия этилади.


3-§. АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИ

^ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

14. Корхоналарни қайта ташкил этишда топширилувчи (қабул қилинувчи) активлар ва мажбуриятларни баҳолаш муассисларнинг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартнома)да белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Активлар ва мажбуриятларнинг ҳар бир тури учун активларнинг бошқа турлари учун қўлланадиган баҳолаш усулларидан фарқли алоҳида баҳолаш усули белгиланиши мумкин.


15. Юридик шахсни қайта ташкил этишда топшириладиган активлар қуйидаги қийматлар бўйича баҳоланиши мумкин:

а) хариднинг ҳақиқий таннархи бўйича;

б) дастлабки қиймати бўйича;

в) қолдиқ қиймати бўйича;

г) тикланиш қиймати бўйича;

д) номинал қиймати бўйича;

е) ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий тўла таннархи бўйича;

ж) бевосита харажатларга кўра ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархи бўйича;

з) режали, меъёрий таннархи бўйича;

и) бозор баҳоси бўйича.

Мазкур БҲМСга иловада корхоналарни қайта ташкил этишда қўллаш тавсия этиладиган баҳолаш турлари жадвали келтирилган.

Бунда топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида акс эттирилган активлар қиймати топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига иловалар (хатлаш ҳужжатлари, расшифровкалар)да келтирилган маълумотлар билан тегишли қиймат баҳосида мос келиши лозим.


16. Қайта ташкил этиш вақтида муассислар қарори (шартномаси)га мувофиқ ушбу БҲМС 15-бандининг "а"-"з"-кичик бандларида кўрсатилган қийматлар бўйича топширилувчи активларни баҳолашда қайта ташкил этилаётган корхонанинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида топширилаётган активни акс эттириш мазкур ҳужжатларни тузиш учун асос бўлган молиявий ҳисоботда акс эттирилган суммада амалга оширилади.

Муассислар қарори (шартномаси)га мувофиқ қайта ташкил этишда топширилувчи мол-мулкни жорий бозор баҳоси бўйича баҳолаш қайта ташкил этилаётган корхона томонидан топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш чоғида амалга оширилиши мумкин.


17. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансида қайта ташкил этилаётган корхона мажбуриятларининг баҳоси кредиторлик қарзи инвентаризация натижаларига кўра бухгалтерия ҳисоби счётларида ифодаланган суммада акс эттирилади, бунда корхона қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кредиторларга қопланиши керак бўлган зарарлар суммаси ҳисобга олиниши лозим.


18. Акциядорлик жамиятларининг корхоналар устав капиталидаги акциядорларнинг талабига биноан сотиб олиниши лозим бўлган акцияларини баҳолаш уларнинг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ аниқланган жорий бозор баҳосидан паст бўлмаган нархда белгиланган тартибда акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади.

Назарда тутилган барча таомиллар бажарилганидан кейин, белгиланган тартибда сотиб олинган, қайта ташкил этилаётган корхоналарга тегишли акциялар бекор қилинаётганида бухгалтерия ҳисобида устав капиталининг акциялар номинал қийматига камайиши акс эттирилади.

Агар акцияларни сотиб олишга амалдаги харажатлар миқдори акциялар номинал қийматидан катта бўлса, юзага келувчи фарқ қўшилган капиталнинг камайиши ҳисобига, қўшилган капитал миқдори етарли бўлмаган тақдирда эса, молиявий натижаларга (молия фаолияти бўйича харажатларга) қайта ташкил этилаётган корхона кўрган зарар сифатида киритилади.

Агар акцияларни сотиб олишга амалдаги харажатлар акциялар номинал қийматидан кам бўлса, юзага келувчи фарқ молиявий натижаларга (молия фаолияти бўйича харажатларга) қайта ташкил этилаётган корхона олган даромад сифатида киритилади.


4-§. КОРХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

^ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

19. Ўз фаолиятини тўхтатаётган қайта ташкил этилаётган корхона Реестрга тегишли ёзув киритилган санадан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузади.

Якуний молиявий ҳисобот "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги 140-сон буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон)га мувофиқ, корхона илгари қабул қилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари ҳажмида, ҳисобот йили бошланганидан то Реестрга янги вужудга келган корхоналар ҳақидаги (қўшиб олинган охирги корхона фаолиятини тўхтатиши ҳақидаги) ёзув киритилган вақтга қадар ўтган давр учун тузилади.


20. Қайта ташкил этилаётган корхоналар бухгалтерия ҳисоби счётлари бўйича маълумотларни эмас, балки ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот беришлари лозим. Шу боис бухгалтерия ҳисобининг барча тартибга солувчи (контр-актив ва контр-пассив) ва баҳолаш счётлари ёпилган бўлиши керак. Якуний молиявий ҳисобот тузиш учун фақат мол-мулк ва мажбуриятларни ҳисобга олиш счётлари бўйича қолдиққа эга бўлиш лозим.


21. Агар қайта ташкил этиш натижасида янги тузилган корхона муайян объектга нисбатан ўз ҳуқуқларини тасдиқлаш ва амалга ошириш имкониятини йўқотган бўлса, мазкур мол-мулкни қайта ташкил этилган корхона зарарларга ҳисобдан чиқариши лозим.


22. Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан қайта ташкил этилаётган корхонанинг активлари ва мажбуриятларини топшириш санаси билан вужудга келган корхоналар ҳақидаги (қўшиб олинган корхоналарнинг охиргиси ўз фаолиятини тўхтатганлиги ҳақидаги) ёзув Реестрга киритилган сана мос келмаганлиги туфайли мазкур саналар оралиғидаги даврда қайта ташкил этилаётган корхона томонидан белгиланган тартибда йиллик (ёки оралиқ) молиявий ҳисобот тузилади ва тақдим этилади.

Бунда оралиқ ва йиллик, кейинчалик эса якунловчи молиявий ҳисоботнинг миқдорий кўрсаткичлари топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари билан мос келмаслиги мумкин.

Оралиқ ва (ёки) йиллик молиявий ҳисоботга, якуний молиявий ҳисоботга тушунтириш ёзувида ёхуд топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига изоҳларда шу даврда топширилаётган активлар ва мажбуриятлар қийматида содир бўлган ўзгаришлар ёритилиши лозим.

Топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган (фаолияти тугатилаётган) корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилишидан бевосита олдин тузилган, шунингдек топширилаётган активлар баланс қиймати (амалдаги таннархи, дастлабки қиймати) бўйича, мажбуриятлар эса - қарз бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган сумма бўйича баҳоланган тақдирда, оралиқ ва (ёки) йиллик ҳамда якунловчи молиявий ҳисоботнинг миқдорий кўрсаткичлари топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси маълумотлари билан, башарти тегишли ҳужжатлар тақдим этилган сана ва рўйхатга олувчи орган Реестрга ёзув киритган сана оралиғидаги даврда активлар ва мажбуриятларда ўзгариш содир бўлмаган бўлса мос келиши мумкин.


23. Қайта ташкил этишда активлар ва мажбуриятларнинг топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси бўйича бир корхонадан бошқа корхонага ҳуқуқий ворислик тартибида топширилишига бухгалтерия ҳисоби мақсадларида активлар ва мажбуриятларнинг чиқиб кетиши сифатида қаралмайди.


24. Қайта ташкил этиш (вужудга келган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш, қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш, юридик хизматларга ҳақ тўлаш ва б.) билан боғлиқ харажатлар қайта ташкил этишда қатнашаётган корхоналар томонидан тегишли даврнинг бошқа операцион харажатлари деб эътироф этилади ва ушбу харажатларни амалга оширган корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Мазкур харажатларни амалга оширган корхонанинг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-сон шакл)да юқорида зикр этилган бошқа операцион харажатлар, уларнинг аҳамиятлилигидан қатъи назар, "бошқа операцион харажатлар" сатрида ёритилади.


25. Қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг ҳисобот даврининг бошига (давлат рўйхатидан ўтказилган санага) қадар бўлган ҳолатга кўра дастлабки молиявий ҳисоботида активлар, мажбуриятлар ва бошқа миқдорий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тасдиқланган топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига, шунингдек қайта ташкил этилган корхоналарнинг топширилаётган активлари ва мажбуриятлари таркибидаги ва қийматидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб тузилган якуний молиявий ҳисоботи маълумотларига асосан тўлдирилади.

Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг жорий хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобини юритишда ва қайта ташкил этишда қўлланувчи активларни баҳолаш усуллари ҳар хил бўлса, якуний молиявий ҳисобот кўрсаткичлари баҳосини топширилаётган активлар баҳоси билан мувофиқ ҳолатга келтириш лозим. Топширилаётган активлар қийматидаги барча тафовутлар қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг бошқа даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш счётларида акс эттирилиши лозим.


26. Мажбурият тугатилган, қарздор ва кредитор бир шахс бўлган тақдирда, яъни қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этишда қатнашаётган тарафлар ўртасида қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки бухгалтерия балансига қуйидагилар киритилмайди:

а) қайта ташкил этилаётган корхоналар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, шу жумладан дивидендлар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар;

б) қайта ташкил этилаётган баъзи корхоналарнинг қайта ташкил этилаётган бошқа корхоналар устав капиталига жойлаштирган маблағлари;

в) қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг ўзаро ҳисоб-китобларини, шу жумладан ўзаро операциялар натижасида олинган даромад ва кўрилган зарарларни тавсифловчи бошқа активлар ва мажбуриятлар.


27. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш, шунингдек қайта ташкил этиш (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этишни истисно қилганда) натижасида вужудга келган корхонанинг облигациялари ва векселлари бўйича чегиришлар ёки мукофотлар, дисконтлар (скидкалар) бўйича муддати кечиктирилган даромадлар ва харажатлар амортизацияси корхона давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб, қайта ташкил этиш (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этишни истисно қилганда) натижасида вужудга келган корхона Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар" (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар" (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь - Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда)га мувофиқ белгилаган объектдан унумли фойдаланиш муддатидан ва амортизацияни ҳисоблаш усулидан келиб чиқиб, аввалги ҳуқуқий ворис томонидан илгари қўлланган амортизацияни ҳисоблаш усулидан қатъи назар, топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансига асосан объектни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш вақтида амалга оширилади.

  1   2   3



Похожие:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Мазкур Низом “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг
Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,...
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг iconЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
Бухгалтерия іисобини ташкил єилиш II бўлим. Бухгалтерия іисобининг счётлар режаси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации